Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » СУРАТ
14:20
СУРАТ
ҳ и к о я

Бу бола кейинги пайтларда мутлақо ўзгариб кетди. Дарсга ҳам, йўқлаб келган жўралари-ю, уй юмушларига ҳам эътибор бермайди. Шодибой ўғлидаги ўзгаришни пайқаса ҳам, у ҳозир шунақа ўтиш ёшида, деган ўй билан бепарвороқ тутди ўзини. Аммо бир куни кўчада юзлашиб қолган ўғлининг домласи масалага ойдинлик киритди-қўйди:
– Ўғлингизда ўқишга умуман хуш йўқ. Дарс вақтида ҳам, танаффусда ҳам қандайдир расмга тикилиб ўтиради. Ўқитувчи у ёқда турсин, ўртоқлари билан ҳам гаплашгиси келмайди.
Оббо, бола тушмагур-ей, гап бу ёқда экан-да! Мактабни тамомламай... Шу бугун ўғлининг қўйнига қўл солиб кўради. Албатта, бунақа нозик масалада жаҳлдорлик жоиз эмас. Шундоқ ҳам Шавкатнинг ранги бемор одамдек кундан кунга сарғайиб бораяпти. Хонасида тонггача чироқ ёниқ туришининг сабаби ҳам аён бўлди энди. Наҳотки у шунча вақт бир суратга термулиб ўтирса?!
Оқшом маҳали кечки овқатдан сўнг анча тараддудланган ота барибир ўғлига сўз қотишга ботинолмади. Рости, боласидаги қиёфа чўчитди уни. Шавкат борлиқ учун ёт одамга айланган гўё. Ҳа, бу ҳазилакам дард эмас. Шодибой анча олдин бошидан кечирган бу савдони. Дунё гўзал эди ўшанда. Ошиқ наздида наинки қайғу-ҳасрат, балки ўлимнинг ўзи ҳам йўқдек эди бу дунёда. Лекин ўлим бор экан...
Шавкат эса болалигидан ўйинқароқ, битирувчи синфга кўчганида ҳам иродаси мустаҳкам бола эди. Ундан фақат қўрс жавоб эшитган синфдош қизлари Шавкат каби йигитнинг кимгадир кўнгил қўйиши мумкинлигига ўлақолса ишонмасди. Фақат унинг номаълум қиз суратига соатлаб термулиб ўтиришини билиш, ўша қиз ким бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ўй эса барининг ичига ўт ёқар эди. Бироқ журъат қаёқда бу хусусда сўраш учун? Ёки йигитнинг ўзига яқинлашиб, қўлидаги суратга бир мартагина қараш учун ҳам отнинг калласидек юрак керак. Чунки Шавкат нафақат хомуш, балки асабий ҳам бўлиб қолганди. Шу ҳолатида битта-ярим жиғига теккан қизни қулочкашлаб тушириб юборишдан ҳам тоймайди у. Кимга ёқади калтак ейиш? 
Шодибой фақат хотинига ёрилди.
– Ўзингиз гаплашиб кўринг, – деди она. – Фақат мулойимроқ бўлинг. Мен ҳам унинг аҳволини кўриб, кечалари уйқум келмайди. Агар сизга ҳеч нарса айтмаса, кейин ўзим уриниб кўраман.
Шодибой тағин бир кун тадорик кўрди. Гапни нимадан бошлаб, қаерда тугатиш тахминигача чамалади. Лекин ота бўлиб, бардоши етмади бунга барибир. Охири пайт пойлаб, бир оқшом ўғли уйда йўқлигида унинг хонасига кирди. Шундоққина столи устида турган, бир томони йиртилган расмга кўзи тушди-ю, "олиб кетмабди" деган ўй кечди кўнглидан. Суратни қўлига олиб қараши билан эса таниш қиёфа рўпарасида юраги тўхтаб қолгандек туюлди. Қора сочлари елкаси билан битта бўлиб ётган, ўзи беғубор жилмайиб турган қиз бир парча қоғоздан маъсум боқарди. Қоғоз эмас эди бу аслида, бир бўлак ўт! Ўзи қўлни, таъсири дилни куйдириб кул қилувчи ўт. Шунчалар ширин ва аччиқ эдики бу ўт, Шодибой кулимсираб йиғлай бошлади. 
Худди шу пайт эшикдан шаҳд билан кирган Шавкат аввалига нима қиларини билмасдан бир муддат қотиб турди. Сўнг отасининг қўлидаги расмни олмоқчи бўлиб қўл узатди-ю, қўли муаллақ ҳолда тағин аввалги ҳолатига қайтди. Айни дам унга отаси телба бўлиб кўринди.
– Қаердан олдинг буни? – деди Шодибой секин, бўғиқ товушда.
– Йиғлаяпсизми, дада?
– Қаердан олдинг деяпман! – бу сафар овози бир парда кўтарилди.
– Топиб олдим, – ўғил бошини эгди.
– Танийсанми уни?
– Йўқ.
– Эҳ... жинни бола! – зўраки кулди ота. – Танимасанг, нега унга бунча боғландинг?
– Мен уни топаман, – деди Шавкат ўша ҳолатда.
Шодибой кўз ёшини артиб, чап қўлини ўғлининг елкасига қўйди.
– Тополмайсан, болам. Лекин мен уни танийман.
Ўғли "ялт" этиб қаради унга. Рости, шу он афсус пайдо бўлди кўнглида. Кўнгли ҳамма нарсадан совиб, сирини отаси билан баҳам кўрмагани учун. Ахир, мана, отаси у қизни таниркан!
– Ким у, дада? – сал илтижоли оҳангда сўради.
Шодибой оғир ўйланди Бурнини тортиб қўйди. Ва ниҳоят ўғлига қарамай гапирди:
– Биласанми, йигирма йил бўлди бу расмни йўқотганимга. Лекин у тирик бўлганида, мен онангга уйланмас эдим.

Муаллиф: Жўрабек РАМАЗОНОВ.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 391 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта126 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
2 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта73 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
3 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
4 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
5 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
6 SAYYOD.COM
Пришли на сайта126 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
7 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
8 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
9 MP3UZ.NET
Пришли на сайта111 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
10 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz