Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Тирноққа зорман...
21:22
Тирноққа зорман...
Бу сухбат тасодифан ижтимоий тармоқда кечди ва воқеа муаллифи рухсати билан сайтга чиқмоқда. Ёшлари 44га кирган окамиз сайтимизга хориждан кирар эканлар.
-Англияда ўқиб, кейинчалик Америкада ишлай бошладим. Карьера ва оёққа туриш харакатида уйланишим роппа роса 40 ёшимга тақалди. Тўғри, унгача умуман рохиблардек турмуш тарзини кечирдим демайман. Вақтида роса юрганман, йигитчилик. Лекин хақиқий мухаббатни сезмагандим. Агар Тошкентга учиб келганимда, аэропортда бир қиз билан танишмаганимда, балки халиям уйланмаган бўлардим.
Тасодифни қарангки, у мендан тескариси,  Америкада ўқиб, Англияда ишлаган экан. Шу куни у хам Тошкентга таътилга келаётган экан. Мен 40га тўляпману у эса 31га. Тақдирлар нақадар ўхшаш... у хам оғир оиладан оёққа туриш учун умрини карьерага бағишлаган. 
Иккимиз Тошкентдаги аэропортдан чиқиб, уйга шошиш ўрнига, яқин орадаги кафега кириб, бироз дам олиб кейин тарқалишни лозим топдик. Бошқа тарафдан иккимизни ичимизда шу менинг тақдирим шекил деган савол бир-биримизни ушлаб турарди.
Тошкентда телефонларимиз йўқ ва интернет манзиллари билан алишдик.

Уйга келганимдан ишонасизми бир соат хам ўтмай, уйдагилар уйланмасдан хеч қаерга кетмаслигимни айтишди. Эртаси куни бўлажак рафиқам билан учрашдим.
Уёғи шиддат билан ва силлиққина кечди. Икки тарафга хам маъқул келиниб, тўй бошлавордик.

Тошкентда ярим йил қоладиган бўлдик, ота-онамни хизматини қилиш орзу хаваслари дегандек. Ярим йил ўтар ўтмас Америкага кетдик... Орадан 4 йил ўтдики фарзандлик бўлмаяпмиз...
Иккимиз бу орада Америкада хам, Тошкентда хам текширтирдик, иккимиз хам соппа соғ.

Ўзбекчилик... ота-онам бошқаси билан турмуш қуришимни мана сўнгги 4 йил ботиниб айтишмоқда, келинниям ушлаб турмайлик, сенда бўлмаса унда бўлар, икковингдан бирингни фарзандли бўлиш имконияти бошқа турмушда бору, бу кетишда шундоқ хам ёш ўтмоқда деб атрофдагилар хам айтишди...сиқилиб кетдим. Қаёқдаги пиёнистаю кўча тентирайдиган лўлиларгача фарзандлигу бизда эса йўқ.

Хотинимни яхши кўраман жудаям, у хам мени. Нима қилишга хайронман. Шифокордан табибгача, табидан домлаю эскичагача хаммасини қилдик... бефойда.

Балки эски қилган гунохларим учун бу дунёдаги жазоимдир деб ўйланиб қоламан, нахотки бошқа йигитлар ёшлигида юришмагану фақат ман юрганимга шу нарса деб хам ўйлайман...

Одамлар фикри хеч бўлмаса далда бўлар...

Sayyod:- Дарров гунохлар эсга олинади а?
Яқиндагина бир шахсий фикримни ижтимоий тармоқларда статусга қўйгандим: "Харакат қил, интил лекин, агар насиб қилмаган бўлса, Худони ишига аралашма!"

Уйланибсиз, демак харакат ва интилиш бўлди. Буёғига табиб майлию, домлага қум борми? Пешона деймизу лекин, харакат қилиб интилиш бўлса, армон хам бўлмайди лекин, пешонада бефарзандлик бўлса, унда эскича тақдирни янгитдан оқ вароқдек ёзақол деб бермайдику. Домлалар тақдирларни қайтадан ёзганида, бу дунё бўлмасди...
Бу ёлғон дунёдан наригиси хақиқий, ва бу ерда фарзандсизлик берилган бўлса ачинманг, пешона. асосийси харакат қилдингиз, суннатни бажардингиз.

Бошқа тарафдан 4 йил бу жуда катта муддат  эмас. Достон Убайдуллаев "5 йил ўтиб ота бўлдим" қўшиғини тинглаганмисиз? Одамлар 10 йилдан кейинам фарзандлик бўлишади, бу хам пешона, бу хам тақдир. Хозир рафиқангиз билан шошиб ажрашсангиз... хар иккингиз дилингиз оғриб, турмуш қуриб бахтли бўла оласизларми? Бировнинг бахтсизлигига бахт қуриш қийин нарса.
Шифокорлар иккингизни соғ дейишибдими, фикримча ажрашманг. Вақти соати бор хали.
Унгача эса, ўша гапим: "Харакат қил, интил лекин, агар насиб қилмаган бўлса, Худони ишига аралашма!"

Одамлар нима дейди?

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 461 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
2 Автомобилестроение
Пришли на сайта112 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
3 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
4 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
5 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта147 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
6 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
7 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
8 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
9 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
10 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz