Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Шоу-бизнесда хақиқат йўқлиги хақидаги хақиқатде буям))
10:10
Шоу-бизнесда хақиқат йўқлиги хақидаги хақиқатде буям))
Адолат нишони остида... хақиқат... 
Ёдингиздами халиям сайтимиз шиорлари? Адолат нишони остида... шоу-бизнес хақиқатларимушде...
Шоу-бизнес оламидан ўзи нималарни излаяпман деб ўйланиб қоламан гохо... йўқ, гохо эмас, кўпинча экан, бўлмаса бу мақола чиқмасдию)

Артистларни интервьюсига хам ишонч қолмаяпти менда... интервьюда хам шоу қилишади, шунда хам улар образда, интервью уларга пиар ва реклама учун, истаган нарсасини, борини эмас, истагани ва мақтаниши керак бўлгани учун интервьюдек.
Ўз фикрини хам ясашадимией...
Концертдан олдин хамма ерда бирдан пайдо бўлишади. Биронтасини интервьюсига кўзим тушса, концерт беряптимикан?-деб ўйланадиган бўлибман)) Кўпчилик хонандалар, концертга яқин интервью дейишади. Худди бошқа пайт уларда фикр хам йўқ, хақиқат хам. Шу шоугача шоу фикрларни ясаб олиши керакдек.

Қалб дегани ижоддан кетганига яқинда асрлар бўладию, самимий сухбатдан уни излашга не даркор?

Журналистлар хам ўз фикридан йироқлашгандек. Даври келгани орқасидан, унинг иқтидори борми йўқми, ич-ичингдан, рости хам санъатига тан берасанми йўқми, инсон сифатида хурмат қиласанми йўқми, ўз номига унинг бугунги машхурлигидан бирон зарраси юқиб қолиши илинжида, янгилигигаям, бошқасигаям устидан мақтовни ясатиб ташлайверишади. 
Буёғи арча байрам! Журналистми ё арча ясатувчими тушунмайсан. Қишин ёзин бир хил рангда-артист бўлиб ётибдию...бир хил образда-хамиша артист!
Бир иккиси эса, ғирт ўзига мосларини йиғиб териб  олгандек. Фикри хам, даражаю, мавқеи хам хам худди ўша артистдек. Тўғри, бир тарафдан, бошқаси ёнига йўлатармиди? Йўлатган бўлса хам, хозир демак тушунган кимлигингни дейсан. 

Артистларку...эх бу артистлар... барибир артистлигини қиладиган артистлар. Самимий инсонни шоу-бизнесдан излаш мушкул иш. Жудаям!
Жахли чиққанидагина бироз хақиқати очиладигандек. Шунда хам, бировни хақиқатини очиши учун ниқоби юзини тарк этиб туради...вақтинча!
Яна баландпарвоз сўзлар, сохта табассум ва ёки ботоксдан  ўзгармай қолар даражага етган мимикаларнинг беўхшов силжиши... Нимани у хис қиляпти, нималар юзидан уқиш мумкин фиг поймеш))
Балки шунинг учун, бу шоу оламини асабига тегишни кўпроқ яхши кўрсам керак))
Самимийликни шу орқали кўп кўриб тураман. Жанжаллар менинг реал кўзойнагим. Танқид самимийликни аниқлайдиган рентгендек))

Маънавий фохишалик авжида. Шоу-бизнес оламида дўстликни изламанг, у йўқ. Бор дегани  алдаяпти, ё  шу қадар содда ва ёки образда жавоб беряпти. 

Бири атрофига йиққан дўстлари, рейтинги мутлақо йўқ бўлган омадсиз ва ёки запретдагилар бўлса, бошқаси унга нимагадир қарам бўлгани учун.  Улар хам рақобатдош бўладиган даражага етсаку, гаплашмайдиганлар рўйхатида яна бир "дўсти" пайдо бўлаверади.  
Дўстлар эмас, атрофда мулозимлар, югурдаклар ва масхарабозлар кўпдек. Ялақилик авжида.
Фақат уларнинг олдида ўзини қирол ва қироличадек сеза олади! Ўзига ишонмаслик комплекси?

Қани, зўр бўлсанг, шундай зўрлар билан дўст БЎЛА ОЛ!-десанг! Ичинг зўрмаски, зўрликни ясаб юрасан.

Шохларнинг хам бир масхарабози бўлардию, юлдузларимиз атрофида масхарабозлари кўпдек.
Ўзини омади йўғу, омади келганни устидан куладигани-чи?. Яна гала-гала бўлиб!
Хайвонот олами кўрсатувидаги гиеналар тўдасини томоша қилаётгандек бўламан гохо. Шу аламини кулиб қотиб чиқариб олишади. 

Хамма омадлилар эса  бир бири билан гаплашмаётгандек. 
Биронта тадбир қилишга қўрқасан, унисини чақирсанг, анависи хафа бўлиб турибди. 

Бировни табриклагани хам қўрқасан, "Ха опангни табриклагани борибсанми", "Ха бунча акангга пахта қўймасанг?"
Кимнидир тадбирига боришга ўйланасан, "Войбўўў опажонингни эна қилиб олдингми?" ёки "Ха қанчадан пул тўлаяпти жа? Ўшатга бормаслигинггаям пул берардим ўзим икки баравар!"
Керак бўлса "нима бало ётиб юрибсанми у билан" деворишадиям. Пофиг эркеми аёлми, бунақа пайт все в теме))))

Ишонсангиз, сайтимда кўринаётганлар билан мана шу сайт доирасида кўришилади. Муносабат хам хаммаси билан фақат мана шу сайтда чиқилган вақти доирасида холос! 

Шоу-бизнес оламида бир-бирига яширин душману, очиқ гаплашмайдигани кўп. Кеча саломлашганинг бугун ёнингдан кўришмай ўтиб кетдими, ё сени давринг келибди, ё сен запретдасан!))

Инсонни атрофидаги одамлари бирдан алмашиши учун икки нарса керак экан: ё омадинг чопиши ва ёки юзтубан йиқилишинг. 
Бирдан омадинг келса, янги одамлар билан алишилади,  қизиғи, унгача дўст бўлганларидан хасаддан хам йўқ бўлиб кетадиганлари хам топиладигандек.
Йиқилсанг, ўзи билан тортмасин дегани кўпайиб, атрофинг жимжитликдан иборат. Бу пайтда ёнингда пайдо бўладигани шундоқ хам каму, лекин шу пайдо бўлганлари орасида хам, барибир манфаат билан, "Ха бир кун ёдига соларман" ёки, "Куни келиб, яна даври келиб қолса, унутмас" деб қўллайдиганлари хам бор бўлади. 
Қолгани эса оила аъзоларингдан ташқариси  дардкашлар гурухидагилар. Яъни худди шундай омадсизлар, йиқилганлар ва хоказо...

Шоу-бизнесдасан ва ахволинг яхшимасми? Демак, бировни атрофида сен ва сендакалар бўлиб, у ўзини юқорилигини сезиб туриб, ўзини хурсанд қилиши учун, сохта ва ясама даражани кўрсатиб туришга фойдаланадиган инсонлардан бири бўласан холос. Ёки масхарабоз. Уларни кулдириб, чақирганида дастурхонидан қорнингни тўйғазиб, еганингни оқлаш учун уларга шоу кўрсатасан холос.  

Бошқа тарафдан кенг оммага шоу кўрсатиб рейтинги баланд бўлганниям ундан фарқи озроқ. Барибир топаётган пулинг, оммага шоу кўрсатиш орқасидан. Одамларни хордиғини чиқариш учун сенга пул тўлашади. 

Қанақадир садақа туридек туюлади гохида. 

Мехнат қилиш, изланиш бошқа нарса... Бозорларда ашула айтиб, пул териб юрганларни кўриб... артистларимизни улардан фарқини  имидж , машхурлик ва мехнатидан сезсам керак.
Бозорлардагисиники халолроқ, чунки ўзи куйлаяпти, мехнати билан оляпти. Ўрнига "не свежый" овоз қўйиб оғиз қимирлатмаяпти. 

Фонограмма келиб каша бўлиб кетди хаммаёқ. Йўқ, фонограмма-ёлғонга рози бўлаётган халқ сабабчи, у раққосми, хонандами, ё мимикалар бўйича актерми тушуниш қийин.

Барибир, халигача тўйга таклиф қилинган хонандага нима учун пул берилиши ва у нима учун қўлига микрофон олишини тушунмайман. Нима учун фонограмма концертда микрофон қўлга кераклиги ва умуман фонограммани концерт билан боғлашниям тушунмайман.
Фонограмма радиода, магнитафонда ва клип жараёнида бўлиши керак фақат. Ё нотўғрими?

Нима учун ёлғонни фалон пулга сотиб оламиз.

Шоу-бизнес адолат нишони остида...қандай адолати? Халққа шоу-бизнесдан адолатми?

Томошабин ва тингловчимиз а? Хаммамиз хам! Журналистми бошқа соха ишчисими, талаба ё ўқувчими, хаммамиз бирдек томошабин ва тингловчимиз. Ва хаммамиз шу ёлғонларга рози бўлиб туриб, пул тўлаяпмизу, яна ундан хақиқат излаймизми?

Балиқ хамиша хам бошидан сасимас экан. Бунинг учун, унга атроф мухитни таъсири етарли бўлар экан. Йўқ бошидан деган тақдирингиздаям, артистлар бошида хам барибир халқ туради! Атрофида хам! Уна кўтариб туришида хам...
Кўтариб турган жойидан отворишида хам!

Шоу-бизнесни халқ хал қилиши керак . Халқ тарбиялашга шошилмаяпти, халқ тартибни таъсис этишни истамаяпти. Санъатимизни бугунги кўриниши, шу халқнинг истагидан келиб чиқмоқда.

Хонандалар кўпайиб кетди деб айюханнос соласизлар, ким айбдор? Осон пул ва машхурлик топиш йўли фонограмма бўлганидан кейин, у фонограммага пул тўлаётган ўзинг бўлсанг, яна сен айюханнос соласанми? Хонандалар кўпайишига биз рози бўлган ёлғон сабабчи!

Шу изохларда хам артистларни танқид қиладиганлардан бир гурух йиғилиб, агар тўйларда фонограмма учун қарши бир харакат қилсаю, ва у такрорланса борми? Шартта хонандалар ўйланиб (ўзгариб) қолса керак а?
Ёки шу сайт мухлислари принципиал равишда тўйга этган хонандасидан фақат жонли ижро қилишни талаб қила бошласачи?

Икта тўйда евро қўшиқ сўрашса, ёппасига хамма артистлар ўша қўшиқларни тўйга ёзиб олишяпти, қани энди хеч бўлмаса икки тўйга халқ фақат жонли ижрода деб таклиф қилса борми?

Қачондир буни бошлаш керак. Хамма жим. Фақат изохларда гапирамиз, харакат-чи? Биттаси бошласа бошқаси эргашади. Ё яна ўзим шунга хос лойиха ўйлаб топаймикан?

Ана, ўзим учун хам фикрлаш учун вазифа!

Ўзим мавзу кўтардим, унда фикрладим, тахлил қилдим, ечиминиям кўрсатдим, яна камига вазифаниям ўзимга юкладим. 
Эх, халқ учун нималар қилмайсан десам а))))))))))))))))))))))))) Элим деб, юртим деб...

Бўлди, юлдузлик касалига чалинмасдимдан кетдим, юлдузлар оламини асабига тегиб, хақиқатини кузатиб завқланишига. Кимда қандай хобби, менда эса шу!))

Шунчаки, чоршанба-фикристон учун бугунги тонгдаги фикрларим холос. 
Ничего личного!))

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 827 | Добавил: Bepul_net | Теги: шоу бизнес янгиликлари, shou biznes yangiliklari, shoubiznes, Shou-Biznes, Узбек шоу бизнеси, Шов-бизнес, Shov biznes, шов шувлар, o'zbek shou biznesi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта194 Ушли с сайта74 репутация сайта0.0
2 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта191 Ушли с сайта156 репутация сайта0.0
3 Мультимедиа
Пришли на сайта165 Ушли с сайта66 репутация сайта0.0
4 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта166 Ушли с сайта107 репутация сайта0.0
5 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта204 Ушли с сайта104 репутация сайта0.0
6 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта275 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
7 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта158 Ушли с сайта103 репутация сайта0.0
8 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта225 Ушли с сайта97 репутация сайта0.0
9 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта142 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
10 Shahzoda
Пришли на сайта172 Ушли с сайта45 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz