Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » ТАҚДИР
14:32
ТАҚДИР
Ёшлигим фақат меҳнат қилиш билан ўтди.
Мактабдан келишим биланоқ, тўғри далага борардим. У ерда ота-онам, акам, келинойимга ёрдам берардим. Улар мени эркалашиб "кичкина” дердилар ва қайтишда кўтариб, уйга олиб келишарди. Катта қиз бўлиб қолганимга қарамасдан улар мени кичкина қиздек санашда давом этишарди. Шу тариқа кунлар ўтиб, мен ҳам катта қиз бўлиб қолдим. Лекин уйдагилар ҳали ҳам мени ёш бола деб, эрмак қилишиб "кичкинтой” дейишлари катта бўлганим сари менга ёқмасди.
Бир куни даладан кеч қайтдим. Уйда икки аёл ва уч эркак ўтирган экан. Келинойим уларни меҳмон қилаётганди. Онам, "хуш келибсизлар”, дея ўтиб, кийимларини алмаштириб чиқди ва улар билан сўраша туриб, йиғлаб юборди. Отам ҳам:
- Хайрият-э, ҳалиям тирик экансизлар, - деб ҳалиги эркакларни қучоқлаб кўришдилар.
Мен нима бўлганини тушунолмай қолдим. Чунки уларни биринчи марта кўриб тургандим. Онам "кела қол, қизим” деб мени чақирди ва уларни таништирди. Билсам, бири холам, яна бири тоғам ва уларнинг турмуш ўртоқлари экан. Учинчи эркакнинг кимлигини негадир айтмадилар. Мен унга аҳамият бермадим. Лекин ким эканлигига қизиқдим. Улар шу кеча бизникида қоладиган бўлишди. Овқатланиб бўлгач, чарчаганини айтиб, уйга ухлагани кириб кетишди. 
Энди келган эркаклар ҳақида сўз бошламоқчи эдим, онам мени чалғитиб, уйдан чиқариб юборди. У эркак ким, нима учун онам уни менга таништирмади. У онамга ким бўлади, деган саволлар мени тинч қўймай, тонг отгунга қадар ўйланиб чиқдим. Тонг отиб, хўроз қичқиргандан сўнг ўрнимдан туриб, меҳмонларга нонушта тайёрлаш учун ҳовли томон ўтдим. Кетаётиб кимнингдир гапираётганини эшитиб, турган жойимда қотиб қолдим. 
– Бу нима қилганингиз, эрим, болаларим, вой, келиним кўриб қолса шарманда бўламиз-ку. 
– Йўқ, энди сени ҳеч кимга бермайман, сени олиб кетаман ўзим билан.
– Энди биз ёш бола эмасмиз, мана, неваралик бўламан деб турибман. Яқинда қизимни эрга бераман, совчилар келаяпти. Катта ўғлим яқинда хатна тўйи қилади. Сизни эсингиз жойида бўлмаса ҳам, меники жойида. Мен турмушга чиққанимдан сўнг сизни эсимдан чиқариб юборганман. Нима учун бу ерга келдингиз, кетинг, тинч ҳаётимни бузманг.
– Йўқ, боламиз қаерда эканлигини айтмагунингча ҳеч қаерга кетмайман. Мен шу вақтгача бефарзандман. Икки марта уйландим. Лекин фарзанд кўрмадим. Эринг бола меники эканлигини биладими, айтгансанми? 
– Йўқ, айтмаганман. Болани ўзиники деб билади. Сиз урушга кетганингиздан сўнг мен эрим билан учраша бошладим. Унга бола сизники, деганимдан сўнг менга уйланган. Агар сиз унга Шоҳимардон менинг ўғлим десангиз, ҳаётим барбод бўлади. 
– Ўғлим ҳозир қаерда, ким билан, жавоб бер. 
– Айтмайман. Агар айтсам ҳаётим, тинч турмушим пароканда бўлади. Бу сирни биз гўримизга олиб кетганимиз маъқул. Шунда менинг ҳам, сизнинг ҳам ҳаётингиз тинч ўтади.
– Сен менга боламнинг қаердалигини айт. Унга менинг фарзандимсан демайман. Нима учун бошқа бировга турмушга чиқиб кетдинг, мени кутсанг бўлмасмиди? Эҳ, агар кутганингда эди, биз бахтли яшаётган бўлардик. Бўлгани бўлибди, майли, нега унинг исмини Шоҳимардон қўйдинг, сенга Шоҳжаҳон қўй, дегандим-ку. 
– Э, отам қариндошимиз Дониёр билан гаплашиб юрганимни билиб, жаҳли чиқиб кетди ва мажбурлаб мени унга бериб юборди. Ҳозир уйдагилар уйғониб қолиши мумкин. Сиз 4-кўчадаги 45-хонадонга боринг, у ерда ўғлимиз туради. Унга сенинг урушда йўқолиб кетган ўгай тоғангман денг, хўпми. 
– Хўп, сен унга мен ҳақимда айтганмисан?
– Ҳа, айтганман.
Шундан сўнг улар молхонанинг ичидан чиқиб, мени кўриб қолишди. Мен уларга бир оғиз ҳам сўз демасдан югуриб уйга кириб кетдим. Онам орқамдан келиб, "Сен у ерда нима қилаётгандинг, қизим?” - деб, мени қучоқладилар.
- Сизнинг бунақа эканлигингизни билмагандим, она, - дедим-у, йиғлаб уйдан чиқиб кетдим. Онам: Ойсара, тўхта, деганларича қолдилар.
Мен уйдан чиқиб тўғри акамнинг уйи томон югурдим. Келинойим ҳайрон бўлиб, "Ойсара, нима бўлди, тинчликми?” -деди. – Ҳеч нарса бўлгани йўқ, акам қани, чақиринг, - дедим. Келинойим уйига кириб, акамни уйғотиб чиқди. Акам уйдан чиқар-чиқмас, "Ҳа, кичкина, нима бўлди, тинчликми?” - деди. Акамни ҳовли томонга олиб бориб, бўлган воқеани сўзлаб бердим. Унинг жаҳли чиқди. Бизнинг уйга бормоқчи бўлди. Акамга уйга бормаслигини, борса катта жанжал бошланишини айтганимдан сўнг ташқарига чиқиб кетди. У чиқиб кетганидан сўнг ҳалиги одам уйга келиб, келинойимни кўриб турган жойида худди ҳайкалдек қотиб қолди. Ўзига келиб, "Сен Дилобармисан?”-деди. У "Ҳа, тоғажон, мен ўша синглингизнинг қизи Дилобарман. Сиз ҳақингизда онам раҳматли кўп гапириб, суратингизни бағрига босиб йиғларди”, - деди-ю, ўзи ҳам йиғлаб юборди. Сўнг менга уни таништира бошлади. Тоғаси Фарғонада тураркан, урушга кетганидан сўнг ўша томонларда қолиб кетган, ўша пайтлар келинойим беш ёшда экан. Мен келинойимга: "У ярамас одам экан”, ўзига эса: "Дунёда сиздек аҳмоқ одам бўлмаса керак” - деганча чиқиб кетдим.
Онамнинг номаъқул ишидан уялган акам ва мен ҳаммани ташлаб, Тошкентга кетдик ва ўша ерда яшай бошладик. Аввалига акам ҳар хил ишлар билан шуғулланди. Кейинроқ эса катта бир корхона эгасига ёқиб қолиб, унинг корхонасида ишлайдиган бўлди. Мени ўқишга киргизди. Мен у ерда бир йигитни севиб қолдим. У билан турмуш қуришга қарор қилиб, буни акамга айтдим. Акам рози бўлди. Хуллас, биз тўй қилишга келишдик.
Шерзоднинг уйидагилари бизникига совчи бўлиб келишди. Улар билан акамнинг ҳалиги ҳақиқий дадаси ҳам келибди. Уларни кўриб, акамнинг жаҳли чиқди. Лекин барибир мен учун тўйга рози бўлди. Тўйимга ота-онам, келинойиларим, акам Дилмурод ҳам келди. Биз улар билан ярашдик. Лекин отам бечора ҳали ҳамон ҳеч гапни билмайди. Биз тўртовимиз бу сирни ҳеч кимга айтмасликка қарор қилдик. 

Муаллиф: Муҳайё ШАРИПОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 475 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
2 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
3 Oybek va Nigora
Пришли на сайта107 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
4 MP3UZ.NET
Пришли на сайта111 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
5 SAYYOD.COM
Пришли на сайта126 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
6 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта126 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
7 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
8 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
9 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта98 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
10 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта189 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz