Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Ғусса
14:41
Ғусса
Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, ок толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термуладию юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага нима тайёрлаши кераклигини ўйлай бошлайди. Кеча эрталаб охирги қандни бўлашиб берган эди. Бугун-чи?.. Йиртиқ дастурхонга нима қўяди?..
Беш ойдирки, Роҳила мусаффо тонглар билан хайрлашган. Эҳ, олдинлари-чи... У ёшлигидан тонгларни севарди. Соф ва мусаффо ҳаво томир-томирларигача кезиб юрганини ҳис қиларди, вужуди яйрарди. Шундай дилбар тонгларни яратган табиат мўъжизасидан ҳайратланар, уни меҳр ва муҳаббат билан синчиклаб кузатарди. Айниқса, сутга чайилгандек оппоқ, тонгларни дил-дилидан яхши кўришини таърифлаб бўлмасди...

Энди-чи? На завқ олади, на таъсирланади. На кулишини ва на йиғлашини билади, ўша касофат иш бўлдию ҳамма нарсадан юраги безиб, тонглардан ҳайратланмай кўйди. Кўзига ҳамма нарса совуқ ва ёқимсиз кўринади...

* * *
Унинг ҳар тонг биринчи қиладиган иши — ҳавозага қистирилган чўлтоқ супургини олади. Шўр босган супани, дарвозахонани, йўлакларни чиннидай қилиб тозалайди. Бу иши унга болалигидан одат. Эсида: раҳматли бувиси Жанғил кампир, ҳар тонг ўрнидан турғазиб кўлига супурги берарди ва: «Ёшлигидан ўргансин, бошига тушса қийналиб қолмайди», — дерди. Ёшлигидан ўрганган одатини тарк этгани йўқ. Ўзбекнинг эшиги доимо очиқ, биттанинг келиши, биттанинг кетиши бор. Нима бўлганда ҳам ҳаммаёқ топ-тоза тургани яхши-да.

Эри Боймурод ҳам тозаликни яхши кўрарди. У ҳам гўзал тонгларни севарди. Энди эса...

Сўнгра у дастаси қийшиқ, эски челакни олиб, бир нимадан умидвор бўлиб айвонга боради. Сигир ҳам гўё «сени кутиб турувдим-а» дегандай эринибгина қарайди. Айвоннинг четида ётган бузоқ жонивор хўмраяди. Кеча оқшом болалари Туркманариқнинг бўйидан териб келган ўтдан бир сиқим сигирга ташлайди ва уни соға бошлайди. Челакнинг остидаги билинар-билинмас сувга узун ва ориқ бармоқларини намлаб олиб, чандир эмчакларини умид билан тез-тез чўза бошлайди... Хайрият, берган сутига бир обгардон сув қўшса, ширчой бўлади. Болаларига тангадай-тангадай ёғ солиб берса ҳарқалай тўқ сақлайди. Бунинг устига кеча кенжасининг мазаси қочиб, врачга борган эди: «Янга, иложи борича сут билан қатиқ ичиринг», деб қолди. Бу ўлгурнинг у кундан бу кунга берадиган сути нимага ҳам етарди. Эрталаб болаларни авраса бўлгани. Энди кимга ҳам сут деб боради. Тунов куни ён қўшниси Арофатларникига қизчаси Тулғанойни юборса, «Ўзимизга етмайди-ю» деб тўнғиллаганмиш. Рост-да, уларга ҳам қийин. Бир ҳовлида ўн уч жон бир сигирдан умидвор. Ҳозир ҳеч ким ўзидан ортмайди. Бу ёқда хўжалик раҳбарлари оила бошига бир тоннадан шўра ва янтоқ чопиб бериш керак, деб оёқ тираб олган.

Уйдаги моллар эса оч...

У турар экан, катта-катта кўзларини унга қадаган сигирга аламзадалик билан қаради. Сўнгра сал юмшаб, ўйлай бошлади: «Ҳозир шунақа кунларга қолдик, жонивор. Мана, сен ҳам ҳадемай қуритасан. Кейин ҳолимиз не кечади? Мен билан сен борга ҳам, йўққа ҳам чидаймиз. Болаларимиз-чи?.. Ана шуларга қийин. Улар тушунармиди буни. Айб уларда ҳам эмас. Ҳаммамиз ҳам болаликда шунақа бўламиз...

Мана, олти ойдан бери хўжайинимиз йўқ. Уни ноҳақ қамашди. Тепада Худо бор, унинг заррача ҳам айби йўқ эди. Бир оғиз гапга қамашди-қўйди. Энди ҳаммамизга оғир бўлди. Ахир, ҳовлида бир эркакнинг бўлгани яхши-да.

Ҳозирги кунда бошингга оғир кун тушмасин. Оғайнингни ҳам, дўстингни ҳам катта-кичиги сендан юз ўгирар экан. Ўшандан буён бу уйда одам борми-йўқми, деб ҳеч ким сўраб келмади. Ана шундай пайтда билинади-да, одамзотнинг қадри. Пичоқ ур — қон чиқмайди. У бечора ҳеч кимга ёмонлик қилган банда эмас. Энди бир оғиз гап қайтарганига номардлар шу кўйга солишдида уни. Номи ёмонотлиқ бўлди. Лекин Худойим ҳаммасини кўриб турибди. Ёмонларнинг албатта жазосини беради.

Сен жониворда ҳам нима айб. Емишингни ўз вақтида беролмасак, етаклаб боқишга ҳам ҳозир жой йўқ. Кўп хўрсинаверма, жонивор, ҳаммамиз ҳам мусофирмиз. Бирон кун қорнинг тўядиган вақт келар, ўшанда челак-челак сут берарсан. Ишқилиб, хўжайин тезроқ қайтсин-да. Болалар ҳам у кишини жуда соғинган...»

Бузоқча чўзиб маъради. Сигир боласига ўгирилди. Роҳила эса бир тутам ўт олиб бузоқчага берди. Сўнг қўлидаги челакни айвонча четидаги илгакли симга илдириб, «Товуқлар қурғур тухум қўйгандир», деган хаёлда товуқхона томон юрди.
— Э, қақилламай қақодонинг тешилгурлар-эй!

Унинг овоз чиқариб койинишлари бекор кетди. Бешта товуқдан зўрға биттаси туғибди. Ҳафсаласи пир бўлди. «Бекорга қақиллашади, — товуқхона четидаги кундага ўтириб, ўйлай бошлади у. — Қуруққа томоқ қоқишади. Шу товуқлар ҳам одамни алдайди-я. Уч кундан буён битта тухумга шунча қақ-қақ. Тавба, булар ҳам Худонинг бир маҳлуқи-да. Шу ўлгурларда ҳам нафс бор. Ризқини териб ейди. Қани, энди одамзот шундай бўлса. Йўқ! Унда «сен ёмонсан, сен бошлиқни сўқдинг», деб кимни қамашади? Ўшанда ким бўйруқ қилади-ю, ким бажаради? Шундай яратганига ҳам шукур, бўлмаса, бир-бирининг кўзларини чўқиб оларди, бу одамлар... Энди шу кунларда муштдай-муштдай тухумларингни тўтиё қилманглар. Кўриб турибсизлар, хўжайинимиз кетгандан буён аҳволимиз оғирлашиб қолди. Айниқса, болаларга қийин. Сизлар бола туғиб кўрмагансизлар-да, билмайсизлар, қақажонлар. Тунов куни Марзияга муаллими «агар форма олмасанг, дарсга келма», дебди. Пул йўқ, қаердан оламиз. Бечора беш кундан бери йиғлайди, мактабга бормайди. Ахир, битта менинг кетмон чопганим нимага ҳам етарди?

Энди сизлардан бир нарса олиш учун бир нарса бериш керак. Доннинг ҳам қолганини экдик. Нима қиламиз? Хўжайинимиз қайтгунча тақдирга тан бериб яшайвераймиз-да...

Ўзларинг ҳам биласизлар-ку, ўша куни ҳовлида донлаб юрган эдиларинг. Ер ўлчовчилар келиб қолди. Ҳалиги дароз ҳисобчи таноб чўпини у ёқдан бу ёққа ташлаб чиқди. Икки таноб ер зиёд экан. Улар бир-бирларига «нима қиламиз?» деб қараб туришганди, совхознинг парткоми келиб қолди. Ҳисобчи бола бидирлаб ҳаммасини унга тушунтирди. Партком ҳовлининг ичини ўзича чамалаб, кейин юқорида экилган буғдойзорга ишора қилиб: «Ҳув, ўша ерни бузинглар, ўрнига пахта экасизлар», — деди. «Ака, бешта болам бор. Уларнинг ризқини қирқманг. Келгуси йил экмаймиз, давлатга берамиз», — деди Боймурод гапга аралашиб. «Шунча ортиқча ерни эгаллаб олибсиз, яна гапингизни қаранг. Ўроқ солинглар», — деб буйруқ берди партком ер ўлчовчиларга.

Шунда Боймурод ҳоатада ўйнаб юрган болаларини буғдойзорнинг четига қатор қилди. «Буғдойнинг эгаси шулар!», — деб туриб одди. Болалар эса изиллаб йиғлашарди. Менинг ҳам юракларим қон бўлди.
— Ҳали шунақа қилиб енгмоқчимисан ё қўрқитмоқчимисан, ахмоқ! - бақирди партком.

Боймурод ҳам тўлиб турган эканми:
— Ўзинг аҳмоқсан! Сизлар ҳам биласизлар кимни сиқишни, — деди жаҳл билан.

Бўлган гап шу. Шу ерда акт тузишди. Кечқурун мелиса келиб олиб кетди. Карманада ўн беш кун етди. Сўнг Каттақўрғон турмасига олиб кетишди. Бориб кўролмадик ҳам бечорани. Майли, ярми қолди. Начора, кутамиз. Ёмонларнинг жазосини Худо берар... Кўп ҳам туғмасдан юрманглар, ҳеч бўлмаса кун ора туғиб туринглар. Бир шамолланглар...»

У товуқхонани очиб товуқларни чиқариб юборди. Ўзини енгил ҳис қилди. Ғуссаси бироз тарқагандай бўлди...

* * *
Ранглари синиқиб қолган Роҳила болаларига ширчой қилиб ичирди. Катта қизи Марзияга укаларини қолдириб, ишга жўнаш тараддудига тушди.
— Она, қачон форма олиб берасиз, бугун ҳам мактабдан қоламанми? - деб йиғлади қизи.
— Йиғлама, келаётган бозорда товуқлардан сотамиз. Ўша пулдан олиб бераман. Укаларингдан эҳтиёт бўл. Ҳовлининг у ер-бу ерларидан ўт юлиб сигирга беринглар. Укаларинг йигласа, саватдаги қотган нондан ивитиб бергин.

У ишга кетатуриб: «Э, лаҳатга тиқай сенларни. Қаро ерга бориб қақилланг! Кишт-э», — дея супа юзидаги йиртиқ ковушни олиб, янги экилган буғдойларни титкилаётган товуқларга қараб ирғитди.

Муаллиф: Ашурали Жўраев

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 540 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
3 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
4 SAYYOD.COM
Пришли на сайта126 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
5 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
6 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
7 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
8 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
9 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
10 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz