Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Яшаш учун шошяпман... Улгурармиканман?
08:52
Яшаш учун шошяпман... Улгурармиканман?
Бир неча кундан бери почта манзилимга тел рақамини бериб, қўнғироқ қилишимни сўраган қизнинг сўнгги илтимосидаги сатрлари мени у билан боғланишга ундади:

Телефонингизни кутяпман, яшаш учун шошаётган пайтим кутишга вақтим оз, армон бўлмасин.

Қўнғироқ қилганимда учрашишни таклиф қилди. Кечки пайт бир кафеда учрашдим. Ёши 22-23 ёшлардаги бу қиз исмини айтишни хохламади, юзида табассум ва хаётдан жуда бир хурсанд кўринган чиройликкина  бу қиз келиб ўтириши билан энсам қотиб, тезроқ кетишимни ўйладим. Сабаби, ёзган нарсасига унинг холати тўғри келмасди,  учрашиб миямни қотиришга у сатрларни ўйлаб топгандир деб жиддий тусда қараб:

-Ха, умр автобусингиз бекатда бузулиб қолдими дейман, учрашишга вақтни аямабсиз... дедим киноя билан.

Юзидаги табассум жиддий тусга алишиб, четга қараб, хайронман дегандек қошларини тепага кўтариб, яна жилмайиб гапира бошлади:
-Ака, ўлим хақ. Хаммамиз борамиз. Фақат аксарият инсонлар қачонлигини билмайди, кимларгадир олдиндан айтиларкан... Яна келиб келиб инсон тилидан..шифкокорлардан-да.
Сайтингизда сиз билан бўлган экспрессони ўқиб, хаётдан хамма нарса олиб яшашни исташингиз, бир касбда тўхтаб қолмаслигингиздан менга рухиятингиз яқинроқ эканлигини сездим.
Хозир хар куни турли курсларга боряпман, нималардир қиляпман, кечалари уйқуни йўқотиш учун интернетдаман. Шошяпман тушуняпсизми, яшашга, завқланиб яшаб олишга.
Ха, айтганча, мен бедаво дардга чалинганман, яқинда ўламан...

Тасаввур қиляпсизми холатимни? 
У эса тўхтамай, худди ўзи билан ўзи гаплашаётгандек, мендан жавобни хам кутмай, гапира туриб, ўзи кулар, жиддий тортиб, яна давомлар, яна жилмайиб, даволанишдаги кулгулик холатларни хам гапирарди.
Хаётидаги барча оғриқли дамларни у кулгулик қабул қилиши, бу организмини табиий химоя реакциясими ё эрта-индин ўлишинг мумкин деган ташхисдан рухий холати шу тарзга келганми билмадим... Лекин гаплари теран, фақат...хаддан зиёд қувноқ эди. Айниқса...

Унинг кўзларида шунча қувонч бор эдики...гўёки кетиш олдидан хамма қувонч унга юпатиш учун бериб турилгандек.
Фақат, вақти-вақти билан сизилиб қуйилиб, на юзга тушишни ва на ортга қайтишни билмаган кўз ёшлари хаммасини сездириб қўярди. Жилмайиб турган юзнинг, чақнаб кулиб турган кўзларга бу ёшлар ғалати уйғунлашар экан...
-Умримда севмаганман десам хечам ишонишмайди. Бу хақиқат! Хавас? О бу хавас, кимларга бўлмайди. Сўнгги йиллар тобим қочим шифохонага қатнай бошладим...кети узилмас текширувлар натижаси...даволанишлар.. уйдагилар билишмайди. Билдирмаяпман. 
Тўғри йўлдаман деб хисоблайман, менку майли, мана кўриб турганингиздек, тўғри қабул қиляпман, аммо уйдагиларчи? Ўз фарзандини яқин кунлар, ёки соатларда ўлишини кутиб яшаш осон бўлмаса керак. Ким қачон ўлишини билмайдику барибир, худди тасодифан ёки бахтсиз ходисадек қабул қила қолишсин.

Бирдан нимадир эсига тушгандек бўлиб, сумкасини титиб, бир икки хужжатлар билан таништирди, тағин алдаяпти деб ўйламанг, юзингизда ишончсизликни сездим деди. Хужжатлардан дархақиқат касали бедаво ва сўнгги даражада эканлигини билдим. Илтимосига биноан ташхис кўрсата олмайман.

-Мана шу...шунчаки бўлишдим, хар куни ўзимни зўрлаб ухламасликка харакат қиламан, кутилмаганда ухлаб қоламану, бир уйғонсам, тез туриб кетаман. Вақт ўтяпти, ўтиб кетяпти. Хамма ухлаб ётганида нима хам қилиш мумкин? Интернетга кириб нималарнидир ўқиб ўргана бошлайман. 
Балки кулгулик кўринар, лекин бир бора бахтли бўлишни истаяпман. Худбин (эгоистка)дурману, лекин, севиб, севилиб, унга касаллигимни айтмоқчимасман, шунчаки, ўлимим келгунча худди мен учун хам кутилмаганда бўлишини истаяпман.
Шу кунгача севгидан бахтим очилмади, касалимни айтганим билан ким хам севарди? Ким хам боғланишни истарди? Тўғри, менга ўрганиб қолганида уни тарк этишим уни балки йиллар давомида дилини оғритиб хам турар, вахоланки....вақтим жуда оз, унчалик ўрганмас. Ахир бир кўришда севиб, икки уч кун ичида қаттиқ севги туйғусини, айни ширин дамларини сезганлар хақида биламанку.  Фарзандлик бўла олмайман албатта, хеч бўлмаса севиб севилишга ва ўзимни бахтли сезишга улгуришим керак...
Шошиб яшамоқдаман...қизиқ, улгурармиканман? 

Билмадим нима бера оларкин ўқувчиларга, балки бахтимни оз муддатга ёлғон билан бўлса хам топиб кейин хайрлашишга маслахат олмоқчиманми...ёки балки шу оз хаётда хаётим воқеаси хам қаердадир мухрлансин деб  шошдим шекил. Хали якшанбагача вақт бор, лозим топиб ёзсангиз, албатта кириб ўқирман...улгурсам.

Шундай деб яна бир жилмайиб, рахмат ва хайр деб яна қувноқ табассум билан туриб, чиқиб кетди.

Ўша пайт эса миямга бир нарса келди. Хеч ким кафолатланмаган аслида...Хозир шу нарсани якшанбагача ёзиб одамларга тақдим этишга аслида мен ўзим улгурармиканман?-деб ўйланиб қолдим.

Улгурдим...

Шукур.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 408 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
2 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
3 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
4 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
5 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
6 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
7 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
8 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
9 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
10 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта73 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz