Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Ғунажин кўзини сузмаса, Вацап ва Одноклассники айбдормас
21:23
Ғунажин кўзини сузмаса, Вацап ва Одноклассники айбдормас
Тўйим бўлганига  икки  йил бўлди. Мен келин бўлиб тушган хонадонда тўртта фарзанд эди, мен энг кичик келинман. Бу уйга келганимда мендан 5 – 6 ёш катта қайнсинглим бор эди, хали узатилмагандилар. Келин бўлиб келганимда ховлига чиққанимнинг эртаси куниданоқ овсиним мени чиқиштирмасликни бошладилар. Мени қайнонамга, уларни эса менга ёмонлаб, бесабаб уйда жанжал чиқарадиган бўлдилар. Бир куни уйда катта жанжал чиқди, Қайнсинглим ва овсиним урушишаётганди, мен янги келин бўлганим учун индамай бир четда турдим. Бундан қайнсинглимни жахли чиқиб, "Сен келгандан бери уйимизда жанжал чиқадиган бўлди, ўшандан бери уйимиздан барака қочди ” деб, мени туртиб юбордилар. Шундан кейин билдимки, бу уйда қайнсинглимнинг айтгани айтган, дегани деган экан. Хатто қайнонам хам қайнсинглимнинг чизиб берган чизиқларидан чиқа олмасдилар. Билардилар, мен улар айтгандек ёмонлик қилмаслигимни, овсиним ва қайнсинглим айтаётган  гапларни мен гапирмаслигимни, лекин барибир уларнинг олдидан ўтиб мени ёнимни ололмасдилар. Кейин овсиним уйдагилардан келин бўлганимга бир ой бўлмасдан ишлаш учун рухсат сўрадилар. Уйдагилар эса рухсат беришмади, чунки уларда ёш болалари бор эди. Шундан кейин мен билан бўлар бўлмасга тортишавериб, умуман гаплашмайдиган бўлдилар. Бундай хол қайтарилавергач, уйдагилар вазият жиддийлигини билиб, овсинимнинг тушлик пайтигача  ишлашларига рухсат беришди. Эмизикли  чақалоғи эса менга қолди. Эрталабдан кечгача ош овқат, қайнота ва қайнонанинг хизматидан ташқари,  уларнинг боласига қарашим керак эди. Бошида тушликкача ишлаб юрдилар ва бир қанча вақт ўтиб тўлиқ иш тартибига ўтдилар. Эрталаб 9 дан кечки соат 18:00гача ишлар эдилар. Бола баъзида сут эмгиси келиб йиғлаб, онасини соғинганида ,  мен телефон қилиб, шуни айтсам, "Мен сизга ўхшаб бекорчи эмасман, ишдаман, вақтим йўқ” деб телефонни жахл билан қўйиб қўярдилар.



   Орадан 4 ёки 5 ой  ўтди. Бу орада ўзим хам хомиладор бўлдим. Хомиладор бўлганимни уйдагиларга айтганимда, улар ишонмай, "19 ёшида қандай қилиб бундай тез хомиладор бўлиши мумкин” деб яна жанжал чиқаришди. Қайнсинглимга бу хабар ёқмади. Уларни хам тушунаман, улардан ёш бўлиб, улардан олдин келин бўлганим, хам улардан олдин хомиладор бўлганим балки уларга ёқмагандир. Шундан кейин мени турткилай бошладилар, бир куни зинадан тушиб кетаётганимда орқамдан келиб итариб юбордилар. Мен эса ерга зарб билан қаттиқ тушганимдан, қорнимдаги 5 ойлик хомилам нобуд бўлди. Касалхонадан уйга келганимда билдимки, мени ёнимни хеч ким олмас экан. Барибир янги келиннинг гапларига ким хам ишонарди.. Индамасдан яна ўзимнинг вазифаларимни қилиб юравердим. Бу орада овсинимнинг оиласига  уй олиб бердик, алохида бўлиб кўчиб чиқиб кетишди. Қайнсинглимни хам узатдик. Орадан бир ой ўтиб,  яна хомиладорлигимни билдим. Бу сафар ўзимни эхтиёт қилишга харакат қилар эдим. Лекин шунда хам олдингидек турткилашлар, қайнонам ва қайнсинглим томонидан давом эттириларди, қайнсинглим хар 15 кунда уйига келганида, қилган ишларимдан айб топиб, "мени қайнонам ундай ёки бундай ишларни қилишга мажбур қиладилар, сиз хам шундай қилинг, келинингизга қаттиқроқ туринг, ойи!” деб, ишларни қалаштириб ташлашар эди, кўпинча битта ўзим  улгуролмай  хам қолардим. Лекин ўша пайт энди улар билан бирга яшамаслигимдан хурсанд бўлардим.



   Бу орада эримнинг қизлар билан гаплашаётганини билиб қолдим. Одноклассники сайтидан гаплашар эканлар. Бир куни телефонларига одноклассникидан смс хабари келди. Телефонларидан кирганимда қизлар билан гаплашганларини хаммасини ўқиб қолдим. Биламан, киришим керак эмасди, лекин кейин индамадим, арқонни узун ташлаб қўйдим, давоми нима бўлар экан деб кутдим. Эримда ўзгариш бўлмасди, инсофга келай хам демади. Ўша вақтда хомилам 4 ойлик хам бўлмаган эди. Кейин очиғини эримга айтдим, телефонидан кирганимни, у ерда қизлар билан гаплашишини айтганимда тан омадилар, охири кириб ўзларига кўрсатдим, "Мана шу гапларни сиз ёзгансизку, гаплашгансиз қизлар билан”  деб  айтганимда, тан олиб, "Бошқа қайтарилмайди, бу шунчаки ёзилган гаплар, зерикканимдан  кирганман” дедилар. Бундай ишларни бошқа қилмасликка сўз бердилар.

   Яна орадан анча вақт ўтиб кетди. Эрим тўйимиздан олдин бир қиз билан учрашиб юрган эканлар. Ота оналарини совчиликка юборганларида у қизнинг оиласи қайнонамга маъқул келмаган экан. Ўша қиз билан тўйдан кейин хам анча пайтгача гаплашиб юришган экан. Кейин у қиз билан орани очиқ қилдилар. Энди эримга ишониб, яхши яшай бошлаганимизда, эрим яна шу қилиқларини давом эттираётганликларини билиб қолдим. Бу орада анчасини билдим, уйда жандал хам бўлди, хатто аразлаб уйимга хам кетиб қолдим. Эрим бориб қайтариб олиб келди. Мана яқин 1 – 2 ой ичида  бўлаётган воқеа..



 Эрим бир қиз билан ўтган йилдан буён гаплашарканлар, унинг исми   Лола экан ( исм ўзгартирилган) У қизнинг телефон рақамини билардим, чунки эримга ишончим қолмаган эди умуман, телефонларини текшириб юрардим. У қизнинг рақамини эримни телефонига ватсапдан хабар келганида кўрган эдим, ўшанда "қачон қўнғироқ қиласиз, жоним?” деган  хабар келганди. Ўшанда шу рақам ёдимда қолганди. Эрим бир куни хонада телефонини қолдириб чиқиб кетганида, қўнғироқ бўлди,  қарасам айнан ўша рақам, телефонни кўтарсам  овозимни эшитиб қўйиб қўйди.  Кейин қайта - қайта қўнғироқ қилдим ўша рақамга, олмади. Бир оз вақтдан кейин ўша рақамдан бир йигит қўнғироқ қилиб, "Нега бу номерга телефон қиляпсиз, бу менинг номерим” деди, унга бу номер уники эмаслигини, у бир қизнинг рақами, уни исми Лола, танийман уни деб айтдим. Эримни 1 – 2 маротаба тушида алахсираб, у қизнинг исмини айтиб чақирганини билардим. Хаттоки, мен билан гаплашиб туриб хам Лола деб юборган пайтлари бўлган. Ўзимни билмаганликка олардим, лекин жуда хам оғир ботарди.

 Бир куни уйда яна жанжал бўлди, эримга шу қиз билан юрар экансиз, қўнғироқ қилди десам, иш юзасидан эди у дедилар. Иш юзасидан бўлса, нега унда телефонни мен кўтарганимда, тўғриликча ишим бор хўжайинингизда, чақириб беринг демасдан, қўйиб қўяди десам,   барибир тан олмадилар.



 Кейин орадан яна вақт ўтди. Шу мавзу очиқлигича қолиб кетди. Озгина вақтдан сўнг, яна улар гаплашишаётганини билиб қолдим. Энди бу сафар улар одноклассники сайти орқали топишишибти. Бир куни мени яқин орадалигимни билмасдан, ўша қизга телефонда «Энди одноклассники орқали гаплашамиз, бир қанча муддат телефон ва ватсап орқали гаплашмай турамиз, фақат ўша сайт орқали гаплашамиз»  деб бемалол гапирдилар.  Сўнг пойлай бошладим, бир куни эрим одноклассники сайтига кириб, ўша сайтни ўчирмай чиқиб кетибтилар, қизиқиб кирдим, чунки жуда қийин ахволда эдим. Нима қилишни билмай юргандим, орада боламиз бор, мана бир ёшга кирди, халигача шу қилиқларини давом эттиряптилар. Мендан нима айб ўтаётганини билолмасдим. Кириб гапларини ўқидим, ишонсангиз, мени кўчага таклиф этмайдиган одам, у қизни кино, концертларга ва бошқа хар хил жойларга олиб борар эканлар. Ўртоғим билан тушаман дегандилар менга, шу қиз билан бирга тушишган экан. Ўша ерга ёзилган гапларни хаммасини ўқиб чиқиб, бу хақида эримга айтишнинг фойдаси йўқлигини тушундим, чунки барибир тан олмайдилар.  Кейин бир куни ўзлари айтдилар: "Мен у қиз билан шунчаки иш юзасидан гаплашганман, ўқишини хал қилиб берганимда танишиб қолганмиз, орамизда хеч қандан гап сўз бўлмаган”  деб мени алдадилар. Майли шунда хам ярашишга харакат қилиб ёлғон ишлатяпти деб  кечиришга харакат қилдим. Энди бўлса иккиланяпман, чунки кўнглим хамма нарсадан совиб бўлган. Хатто эримнинг оиласидан хам, менга муносабатлиги жуда ёмон, мен эса айбимни халигача билмайман. Орада бола бор, шу хам эримни тўғри йўлга қайтаролмади. Хозир юрмайман, гаплашмайман деб айтади, лекин тўғрисини айтсам, эрим билан бирга бўлишга хам хатто кўнглим бормайдиган бўлиб қолган. Кўнглим совиб кетган хаммасидан. Эримга ишонмаяпман, нима қилишга хайронман.



 Бир куни ўша қизга смс ёзгандим, "Оиламни тинч қўй, орада боламиз бор, уволига қолиб кетасан барибир, нима қиласан эримга осилиб” деб ёзгандим, жавобига "Қўлингдан келса, эрингни ушлаб қол, хозир замон шунақа” деб ёзди. Бу дардимни кимга айтишни билмаяпман, ойимга хам айтолмайман. Хозир хаёлимда фақат шу нарсалар, нима қилаётган бўлсам хам эрим барибир юради, хозир қаердадир ким биландур деб ўйлаб юраман. Эрталаб ишига кузатаман, кечқурун келгунигача шу қизлар билан гаплашиши хақида ўйлайман. Мен уйда ўтираман болага қараб, уй юмушлари билан, эрим қўчага умуман чиқармайди, ишлашимга хам, ўқишимга хам рухсат бермайди. Шундай бўлса хам, ўзимга қарашни эсдан чиқармаганман, доим ясаниб бўяниб, озода бўлиб, ўзимга яхши қарашга харакат қиламан. Шундай бўлса хам эрим қизлар билан гаплашишдан ўзини тия олмайди. Хозир уятли гап бўлса хам айтаман, бир икки шундай вазият хам бўлдики, эрим сал тегинишни бошлаганида хам хеч  яқинлаштиролмадим ўзимга. Қўнглим шу даражада совиб кетган хозир, куним ўтса бўлди шу уйда, фақатгина болам учун юрибман.

  Шу сизларнинг сайтингларга эрим кириб туради , зора шу гапларни ўқиб ўзи учун яхши хулоса чиқарса...  ўзига ўзи шу саволларни бериб озгина ўйлаб кўрса.. тўғри йўлга қайтса,  «мен хам шунақа юраманку, нега хотинимни қийнаяпман» деб ўйлар,  балки берилган фикрлардан ўзим учун хам, у хам ўзи учун бир хулоса олса.. чунки мен  шу пайтгача гапираётган гапларим унга таъсир қилмаган. Мен биламан, эрим ўша қиз билан халигача гаплашадилар, буни билиб яшаш жуда хам қийин.

 

   Тўғри, айбим телефонларини ковлаганим.. Бундан олдин Сайёд айтгандилар "Аёл киши эркак кишининг телефонига тегиши керакмас” деб, лекин мажбур бўлгандим, билишим керак эди. Мана хозиргача алдайдилар мени, гаплашмайман, юрмайман дейдилару, лекин  эрталабдан кечгача Айфонларига тикилиб ўтирадилар. Ватсап чиқди, бало чиқди ўзи. Шу ватсап орқали қизлар билан гаплашиб ўтирадилар. Лекин менга хам муомаласи ёмонмас, барибир алам қилади.

  Хозир худога шукр қайнонамнинг муносабати яхшиланган, нисбатанку, лекин қайнсинглим уйимизга келганида, яна аввалгидай силталаш бошланади. Ўзим тўғрисини айтсам, ўзига тўқ, обрўли оиладан ўрта хол оилага келин бўлиб тушганман. Шахарда оиламизни кўплар танишади. Буни айтаётганим, мени тили қисиқ жойим ёки бошқа муаммо йўқ, шундай бўлса хам, бойлигимни гапирган ёки манманлик қилган қиз эмасман. Балки эрим ўзи яхши кўрганини олиб беришмагани учун шундай қиладими, билолмаяпман.



  Бир куни қайнонам, "Сиз ,  чиқиб кетамиз бу уйдан, қайнота ва қайнона билан яшамаймиз, уларнинг хизматларини қилмайман деб кўп айтган  экансиз, овсинингиз айтиб берганди” деб айтиб қолдилар. Мен эса ундай эмаслигин, бу овсинимнинг гаплари эканлигини тушунтирдим. Ростдан хам овсиним шунақа дерди доим, менга эса фарқи йўк эди, қаерда бўлсам хам,  эрим ёнимда бўса бўлди менга дердим, чунки уни севардим жуда хам.  Овсиним бир куни  бир нарса учун узр хам сўрадилар. Менга хасад қилганликларини ва кўп ишларни атайин қилганликларини тан олиб гапириб бердилар, чунки оилада менинг эрим яхшироқ пул топарди, хатто қайнсинглимнинг сепларини хам эрим қилган ва шундан келиб чиқардики, қайнота ва қайнона биз билан қолгиси келарди. Бошқаларда билмадим қандайку, лекин бизнинг уйда шундай эди. Хозир овсиним мени анча тинч қўйганлар.



  Ота онамга бу муаммоимни айтолмаслигимнинг   хам жиддий сабаби бор... эримнинг яқин қариндоши укамнинг энг яқин дўсти бўлади, орага совуқчилик тушади дейман.. ва яна битта сирни айтаман, мен ўзим хам отасиз ўсганман. Адамлар хам худди шунақа бўлганлар. Қизлар билан юриб, гаплашиб кетганликлари учун ойим ажрашиб кетганлар. Мен оилада тўнғич фарзандман, ота онам ажрашиб кетишганидан кейин ойим ишга тушиб кетганлар, мен эса ўша пайт 5-6 синфда ўқишимга қарамай, икки болага қараб ва уй ишларини эплаб ўтирардим. Ёшлигимдан шу эркакларнинг  қизлар билан гаплашганию, шу сабаб оиламиз бузилиб кетганини билиб шу мавзуни ёмон кўрар эдим, энди худди шундай холат ўзимнинг бошимга тушиб турибди. Жуда хам чарчаганман. Отам ўша ўзи топган қизга уйланиб кетган. Шунинг учун хам бу нарсаларни ойимга айтолмайман, чунки улар шу нарсадан куйганлар.  Энди мени деб хам куйишларини хохламайман.

   Дардимни кимга айтишни билмаганим учун, сизга қўнғироқ қилдим, балки ўзимга маслахатлар оларман деб умид қиламан. Рахмат сизга!  

Н.

(Телефондан Шахло Қодирова ёзиб олди)

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 412 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
3 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
4 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
5 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
6 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
7 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
8 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
9 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
10 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz