Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Шомдан кейин остона хатлаб кучага чикма. Жин чалиб кетади, болам.
08:39
Шомдан кейин остона хатлаб кучага чикма. Жин чалиб кетади, болам.
(Бувимнинг насихатларидан.) 
Купдан бери шу мавзуда ёзиш истагида эдим. Факт, асосли фикрлар етарли булмагани учун бу иш шу кунга кадар чузилди. Якин уртогимнинг тугилган куни булиб унда тенгдошларимдан чиккан таклифга кура, «Дискотека» дея номланадиган масканлардан бирида мехмон булдик. Авваллари булмаганим учунми, тунги клублар хакидаги тасаввурим чет эл кинофилмларидаги кадрлар ва айрим тенгкурларимнинг гап-сузлари билар чегараланган эди. 
Ичкарига кириш кизлар учун бепул, йигитлар учун 15000 сумдан экан. Чипта олгач устки кийимларимизни 5000 сумдан гардеробга топшириб, кулокни коматга келтирувчи оханг огушида официант йул бошлаган жойга бориб утирдик. Хаммамизнинг корнимиз туклиги учун 2хил ичимлик ва икки хил салатга буюртма бердик. Тез-тез учиб ёнаётган майда чирокларнинг чакмоксимон харакатини хисобга олмаганда клуб деярли зулматда эди. Ижтимоий жамиятнинг турли табакасидаги чамаси 80-100 нафар йигит – кизлар кучли мусика таъсирида маст. Улар орасида юкори синф укувчиларидан тортиб, 50 ёшларни уриб куйган кишиларини хам учратиш мумкин. Бир карашда кайси жинс вакилларининг сони купрок эканлигини билиш кийин булсада, лекин кизлар сони нисбатан куп эди. Кимлардир биз каби алохида ажратилган диван-стол атрофида, кимлардир турт кишилик оддий уриндикларда, яна кимлардир эса бар ёнида хордик чикармокда. Мехмонларнинг аксарияти эса хаминкадар сахнани тулдириб, хар куйга тушганча муком киларди. Сахна тепароги фираъвиннинг бош кисими шаклида ишларган булиб, кулогига наушник таккан икки «ДИДЖЕ» йигит кулида микрофон билан даврани кизитарди. «Куча курган» уртокларим холатга тез киришиб кетди. «Янги»лигим учунми билмадим мени холатга куникишим кийин булди. 
Ярим кечада келган булсакда, клубнинг доимий аъзолари назлида бу барвакт экан. Тунги соат бир яримдан ошганда одамлар сони икки баробарга купайди. Жараённи кузатар эканман, гуё бошка оламга тушиб колгандек эдим. Мехмонларнинг аксарияти ёшлар. Юз-кузларини камалакмисол рангоранг буяб-чаплаган, кийимининг торлигидан барча аъзолари буртиб чиккан ярим-ялонгоч киз(!)лар, сочларини алламбало турмаклаган, кулогига сирга таккан, узини тутиши ноодатий йигит(!)ларни хар кадамда кузатиш мумкин эди. Сахнада уйнаётган аксарият кизларнинг харакати узбек кизникига, йигитларнинг уйнаши эса йигитникига асло ухшамсади. Икки жинс вакилларининг маънан норасо харакатларини куриб, булар гардеробга кийимларини топширганда юзларининг бир каватини хам колдириб киришса керак, деб уйлаб коласан киши… 
Карсам, кул телефонимнинг кувват тоши тугаб колган, атрофимдаги манзаралардан бутулай кунгим совуб булди. Уйга кетиш максадида соат неча булганини билмокчи булдим. Жойимдан кузгалиб,турган жойида «куч»ли мусика таъсирида сархуш ликкиллаётган оламон орасидан аста-секин утиб бордим. 
Нарирокдаги турт кишилик стол-стул атрофида туртта киз сигарет буркситиб утирарди. Улардан бири кул телефонида чамаси хабар ёзиш билан банд эди. Аста уларнинг ёнига якинлашгач бояги киздан сурадим: 
- Кечирасиз, соат нечи булганин айтолмайсизми? 
- Что? Что ты говорил, непонела?! – дея жавоб берди юз кузидан узбека жудаям ухшайдиган бояги киз энса котириб. 
-Время сечас сколка, - сурадим ундан кайта. Мусика шовкинидан бу гал у саволимни яхши эшитмай колди. 
- Что сколко?.. Нормально говари. 50 доллар до утра, карочи… 
Кизнинг колган гапини эшитиб утирмай жойимизга кайтдим. Сахнада уйнаётганларни кузата бошладим. Куринишидан узига бино куйган бир бола уртани хеч кимга бермай килпилларди. Бир пайт мусика узгариб бошка бир янада шухрогига улаб юборилди ва «ДИДЖЕ» нималардир деб бакирди. Халиги бола баттар жазавага тушиб уйинини давом эттирди ва чунтагидан бир даста пул чикариб икки кулига олди-да сочиб юборди. Вазиятларни кузатар эканман узимни огир хис кила бошладим. Жойимда ортик утиролмай кучага чикдим. Бироз кулогим тинчигандек булди. Эшикдан сал нарида мен теннги бир бола сигарет чекиб турарди. Гарчи тенгдош булсам хам салом бериб унга кул узатдим. Умрида хеч салом олмаган одамга ухшаб кулоги чаккасига келгунча ишшайди : «Ха, укам нима проблема? Тинчлими?» суради у гавдасига ярашмган охангда хирриллаб икки кулини чунтагига тикди. « Муаммо йук, ака! Дискотекага нега келасизлар? Шу саволга жавоб олмокчидим», сурадим ундан. « Кизу болекансану?.. Кайф кигани, кунгил очгани келамиза. Чотки жой-ку, бу!» «Катта ишлайсиз ёки укийсизми, ака?» Саволим тегиб кетган куринади у бирпаста жиддийлашди: « Ху, манга кара! Сан терговчимисан? Не бошимми котирвоссан? Ё чакегинг кичиб колдими, аа ууу???». «Узр, ака!» ,- дедимда ундан узоклашдим. Бу ер яхши сухбатдош топадиган жоймаслиги ва саволимга изох талаб килинмаслиги аник эди. Ичкарига кириб уртокларимни чакирдим ва кетишга ундадим. Улар яна ярим соатдан сунг туришимизни айтиб, кутишимни илтимос килишди. 
Яна ташкарига чикдим. Бир киз олдимга келиб, сигарет ёкиб олиш учун гугурт суради. Шу бахона уни гапга солдим. Бояги саволларимни унга хам бердим. Узини Самира деб таништирган бу киз юридик институтнинг 3-боскич талабаси экан. У менинг сузларимни тинглаб булгач уз фикрларини айтди: 
- Уйлашимча дискотеканинг ёмон томони йук. Сиз ичкарида кузатган нарсаларни инкор этокчимасман. Кандай булиш бу хамманинг уз хукуки. Эркин демократик жамиятда яшаяпмиз. Чарчок чикариш, шунчаки кунгил ёзиш максадида келадиган ёшлар талай бу ерда. Маслан клубний музикалар менинг жону дилим. Ёкимли мусика нервларни тинчлантириб, кайфиятни кутаради. Бу хордик чикаришнинг Европача усули, агар билсангиз… 
Гарчи менинг карашларимни окламаган булса хам, бу кизнинг уз хатти-харакатларига изох берганидан бироз кунглим кутарилди: мени эшитадиган одам хам бор экан-ку!.. 
Шу пайт ичкаридан уртогим чикиб, кетаётганимизни айтди ва еган-ичганимиз хисоб-китоби учун мен хам ичкарига кирдим. Маълум булишича, икки хил ичимлик ва икки хил салат учун 256000(!) тулашимиз керак экан. Хисоб-китоб варогида ёзилган нархларни ва официантнинг хизмат хакини укиб узимни зурга босдим. Ниятимиз холис экан, 4та урток боримизни уртага ташлаганда керакли пул тупланди. Азон чакирилаётган пайт, тонгги соат туртда «Шайтонбазм» нихоясига етди. 
Осмон окара бошлаганда уйга кайтар эканмиз, шухрок уртогим менга гап котди: 
-Сен нега чикмадинг даврага? Бир чеккада шумшайиб утиришингни кара! Маза килиб уйнадик. Зур жой экан. Нарх-навосини айтмаса, яхши жой ! Кизларни айтмайсанми!... Ох,ох,ох!... Энди тез-тез келиб турамиз-а, боллар?.. 
Унинг гапидан хаммамиз кулдик. Узимни аклли курсатмаслик учун уларга индамадим. Бунинг фойдаси хам йук эди. Гарчи кимматга тушган булса хам, уртокларимга тунги бу базм хуш ёкканини уларнинг кузларидан илгадим… 
Суз охирида айтмокчиманки, мафкура полигонлари ядро полигонларидан анчайин кучлирок эканлиги таъкидланганда, айнан шу каби ёшлар онггини чалгитувчи гоявий масалалар хам назарда тутилган булса, не ажаб! Хар куни бу каби масканларда канчадан канча ёшлар узига хос тарзда «хордик» чиказмокда. «Тунги базм» мехмонларининг доираси кундан кунга купайиб бораётгани эса одамни уйлантиради. 
Мустакил демократик мамлакатда яшамокдамиз. Юртимиздаги хар бир ислохот замирида инсон ва унинг манфаатлари устувор бугин сифатида гавдаланади. Айникса мустакилликнинг илк йилларидан то шу кунга кадар Озод Юртнинг эртаси дея умид богланаётган биз ёшларнинг хеч кимдан кам булмай улгайишимиз, хам аклан хам рухан хам жисмонан баркамол авлод булиб етишишимиз йулида килинган ва килинаётган ишларнинг чек-чегараси йук. Шунинг баробарида, барча демократик мамлакатларда булгани каби, бизда хам юкоридаги каби турли тунги клублар, енгил-елпи вакт утказиш учун очилган масканлар фаолияти чегараланмаган. Аёнки, бундай жойлар факат фикрни чалгитади, соглом мухитни захалайди, вактни олади. Буни тугри англаб, уз вактини илм-фан, маданият, спорт умуман олганда эртаси бор сохаларга сарфлаётган, изланувчан онггу шуури соглом ёшлар талай орамизда. 
Биз ёшлар буюк алломаларни дунё тамаддунига такдим этган тупроги зар юртнинг, кундан кун тараккий этиб бораётган, юксак марралар сари етаклайдиган имкониятлар эшиги очик мамлакатнинг фарзандларимиз. Миллий менталитетимизга умуман ёт булган гоялар таъсирида вактимизни утказиш, уздан хеч бир яхши ном колдирмай индувит каби мазмунсиз яшаб утмоклик хам мумкиндир балки. Келажаги буюк мамлакатнинг бунёдкорлари сифатида Ватан равнакига муносиб хиссамизни кушиш эса уз кулимизда. BePuL.NeT ва сайтнинг доимий мухлислари сизлар нима дейсизлар?
Алишер ИСОМИДДИНОВ. 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 611 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 SAYYOD.COM
Пришли на сайта127 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта189 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
3 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
4 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
5 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
6 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта126 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
7 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
8 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта73 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
9 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
10 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz