Нуқсонларим билан севиб, бошқалар фикридан қўрқсанг, уларнимас мени севдинг, рухсат менда, сев мени! Топарманму бахтим дея, иккиланиб боқсанг менга, топилади йўлдан урар, улардамас менинг бахтим, ўз бахтим қўлимда турар!
Садоқатимга шубха қилса маслахатчиларинг, мендан кутасанку вафо, менга бергин аввал вафо, қулоқ тутиб фақат менга... юрагимга, бор мехримга сезаётган бу бахтингга, шунда мен хам вафодорман, мен севгингман, мен бахтингман!
Менинг нуқсонларим бўлса, энди сенда хамдир улар. Севдинг мени шундайинча, танлаб олдинг уларни хам. Хохла йўқот, хохла қолдир, хиссинг кучин синаганча. Ишқинг қандай бўлса агар, шундай сабринг етганича. Мени севдинг борим билан, хохла қолгин хохла кетгин, фақат доим ёдда тутгин, сен севгансан, улар эмас.
Кимларнидир тақдирига бошқалар кафолатмаслар, ўзига бир танлаганлар, бошқаларга танлатмаслар!
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |