Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Зиёда: “Фарзандли бўлсам ҳам, ижодий танаффус қилмайман”
19:55
Зиёда: “Фарзандли бўлсам ҳам, ижодий танаффус қилмайман”
Сўнгги икки йил ўзбек санъакорлари учун жуда ҳам омадли келди, десак, адашмаймиз. Чунки айнан шу йилларда кўплаб машҳурларнинг бахт тўйларига гувоҳ бўлдик. Бугунги суҳбатдошимиз Зиёда ҳам  24 ноябрда севган инсони билан ўз висол оқшомини нишонлаган эди. Шу кунларда эса она бўлиш арафасида. Бугун унинг хонандонида меҳмон бўлар эканмиз, суҳбатимиз фақат оила мавзусига қаратилишига ҳаракат қилдик.
— Келинлик "лавозим”ига эришганингизга ҳам ярим йилдан ошди. Анча ўрганиб қолгандирсиз...
— Бугунги ҳаётимдан, бахтимдан, оиламдан жуда хурсандман. Илгари турмуш қурган дугоналаримнинг қийналганини кўриб, "ҳаёт шуми?”, деган хаёл ўтарди юрагимдан. Аммо бугун оилам билан бахтли ҳаёт кечираяпман деб бемалол айта оламан. Тўғри, қийинчиликлар бор, масъулияти ҳам катта. Ишимиздан ташқари оиламиз учун вақт ажратиб, рўзғорга ҳам улгуришимиз керак. Аммо буларнинг барини бажариш мен учун завқли. Ўрганиб қолганимданми, бугун ҳеч қандай қийинчилик сезмаяпман.

— Кунни режа асосида ўтказсанг, ҳамма нарсага улгурасан, дейишади... Сиз ҳам кунни режадан бошлайсизми?
— (Кулиб) Бизнинг соҳада режа билан ишлашнинг иложи йўқ. Чунки "бугун ишим йўқ, бор вақтимни уйда ўтказиб, рўзғор юмушларини қиламан” деганимда албатта, кутилмаган хизмат вазифалари чиқиб қолади. Шу сабабли режа учун ортиқча вақт сарфлаб ўтирмайман.
— Аксарият турмушга чиқмаган қизлар негадир қайноналар ҳақида салбий фикрда бўлишади. Сиз-чи?
— Тан оламан, турмуш қуришимдан аввал менда ҳам ёмон хаёллар бўлган. "Қайнонам қандай бўлар экан? "Айрим фильмларда кўрсатиладигандек зуғумкор бўлармикан?” деб ўйлаганман. Лекин доим яхши ният қилардим. Аллоҳ ниятга қараб етказар экан, бугун қайнонам менинг иккинчи онам. Бизлар учун барча шароитни яратиб берганлар. Ишимни, санъатимни тушуниб қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Бизларни алоҳида уйга чиқариб, ҳеч нарсага чалғимасдан ижод билан шуғуланишимга имкон яратганлар. Қайнонам билан бирга яшамасак-да, дам олиш кунлари бориб хабар олиб туришни канда қилмаймиз. Келинлик вазифамни бажаришни яхши кўраман.


— Шу сабаб ҳам турмушга чиққанингиздан кейин ижоддан тўхтамаган экансиз..

— Ҳа. Янги оила аъзоларим, севимли турмуш ўртоғим ишлашим учун барча имкониятларни яратиб беришди. Тўйдан бир ҳафта ўтиб, доимгидек ишимни давом этираверганман. Лекин турмуш ўртоғим доим ёнимда. Бирга ишлаганимиз учун ижодимни  танаффуссиз давом эттирдим.
— Демак, продюсер, маъмурлик вазифларини унга топширгансиз?
— Йўқ. У улар менинг доимий ҳамроҳим, кўмакдош, суянчиғим. Аммо продюсерлик ва маъмурлик қилмайди. 
— Бугун яна бир катта бахтга эришиш арафасиз...
— (Жилмайиб) Яратганга шукр, мени шундай бахтга муносиб кўрди. Юрагимдан ўтаётган ҳислар ҳақида гапиришнинг ўзи ҳаяжон бағишлайди. Қалбимда кечаётган ҳислар тўфонини сўзлар билан тушунтириб беролмайман. Илгари оналардан "боламга кийим олсам, ўзим киядигандек хурсанд бўлиб юраман” деган гапларни эшитардим. Бу ҳақиқат экан. Фарзандим ҳали дунёга келмаган бўлса ҳам унга харид қилган либосларни ўзим киядигандек севиниб юраман.
— Она бўлишингизни билганингизда-чи?
— Бу хабарни билганимда, очиғи кўзимдан тинимсиз ёш қуйилаверган. Биринчи бўлиб турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилиб қувончим билан бўлишганман. Менинг  ҳолатимни кўриб турмуш ўртоғим ҳам кўзига ёш олган эди.  
— Сир бўлмаса, ўғил кутяпсизми ёки қиз?
— Худо етказгани. Менга қолса, биринчи фарзандим  — қиз, кейингиси ўғил бўлишини истайман. Сабаби, аёлга ёрдамчи керак. Аммо бу фикримга турмуш ўртоғим қўшилмаяпти. Ҳамма эркаклар сингари у ҳам биринчи фарзанди ўғил бўлишини истайди. Аммо олдиндан фарзандимизнинг жинсини билишга шошилмаяпмиз. Бизга қизми, ўғилми фарқи йўқ. Асосий мақсадим - соғлом фарзанд кўриш.



— Ҳомиладорликда кўпчилик аёллар бироз инжиқ бўлиб қолади...

— Бу бор гап. Очиғини айтсам, менинг ҳам анча-мунча янги "қилиқ”ларим пайдо бўлган (кулади). Ўз-ўзидан инжиқлигим тутиб, ҳеч нарса ёқмай қолади, ҳамма билан уришиб қоламан, сабабсиз йиғлашим ҳам мумкин. Ҳатто турмуш ўртоғим билан ҳам гап талашадиган бўлиб қолгандим. Аввалига бу нарсани унчалик тушунмай, ўзим ҳам ҳайрон бўлардим. Аммо онам, қайнонам бу табиий ҳол эканлигини, буларнинг ҳаммаси ўтиб кетишини тушунтиришгач, ён-атрофимдагилар ҳам мендан хафа бўлмайдиган, ўзим ҳам инжиқликларимдан хижолат чекмайдиган бўлдим.
— Она туғилажак фарзанди билан кўп суҳбатлашиши керак дейишади...
— Ҳа, бу ҳақида мен ҳам эшитганман. Кўпинча ёлғиз қолганда у билан гаплашиб, эртак китоблар ўқиб бераман. Бирга қўшиқ тинглаймиз. Туғилажак фарзандим билан мулоқотни узмасликка ҳаракат қиламан. Чунки у мени эшитади, баъзида ҳаракатлари билан менга жавоб ҳам қайтаради (кулади).
— Сўнгги вақтларда ижодингизда янги қўшиқлар нисбатан кам. Лекин тўй хизматларини канда қилмаяпсиз...
— Тўғри. Лекин доим шифокорим назоратидаман. У менга доим ҳаракатда бўлишни тавсия этган. Аёл ҳомиладорлигида доимий ҳаракатда бўлса, фарзанд қийинчиликсиз дунёга келаркан. Бундан ташқари, кўз тегмасин соғлиғим ҳам ишлашимга имконият яратяпти. Имконият бўлса, нега энди ишлашдан тўхташим керак? Буни одамлар нотўғри тушунмаслигини истардим.
— Тўй-ҳашамларда, одамларнинг назари тегишидан қўрқмайсизми?
— (Ўйланиб)  Қўрқаман. Лекин Аллоҳга ишонаман.  Унинг Ўзи ёмон кўзлардан асрасин. 
— Ўзингизни оналикка тайёрман деб ўйлайсизми?
— (Жилмайиб) Билмасам, қўлдан келгунча яхши она бўлишга ҳаракат қиламан. Келгусида фарзандларимга яхши имкониятлар яратиб бериш ниятидаман. Аёл киши учун берилган бу бахтни ҳеч нарсани билан ўлчаб бўлмайди.
— Кўпчилик оналар ташқи кўринишини сақлаб қолиш учун фарзандини сунъий йўл билан озиқлантиришга  ҳаракат қилади...
— Мен бу нарсага мутлақо қаршиман. Она ва боланинг меҳри айнан она сути орқали ўтишини эшитганман. Буни била туриб боламни турли сунъий озуқалар билан боқиш ниятим йўқ. Фарзандимни ризқидан айирмайман, қадди-қомат вақт ўтса, тўғриланиши мумкин.
— Фарзандингиз дунёга келгандан кейин ижодингизда танаффус бўладими?

— Рости, танаффусга чиқиш ниятим йўқ. Чақалоқнинг чилласи чиққач,  ижодимни давом эттиравераман. Аммо уйда ўтирган кезларимда ҳам олдин куйланган қўшиқлар ва уларга суратга туширилган клиплар "айланаверади”. Тингловчилар уйда қирқ  кун ўтириб қолганимни сезишмайди ҳам (кулади).
— Демак, фарзандингиз тарбиясида энаганинг ёрдамидан фойдаланасиз?

— Оиламизда энагалар жуда кўп (кулади). Боламни бегоналар қўлига эмас, ўзимнинг опа-сингилларим қўлига топшираман. Аммо ўзим ҳам четда қараб турмайман. Улар фақат вақтим бўлмаган кезлардагина менга ёрдамга келишади.
— Иримларга эътиборлимисиз? Масалан, олдиндан фарзандингизга исм танладингизми?

— Аслида иримчи эмасман. Аммо боламизга исмни туғилгач, танлашни истадик. Исмлар китобини ҳам олиб келиб қўйганмиз. Фарзандимиз эсон-омон дунёга келгач, унга исм танлаймиз. Ирим қилмасдан қанчадан-қанча кийимларни ҳам харид қилиб қўйганмиз.

 
ИЖОД ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА

—Жаҳонгир Позилжонов билан куйлаган сўнгги "Олавер” номли дуэтингизни кўпчилик танқид қилди. "Зиёда бу каби қўшиқлар куйлаб, ўз овозини қадрсизлантиряпти” деганлар ҳам бўлди.

— Ижодимни илк бошлаган йилларимда "Божалар” гуруҳи билан жуда кўп дуэтлар куйлаганмиз. Аммо сўнгги йилларда ҳамма ўз ижоди билан овора бўлиб қолганди. Бу хонанда билан  биргаликда ижод қилишни соғинганимиз учун дуэт куйлашга қарор қилгандик. Ҳазиломуз қўшиқ ва клип бўлган. Тингловчилар буни нотўғри тушунишларини истамасдим.Тез кунларда "Севади ёрим мани” номли янги қўшиғимга олинган клипни тақдим этамиз. Айнан шу шўх тарона тингловчиларга ёқади деган умиддаман.Зиёда билан суҳбат жараёнида унинг бахтидан сархуш эканини сездик. Оиласи, оналикка тайёрланаётгани ҳақида севинч билан гапириб чарчамади. Биз ҳам у билан хайрлашар эканмиз, ундаги майин табассум, бахтли нигоҳлар бир умр тарк этмаслигини тилаб қолдик. 
Алия ТУЛЕМБАЕВА суҳбатлашди.
Фотомухбир Ҳусан ҚОСИМОВ
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 466 | Добавил: Bepul_net | Теги: шоу бизнес янгиликлари, shou biznes yangiliklari, shoubiznes, Shou-Biznes, Узбек шоу бизнеси, Шов-бизнес, Shov biznes, шов шувлар, o'zbek shou biznesi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
2 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
3 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта147 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
4 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
5 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
6 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
7 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
8 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
9 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
10 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz