Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Онам қамоқда, суйганим йироқда... Қай бир муаммони...
09:12
Онам қамоқда, суйганим йироқда... Қай бир муаммони...
Assalomu alaykum Sardor aka sizni saytingizni ashadiy muhlisiman, shu yakshanba muhlis minbari uqib oxiri uzim xam boshimdan utganini yozmoqchi buldim....

Aka ismim Nuralibek yoshim 21 da oilaviy sharoitim juda xam og'ir ahvolda dadam yuqlar olamdan utgan 4 yoshligimda onam uzlari kotta qilganlar, onam tuxmatdan qamalganlar,  xullas 16 yoshimdan beri sinfdoshimni sevib kelaman 5 yil sevgimni rad etib keldi keyin qabul qildiyam oilaviy sharoitim xaqida xammasi aytim rozi buldi onasi bilan uchrashib tushuntirdim xam onasi xam norozi emas u qizni xam otasi yuq boshida xammasi yaxshi edi, keyin budushi qaynonam va sevgan qizim va man kelishib rossiyaga kelib ishlab keyin oradan ozgina voqt utgandan keyin ularni xam chaqirmoqchi buldim xammasi zur ketotgandi man xozir Rossiyadaman 3 oy pul junata olmadim shundan keyin xammasi boshlandi.

sevgilim TurKuazda ishlasdi kassir bulib uch oydan keyin ishlarim yurishib uyga pul junata boshladim shunda turkuaz yopilganini eshitib sevgilimga yordam qilmoqchi edim va u menga men sizdan mutaxam bulishni istamayman meni tinch quying dedi siz bilan utgazgan kunlarimizni shunchaki tush deb tassavur qiling deb gushakni quyib quydi, suygan qizimni birdaniga uzgarishi uzimga xam ayon emas . 
 
Ayasiga tel qilganimda esa bizarni xayotimiz yaqinda uzgaradi sen endi bizga kerak emasan deganday gap qildi man nima qilishimni bilmay qoldim, tanishlar orqali aniqlik kiritish foydasi bulmadi telefon nomerini uchirgan xech na ayasini na uzini kurganini aytdi? 

Onam xozir qilgan xatolari uchun zangiota qamoqxonasida xunini tulab utirbdilar bir tamonlama uyga ketib sevgan qizim bilan orani tug'irlagim keladi, onam uchun yana tuxtab qolaman onamni chiqarishim uchun tuplagan pulim yetmaydi boshim qotib qolgan nima qilay?

Bitta farzandman aka onam  qamalganlariga uch yildan oshdi,  peredachka xammasi mani buynimda qarindoshlarimiz bizdan yuz ugirshgan xammasi bitta ishonganim shu sevgan qizim edi! 

Sardor aka agar saytingizga quymasangiz moy mirda siz bilan dustlashganman shu yoqda biron nima deb yuborin xurmat bilan Nuralibek Madiraximov

Ismimni kursatavering aka eng oxirgi umidim sizdan va sayt fodalanuvchilaridan.

Sayyod: - Нуралибек, онангизни ахволи сизнинг муаммоингиз олдида жиддийроқ экан. Сизга хозир мехр мухаббат кўпроқ керак бўлса, сизни бир ўзи катта қилган онангизга ёрдамингиз керакроқ.
Тошкентга қайтиб келсангиз нафақат онангизга балки ўзингизга ёрдам бера оламан деб ишончингиз комилми? Онангизга маълум бир ойда "передача", кийим кечак, озиқ-овқат юбориб туриш керакку. Сиз Қайтиб келиб мухаббат билан озиқланганингиз тақдирда хам у ерда онангизчи? Ё ман хатингизни нотўғри тушундим ё муаммоингиз ғалати тўғриси. Қадриятлар нотўғри тақсимланган.
5 йил севганингиз қаердаю, сизни дунёга келтириб бир ўзи катта қилган одам қаерда? Яна у бундай ахволда ахволда бўлса...
Тушунаман, мухаббат ёмон бўлади, кўзга кўринмайди, лекин шу мухаббатни кўзига бир тик қараб кўрингчи.
Шу 5 йил хурмати   нахотки у қиз  тушунтиришга сизни лойиқ топмади?
Нахотки оилавий ахволингизни билган холда бундай йўл тутди?
Умуман у хам онаси хам бу ерда онангиз бу ахволдалигини билиб ўз манфаати учун текин қулликка сизни бошқа давлатга юборгани ғалатимасми?  Онасига умуман хайронман ; "Хаа ана текин лохни топдик қизим, жўнатамиз гасторбайтерликка, ишлаб бизга пул жўнатади, кунимиз ўтиб турсин кейин яхшироқ жой чиқса берворамиз, ким билиб ўтирибди у узоқда, фақат пул юборади, кўчада сан билан қўл ушлашиб юрмийди" деганми?

Нахотки кўзингиз шу қадар ожиз бўлган? 3 ой атиги пул жўната олмаганингизга шуми жавоб?
Эртага уйлансангиз бу қизга тасаввур қиляпсизми онангиз қаерда туришию, бир кун уйга пул олиб келмасангиз нима бўлишини?
Шахсан менга четдан мана шундай туюлди. 

У қизда инсоф борми тушунмадим? У хам бир кун она бўлар, Худо кўрсатмасин фарзанди хам онасини демай шу тариқа мажнун бўлиб юрса кўнглида нима кечаркин?
Нима бўлса хам уни деб қайтишга арзимайди, тўғри тушунинг, сиз уни тушунишга эмас, у сизни кўпроқ тушунишга МАЖБУР ЭДИ! Бошқа давлатга уларни деб кетганингизни жудаям яхши биларди, дарров пул жўнатишингиз мумкин эмаслигини хам билиши шарт эди, ўзи умуман хаққоний севган инсон ўз суйганини мана шундай осонликча ишлагани жўнатиб юборганини тушунмайман. Майли нима бўлса хам у сизни тушуниши керак эди, 3 ой пул жўнатмадинг эмас, хой соғ омонмисан, тузукмисан дейиш ўрнига. Холат элементарку. Сизни севишига ишонасизми шундан кейин?

Нуралибек хар қандай мухаббат ўтади ишонаверинг, керак бўлса умрингиз давомида минг маротаба севиб севиласиз, э лаънат бу хирс ва нафсга аслида, етарсиз хам унга, жонингизга хам тегар, аслида бу мухаббат кечирасизу бир икки ётгунчалигини аниқ сезасиз хам.
Бу нафсоний туйғулар ўткинчи лекин бир умр сизни илитиб турадиган ва хеч қачон жонга тегмай бир кун армон бўладиган ота-она мехри то қариб чириб кетгунингизгача қалбингизда бўлади. 

Сиз ёшсиз, шунчаки грипп каби касалсиз. Ишқий касаллик холос. Олдинга қараб яшанг, бугунги кун ва бугунги хисгамас. Ўтади бу касаллик бу нотўғри денг. 
Хотин йўлда, бола белда, ота-она топилмайди йигит. Онангиз олдида хар қанақангисига хам мажбуриятингиз хақидаку индамаяпман. 

Муаммоларни қадрияти билан хал қилиниши керак, долзарблиги билан эмас. Хаётдаги мухим қадамни хам бугунги кун билан эмас ЎТГАН ва КЕЛАЁТГАН кунларни инобатга олган холда босиш керак.
Россияга бировни оиласига пул жўнатгани кетибсиз, энди ўз онангизга пул жўнатишга ишланг. 
Хаётингизда нафақат яхши кунингизда балки ОҒИР КУНИНГИЗДА ХАМ сизни тушуниб сизга тиргак бўладиган қиз учрашини тилайман. Бунга ишонаман хам, чунки инсон лойиқ бўлганини барибир бир кун топади. Ва ўтган мана шундай нарсаларни эслаб кулгиси хам келади. Асосийси мана шу кулгу ортидан қизариб қолмаслик бўлгани. 
Ишқий армон ўрни босилар, фарзандлик бурчи армони эса бир умр сизни таъқиб этади. Сиз хам насиб этса ота бўларсиз, хеч ким хеч қандай фалокатдан кафолатланмаган, онангизни ўрнига бир ўзингизни қўйинг, алам қилармиди билганингизда?  

Эх...Онани кўнгли болада, боланики далада... Кошки у дала хамиша хам унумли бўлса...

Шахсий фикрларим эди. Халқ нима дейди?

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 385 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
2 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
3 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
4 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
5 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
6 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта147 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
7 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта74 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
8 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
9 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
10 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz