Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » НОМУС
14:31
НОМУС
Музаффар ака машинасининг узоқ чўзилган сигнализациясини эшитиб уйғониб кетди. Мушук ўлгур яна балонга суйкаланибди-да, деб қўйди ўзича. Сўнг хўрознинг узоқ қичқириғи эшитилди. Ётган жойида калима қайтарди. Ёруғ дунёни яна бир марта кўргани учун Аллоҳга шукрлар айтди. Шифтда кеча ёнишдан қолган, муаллақ осилиб турган лампочка кўзига хунук кўриниб кетди. Ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Ҳаво этни жунжиктирадиган салқин… Майин эсаётган шабадага бардош беролмай чирт узилаётган барглар Музаффар аканинг шундоққина оёғи остига келиб тушарди. Осмон ҳар доимгидай қуёшни чорлаётир… Музаффар ака секин хўрсиниб қўйди. Жим-житлик ҳукм сурарди. Ҳар тонг ҳовлининг у ер бу ерида ивирсиб юрадиган хотини эркатой фарзанди Гулойдан хабар олиш учун шаҳарга кетган.
Гулой оилада бешинчи фарзанд. Музаффар ака ўғли бўлмаганлиги учун бу қизини худди ўғлидек кўрар, уни ўғил бола бўлиб туғилади, деб кутишган эди. Мана ҳаш-паш дегунча орадан 17 йил ўтиб, у ҳам кап-катта қиз бўлиб қолибди. Опаларининг ҳаммаси турмушга чиқиб кетишган. 
Гулой бир қарашда жуда чиройли, одамларни ўзига мафтун эта оладиган қиз. Шўхлик, гапга чечанлик унинг табиатига мутлақо ёт, аммо унинг чеҳрасидан ўзига ишонувчанлик, мағрурлик, гапларидан эса бир сўзлилик, чўрткесарлик, анчагина қўрслик ҳам яққол сезилиб турарди. 
Гулой институтга давлат гранти асосида ўқишга кирганидан сўнг, 1-курсни тугатар тугатмас уйига таниш-билиш, қўни-қўшни, қариндош-уруғлардан совчилар кела бошлади. Музаффар ака мана шу пайтларда алланечук бўлиб кетар, қизини ҳеч кимга узатгиси келмасди. Афтидан, нияти ичкуёв қилиш эди. Бу ҳам тўғридир, ахир уларнинг ҳам еб-ичари, ётар-турари бор дегандай…
Онаси Гулойга уйга совчилар келаётгани дарагини айтганда, Гулой бир сўз билан "Ўзим биламан қачон эрга тегишни, ҳозир ўқишим керак”, деди. Онаси шу-шу бу ҳақда гапирмади.
Гулой уйга келиб-кетиб юрди. Шаҳар шароитига тезда мослашиб кетди. Бу ерда биров биров билан иши йўқ, маҳалланинг аёллари ғийбат қилишмайди, ўзинг хоҳлаган ишни қиласан, деб ўйлади ўзича. Тез орада замонавий қўл телефони ҳам олди. Аслида ҳамма бало мана шу матоҳдан бошланди. 
Нархи фалон пул бўлган қиммат телефон Гулойга жуда қимматга тушди. Дугоналари айтган "ижтимоий тармоқлар”нинг биридан дўстлар орттира бошлади. Икки ҳафта деганда юзлаб сайтдош дўстлари билан танишди. Буни қарангки, оз муддат ичида бир йигит билан жуда яқин муносабатда бўлиб кетди. У билан туну кун интернетда бемалол суҳбатлашарди, дардлашарди. Эрта-ю кеч қўлидан телефон тушмас, топган пулини интернет учун сарфлар, ўқиш эса ўлда-жўлда бўлиб қолиб кетарди. …
- Алло, ассалом.
- Тузукмисан?
- Ҳа, зўрман. Ўзингиз тузукмисиз, Азамат?
- Яхши. Бугун қачон борай?
- Ҳар доимги вақтда. 
Гулой кеч бўлди дегунча, кўчага чиқиб кетадиган одат чиқарди. Хонадош қизлар қанча танбеҳ беришса ҳам кор қилмади. Уйимдагилар билади, деб туриб олди. Қизлар беҳуда жанжал чиқариб нима қиламиз дейишиб, етти ёт бегона эмасми, қўл силташди. Уни кутиб ухлаб қолишар, баъзан унинг қачон уйга келганини ҳам пайқашмасди. Бора-бора улар эшикни ичкаридан қулфлаб ётадиган бўлишди. Бу Гулойга яхшигина баҳона бўлди. Кун кетидан кунлар ўтиб кетаверди… Гулойнинг Азамат билан муносабатлари янада чуқурлашиб кетди.
- Алло, илтимос телефонни қўйманг, эшитинг, дея ялинди Гулой.
- Хўш, - деди йигит.
- Нима деган одам бўлд…
Гулойнинг гапи тугар тугамас йигит бақириб кетди:
- Агар яхши қиз бўлганингда танимаган-билмаган одамингга телефон номерингни берармидинг? Ҳатто исмимни билмайсан. Азамат акамиш, йигитимиш. Нима энди сенга уйланишим керакми? Нима бўлган бўлса, ўзингга ўзинг қилдинг. Яна телефон қилиб, безовта қилсанг бундан баттариям бўлади…
Гулой бу гаплардан довдираб қолди. У ҳеч кимга гапирмай, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олди. Ўқишга ҳам бормади. Ўзига ўзи уввос солиб йиғлар, яна тинчланарди. Унинг хаёлидан нималар кечди экан, бу бизга қоронғу… Хонадош қизлар Гулойнинг аҳволи ҳақида ота-онасига хабар беришди. Музаффар ака қизидан хавотир олиб, кеч бўлса-да хотини билан машинада йўлга чиқди. Унинг кўнгли хижил. Она эса ўзини қўярга жой тополмай қолган.
Музаффар ака машина тезлигини оширгандан оширди. Кечаси соат 11 дан ошибди, яна ярим соатлик йўл бор, деб пичирлаб қўйди… У нафақат ярим соатда, ярим кунда, ярим йилда ҳам қизи Гулойни кўргани етолмади… Машинанинг ғийқиллаган, тасир-тусур овози табиатга заррача таъсир этмади. Бутун бир автоҳалокат натижасида фақатгина бир муддат шовқин кўтарилди-ю, яна тинчиди. Гўё табиат бу ҳалокатдан жуда-жуда хурсанд. Агар Музаффар ака қизининг аҳволидан хабардор бўлганида эди, балки Гулойни ўз қўллари билан бўғиб ўлдирар, номусга чидаёлмай мана шу бугунги автоҳалокатга мингдан-минг рози бўлар эди.
Орадан йиллар ўтди. Гулой эса ҳамон одамлар наздида "қари қиз” бўлиб, шаҳарда бир ўзи "мазза” қилиб яшаб юрибди. Ахир уни тергайдиган ота-онаси, ғийбат қиладиган қўшнилари ёнида йўқ эди.

Муаллиф: Нафиса ТОШТЕМИРОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 657 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта196 Ушли с сайта76 репутация сайта0.0
2 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта228 Ушли с сайта99 репутация сайта0.0
3 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта161 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
4 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта274 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
5 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта172 Ушли с сайта141 репутация сайта0.0
6 Shahzoda
Пришли на сайта175 Ушли с сайта47 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora
Пришли на сайта180 Ушли с сайта152 репутация сайта0.0
8 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта156 Ушли с сайта101 репутация сайта0.0
9 VOYDOD.NET
Пришли на сайта215 Ушли с сайта129 репутация сайта0.0
10 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта168 Ушли с сайта109 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz