Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Тарвуз шифобахш бўлиши учун қайси пайтда истеъмол қилиш керак?
20:22
Тарвуз шифобахш бўлиши учун қайси пайтда истеъмол қилиш керак?
Тарвуз мамлакатимиз полиз экинлари қадим замонлардан бери етиштирилади. Ўзбекистон ўзининг ширин таъмли ва ажойиб шифобахш хусусиятларга эга полиз маҳсулотлари билан дунёга донг таратган. Бу ҳақда "Халқ сўзи” нашри ёзади. Тарвузнинг этида глюкоза, фруктоза ва сахароза кўринишида тўпланадиган 12 фоизгача енгил ўзлаштириладиган қандлар мавжуд. Шунингдек, унда C, B1, B2, A, фолий кислотаси, пектин моддалари, каротиноидлар, калий тузлари, темир, магний ва кальций моддалари, аминокислоталар ҳам бор.

Тарвуз қадимдан дори воситаси сифатида қўлланиладиОлим табиб Маҳаммад Аъзамхоннинг "Буюк уммон” асарида тарвузнинг этини йилнинг иссиқ даврида пайдо бўладиган куйдирувчи безгакда фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Тарвузни жигар касалликларида, қон қуюлиб қолишида ва организмдан шлакларни чиқаришда қўллашган. Ўрта асрларда араблар "агар тарвуз мунтазам равишда овқатдан олдин тановул қилинса, баданни тозалаш ва ундаги касалликларни олиб чиқиш” хусусиятига эга бўлиши ҳақида гапиришган. Қадимги ҳинд табиблари санскрит ёзма манбаларида тарвуз бутун организмни юмшатиши ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида яхши эканини таъкидлашади.

Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари замонавий тиббиётда ҳам қўлланади

Хусусан, тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, тарвуз таркибидаги фолий ва аскорбин кислотаси бошқа моддалар билан биргаликда склерозга қарши таъсир кўрсатар экан. Тарвузнинг суви артрит, подагра, ичак касалликлари, атеросклероз каби касалликларни даволашга ёрдам беради. Унинг пешоб ҳайдовчи хусусияти юрак ва буйрак касалликлари билан боғлиқ аъзолардаги шишларни йўқ қилади. Жигар хасталикларида тарвуз суви организмдан ортиқча суюқлик ва шлакларни чиқарибгина қолмасдан, жигар тўқималарини енгил ўзлаштириладиган қандлар билан ҳам таъминлайди. 

Турли илмий манбаларга қараганда, организмда суюқликларни ушлаб турмасдан кечадиган буйрак тоши, цистит, нефрит ва пиелонефрит касалликларида суткасига 2,5 кг гача тарвуз тановул қилиш тавсия этилади. Тарвуз буйраклар ва пешоб йўлларини ачиштирмайди. Шифобахш озуқа сифатида камқонликда қўлланилади, таркибидаги фруктоза эса қонда қанд моддаси кўп бўлганида ҳам организм томонидан яхши ўзлаштирилади, шу боис уни қандли диабетда ҳам тановул қилиш мумкин. 

Айтиш жоизки, полиз экинларини етиштиришда унга бериладиган ортиқча азотли ўғитлар тарвузларнинг озуқавийлик ва шифобахш хусусиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Савдога чиқариладиган тарвузлар санитария-эпидемиология хизматлари томонидан кимёвий таҳлилдан ўтказилади. Шунинг учун полиз маҳсулотларини харид қилаётганда сотувчилардан тегишли сертификат бор-йўқлигини сўранг. 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 558 | Добавил: Bepul_net | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, текин маслахат, маслахат беринг, полезные советы, tekin maslahat, маслахат, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
2 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
3 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
4 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
5 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
6 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
7 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
8 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
9 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
10 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz