Сочимдан тирноққача кечар ғалаён Фироқ азобинда кўтариб исён Чарх уриб кимларга айларсан гирён Мен ўлиб тирилиб яшаётган замон?
Жисмимда бор мадор, чидаб яшарман Кўнглимдан бирма-бир узилар ишқим Нажотим сўнади сўнгги сўз айтиб: Кутмадим, алвидо, хайр севгилим.
Зор қақашаб, бағримда қучиб умидим Кўмарман уни мен ўшал боғимга Сенла жимгина ишқ туйган гўшадан Қўл ушлаб ўтарсан севгингла бирга
Кимлар аста қадам босиб ўтарлар Кимлар бахтдан сармаст чопиб ўтарлар Сўниб хам, тинчини топмай топталар Оёғинг остингда бахт қабрим ётар
Шу боққа кўмганман ўшал дамларни Шу дарахт сояси яширган севгим Хар бахор кўрмасанг бир қултум ёмғир Шу боғда тинимсиз ёғар кўз ёшим
Кимга у суюнчи кўз ёши бўлар Кимгадир бир оддий бахор ёмғири Менгадир боғимда азасин тутган Бахтидан мосуво қолган сағири
Сочимдан тирноққача бахтим бўлганди Қувониб севинчдан бахор қучганди Чарх уриб осмонда қулоч ёйганда Яна бир ўлишин қайдан билганди...
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |