Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Дудуқ йигит қиссаси...
21:37
Дудуқ йигит қиссаси...
Сайтимиз манзилига жудаям кўп хатлар оламиз, айниқса "Якшанба-мухлис" минбарига. Албатта сараланиб олинганлари сайт юзини кўради. Мана бу хатни аввалига ўқишга эриндим, вайвуууй бунча кўп, кейинроқ ўқирман-дедиму.... Лекин нимасидир ўзига тортаверди.
Эринмай охиригача ўқиб шокка тушдим ва сайтга қўймасликни иложиси йўқ эди. Гўёки бир фильм кўриб, берилиб бир нафасда ўқиб чиққанимни сезмай қолибман.
Бу хақиқий, реал бўлиб ўтган воқеанинг аччиқ хақиқатлари.

Салом Сардор ака! Сизни яқинлашиб келаётган Янги йилингиз билан табриклайман!!!
Сизнинг сайтингизсиз  ўз  ҳаётимни тасаввур этолмайман. Янги 2013 йилдан интернет оламини тарк этишингизни эшитиб, бироз хафа ҳам бўлгандек бўлдим. Сабаби, яна қайси журналист сиз каби фикр юрита оларкин. ҲЕЧ КИМ! Мен учун Сардор Комилов - бу Ўзбекистондаги ягона   ҳеч кимга ўхшамайдиган, ҳаммадан ярқ этиб ажралиб турадиган журналист. Бу шунчаки мақтов эмас. БУ РЕАЛ ҲАҚИҚАТ. Энди савобли ишларингизни гапирмаса ҳам бўлади. Халқ соғинган санъаткорлар билан биз мухлисларни боғлаб турганингиз учун сизга ташаккурлар. Интернет оламини тарк этишингизни дарров қабул қилолмадим. Бир куни одноклассникидаги статусингизда, ,, ҳамма мендан ниманидир илтимос  қилади, тез орада аллергия бўлиб қолсам керак,, қабилидиги гапларингизни ўқиб қолгандим. Биламан, энг гўзал нотада хайрлашмоқчисиз. Лекин сиздан бир илтимосимни бажаришингизни илтимос қилардим. Балки сиз туфайли ҳаётимда янги саҳифа очилар. Шунда сиз ЭНГ, ЭНГ, ЭНГ гўзал ноталарда хайрлашган бўласиз...
Мен аввал бундай сайт борлигини билмас эдим. Ярим йил бўлиб қолди. Умр бўйиб орзу қилиб келган АСЛ ХОНАНДА реалити шоуси бошланиб бўлган экан. Россиянинг ФАБРИКА ЗВЕЗД реалити шоусининг ашаддий мухлисиман. Доимо орзу қилиб келардим бизда ҳам мана шундай шоулар бўлиб қолишини. Минг афсуслар... Лекин, Озода опамга шогирд тушиш орзулигича қолаётган эди. Энди вақт етди. Ёшим 27.
Ҳаётим давомида кўп синовларга учрадим. Мен ўз дардимни дастурхон  қилиш ниятим йўқ. Лекин, сиз билишингизни истардим. Нима учун санъат оламига кеч қадам босаётганимни. Мактубимни Озода Нурсаидовага етказинг. Талант бор. Мақтаниш эмас. Мусиқада энг ёмон кўрадиганим плагиат ва фонограмма. Мусиқий маълумотим йўқ. Шеърларни мусиқий оҳангга тушира оламан. Менинг бир камчилигим бор. Бу дудуқланиш (заикание). Сардор ака билсангиз, сиз тиббиёт соҳасида ишлагансиз. Заиканиеси бор одамлар қўшиқ куйлаганда, бу камчиликдан асар ҳам қолмайди. Логопедлар фақат қўшиқ куйлашни тавсия этишади. Россиянинг собиқ HI-FI гуруҳи солисти Митя Фомин ҳам дудуқланади.
Балки сизда савол пайдо бўлгандир. Мусиқий маълумотим бўлмай туриб, қай тарзда янги композиция ярата олишим ҳақида. Гап шундаки, мен ўзимнинг мусиқий садоларимни диктофонга муҳрлаб боряпман. Вокал билан шуғулланиб, мусиқани профессионал тарзда ўрганмоқчиман.

МУҚАДДИМА

Аллоҳ мени бошқаларга ўхшаб яратмаган. Чунки менинг имкониятларим чекланган.Бу мактубни ёзишдан мақсад кимгадир дардини достон қилиш эмас. Юрагимни тирнаётган саволларга жавоб топиш учун ушбу хатни сизга жўнатяпман. Авваламбор, ҳамманинг виждони ўзига ҳавола. Ўйлайманки, мени тўғри тушунасиз. Бу хат бир неча бўлимлардан иборат. Сизга тушунарли бўлсин деб, шундай бир неча қисмларга бўлиб чиқдим.Мен ҳеч қанақа кундалик дафтар тутмайман. Хотираси кучли инсонман. Ҳаётимдаги баъзи воқеаларни, ҳаттоки, санасигача эслаб қолганман. Баъзилар ҳайрон қолишади. Мен эса унчалик ҳам ажабланмайман. Чунки бу воқеа ва ҳодисалар қайсидир маънода менинг шахсий ҳаётимни яхши ёки бўлмаса ёмон тарафга ўзгартирган. Хатни ёзиш мен учун осон бўлгани йўқ. Шу кунгача босиб ўтган умр йўлим яна бир бор кўз олдимда гавдаланди. Эҳ, агар менга яна шундай бир имконият беришганида эди, ё вақтни орқага қайтарган бўлардим ёки дунёга қайтадан келишни ҳоҳлардим. Минг афсуслар бўлсинки, бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ. Инсоният бор экан, хато қилади ва яна бир бор яшашни ўрганади. Агар мен айтган нарса ҳақиқатдан ҳам содир бўлса, ўйлайманки, дунёда ҳеч бир кишининг армони қолмасди. Чунки биринчи ҳаётида қилган хатоларини инсон, иккинчи ҳаётида такрорламасликка ҳаракат қилади. Лекин одамзот курашишдан ва яшашга бўлган иштиёқидан ҳеч ҳам чарчамайди. Сизга мана шундай юраклари армонга тўла бир инсон мактуб жўнатяпти. Балки, айнан сиз унинг келажакка бўлган умидларига сабабчи бўларсиз. Энди менга ижозат беринг ҳаммасини батафсил сўзлаб берсам.Ушбу хатни ўқиб бўлганингиздан сўнг менга, албатта, жавоб хати ёзинг. Мен интизорлик билан кутиб қоламан…
Менинг ўзга чорам қолмади.  Сиздан фақат атиги бир нарсани ўтиниб сўрайман. Олдиндан ҳеч қанақа хулоса чиқарманг. Мактубимни охиригача ўқишга ва менга жавоб хати ёзишга ваъда беринг. Чунки тақдирим айнан мана шу хатга боғлиқ. Аввало инсон бошқа бир инсонни тушуна олишида. Келажакка қараб, одил қадам ташлашимда айнан мана шу хат муҳим аҳамиятга эга. Менга ёзадиган ҳар қандай жавоб хатингиз тақдиримни ҳал қилиб қўяди. Биламан, Сардор ака ишингиз жуда ҳам кўп. Бир сўз билан айтганда вақтингиз тиғиз. Лекин шундай бўлсада, менинг илтимосимни ерда қолдирмассиз деган умиддаман. Олдиндан катта раҳмат. Лекин сукут сақламанг. Сукут сақлашингиз менга билдирилган беэътиборсизлик деб тушунаман.

 ТАНИШУВ

 Менинг исмим Рустам. Самарқанд шаҳрида туғилганман. Ёшим 27 да. Уйланмаганман. Нима учунлигини эса мактуб давомида билиб оласиз. Ҳозир мен ҳам бошқалар каби эстрада юлдузи ёки бўлмасам шоу-бизнес оламининг етакчи вакилларидан бири бўлар эдим. Аллоҳ томонидан берилган истеъдодимни шу пайтгача яшириб келдим. Бунинг ўзига яраша сабаблари ҳам бор. Энди менга барибир. Нима бўлган тақдирда ҳам ортга йўл йўқ. Аллоҳ мени бошқаларга ўхшаб яратмаган. Айнан мана шу учун ҳам сизга мени қийнаётган армонлар ҳақида сўзламоқчиман. Аллоҳим мени тўғри ва равон сўзлашиш бахтидан бир умрга маҳрум этди. Бир сўз билан айтганда касаллик номи – дудуқланиш (заикание). Худога минг қатла шукур. Мен Аллоҳга шак келтирётганим йўқ. Ҳаттоки мендан ҳам баттар инсонлар бор. Ундан ҳам баттари тилидан маҳрум бўлган яъни ҳеч қачон гапиролмайдиганлар бор. Лекин орзуларнинг ушалиши учун булар камлик қилар экан. Ушбу хатда босиб ўтган ҳаёт йўлимни сизга батафсил сўзлаб бермоқчиман.

 БОЛАЛИКНИНГ АЧЧИҚ ХОТИРАЛАРИ

 Ҳаётимдаги биринчи зарба отасиз катта бўлганим. Кўнглим ярим бўлиб катта бўлдим. Ота-онам ажрашиб кетишган. Мен отамни умуман эслолмайман. Улар икки ойлигимда ажрашишган. Ўзимни овутиш учун эса дунёда ёлғиз мен эмасман-ку, отасиз улғайган деб ўзимни-ўзим алдаб яшадим. Лекин барибир яхшими-ёмонми оила бутун бўлсин экан. Ҳеч ким онанинг ҳам, отанинг ҳам ўрнини босолмайди. Шунинг учун ҳам ҳозир бузилиб кетаётган ёш оилаларга айтгим келади, ажрашишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришсин. Ўз фарзандларини тирик етим қилишмасин. Эсимда, боғча ва мактаб йиллари тенгдошларимни отаси кузатиб келишганида, ичимда бир туйғу мени тилка-пора қилиб эзиб ташлар эди. Ўшанда буни умуман тушунмасдим. Йилдан-йилга улғайган сари ҳаммаси яққол билиниб турарди.

 МАКТАБ ЙИЛЛАРИ

 1993 йил, декабрь. Мактабимизда Алифбо байрами. Ўша куни онамнинг ишхоналарида тадбир бўлгани боис, менинг тадбиримга келолмасдилар. Онам мени қўшнимизга ишониб топширгандилар. Чунки ўша қўшнимизнинг қизи билан бир синфда таҳсил олардик. Онам байрамдаги барча камчиликларни ўз зиммаларига олгандилар. Фақат байрамда биз билан бирга эмасдилар. Шунда ҳам, синф раҳбаримиз Вазира Шокирова мени одам сифатида кўрмас эди. Дардларимни ичимга ютишга мажбур эдим. Воқеанинг энг қизиқ жойига келдик. Алифбо байрамидан сўнг, ҳамма ота-оналар ва ўқувчилар биргаликда эсдалик учун суратга тушишади.Синф раҳбаримиз ҳамма билан суратга тушиб бўлганидан сўнг, охирги мен қолгандим. Менга навбат етганда эса, "Рустам билан суратга тушмайман, унинг отаси йўқ, қолаверса, у соқов” дея мени ота-оналар, синфдошларим ва мактабимиз директор ва ўринбосарлар олдида ҳақорат қилди. Ўша пайтдаги ҳолатимни тасаввур қилолмайсиз. Кўзимга келган ёшларни айтмасам ҳам бўлади. Синфдан қандай қилиб отилиб чиққанимни ўзим ҳам билмайман. Югуриб уйга келганимда уйда ҳеч ким йўқ эди. Ахир онам ўзларининг тадбирларида эдилар. Орқамдан югуриб келган қўшнимиз, мени мажбурлаб мактабга олиб борди. Синф раҳбаримизни бир бало қилиб, мен билан суратга тушиш учун кўндирипти. Ўшанда ҳам рангли эмас, оқ-қора тасвирда суратга тушганмиз. Ҳамма синфдошларим эса рангли суратга тушишган. "Онаси пул бермайди” деб, мен билан оқ-қора тасвирда суратга тушган. Ўша суратда кўзларимдан ёш келган, кайфиятим ҳам йўқ бир аҳволда тушганман. Ўша суратни аллақачон йиртиб ташлаганман. Мана шунинг учун ҳам, ҳамма инсонлар биринчи муаллимларини ўзгача илиқлик билан эслашса, мен умуман эслашни ҳам истамайман. Ҳаммаси шу билан якун топмади. Эртанги куни онамни мактабга олиб борганимда, онам синф раҳбаримизни роса уришиб бергандилар. Ўшандан кейин синф раҳбаримиз мени баттар ёмон кўриб қолди. Мени синфдошларим олдида "cотқин” дея яна ҳақоратлади. Айтинг, мен ўша алифбо байрамидаги қилмишидан сўнг нима қилишим керак эди. Яхшиямки иккинчи синфда энг яхши кўрган ўқитувчимиз Умида Расулова бизга синф раҳбарлик қилдилар. Ўша юқорида келтириб ўтилган қўшни аёл ҳақида. Туркман миллатига мансуб, Хусния исмли бу аёл, бизнинг подъездда бизлар билан бирга олти йил қўшни бўлиб яшади. Бу аёлнинг ҳам одамгарчилиги ўзига яраша экан. Ҳозир сизга ушбу мактубни битяпману, лекин ўзимга ноқулай бўляпти. "Наҳотки, ҳаммани ёмонлаш мақсадида хат ёзибди?” - деган саволни ўзингизга берган бўлсангиз. Тўғри, ҳаётим давомида жуда кўп ёмон одамларга дуч келдим. Лекин, яхшиларга ҳам дуч келганим йўқ эмас. Яхши инсонлар ҳақида сал кейинроқ ёзмоқчиман. Чунки улар жуда ҳам оз.Шундай кунларнинг бирида, қизига уйга вазифасини бажарган дафтарни бермаганим учун, келгуси куни подъезднинг ҳар бир қавати деворига катта ҳарфларда " Рустам соқов” деб ёзиб чиққан. Буни қандай қилиб билдим дейсизми? Ҳар ҳафтанинг сўнгги шанба кунида, ота – оналар имзо қўядиган синф кундалигидан. Мен бошқаларнинг хатини унинг ёзувидан ажрата оламан. Ўшанда бизга, Худони ўртага қўйиб, "буни мен қилганим йўқ” – дея оёқ тираб олди. Мен адашишим мумкин эмас. Чунки мен айрим ҳолларда адашаман. Бировга айбни тўнкаришдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўриб, хулоса чиқарганимдан сўнггина, бундай қалтис ишга қўл ураман. Бир кун келиб, мен ҳақ бўлиб чиқдим. Ўша ёзув айнан ўша қўйни аёлнинг хуснихати эканлигини исботлай бера олдим. 
 8 – синфдаги бир воқеани сўзлаб берсам. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчимиз Ситора Мухаммедова уйга вазифа қилиб, кейинги дарсга иншо ва баёнлар мавзусини бир кун олдин топширардилар. Бизлар эса ўша мавзуни тайёрлаб келардик. Шундай кунларнинг бирида, дафтарларни топширган пайтимизда, келгуси дарсда мендан ташқари ҳаммага баҳо қўйилган. Сабабини сўраганимда эса, мен журнал ва газеталардан кўчирганмишман. Ҳаттоки, нуқта ва вергули ўз жойида ишлатилгани ва ҳеч қандай хатоликка йўл қўйилмаганлигини менга такрор ва такрор таъкидлардилар. Шунда юқори синф раҳбаримиз Асал Неъматова келиб, мени ҳеч қаердан кўчирмаслигимни, тилим дудуқлансада, нутқим яхши ривожланганлигини, журналистлар каби фикрлай олишимни, шунинг учун ҳам ҳаттоки, биронта хатога йўл қўймаслигимни айтиб ўтганларидан сўнг, она тили ва адабиёт ўқитувчимиз Ситора Мухаммедова менга иккита беш баҳо қўйиб берганлар. Ўзини мақтаяпти демангу, ҳатто ўзим ҳам, ўзини мақтаган инсонни ёмон кўраман. Гап шундаки, синфдошларим иншо ва баёнлар учун йил давомида 32 варақли умумий дафтар тутишса, мен 96 варақли умумий дафтар тутардим. Синфдошларим иншо ва баёнларнинг ҳар бир мавзуси учун 8-10 варақ сарфлашса, мен эса 16-18 варақ ҳар бир мавзу учун сарфлардим. Ўша пайтлар эсимда, ҳаттоки, шунча маълумот меннинг миямга қаердан келиб қолганлигини ўзим ҳам билмасдим. Жўшиб ва тошиб журналист аҳли каби ижод қилардим. Бир нима ўзим ҳоҳлагандек чиқмаса, такрор ва такрор машқ қилардим. Буюк Темурийлар авлодидан бўлмиш бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги рефератим синфда биринчи ўринни олган. Маълумки, реферат ёзиш учун турли хил манбааларни титкилаб кўрамиз. Менда бундай воқеа умуман бўлмаган. Бир марта китобдан ўқийман-да, қолганини ўз фикрларим билан тўлдириб бораман. Ҳозиргача ўша дафтар ва рефератларим менга дарс берган ўқитувчиларимизда. Адабиёт фанидан шеърни ёдлаб келардим-у, лекин, айтолмасдим. Ўқитувчимиз шеърни ёдлаб келганимни билар эди. Шунинг учун ҳам қоғозга ёзиб беришимни илтимос қилар эди. Қоғозга ёзиб берсам бирта баҳо қўярди, агар айтиб берсам иккита баҳо қўярди. Аввалига менинг устимдан масхара қилаётгандек туюларди менга. Кейинчалик билсам мени, вазифани тайёрлаб келмаган ўқувчиларга ўрнак қилиб кўрсатмоқчи бўларкан.

 ЎГАЙ ОТА БАҒРИДА

 Онам яна турмуш қурдилар. Энг азоблиси шундан сўнг бошланди. Ўгай отам менга азоб берадиган одат чиқарди. Ҳар бир ишимдан айб топадиган бўлиб қолди. Энг даҳшатлиси, фотоальбомдаги ҳақиқий дадамнинг суратларини йиртиб ташларди. Нима қилса ҳам, менга зарар етказса бўлгани. Онамнинг олдида ўзини жуда ҳам яхши тутарди. Мен бу инсонга умуман тушунмайман. Баъзан ўзини жуда яхши тутади. Ҳаттоки, гоҳида отам эмаслиги ёдимдан чиқиб кетарди. Жаҳли чиққанида эса аламини фақат ва фақат мендан оларди. Ана шундай пайтларда ўз отам бўлишини истардим. Чунки урушса ҳам, сўкса ҳам , ўзингники бўлсин экан.Болалигимда тенгдошларимга қараб, ҳавас қилардим. Тўғри, онам бизни ҳеч кимдан кам қилмай вояга етказдилар. Лекин барибир, бутун умр мобайнида ота меҳрига зор бўлиб яшадим. Мен ҳатто-ки, оталик меҳри қандай бўлишини ҳам билмайман. Армонларимнинг биринчи дебочаси айнан шу ердан бошланган. Ундан сўнг, Худо томонидан берилган нуқсон эса, менинг имкониятларимни чекланишига сабаб бўлди. Бу нолиш эмас. Ёки бўлмаса Худога шак келтириш эмас.Мен шукр қиламан. Ҳатто бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Мени ҳамон ўша соғинч ҳисси қийнайди.

 ЎЛИМДАН ҚАЙТИШЛАР

 1998 йил 12 июль. Футбол бўйича 16 – жаҳон чемпионатининг финал учрашуви куни. Франция – Бразилия 3:0. Якшанба. Бу кунни аниқ эслайман. Эсимдан чиқиши мумкин ҳам эмас. Ўша куни ёзнинг жазирама кунларидан бири эди. Ариқ бўйига чўмилгани борган эдим. Соат кечки 5 атрофида. Ўзим қаёққа сузиб бораётганимни бирданига унутиб қўйдим. Мени қандайдир бир куч чуқурлик томон торта бошлади. Қолгани эсимда йўқ. Уйғонганимда, мени танийдиган болалар уйимизга олиб келишибди. Бутун организмим ариқ суви билан тўлиб кетибди. Ўпкам жиддий шамоллаган. Докторлар мени 20 кун даволашди. Фақат ётган жойим. Ўрнимдан туришим умуман мумкин эмас.
 Муборак Рамазон ойи бошланиши билан, бувимникидан мактабга қатнардим. Чунки мен болалигимдан бувим билан бирга рўза тутардим. Учинчи синф пайтидаги рамазон ойида, рўзанинг тўртинчи куни, дўкондан тоғам учун сигарета олиб келаётганимда йўлда мени машина уриб юборди. Кўз олдимда қолгани, йўлнинг ўртасида турганимни эслай оламан холос. Ўзимга келганимда эса шифохонадаман. Шунда ҳам бир ярим суткадан сўнг. Касалхонада 15 кун ётдим. Шу пайт мобайнида врачлар, оила аъзоларимнинг рухсатисиз, умуртқа поғонамнинг устки қисмидан, яъни бош миянинг орқа томонидан тажриба учун қон олишди. Бундай тажриба учун авваламбор касал кишининг оила аъзоларидан рухсат олган ҳолда амалга оширилади. Бу тажрибага кўпчилик рухсат бермайди. Чунки унинг натижасида қон олинган кишида, тажрибадан сўнг, кўп ҳолларда шол бўлиб қолиш эҳтимоли кузатилади. Тиббиёт тилида бу - "функция” дейилади. Ушбу тажриба менга таъсир қилмасдан қолмади. Касалхонадан чиққанимдан сўнг, кўриш қобилиятим – 3,5 даражасида пасайди. Хотирамга ҳам таъсир қилмасдан қолмади. Яна қайта кўрикдан ўтишлар ва яна касалхона. Аниқ бўлишича, миянинг чап томони ўша авария пайтида чайқалган экан. Биринчи марта врачлар бунга унчалик эътибор беришмаган экан. Мактабга боришни эса ҳоҳламасдим. Чунки операциядан кейин, фанларни яхши ўзлаштира олмадим. Яхшиямки, синф раҳбаримиз Умида Расулова менга қўлларидан келган ёрдамларини аямадилар. Бир йил роса қийналдим. Лекин уддаладим. Энг даҳшатлиси энди бошланди. Бешинчи синфни тугатганимдан сўнг, ҳар йилги ёзги таътилни бувимникида ўтказардим. Шундай кунларнинг бирида, мен яна автоҳалокатга учрадим. Яъни велосипед миниб юрганимда, орқа томондан келиб, Жигули русумли машина мени ариқ томонга улоқтириб юборди. Ҳатто, ўгирилиб қарашга ҳам улгурмаганман. Оёқларим велосипед ғилдираклари орасига кириб қолган. Буни натижасида анча жиддий жароҳатлар олган.Табиатан, мен ўзимни ҳар хил балолардан асрайдиган одамман. Лекин, фалокат оёқ остида деганлари рост экан. Қанчалик ҳаракат қилмайин, пешонада ёзганини кўрарканмиз. Бу ҳалокат натижаси ўлароқ, икки оёғим ҳам синди. Олтинчи синфнинг 4-чи чорагида мактабга бордим. Уч ярим ой гипсда юрдим. Икки ой ҳассада юрдим. Докторлар аввалгидай юриб кетишимни кафолат беришмади. Чунки автоҳалокат натижасида суяклар майда –майда бўлакларга бўлиниб дарз кетган. Ўша пайтда ҳаттоки яшашни ҳам истамаганман. Эсимда, уйимиз стол устидаги оёқларимнинг катта – катта рентген хулосалари тасвирлари. Мени янги ҳаётга қайтарган инсон исроиллик профессор Якубов. Бу инсондан умримнинг охиригача миннатдорман. Икки йил мен билан тинимсиз шуғулландилар. Оёқларим яна аввалги ҳолатига қайтди. 

 УМРИМНИНГ ЙЎҚОТИЛГАН ЙИЛЛАРИ

Юқорида айтиб ўтганимдек, менинг болалигим асосан бувимникиларда ўтган. Бувимнинг вояга етган кенжа қизлари, яъни Гулсанам  холам буйрак касаллигидан вафот этганларидан сўнг, бувим учун ҳаёт гўёки тугаб қолганди. Сиқилишлар ва асабларнинг бунга дош бермаслиги ўз ишини қилди. Бувим инсульт касаллиги билан саккиз йил тўшакка михланиб ётдилар. Ҳамма фарзандлари пул ишлаш мақсадида Россия сафарига кетишди. Йилга фақат бир маротаба келиб кетишарди. Онам ва мен бувимга қарардик. Мактабни 11 йил ўқиб тугатгандан сўнг, бутунлай бувимникига кўчиб ўтдим. Мактабни аъло баҳоларга битирдим. Лекин ҳеч қаерда ўқишни истамадим. Чунки яна ўша тенгдошларим менинг устимдан "Соқов” – деб қўллари билан кўрсатишларини ва кулишларини ҳоҳламадим. Мен саккиз йил умримни бувимга қараш билан ўтказдим. Бу пайтда менинг тенгдошларим ўзлари ҳоҳлаган олий ўқув юртларига киришди. Мен қандай қилиб ўқишга киришим мумкин. Ахир уйда 75 ёшли юролмайдиган бувим мени болаларча меҳрга тўла кўзлари билан интизор бўлиб кутиб турардилар. Ҳар гапнинг бирида йиғлаб олиб, ташлаб кетмаслигимни айтардилар. У киши набираларидан фақат менга суяниб қолгандилар. Мен бувимнинг дуоларини деб, ўзим бутун умр севган МУСИҚА ДУНЁсидан воз кечган инсонман.Минг афсуслар бўлсинки, умрим ўтиб боряпти. Биламан, ҳаётимда кўп нарсаларни йўқотдим. Шуларни ўйласам юрагим орқага тортиб кетади. Ахир мен аҳмоқ бўлмасам ўзим орзу қилган ва шу нарсага ҳамиша интилган, мен учун илоҳий бўлган санъат тури мусиқани фақат ва фақат орқага суриб келдим. Наҳотки энди кеч. Бўлиши мумкин эмас. Асло, агар ҳаракат қилсам улгуришим ҳам мумкин. Оллоҳим, менга яна бир имкон бер. Орзуларимни армонга айланишига йўл қўйма.

 ТУҲМАТЛАР БАЛОСИ

 Ёш бўлишимга қарамай, бошимга не савдолар тушмади дейсиз. Кўрганларимни ҳатто душманимга ҳам раво кўрмайман.
 Бир куни қўшнимиз Собир ака билан кўчамиз олдидаги ТИР дўконига кирдик. Эгаси Михаил деган рус миллатига мансуб, ёши бир жойга бориб қолган киши. Биз дўконга кирганимизда эгаси йўқ эди ва дарҳол ортга қайтдик. Ярим соатданг сўнг, дўкон эгасига кимдир биз кирганимизни айтибди. Михаил бизнинг олдимизга келиб ўғирликда айблади. Собир ака билан дўкондан чиққанимиздан сўнг, сариқ рангли видеокассета йўқолганини айтди. Агар топиб бермасак, бизларни қаматишини такрор ва такрор айтди. Минг тушунтирсак ҳам, тушинишни истамасди. Ўша кечаси ҳаётимдаги энг қўрқинчли тун бўлган. Туни билан алаҳсираб чиққанман. Келгуси куни милицияни бошлаб келди. Яна хотирам ёрдам берди. Ўша куни дўкондан чиқаётганимизда, мен ортга қарадим. Бир ёш бола югуриб дўкондан чиқаётиб, қўлида сариқ рангли ниманидир кўргандим. Ҳатто, болакайнинг қаерда яшашини ҳам билардим. Бориб, болакайнинг уй манзилини милиция ходимларига кўрсатдим. Улар болани сўроқ қилишди. Бола эгаси йўқлиги учун, олиб кетганлигини ва яна қайтариб келтирганини айтди. Бу орада шу нарса маълум бўлди-ки, кассета ўша куннинг ўзидаёқ жойига қайтарилган. Михаил ўзича биздан пул ундириш ҳаракатида бўлган. 

 РОССИЯ САФАРИ

 2005 йилнинг 7 июль санаси Россия Федерациясига пул топиш мақсадида йўлга чиқдим. Аввалига, ҳамма нарса кўзингга гўзал ва беғубор бўлиб кўринаркан.Самолётда учишлар ва улкан Домодедова аэропортидаги қўнишлар. 40 кун мобайнида бир касалхонада таъмирлаш ишларини олиб бордик. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Касалхонада ишларимизни тугатиб, прораб аёл Васильева Маргарита Дмитриевна бизларга, янги иш таклиф қилди. Эски ҳолатга келиб қолган, ёнғинга қарши кураш бўлинмасини таъмирлаш зарурлигини айтди. Бу ишга фақат икки киши рози бўлдик. Қолганлар эса касалхонани таъмирлаб, бошқа ишга ўтиб кетишди. Мен билан фақат Алишер исмли киши рози бўлдик. Ўша йили Россияда қиш фасли эрта бошланди. Октябрь ойининг охирига келиб, қор ёға бошлади. Борган жойимизда кўрганларимиз ҳали ҳамон эсимда. Бизлар билан касалхонада ишлаганлар, нега бу ерга келишмаганини борган кунимизнинг ўзиёқ яққол сезилиб турарди. Улар аввал ҳам, бунақанги жойда ишлаб кўришган экан. Мен билан Алишер эса биринчи маротаба Рооссияга ишлаш учун боргандик. Лекин бизни бир оғиз ҳам огоҳлантиришмаган. Пулларини олиб, кимдир уйга, кимдир бошқа жойга ишлашга кетишди.Бошқа жойга ишлаш учун борганлар ва уйга қайтганлар ишлаб топган пулларини тўлалигича олишди. Прораб аёл билан ишни давом эттирганлар фақат мен билан Алишер эдик. Бизнинг маошимизни фақат охирида тўлашини ваъда қилди. Биринчи кундаёқ, ишга шўнғидик. Чунки ҳаво совуқ. Декабрьнинг охиригача улгуришимиз керак эди. Биринчи куни ёнғинчилар бизларни яхши кутиб олишди. Ўша куни кечаси катта қозонда ош дамламдик. Ҳаммалари мамнун бўлишди. Қайсидир маънода кичкина байрам қилдик. Кечаси ухлашга келганда эса жой йўқ эди. Буни ҳам бир амалладик. 16 та ғишт устига эски бир эшикни ётқизиб, ўшанинг устига ухлардик. Лекин кунлар кундан-кун совиб борарди. Биз ётоқ қилиб олган хона ҳам тез орада таъмирдан чиқди. У ердаги эшик биз учун ёпилди. Прораб аёл ҳафтага бир маротаба ёки ҳар 10 кунда бир маротаба келиб, бизларга озиқ-овқат ва егуликларимизни олиб келарди холос. Бошқаси билан унинг иши йўқ эди. Агар норозилик билдирсак, аввалги ишлаб топган пулларимиз ва паспортимиз унинг қўлида эди. Шунинг учун сабр қилишдан бошқа чорамиз йўқ эди. Бахтимизга ёнғинчилар бор экан. Ёнғин сиренаси чалиниши билан, ярим тунда ширин уйқуларидан уйғониб, йўлга отланишарди. Кетишларидан олдин, мен ва Алишерни биз ётган эшик устидан уйғотиб, ўз ўринларига ётқизишарди. Лекин бундай имконият ҳар куни ҳам берилавермасди. Бир қарасанг, бир туннинг ўзида 3-4 маротаба ўша районда ёнғин содир бўларди. Бир қарасанг, 2-3 кунлаб сирена чалинмасди. Аммо совуқ бизни енгишга тайёр эди. Шундай кунларнинг бирида ёмғир билан қор биргаликда ёға бошлади. Биз икковимиз ҳам ташқарида. Ухлашга жой йўқ. Кўзимизга уйқу келса ҳам, ўзимизни қор ўйнаш билан овутардик. Совуқ шу даражада танамдан ўтди-ки, ишонасизми йигит бошим билан йиғлаб юбордим. Алишер ҳам чидолмади. Россияга келган кунига фақат лаънатлар айтиб дод солди. Ўша куни ҳатто ,Худодан жонимни олишини сўраб илтижо қилдим. Бегона юртларда ўлиб кетишга ҳам рози эдим. Лекин, санъатга ва келажакка бўлган умид ва ишонч бунга йўл бермасди. Наҳот, ҳаётим шу нуқтага келиб ўз поёнига етса. Аллоҳ, қайси гуноҳларим учун мени жазоларди. Биз бандалар ўзи азалдан шунақа. Ҳаётимизда бирон кўнгилсизлик юз берса, ё тақдирдан кўрамиз ёки бўлмаса Аллоҳдан. Бизлар вақтдан ютишимиз керак эди. Шошилиб бўлсаям, Янги йилга қолдирмай юклатилган вазифаларни амалладик.Барча ишларни ҳам тугатиб олдик. Бу орада прораб аёл ҳам келиб қолди.Яна ўша аввалги ишлаган жойимиз, яъни касалхонага қайтдик. Чунки қишда бирон бошқа иш топиш мушкул эди. Шунинг учун баҳоргача иш топилиб қолар деб, Алишер билан касалхонанинг орқа томонида қурилган, ҳамма шароитларга эга бўлган 3 хонали уйда яшардик. Иш бўлмаганлиги сабаб, телевизор кўриб, радио эшитишдан нарига ўтмасдик. Зерикишга ҳам улгурдик. Чунки улкан бир касалхонада фақат мен ва Алишердан ташқари бошқа мусулмон йўқ. У ерда ҳамма ўзи билан ўзи овора. Биздақаларга эса умуман эътибор ҳам беришмасди, бизлар билан ҳатто ишлари ҳам йўқ. Ўласан-ми ёки қоласан-ми бу билан ҳеч кимнинг умуман иши йўқ.Қадимгилар бекорга айтишмагандир, мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан деб. Лекин барибир яхши инсонларни ўша ерларда ҳам учратиш мумкин. Агар уларни эсламасам, ҳозир уларга нисбатан ношукрлик қилган бўламан. Озми-кўпми, нима бўлган тақдирда ҳам уларнинг ёрдами теккан. Шундай кунларнинг бирида, Алишер ўз уйига қўнғироқ қилди. Оиладагилари унга унинг яқин дўсти Бехруз ҳам, Россиянинг пойтахти Москва шаҳрига ишлаш учун кетганлигини айтишди. Кейин Алишер Бехрузнинг яқинларига телефон қилиб, унинг манзилларини олди. Бизда ҳозирчалик иш бўлмаганлиги сабаб, Алишер дўстини кўриб келишини айтди. Бу орада эса егулик ва ичиш учун танаввул қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тугаб қолган эди. Аввал барча маҳсулотларни прораб аёл олиб келарди. Бизлар бекор ўтирганимиз боис, бизларга пул ташлаб кетган эди. Бу билан янги иш топилгунча, бозор- ўчаримизни ўзимиз бир амаллаб эплаб туришимизни тайинлади. Алишер дўстини кўриб келиш учун отланаётган эди. Ўша куни у жуда ҳам хурсанд эди. Чунки ўртоғини анчадан буён кўрмаганлигини такрорлади. Уни соғинганидан севинчи ичига сиғмасди. Ҳақиқатдан ҳам, у билан бир синфда ўқишганини ва бу орада болаликдан бир маҳаллада улғайишгани ҳақида сўзлаб берганди. Прораб аёл қолдирган пулларни олиб йўлга чиқди. Кетишидан олдин эса, агар дўстининг олдиди иш топилса, тез орада ўша ерга кетишимизни айтди. Мен унга сўзсиз итоят этардим. Чунки Алишер мендан саккиз йил катта эди. Орамизда барибир шарқ маданиятига хос бўлган, катта ва кичикка ҳурмат-иззат тушунчаси бор эди. Мен Алишерни ака ибораси билан тилга олардим. Шундай қилиб, Алишер тушликка яқин йўлга чиқди. Кечга яқин келишини айтди. Мени эса кутишдан бошқа қиладиган ишим йўқ эди. Уни кузатиб бўлганимдан сўнг, юрагимда аллақандай ғашлик ҳукм сура бошлади. Ўзи болаликдан хавф-хатарни ҳам,яхшилик надоматларини ҳам олдиндан сезаман. Бунга яқинларим ва танишларим жуда кўп маротаба гувоҳ бўлишган. Кечки соат 8 ларга бориб, ичимдаги хавотир яна кучайди. Алишердан эса ҳали ҳам дарак йўқ эди. Ўзимни минг овутишга қанчалик ҳаракат қилмайин, барча ҳаракатларим бир пул. Қўлимдан нима ҳам келарди. Бегона юртда ҳеч кимни танимасам. Прораб телефон қилай десам, онасини кўргани Янги йил олдидан Владивосток вилоятига кетган. Телевизор кўряпман-у, хаёлим бошқа ерда. Ўзим билмаган ҳолда ухлаб қолибман. Тунги соат 2:15.Совуқдан уйғониб кетибман. Туриб қарасам, ҳар замонда бир хавотир олганлигимдан эшикни ёпиш ёдимдан кўтарилибди. Шунинг учун совуқдан уйғониб кетганман. Атрофга қарасам жимжитлик. Мендан ташқари бирор бир тирик жон йўқ. Касалхона орқасида иккита 14 қаватли дом бор. Чап тарафида эса русларнинг қабристони жойлашган эди. Бутун табиат сукунат билан қопланган. Алишер мен ухлаб қолганимда, балки келиб қолгандир деб, бошқа хоналарни ҳам кўз билан бирма-бир текшириб чиқдим. Аммо у ҳеч бир хонада кўринмасди.Аксига олиб, мобил телефон ҳам йўқ. Алишер билан икковимизга пропаб атиги бир дона мобил телефон олиб берган. У пайтлар мобил телефон ҳозирчалик кенг оммалашмаган эди. Ҳали энди турли кўринишдаги ва моделдаги нусхалари энди омма эътиборига ҳавола этилаётган пайтлар эди ўшанда. Балки, эрталаб келиб қолар деб, эшикни қулфлаб яна уйқуга кетдим. Бу орада Алишер шу кетганича 19 кун келмади. Мен эса бу пайтда жинни бўлиб қолишишимга сал қолди. Очликка 5 кун чидадим. Олдинда яна 2 ҳафта мени сабримни синашини қаёқдан билибман дейсиз.Касалхонанинг ошхонасига егулик сўраб борай десам, касалхона февраль ойидан ишга тушади. Янги мавсумга баъзи технологик жиҳозларни, янги замонавийларига алмаштиришлари керак эди. Аслида январнинг 12 санасидан ишга тушишиши керак эди. Баъзи молиявий масалаларда банк кредит беришни кечиктиришга мажбур бўлган. Шунинг учун токи барча майда-чуйда муаммоларни ҳал қилгунча, яна бир ой вақт керак бўлган. Барча пулларни ўзи билан олиб кетган Алишер менга ҳеч вақо қолдирмаганди. Балки, ўзи ҳам билмагандир, шунча пайт дараксиз кетишини. Билганида, пул ташлаб кетармиди. Ишлаб топган маошимизнинг ҳаммаси ҳали- ҳамон прораб аёлда эди. Миямда минг хил хаёл, қай бирини ўйлай, ўзимни-ми ёки бўлмасам, Алишерни-ми?! Касалхонада эса фақат қўриқчидан бўлак, яна иккита баҳайбатдек келадиган немис овчаркалари бор эди. Бизнинг биргина хатоимиз, прописка рўйхатидан ўтмаганлигимиздадир. Гап шундаки Россияда, айниқса пойтахт Москвада прописка масалалари сал қийинроқ. Шунинг учун бизлар бошидан бунга унчалик ҳам эътибор бермаганмиз. Агар қўриқчи пропискамиз йўқлигини сезиб қолса борми, шу заҳотиёқ милиция ходимларига хабар бериши тайин эди. Пропискамиз йўқлиги учун ҳам бирор жойга айлангани чиқолмаймиз. Йўлнинг нариги четида ботаник боғи бўларди. Ям-яшил ўрмонзордан бошқа ҳеч нарса йўқ. Зерикиб ўласан киши. Энди Кремль қизил майдони мен учун орзулигача қолиб кетди. Икки маротаба Москвага борган бўлсамда, уни кўролмадим. Кўришга ҳам вақт қаёқда дейсиз. Бизлар ҳатто, 2-3 кунлаб аччиқ қаҳва дамлаб, уйқу нималигини билмасдан, ишга муккасидан кетардик. Дам олишга ва айланиб келишга умуман вақт қаёқда дейсиз. Кўзимизга уйқу келса ҳам, ўзимизни иш билан овутардик. Эрталаб бизнинг кўзимизга қараганлар, ҳатто қўрқиб кетишарди. Чунки кўзларимиз уйқуга тўймасди. Унда фақат қип-қизил қонга ўхшаш рангларни кўришарди холос.Сал узоқроқда Академик Королёв кўчасига зеб бериб турган ҳашаматли Останкино телеминораси. Кечалари яна ҳам чиройли бўлиб кетарди. Чунки телеминора соат 19 дан сўнг чироқлари билан ҳаммани хушнуд этарди. Мабодо бирор жойга чиқиб келишимиз зарур бўлса, буни фақат тез ва эҳтиёткорлик билан амалга оширардик. Ҳатто, касалхона кўчасида юришга қўрқардик. Бирон милиция ходими кўриб қолмасин деб. Ошхонага барибир умид билан борганимда, қотган нон билан тўлдирилган катта бир эски халтага кўзиб тушди. Мажбур бўлдим, 20 кун мана шу қотган нонларни сувга ботириб ейишдан менинг ўзга чорам қолмаганди. Шундай кунларнинг бирида, ярим кечаси кўча томонидан келаётган нотаниш оёқ овозлари диққатимни ўзига жалб этди. Балки, Алишер келиб қолгандир деб эшикни энди очаётгандим, бегона киши мен томонга пичоқ билан югуриб келаётганди. Қўрққанимдан эшикни ёполмадим. Аввалига нима бўлаётганини умуман тушунмадим. Худди, қўрқинчли туш кўраётгандек эдим. Қўлларим ўзимга бўйсунмасди. Эшик ҳам унчалик мустаҳкам эмасди. Омонатлигини билиб, хаёлимда фақат қочиш кераклиги фикри миямни чулғаб олганди. Ўзимни дарҳол деразадан ташладим.

Рустам.

Ўзимни дарҳол деразадан ташладим.
 Табиат оппоқ қорга бурканган эди. Оёғимда эса уй ичида кийиладиган майин матоли тапочка. Аксига олиб, ўша кечаси Москвада 5 ой давомида биринчи марта электр ишламади. Тўғрироғи, фақат бизнинг касалхонада электр энергияси ишламаётган эди. Чунки икки кун тинимсиз ёғган қор натижасида, касалхонага етиб келадиган ток манбаининг сими йўлнинг нариги томонига узилиб тушган. Югуришим билан узоққа бора ололмаслигим шундоқ ҳам маълум эди. Оёғимдаги тапочка аллақачон қорда ҳўл бўлиб кетганди. Шундай бўлсада, мен таслим бўлишни ҳам истамасдим. Яна бир минус томони югураётганимда кўзойнагим қаёққадир тушиб кетди. Мен қуёш ботиши билан унчалик яхши кўролмайман. Ҳозирги ҳолатни энди гапирмасак ҳам бўлади. Ҳаммаёқ қоп-қоронғу. Мен қўриқчи томон югуриб келаётганимда, иккита немис овчаркаси мен томон югуриб келишарди. Олдимда фақат бир йўл қоларди. Беш қаватли касалхонанинг кўча томонидаги пастдан то юқоригача бўлган темир зина. Бир амаллаб унга ҳам чиқиб олдим. Энди анча хавотирсиз жойда эдим. Анови бегона одам ҳам, итлар ҳам менга етишолмасди. Мени фақат бир савол қизиқтирарди. Бегона одам ким ва у мендан нима истайди? Итлар энди мени қўйиб, унинг ортидан югуришарди. Бу орада қўриқчи ҳам етиб келди. Бегона одамни ҳам бир амаллаб ушлашди. Аниқ бўлишича, арман миллатига мансуб Каро исмли бу одам бир пайтлар бизлар касалхонани таъмирлаган жойда у ҳам ишлаган экан. Танимаслигимнинг сабаби эса бизлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ишлардик. Яъни ўзбеклар, руслар, туркманлар ва арманлар гуруҳи фаолият олиб борардик. Шунинг учун эътибор бермаган эканман. Унинг мақсади бизнинг хона орқали кириладиган иккинчи хонага кириб қимматбаҳот тиббиёт экспонатларини ўғирлаш экан. У хона ҳамиша ёпиқ турарди. Калити фақат қўриқчида бўларди.У хонада бунақанги нарсалар туришини бизлар билмасдик. Фақатгина у хонанинг музлаткичида, собиқ беморларнинг қон таҳлиллари сақланишини билардик холос.Яъни Каро кўпчилик билмаган нарсаларни биларди. Буни олдиндан режалаштириб юрган. Яна бир сабаби эса, прораб аёл маошларини барчасини келишилгандан ҳам кам тўлаганлигини пеш қилди.Шунинг учун қасос олмоқчи бўлган экан.Мени ёлғиз гувоҳ сифатида қолдиришни истамаган. Мана шу учун ортимдан қувган. Аввалига, у бу ерда ҳеч ким яшамайди, ҳамма усталар аллақачон ўз она юртларига кетишган деб ўйлаган экан. Нега қўриқчи унинг кирганини пайқамаган. Гап шундаки, у орқа томондан, яъни қабристон орқали кирган. Бунинг устига, биз томондаги яширин камера анчадан буён ишламасди. Фақатгина ущбу воқеадан сўнг, уни ҳам тузатишди. Карони эса ҳибсга олишди. Мен яна бир ўлимдан қолдим. Эртанги кун тонггини эса кўзойнагимни ахтариш билан бошладим. Қорнинг устида музлаб ётган экан. Роппа-роса 3 ҳафтадан сўнг, Алишер қайтиб келди. Унинг кўрган-кечирганлари эса меникидан қолишмайди. Дўсти билан гапи қочганмиш. Россия шунақанги жойки, бутун умрлик дўстликни бир зумда яксон қилишга қодир. Чунки пул биз билмаган нарсаларга қодир экан. Шунча кун кетишининг сабаби, у ердан қайтаётганида, милиция ходимлари ушлаб олишган ва 3 суткага этиб камерага тиқишган. Қўлидаги бор пулларини шилиб олишган ва пропискаси бўлмаганлиги сабаб, катта миқдорда жарима солишган. У ердан чиққанидан сўнг, ўрмон орқали келаётганида яна милиция ушлаб олган ва қаерда яшашини сўрашганида айтмаган. Айтганида мени ҳам олиб кетишарди. Бир амаллаб, 20 кунда қайтди. Соқоллари олинмаган, уст-боши ҳам ачинарли аҳволда эди. Прорабга қўнғироқ қилди. Биз уйга кетишга қарор қилдик. Янги йил олди барча самолёт ва поездлар чипталари аллақачон банд қилиб қўйилган эди. Прораб аёл атиги бир дона чипта топиб келди. Бу ҳам бўлса, 10 кундан сўнг Москва-Тошкент йўналиши чиптаси эди. Менинг номимга расмийлаштириб келди. Алишер 10 кун кутадиган аҳволда эмасди. Бўлиб ўтган шунча воқеалардан сўнг, ичадиган одат чиқарди. Прораб билан ҳисоб-китоб қилиб, 4 чи кун таваккал қилиб, йўлга отланди. Бир амаллаб, проводник билан келишиб, Тошкентгача етиб борибди. Бу орада прораб менга 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотларини келтириб берди. Мабодо, яна ишим чиқиб қолса, қўнғироқ қилишимни айтди. Бир кун тушимда бувимни оппоқ либосда кўрибман. Эрталаб Самарқандга телефон қилдим ваш шуни билдим-ки, бувижоним оламдан ўтибдилар. Ўша кечаси бувим ва бобом билан ўтган яхши кунларимни эслаб, роса йиғладим. Ҳақиқатдан ҳам, ўйлаб қарасам умримнинг энг гўзал ва беғубор дамлари экан ўшанда. Уларни ҳеч нимага қиёслаб бўлмасди. Майли, жуда кўп афсуслар бўлгандир бир пайтлар, лекин, ҳозир бу мен учун муҳим эмасди мен учун айни дамда.Бу дунёни тарк этаётиб, фақат мени исмимни айтиб чақирибдилар. 3 кунгача мени эслабдилар. Ахир тўғрида, набиралари орасидан ёлғиз мен бувим ва бобомга қарардим. Ўзи аслида шундай, кимнидир кўришни истасанг, жон узилиши ҳам қийин бўлади. Барибир инсонга алам қиларкан.Шунча пайт умримни улар учун энг гуллаган дамларини бағишласам-у, лекин шундай кунда менинг ўрнимда эса бошқа набиралар бувимни тупроққа топширишса. Тақдири азал деб шунга айтишса керакда. Пешонада ёзилмаган экан. Энди минг куйинган билан фойдаси йўқ. Дийдор қиёматда қолди…
Кейин бувимнинг йилларини бериб бўлганимиздан сўнг, прораб менга телефон қилиб, иш борлигини Алишер ҳам шу ерда эканлигини айтди. Гапнинг очиғи оёғим тортмаётган эди. Лекин мен боришга мажбур эдим. Чунки ўтган сафар қолдириб келган, лицензион мусиқий альбомларнинг дискларини ўша ерда, яъни касалхонанинг томига яшириб келгандим. Ўзим билан олиб келмоқчи эдим. Мендан олдин Самарқандга етиб келган Алишер, Тошкент-Келес чегарасидан олдин Қозоғистоннинг энг сўнгги бекатида 2 соатлик катта текширув бўлишини айтган эди. Шунинг учун таваккал қилмай, бу сафар келганимда самолёт билан олиб кетарман деган хаёлда қолдириб келгандим. Аммо, ҳаммаси бунинг акси бўлиб чиқди. Қозоғистон чегарасида ҳамманинг сумкасини текшираётганлар, айнан менга келганда ҳеч нима дейишмади ва мендан ҳеч қанақа пул ҳам олишмади. Чунки мени саволга тутишганида, дудуқланиб жавоб қайтарганимда, мендан ҳеч нима керакмаслигини айтиб, вагондан чиқиб кетишганди. Шунда билдимки, яна бир хатога йўл қўйганлигимни англаб етдим. Нима бўлган тақдирда ҳам, дискларни ўзим билан бирга олиб келишим керак эди. Энди минг уриниш билан бефойда. Барибир ҳеч нарса қилолмасдим. Ўтган иш бўлиб ўтди. Балки ўйларсиз шу ерда ҳам топса бўларди, ўша дискларни деб. Лекин мен бу ердан топа олмаганим учун Москвадан прораб орқали сотиб олгандим. Ана шунақа, санъатни шу даражада севганим учун, унинг учун мана шундай қурбонликлар қилганман.Прораб телефонда ишлар жуда ҳам кўплигини, яна ўзим билан бирга бирор ишонарли одамни ҳам олиб келишимни айтди. Шунда тоғам мен билан бориш нияти борлигини айтди. Бир ҳафта ичида самолётга чипта сотиб олдик. 10 кунлар ичида мен яна Москва шаҳрида пайдо бўлиб қолдим. Прораб айтганича бор экан ўзиям, иш анчайин кўп эди. Борган кунимизнинг ўзиёқ ишга шўнғидик. Катта бир кўп қаватли эски домни янги ҳолатга келтиришимиз керак эди. Уч ҳафталардан сўнг, ўша домда истиқомат қиладиган Наталья исмли ўрта ёшли аёл, бу прорабимиз анчайин айёр аёл эканлигини айтиб берди. Унинг айтишича, бизларни иш билан таъминлайдиган "Сервал Строй” фирмаси банкдан ҳар бир квартирани таъмирлаганимиз учун, 100 000 рубль миқдорида пул олишини бизларга сўзлаб берди. Прораб эса бу пулларни бизларга бермасдан ўз чўнтагини ўйларкан. Ҳатто, биз ишчиларга ушбу пулларнинг 10 % ҳам тегмас экан. Шундай кунларнинг бирида, прораб ўз жияни билан айнан мана шу мавзуда гапириб қолишганини ўз қулоқларим билан эшитиб қолдим. Буни тоғамга айтганимда унинг жазаваси тутиб қолди. Тезда прорабга биз таъмирлаган 4 та квартира учун пул талаб қила бошлади. Прораб эса унинг жавобига ҳозир қўлида ҳеч қанақа нақд пул йўқлигини пеш қилиб, турли хил баҳоналар топа бошлади. Қолаверса, ҳали бу домни таъмирлаганимиздан сўнг, яна шунга ўхшаш эски дом борлигини ва ана ундан кейин барча пулларимизни бериши кераклигини айтди. Лекин, келишув умуман бошқа хил эди. Яъни, ҳар бир тугатиб бўлинган квартира учун нақд 1000 $ АҚШ долларидан тўлашини айтганди. Барибир сўзини устида турмади. Бизлар нима ҳам қила олардик. Ахир бегона юртда сўзимиз ўтмасди-да. Биздан олдин арманлар ва тожиклар жанжал қилиб, ишни охирига етказмай ташлаб кетишганди. Тоғам кетаманга тушиб қолди. Биз 38 кун ичида кечани кеча, кундузни кундуз демай 4 квартира таъмирлаб бўлдик. Прораб фақат бизларга поезд учун чипта сотиб олди. Қўлига нақд пул тушиши билан, Western Union пул ўтказмаси орқали пулларимизни жўнатишини айтди. Жаҳлидан, бизларни ҳатто вокзалгача олиб борадиган таксига ҳам пул бермади. Бизнинг қўлимизда эса ортиқча бирон сўм ҳам йўқ эди. Тангрим бандаларини ташлаб қўймас экан. Квартирасини охирги таъмирлаган эр-хотинлар Сергей ва Людмила бизлар тушунишди. Ҳатто, шахсан ўзлари мен ва тоғамни вокзалгача машиналарида елтиб қўйишди. Уйда эҳтиётсизлигим туфайли қолдириб кетган паспортимга қарамай, машинани тезлик билан ҳайдаб, паспортимни олиб келгандик. Бизларга 4 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва яна майда-чуйда нарсалар олиб беришди. Барака топишсин, жуда яхши инсонлар. Бу яхшиликларини ҳеч қачон унутмайман. Ўтган сафар касалхонада қолдириб келган мусиқий дискларимни ҳам олдим. Минг лаънат ўша кунларга. Ана шу арзимас дискларни деб келганмидим. Ўз жонимдан ҳам шунчалик азиз бўлдими ушбу дисклар?! Биз 45 кунга қолмай, Самарқандга қайтдик. Прораб эса ваъда берган 4000 $ АҚШ долларини юбормади. Россия мен учун энди ёпилган мавзу эди. 

 МУСИҚА - МЕНИНГ ҲАЁТИМ

 Мусиқага бўлган муҳаббатим эрта болаликдан бошланганди. Аммо, узоққа бормай хазон бўлди. Болливуд мега юлдузи Митхун Чакраборти ижросидаги "Танцор Диско” ва "Танцуй,Танцуй” фильмлари мусиқага бўлган меҳримни уйғотган. Боғчамизда ва мактабимизда бўлиб ўтадиган танловларда ҳамиша биринчиликни олардим. Ҳар йили ёз фаслида маҳалламизда бўлиб ўтадиган ‘’Иқбол” танловида ҳам биринчилик фақат мен томонда эди. Бу мақтаниш эмас, бу ҳақиқатнинг ўзгинаси. Қўшиқ куйлаш менинг жони дилим эди. Ҳатто, кўчаларда ҳам куйлайдиган одат чиқардим. Одамлар менинг овозимга қулоқ тутишларича, хурсанд бўлишарди. Кўпчилик ҳатто, чапак чалишарди.Лекин оила аъзоларим менинг бу танловимга қаршилик билдиришган. Охирги марта эсимда қўшиқ куйлаганим учун мени роса калтаклашган. Бунинг оқибатида қўшиқ билан хайрлашишга тўғри келди.
 1998 йил миямга аллақандай мусиқа садолари кела бошлади. Бу ҳеч қанақасига аввал эшитиб юрган қўшиқларнинг садолари эмасди. Бу товушлар янги садолар эди. Шуни англаб етдим-ки, Оллоҳ менга нафақат яхши овоз берган,балки, бастакорлик истеъдодини ҳам инъом этган экан. Ҳали- ҳамон янги мусиқий садолар ярата оламан. Баъзилари эсимдан чиққан. Чунки менда мусиқий саводхонлик йўқ. Аммо, энг хит даражасига етказган композицияларим хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган. Илҳом келиши билан ўзимни қўярга жой тополмайман. Қани эди ҳозир пианино бўлса-ю, ҳаммасини нотага бирма-бир туширсам. Барибир, санъатдан кўнгил узолмадим. Юрагимнинг оғриқли ва армонли нуқталари кўп. Қай бирини айтай сизга. Овозим юқори пардаларни олиб билсада, лекин мен кўпинча мусиқа басталашни яхши кўраман. Санъатга жуда кеч кириб келганларни кўпчилигини биламан. Мени Худойим шундай яратиб қўйибди. Одамлар устимдан кулишади, масхара қилишади, мени соқов деб камситишади. Айбим дунёга соқов бўлиб келганимдами. Энди тушунгандирсиз нега уйланмаганлигимни. Мен ҳоҳламасмидим университет ёки институтларда ўқишни. Ахир мактабни аъло баҳоларга битирганман. Мени яна қўлларини билан кўрсатишларини истамадим. Нега мендан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишади. Менинг ишим тушганда эса, мендан юз ўгиришади.

 Сабрнинг косаси тўлди. 27 ёшга кирдим,лекин, дунёга келган кунимдан бошлаб азоб-уқубат, туҳмат ва ноҳақликларга чидаб келяпман. Қай томонга қарамай бахтсизлик кетидан омадсизлик. Ишонасизми, сочларимга оқ оралаяти ва сочларим тўкила бошлаяпти. Дунёга келиб ҳали нима кўрдим. Нега ҳамма сиғган дунёга мен сиғмайман. Нега одамлар мендан дунёни шунчалик қизғанишади. Йигит бошим билан кечалари йиғлаб чиқаман. Ҳатто-ки бир дўстим ҳам йўқ, юрагимни очай десам. Яхши одамларга ҳамиша ҳавас қилиб келганман. Менинг бахтли бўлишга ҳаққим йўқми? Орзуларим жуда ҳам кўп. Ҳаммаси санъат билан боғлиқ. Лекин бунга якка ўзимнинг кучим етмайди. Сардор ака хатимни Озода опамга етказинг. Бу билан мен бировнинг бўйнига осилиб олмоқчи эмасман. Мени машҳур инсонларнинг пули умуман қизиқтирмайди. Фақат шуни англаб етдим-ки, менинг мусиқий лойиҳаларимни амалга ошириш учун, ёлғиз ўзимнинг кучим етмайди. Менга яна кимдир керак ва мен сизни бекорга танламадим. Менга ишонсангиз бўлди, қолган ҳаммаси ўз қўлимда. Вақти келиб, менга бекорга ёрдам бермаганлигингизни англаб етасиз. Сиз ҳеч қачон пушаймон ҳам бўлмайсиз, афсус ҳам қилмайсиз. Мен ўз кучимга ишонаман. Мен билан биргаликда улкан режаларни амалга оширишга тайёрмисиз? Ундай бўлса хатимни жавобсиз қолдирманг. Мен интизорлик билан кутиб қоламан. Агар Озода опамнинг юраклари мени тинглаб кўрганликларидан сўнг, жиз этмаса, Сардор ака ишонаверинг бошқа ҳеч кимни безовта қилмайман. Ортга қайтиб, тақдирга тан бераман. 

 ХОТИМА

ҲАЁТИМ ВА КЕЛАЖАГИМ ЭНДИ СИЗНИНГ ҚЎЛИНГИЗДА!  УМРИМ ЎТИБ БОРЯПТИ. УЛГУРИШИМ КЕРАК.АРМОНЛАР МЕНИ ЎЗ КОМИГА ТОРТИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ. САРДОР АКА ОЛЛОҲИМ СИЗНИ ЎЗ ПАНОҲИДА АСРАСИН!!!

Рустам. 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 583 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
2 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта98 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
3 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
4 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
5 SAYYOD.COM
Пришли на сайта126 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
6 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
7 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
8 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта73 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
9 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта126 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora
Пришли на сайта107 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz