Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Ўпишганни кўрсам майлими?
21:39
Ўпишганни кўрсам майлими?
Адажон, мультфильмда ўпишаётган қаҳрамонларга қарасам майлими?
Бу қандай савол бўлди экан, деб ҳайрон қолаётгандирсиз? Албатта, мен ҳам бу саволни биринчи бор қизчамдан эшитганимда ҳайрон бўлиб қолдим.
Аслида, қизим бу саволни бежизга берган эмас эди. Ўзларни ўта маданиятли деб ҳисоблайдиган Оврўпаликларга тақлид қилишда бир бирлари билан ким ўзарга мусобақалашаётган ҳозирги ёшларимизнинг кўча-куйда, ҳиёбон-у боғларда жуфт-жуфт бўлиб, ўзларини ҳудди «Оврўпо маданияти» ўчоқларидан бири бўлган кўҳна Париж кўчаларининг бирида тургандек ҳис қилиб, ён-атрофга эътибор бермай бир-бирлари билан бўса алмашаётганларини кўриб қолиб қизим менга савол назари билан боқканда, албатта уларни «тарбиясизлар» ва «ёмон болалар» деб таништирар, ва бундай беҳаёликдан кўзини олиб қочишини уқтирар эдим.

Энди эса, севиб томоша қилаётган мультфильмидаги ҳамманинг олқишига сазовор бўлган ижобий қаҳрамонлардан бири эндигина танишган бир қиз қаҳрамондан бўса олиб турган бўлса! Менинг шунча вақт ҳамманинг кўз ўнгида ўпишмачоқ ўйнайдиган қиз ва болаларнинг тарбиясиз эканлиги ҳақидаги таснифларим бир томондан, бу мультфильмдаги қаҳрамоннинг бундай «ижобий» ҳатти-ҳаракатлари эса иккинчи томондан,  теварак атрофни эндигина ўрганаётган, яхши ва ёмонни таний бошлаган беш ёшли  қизчамнинг кўз ўнгида тарозининг икки палласига жойлашиб олиб, уни қай тарафнинг ҳақ эканлигини таҳлил қилиб осонликча ҳулоса чиқаришга тўсқинлиқ қилар, бу ҳақда бош қотиргунича, мультфильмнинг қизиқ жойлари ўтиб кетишидан қўрқиб мантиқан энг қисқа жавобга эришиш учун бу саволни беришга мажбур бўлган эди.
Қизим бежизга мантиқий тор кўчага кириб қолмаган эди. Ахир бу қаҳрамон мультфильмда ҳамманинг ҳожатини чиқариб, ҳамманинг олқиш-у мақтовларига сазовор, қизимнинг тили билан айтганда «зўр одам» бўлиб туриб, қандай қилиб ҳамманинг олдида тарбиясиз ишларни қилиши мумкин?
Йўқ, мультфильмни бемалол кўришни давом эттирайин деса, мультфильмда ҳарқалай чиройли нарсалар кўрсатилмаётган эди.

Қизимнинг берган саволидан кейин, илгари шунчаки бепарволик билан томоша қиладиган намойишларни эндиликда синчковлик билан кузатадиган бўлиб қолдим. Нима бўлса ҳам, қизимнинг кейинги сафар: «Адажон, сиз фалон нарсани «қора» деяпсиз, бу кўрсатувда эса ҳамма уни бир овоздан «оқ» дейишмоқда-ку», қабилидаги саволларига тайёр туришим керак эди. Ахир куппа кундузи, ёш болаларимиз учун кўрсатилаётган мультфильмларнинг ҳолати маълум бўлиб турган бўлса, бошқа қўрсатувларнинг ҳоли не кечди экан?

Ёшлик давримизда, авваламбор, ҳоҳ бадиий ҳоҳ мультипликацион  фильмлар бўлсин, юқоридаги каби тарбияга зид эпизодларга эга  фильмлар умуман яратилмас эди. Кейинчалик океан ортидан туриб, фақат чўнтакни кўзлаб яратилаётган фильмларга эришиш имконияти осонлашгандан сўнг, ойнаи жаҳонда намойиш қилинадиган мультфильмлар астойдил кўрикдан ўтказилар, ва номақбул деб баҳоланган жойлари «кесиб» ташланар эди.
Воҳ ажаб! Атиги бир икки кунлик кузатувлардан сўнг, илдизи кўплаб асрларга бориб тақаладиган, ота-боболаримиздан бизга меърос бўлиб келаётган юксак маънавият ва ор-номус «қайчиси» илгари шартта-шартта кесиб қўядиган эпизодларга  эндиликда кучи етмай қолганини гувоҳи бўлдик. Ўзимизнинг бири ёшлар учун мўлжалланган, бири эса ўзига ўзи «оилавий» деб таъриф бераётган , яна қайси биридир эрта-ю кеч ўзини «меҳрибон» деб таништиришдан чарчамаётган телеканалларимизда эркак-у аёлнинг намойиш ўртасида, клипларда ва ҳатто мультфильмларда ўпишаётгани таралла-ялла намойиш қилиниб келинаётир.

Ҳоҳ у Бразилия сериаллари бўлсин,  ҳоҳ ёшлигимиздан муҳаббат қўйиб катта бўлганимиз машҳур ҳинд кинолари бўлсин, мультфильмларми, ёҳуд бошқа тур кўрсатувлар бўлсин, ижобий ва салбий қаҳрамонлари бирин кетин кўз ўнгимизда, оила билан бирга жам бўлиб томоша қилинаётган фильмларимизда томошабинни алланечук тараддудга тушиб қолишга сабаб бўлиб қолмоқда. Бундай саҳналар оқибатида дастурхон атрофида ўтирган ёш келинлар намойиш қилинаётган кадрлардан бекиниб бирданига қайнотасига чой қуйишга, куёв бола эса телефонини кавлашга, ҳудди тошбақа хавфдан қўрқиб тошини ичига кириб кетганидек, ёш болалар ҳам маънавий зарардан қочиб дастурхон ортига беркинишга, онажонлар дабдурустдан ўғлидан савол сўрашга, отанинг қўли эса телевизорнинг пультини қидиришга мажбур бўлиб қолмоқда.
Қаҳрамонларнинг бир-бири билан бўса олди-берди саҳналари бир четда турсин, уларнинг гап-сўзлари, қаҳрамонларнинг бир бирига қилаётган шаҳвоний хушомадлари, устларига «кийган» либослари ҳам юқоридагидек тараддудга сабаб бўлиши мумкин.

Биз юқорида бундай маънавиятдан ҳоли саҳналарни чет эл фильмлари намойиши давомда кўрсатилаётганини эсладик. Эндиликда, ўзимизнинг ўзбекона фильмлар, айниқса, турли-туман клипларда ҳам, енгил елпи кийиниш, турли ҳатти ҳаракатлар, беўхшов рақсларнинг ҳам кўрсатилишига кўз юмиб келинмоқда.
Давлатимиз маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган, юқори билимли ва жисмоний соғлом, мустақил фикрловчи ва ўз ҳаётий позициясига, кенг дунёқарашга, қатъий эътиқодга эга бўлган ҳамда миллий маданият ва маънавий қадриятларга, юксак маънавий ва ахлоқий принципларни эгаллаган ёш авлодни шакллантиришга катта эътибор бериб келмоқда ва бу ҳақда тинимсиз тарбиявий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Қизиғи, ўз телеканаллларимизда юқоридаги сиёсатни амалга оширишга кўмак берувчи, оммавий маданиятни қораловчи, турли зўравонлик ва беҳаёликни танқид қилувчи кўрсатувлар намойиш қилиниб туриб, ортидан ўзлари қоралаган кўрсатувларни оинаи жаҳон атрофида оила жам бўлиб ўтирадиган соатларда намойиш қилишлари мени ҳам ҳудди қизим кириб қолган мантиқий тор кўчага кириб қолишимга сабаб бўлиб қолди.
Ахир бир томондан ўзингиз қоралайсиз, иккинчи томондан эса бундай қораликни бизга эрта-ю кеч тақдим қилмоқдасиз-ку!

Дунёнинг турли ривожланган давлатлари телетомошабинларнинг маънавий ва маърифий қадриятларини эъзозлаб, турли ёшдаги телетомошабинларнинг дунёқарашини назарга олиб, уларни онгига тескари тасир қилувчи кўрсатувлардан ҳимоялаш мақсадида ўзига ҳос телекўрсатувлар мазмунини баҳолаш тизимларини ( инг. Television content rating systems) жорий қилишган. Бу тизимга кўра қайси ёшдаги томошабинларга қандай саҳналар ва қайси даражада кўрсатилиши аниқ таснифланиб чиқилган ва эфирга узатиладиган ҳар бир кўрсатув ўша мезонлар билан ўлчаниб, махсус (7+,11+, 18 + каби)ёрлиқлар билан белгиланиб қўяди. Шунингдек, куннинг қайси соатларида қайси ёрлиққа эга бўлган кўрсатувларнинг  кўрсатилиши мумкинлиги борасида ҳам махсус кўрсатмалар ишлаб чиқилган. Бу эса оила билан жам бўлиб ўтирганда ёҳуд ораларида ёш болалари бор томошабинлар махсус ёрлиқларга эътибор қилиб, керакли дастурларни танлашга, ёш авлодни уларнинг онггига зарарли бўлган кўрсатувлардан ва биз юқорида киноя билан эслаган дастурхон атрофида содир бўладиган турли ноқулайликларни олдини олишга ёрдам берган бўлар эди.

Said Komil

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 521 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
2 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
3 Shahzoda
Пришли на сайта99 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
4 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
5 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
6 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
7 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
8 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
9 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта189 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
10 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz