Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Сўз навбати эр ва тўйи бузулган қизга
21:27
Сўз навбати эр ва тўйи бузулган қизга
Сўз навбати эр ва тўйи бузулган қизга
Аввалги якшанба мухлис минбарида  Ўзимни оилам деб, бировникиниям буздим... деб номланган воқеани келин номидан ўқигандингиз. Жуда бахсбоп мавзу эди.

Бироз ўтмай ўша тўйи бузулган қиз ва келиннинг собиқ эри биз билан алоқага чиқиб ўз эътирозларини (иккиси алохида, бири вацапдан, бошқаси одноклассникидан турли пайтда) ёзиб юборишди. Сайтимиздаги "Якшанба-мухлис минбари" Ортдаги  Малаховнинг "Пусть говорят" кўрсатувининг интернет тури бўлмоқда ўзиям. Бу албатта зўр, чунки хар икки тарафни ва бу холатда эса учинчи тарафни хам тинглашга имконият бўлиши керак.

Хўш, уларнинг ўз хақиқатлари нималардан иборат?

Собиқ эр:

Кўп иккиландим... Ёзсаммикин ёки йўқ. Нима фойда-ю, нима наф. Характеримда мавжуд бу иккиланиш хислати асли мани фожеам бўлса керак. Шахсий хаётим хам асли шу хислатим сабаб балки ачинарлидир. Мухлис минбарига келган сўнгги мақола ва ундаги ёзишга ундовчи баъзи бир фикрлардан сўнг эса ўз фикрларимни билдиришни лозим деб билдим. Балки бу кимлар учундир ибрат, ва кимлар учундир ўз хаётини яна қайта ўйлаб кўриши учун катта туртки бўлар.

Асли оддий ўзбек оиласимиз. Эскича фикрлаш тарзи, эскича замон талаби бизга мерос қолганми билмадиму, шим кийган, ишлайдиган, қошини кесиб лабига помада суриб юрадиган қизлар биз учун шарм-хаёдан узоқ инсонлар деган фикр билан катта бўлганмиз. Уйдагилар мени уйлантириш харакатини айнн шу масалага катта эътибор қаратган ҳолда бошлашди. Буёғига кимни кўрсам хар биридан насихатлар бомбаси айнан мен учун аталгандек. Қатга ва қаерга бормай, шим киймайдиган, бувиси қўлида тарбия кўрган, кўчага чиқмаган, уйи қўшни махаллада, таг-туги тошкентлик бўлган, қисқа қилиб этганда онаси ўпмаган қизла борку, худди шунақа қизни хотин қилгин деган тану-дашномлар билан юрдим. Балки шу босим мени ўзимга бўлган ишончни йўққа чиқаргандир. Ахир севганим мендан олис, улар фикричалик қўшни махалла тугул тошкетда яшамайди, миллати хам ўзга. Биргина севаман деган фикр билан хаммани енгишим мушкул эди, чунки ўзбекчилида кимнидир севиб қолдим дейиш қандайдир уятдек. Билмадим... Хаммани фикри менга қарши, юрагимники эса уларга. Охири тақдирга тан бердим. Ахир икки милат, икки хил урф-одат, ўзгача маданият... 
Шу орада узоқ қариндошдан бир қиз топишди. Бувим "Оиласи яхши, авлодилада доктор бўлмаганку, кейинчалик хаётинг зўр бўпкетади, асосийси бегона эмас, узоқ қариндошдан, уйи ҳам яқин” -деб оғиз очишга ҳам йўл қўйишмадила. Хеч кимга қарши боролмадим, қарши боролганим юрагим ва севганим бўлди. 

Тўй бўлди... Хали янги хаётга кўникмай туриб тўйни 2-кунидан "–Ман қандо бўлсам ўшандоман, ўшандолигимча қоламан хам. Мани оилездигилаям, хатто сизам ўзгартиромис. Умримми охиригача шундо қоламан, керак бўлса бунга ваъда бераманам” -деган гаплар билан бошланди. Қизиқ, бу билан керак бўлса сила мани холатим бўйича ўзгарасила деганими? Янги келин тушаётган хонадонни шароитига кўникиши керакми ёки куёв томон келинга кўникиши керакми? Худдики бу билан оила устунини қўлига олмоқчидек. Майли бу оддий сўздир. Балки янги келинни эркалиги. Лекин айни шу хато сабаб бошланган янги ҳаёт тарзини кўнглимда агар мен ўз аслимдек харакат қилиб ўзгармасамчи деган важохатли фикрни миямга ўрнашиб қолишига катта туртки бўлгандир. Асли мен учун аёл эркак кишидан керак бўлса 10 поғона пастда бўлиши керак бўлган зот ҳисобланади. Телефон ҳам, ўша флешка ҳам рухсатсиз тегилдими аёл ўз хурматини йўқотиб бораверади. Хар куни уйга келиб кийимимни алмаштирганимда доим кичик "метка” қолдириб кетардим. Ё чўнтак замогини 1 см оралиғида очиқ қолдирардим, ё тугмасини ярми кадалган холда чала қолдириб кетардим. Асосийси келганимда доимгидек улар мен қолдирган холатда бўлмасди. Қизиқ, асли ўша флешка ҳам кийимни тахлаганда, уни яхшилаб кўчага обчиқиб бор куч билан қоқилганда хам ерга тушиб кетадиган даража қолдирилган буюм эмасди. Тўғри ичида мени хотирам бор, армонга айланган хотирам. Этиш мумкин, "нима кераги бор буни, унутиш керак, ахир энди оилаликсан” -деб. Кошки юрак ақлга бўйсинса. Мен хам инсонман, робот эмас. Расмни ўчирганингиз билан хотирадан ўчиролирмикинсиз… Асли мени холатим шунчаки янги хаётга кўникиш даври бўлган. Вақт ўтиб унутилар, янги хаётга кўникиларди ҳам. От айланиб айланиб барбир ўз қозиғини топганидек қаерга ҳам борардим. Инсон атайин ажрашиш учун оила қурмайдику. Хиёнатми? Ха гаплашганман. Узр-у, мақсадим уни бахтини кўриш бўлган. Уни тўйини кўриб бахтли хаётга қадам қўйганини кўрсаму балки шундан кейин юрагим хотиржам бўлар деган ниятда бўлганман. Ахир у унаштирилганди. Балки хар куни жанжал севганимни ўйлашимга, оиладан эса безишимга сабаб бўлгандир.
Бу орада чекишга, ичкиликка ружу қўйдим. Уйга келиб телевизор қаршисига ё мониторга юзланардим. Ҳар доимги минғир-минғир сўзлани эшитвурганимдан балки шу нарсалар мани овунчим бўлгандир. Билмадиму тинчлик истаган пайтингиз кимдир тепангизда шанғиллаб турса хам асабингиз дош бермасакан. У уйда мен бегонадек эдиммуш. Билмадиму, қиладиган иши эрталаб соат 6:30 да уйғониб 7:30 гача ойна олдида нозланиб ўқишга кетишу, кеч соат 4-5 да келиб овқатланиб сериал кўриб ухлаш бўлган янги келинчакни бошини силаб "вой қизим хохласанг ўқишдан кейин киноларга ҳам тушиб келишинг мумкин” -деб бошини силаб қўйишлиги керемиди? Тўғриде, ўзини қўйвориб, шалтоқ бўлиб, уйига кириб кетиб сериалга кўмилиб ўтирадиган келинни ман бориб уйимдагиларга буни нега бегона қивоссила диб ўртага тушиб аралашишим керакмиди. Асли янги келин бегона хонадонда ўз ўрнини топиши учун озгина харакат қилсагина, интилсагина ўрни бўлади ва бегонасирамайди. Буни хизматкордек тугуниш керакмас, шунчаки келинлик вазифаси.
"Сиз мани этганимми қилиб меҳр бериб қўйинг, кейин ман сиззи ота-онеззи хизматини қиламан... Ота-онез манга иш буюрмасин ман хизматкорамасман..., Ёқмасам алоҳида уй оберишсинмуш”... Жаа ёқиб кетадиде йигит кишига хотини шунақа гаплани гапириб турса. Бу билан ота-онамга яхши гапирши учун мен уни югурдаги бўлиб юришим керакдек. Унга ҳар битта этадиган ширин гапим, уни ота-онамга қиладиган хизмати билан алишармуш. Бирор бир оилавий тадбирларда "ўқишдан вохлиро келиб уйдагилага қараш, ёки ўқшинга бугун борма” -десам дарров "сиззи пулизга кирмаганман, онамми пулларига кирганман, хаққиз йўқ мани ўқишдан қолдиришга” деган жавобни олгач мани меҳрим жаа ошиб-тошиб кетиши керакмиди? Ё илтифот кўрсатишим керакми? Тўғри уни оиласида онаси хўжайин (уни этиши бўйича), лекин бу дегани менга ва оиламга ўз сўзини ўтказиб хўжайинчилик қилиш дегани эмас, минг қуш уясидан кўрганини қилса ҳам!
Бир куни севганим еғлаб телефон қилди. Этиши бўйича хотиним уни оиласига телефон қилиб ўзаро келишмовчилигимизага уни асосий сабаб қилиб кўрсатибди. Ишонсангиз шу пайтгача чидам берган юрак шу онда чидамади. Хотинимга телефон қилиб уйдан хозироқ чиқиб кўзимга кўринмаслигини этдиму, кетидан онамга телефон қилиб "келинингиз кетса қайтарми туринг, кейин хаммасини тушунтираман” деб бу хақда огохлантирдим. Ойим сабабини сўрадила, ақлини еғиб келиши учун, анча ўзидан кетиб-қолганлигини ва бир қизни хаётини бузганлигини этдим.
Кетди... 2-3 соатдан кейин телефон қилиб бошқа ундай қилмаслиги хақида ваъда бериб қайтиш учун изн сўради. Қайтди. Аёлларни ваъдаси шунчаки қўрққанида этвориладиган сўзу, вақт ўтиб унутиладиган оддий гапдек.

Орадан кунлар ўтди. Хотиним уйга кетиши учун рухсат сўради. Рухсатини олгач, кетди-ю, қайтишда ота-онаси билан уйга бостириб келди. Отасига салом бериш учун қўл узатганимни биламан, "кимсан менга қўл берадиган” деган гапу ва қўлим хавода қолганидан хамма масала хал бўлганини тушуниб етдим. Тергов жараёни бошланди. Худдики бирин-кетин хар бир қилган ишим юзасидан "доклад” беришим керакдек. Мани эсимдан чиқиб кетган кичик элементар хатоликлар хам ўша куни жуда оммабоп тарзда этиб ўтилди. Узр-у, минг куёвда айб бўлган тақдирда ҳам қуда тамон куёв билан босиқлик билан алохида гаплашиб олинганда куёвда оз бўлса хам "ота-онаси шунча қилган ёмонлигим учун ҳам менга яхши муносабатда бўлишди нега энди мен ёмон бўлишим керак” -деган ўй-хаёл кечган бўлармиди. Тапур-тупур келиб бозорчи хотинлага ўхшаб сайраб кетиш қаёқдаю, аста, яхшилик билан гаплашиб олиш қаёқда.
Хонадонимизни минг хил хақоратларга тўлдириб қизлигини олиб кетишди. Кетишгач отамдан эшитадиганни эшитдим. Хеч ким мани тушунмасди ёки мен хеч кимни тушунмаганман. 2 кун ўтиб хотиним қайтиш учун яна тел қилди. Бу сафар хеч кимга қулоқ солмадим. Шунчалар совуб кетганаканманки истамадим қайтишини.
Ота-онаси керак бўлса келиб ўзи олиб кетади деган фикрда юришган экан. Қизиқ, пичоқни санчасизу, яна хеч нарса бўлмагандай кечирим сўраганингиз билан яраси битар лекин чандиғичи, битармикин? 
Бормадим...
Қайтармадим...
Ажрашдик...
Билмадим. Мана орадан деярли бир ярим йил мухлат ўтдию, негадир қадри билинмайди. Ўзимча ўйлардим, оз вақт бўлсада бир-биримиздан узоқ яшаб турсак кейин яна бир гап бўлар деб. Йўқ. Хеч нарса ўзгармади. У ман учун оддий одамдек хаётимга келиб кетгандек. Негадир уни ўйлашим учун етарлича ижобий сабаб тополмайман. Ёқтирган инсонингни минг сўкингани ҳам ёқимлидек, ёқтирмаган инсонингни эса минг қилган эътибори, минг гапирган яхши гапи ҳам юракка баъзан игнадек санчиларкан. Севиб туриб нега курашмагансиз деган савол бўлиши табиий. Севги дин, миллат, ирқ танламас балки, лекин ўзбекчилида бу тўсиқдан ўтиш жуда қийин экан. Севишганларга хароба ҳам асли кошонадек, севгисиз қалбга эса шохона ҳам харобадек. Уйланишга шошганим йўқ, тайёр эдим. Лекин, қаерга кетиб, қаердан келаётганим хақида мендан хаётимни тергаб талаб қиладиган, қадамимни пойлаб, қилган ишимни орқасидан титиб юрадиган хаётга мен тайёр эмасдим. Озодлик етишмасди.
Ёқтирганимни унаштируви бекор бўлган. Энди мақсадим фақат битта ва ўша мақсад учун харакатдаман.
Ха айтганча уни дугоналарини этишлиги бўйича "хотинимга чидаган эрга олтиндан хайкал қўйиш керак” экан. Узр, хайкал бўлишга улгурмдим)))
Аёлларни дилозорлиги –шунчаки аёлларга очилган аза бўлса керак! Уйланган одам худди денгиз сотиб олган инсондек экан. Нима сотиб олгани аниқ маълум эмас. У денгиз, балки бўрон, балки акулали, балки омад кулиб боқса маржон қоялидир у. Лекин мени денгизимда шунчаки тўфонлар кўп, акулалар ғиж-ғиж бўлган)))) 

Хурмат билан Сардор! 

Сўз тўйи бузулган қизга: 

Ассалом алейкум. Бу хат утган хафта "Мухлис минбари"да уз хаетий хикоясини баен килган мухлисанинг дардига аниклик деб кабул килинг! Ман тугрисини этсам дардимми достон киладиган одатим йук,лекин нохак айблашса караб туролмийман.     Хаетда хамма нарса буларкан! Оилада иккита кизмиза! Хаетимдеги энг котта зарба адамми угил бумагани учун бизадан воз кечганлари булди.ушанда 9 ешдейдим. Додамла(ойимлани адалари)  бизага уша районни марказидан бир хонали уй обердила. Ойижоним бахтимизга сог бусинла, бошкаладан кам кимастан едирдила,ичирдила. ман коллежга укишга,опам контракт асосида Жахон тиллари институтига укишга кирдик! Бир куни проездной карточкамми 1-санани узида йукотиб куйганимда ойижонимга этмасдан,2-3 бекат наридаги адамлани енларига бордим.бошкага уйланганларини эшитгандим лекин нима килий еш болага бу нарсани фарки бумасакан. хотини борми...боллари борми... ота барибир фарзанди учун оталигича коларкан. шу билан мани амакимла кутволдила(битта ховлида алохида-алохида уйлада туришади) хол-ахвол сураб ичкарига таклиф килишди. нимага келдинг дган саволлари кузлигига езилгандей, манга карашарди. амакимга адамла борми дсам, билмадим бориб сураб кур дийишди. бордим... иккинчи хотинлари кутволдила. остонагаям киргизмадила. адамга келудим дсам,аден ишда.ишхоналарига бор дган жавоб олдим. боламанде,оек кийимлари турибдию илтимос чакириб берин ддим, йук... кунглим сезарди,адам уйда буп туриб мани рад киватудила! 
кейин зинани узидан туриб бакирдим...Ада,бир дакикага чикинг (уже проездноймас отамми йукотганимми уйлардим) адам чикмадила! шу ой пулларимми обедсиз  йулкирага ишлатдим.   вактла утди...   мактабби бирга битирган энг якин дугонам билан укишга катнардик. у манга шу даражада якин буганки ойимладан яширган сирларимми унга этардим. 

коллеж вактида битта бола билан танишдим. у билан телефонлашиб турардик. у уртогини якин дугонам билан таништириб куйди...ула бир-бирини ектириб колишганди.улани севгисига хавас килардим.  бу орада укишши тугатиб практика утаган корхона ишга опколди... Хаетимиз олдингиданам яхшилана бошланди.Кейинчалик ойимлада 'опухоль' бор дб операция килишди...Худойимга минг катла шукурки, 'доброкачественный' экан. 

ойимла бальницадан чикканларига 2 кун буганда уша якин дугонам онаси билан келиб манга сани номериндан  смс келди дб, тухмат билан оиламиззи хакоратлаб орани очди килди.   МТС компаниядан   'распечатка' опкелиб ойимлани олдиларида юзимми ок килдим. вакт утивурди лекин шу вокеалар юрагимми катидадур чандик колдириб кетувирди... кейинчалик интернетга ургандик. битта форумдан руйхатдан утиб,вертуал хаетда уз дустларимми орттира бошладим. битта бола билан дустлашиб,нак 7 ой смслашиб юрдик... на ула телефон килардила,на ман. шу билан форумдошла ифторлик киламиза дб куришадиган булдик... куришдик. 

ман улага биринчи куришишимиза муносабати билам галстук,ула манга кумуш совга килдила...бахтимиза шу даражада тукис эдики... Ота-оналари бошка миллат вакилини обермаслигини билиб турсамам, юрагимми бошкаролмасдим.. байрамми хеч кайсиси совгасиз утмасди, биринчи учрашган кунимизаям биза учун байрамийди... шу икки йил давомида севиб, севилиб юришимизада бизага хеч ким халакит кимасди!   муносабатимиззи енида мани миллатиммиям алокаси йугийди!  

бахтли кунларимизи бирида ула мани уйлантиришвотти дидила...кузимга еш келдию, аксинча улага бахт тиладим... туйлари булди... бир куни смслашиб,унга урганолмаемман ддила. Узимми фаришта килиб курсатиш ниятим йук лекин, ман улага 'нима бугандаям хотиниз, бор мехриззи унга беришиз керей' дб гапирдим... ула унга нисбатан иликлик йук... аел киши урганиб кетаркан,факат эркей кишимас ддила. кечки пайт хотини телефон килди. нега эримга бунака сообщенияла езвоссан дб, нима дийишимми билмий ман сизгачон севган кизлариман ддим... у киз этганидей хозирам юраман дганмасман... у кизга нисбатан гайирлигимам йугийди. кейин ула телефон килиб нима ддинг ддила... ман тушунтирдим холос дсам, манга хиенат кивотганакан дб уйлавотти ддила... ман вазиятдан чикиш учун битта уртогимга телефон килдириб оддий розыгриш дб алдашга мажбур булдим...   кейин нима буганига ожизман. бир куни киз яна телефон килди... жахлим чикди тугриси... эрийни сан эпломасен мани айбим нима? ха,сангачон мани дган буса ман айбдорманми дб гапириб ташадим... 

Сайед тугриси сиз берган маслахатти манам унга берганман... Эрингга мехрийни курсат, севгийни курсат,сабр кил дб... у яна мани нотугри тушунди... тогамми хотинлари томондан совчила келишши бошлади...уйдегила,манам рози булдим... кейинчалик шу киз билан гаплашган номеримми  бувимлага телефон оберганда кушиб совга килдим. бу мани хатоимийди... уша киз телефон киганда айнан тогамми хотинлари телефонни олиб, у билан гаплашган. у боламиз бор нима килади хаетимизга аралашиб дб тухматлани 'додда'сидан оборганла... вахоланки ман аллакачон чекиниб бугандим... шу билан кеннойим бувимлага,ойимлага еткизганла бу гаплани... энг кадрлаганим Онамга бу гаплани эшиттургунча улсам буларди дб роса афсусланганман... кейин у кизга телефон килиб,адашиб тушимман дб эт дб роса Худони зорини килдим... эригаям телефон килдим... хотинин аклсиз буса манда нима айб дб... уйлигида нима буган билмадим...лекин у уша номерга телефон килди...адашиб тушимман дийиш учун... лекин уже кечийди... телефонни кичкина кенейим олиб хеч нарсани тушунмаганла... шу билам унаштириш бекор килинди... 

Кейинчалик киззи опаси манга телефон килиб, шунаканги "чиройли гапла" билан корнимми тойгиздилаки куни билан овкатланмамман.    улаям ажрашишипти... хает мани яхшилаб тарбиялаган,тарбиялашда давом этвотти... хаетимдан нолимийман... хамма нарсада Худога шукур килиб яшашши Ойижоним кулогимга куйганла!!! хозирда Ойимлаям  "угил бола" кизим дб эркалаб куядила... ))

   якинда шу боладан совчи кеган... нима килишга хайронман! бировви бахтсизлиги эвазига бахтли булиш...билмасам... 

 prosta manga aziz insonla mani rad qilishgan bulishsayam, ulaga nisbatan xayotligiga nisbatan gayirligim bumagan! alamdan xayolimga keganu...u faqat xayol bugan! agar man ubu kimmi oilasini buzgan busam, avvalambor Allohdan keyin uzimmi vijdonimdan uzur suriyman! "O'ziyni ko'zingdegi xodani kormiy turib boshqa odammi kozidagi xassi optashiyman dma!!!"    Gap egasini topadi!))

raxmat Sayyod!

Энди мухлислар нима дейишаркин?

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 505 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
2 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
3 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
4 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
5 MP3UZ.NET
Пришли на сайта111 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
6 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта146 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora
Пришли на сайта107 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
8 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
9 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
10 Shahzoda
Пришли на сайта99 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz