Бир фантастик фильм кўрганимда, (албатта хориж фильми, бизникиларнинг асосий мавзуси ахир севги мухаббат ва оила) ўтган замонга қайтишганида экспедиция ходимларига у даврдаги хеч нарсани ўзгартирмасликлари ва хеч нарсага тегинмасликлари талаб қилинади. Бир ходим билмасдан бир чивинни ўлдириб қўяди. Бугунги даврга қайтганида эса замон уларни умуман ўзгача холатда кутиб олади.
Хулоса оддий, кичик бир деталь хам кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин.
Бугунги кундаги санъат, шоу бизнес, кино ва фильм вакилларидан зўр деб тан олинганларнинг ўз ижод натижаларига қараб ичидан бир маротаба бўлса хам "Натижаси нима бўлади? Қандай маъсулият бор? Қандай таъсири бўлади? Асорати-чи? Жавоби кимда?"- деган саволлар ўтармикан?
Чунки зўрнинг маъсулияти қандай зўр бўлса, унинг натижасидаги холатлар хамиша хам ижобий зўр бўлармикан?
Фильм, ундаги диалог, модага кирган ибора, қўшиқ ва ундаги сўзлар, харакат ва тарғиботлар...бу хаммасининг ўз асоратлари қандай натижани келтиради?
Гўзал уйлар қуриб хайратлантириш осон, уни энг зўр бино деб тарихга киритиш хам мумкин лекин ундан табиат хам азият чекиши мумкин.
Шунчаки фикрлаш учун мавзу.
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |