Салом андухим, менинг янги хамрохим Мени алишди, майли у бахтли бўлсин . Бағринга ол қайғу мени, у каби қучиб Қалбим бўшлиғи бир дам билинмай турсин
Кеча кўрдим уни, алишганингни Ўша кўз, ўша бўй, тим қора қошни Билсанг тополмадим кўзлар тубидан Менингдек у дардни , мендек оташни
Бир савол бор, жавоб бер, кейин кетавер Нима менда йўғу, унда эса бор? Нимамдан тўйдингу, нимам топмадинг Бахтинг қурасанми севгим қилиб хор?
Сенда хамон қуёш, менда булутлар Ёмғир бўлиб ёғмайман кўчангга қўрқма Кўрмагандек ўтар кечаги зорлар Алишган бахтим деб эрта қувонма
Бир савол бор, жавоб бер, кейин кетавер Ундан нима топдинг, мендан кўрмадинг Ўзгариб бўлмасдир қайси хатоим Қандай хислатига мени алишдинг
Яна бугун кимни ўз севгани бор Балки янграб қолар уларда ёр-ёр Керакмас хор ишқим йиғлайди зор-зор Кимнинг бугун бахти менинг учун дор
(c) Sayyod
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |