Ярим тунда ўзга давлатдан қўнғироқ бўлди. Ўзини исмини фош қилишни истамаган йигит ўзга давлатда ишлаб оилалик бўлиб юрган ватандошларимиздан бири экан. Сайтимизга мунтазам ташриф буюриб юрган бу йигит "Мухлис минбари”да ўз муаммоси билан бўлишишни истади.
-Сайёдбек, сизнинг "Фохиша ёки?” хикоянгизни турмуш ўртоғим билан бирга ўқиб роса кулгандик. Худо асрасин хаётимиз унга ўхшамса-да аёлимнинг ўхшаш тарафи бир у хам бўлса отаси ўзбек, онаси эса рус. Афсуски отасини кўриш насиб этмаган ва христиан бўлиб ўсган. Никох қилиб турмушдан ўтдик, бўйнида хочи йўқ, айтарли христианлик урф одатларини қилмайди, фақат пасхада ширинликлар пиширишини айтмаса хайитларда хам бирдек шундай ширинликлар қилиб урфларимизни бажаради. Онаси эса муккасидан кетган христиан.
Илк ўғлим туғулди-ю, тинчим бузулди. Онаси хам хатто аёлим хам ўғлимни чўқинтиршмоқчи. Мен эса қатъий қаршиман, менга кўнишмаяпти, вояга етгач ўзи Исломни қабул қилишни хал қилар деб кўндиришмоқда.
Аёлимдан кечсам хам фарзандимдан кеча олмайман, ажрашган тақдиримда хам нима ўзгаради? Барибир бола онасида қолиб барибир чўқинтиради. Кейин ажрашганим билан баттар бўлади, уларни оиласида христиан бўлиб ўсади, бирга бўлсам хеч бўлмаса тарбиясида Исломни уқтириб борардим. Хеч қанақасига кўндира олмаяпман. Хар куни жанжал, шунинг учун хам ажралиш хақида бемалол гапиряпман.
Менга хозир одамларнинг фикри ва балки мени қўллаб қувватлашлари зарур.
Мана шундай муаммо. Тўғриси мени хам бошим қотиб қолди.
Сизлар нима дейсиз?
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |