-Хар севганим илк мухаббатим... Чунки аввалига у хеч ўхшамас. Хар севганда сўнгги севгидек чин қалбимдан севиб қоламан. Гўё у илк, гўё ягона, гўё энг сўнггиси ва қайтмаси бўлган.
Хар севганим биринчи севгим!
-Юрак онг ва ақлга бўйсунмайди. Икки чиройлик тайёрланган сўз, яхшигина эътибор ва бўлди у шартта онг ва ақлдан узилиб сакраб қочади у томон. Ахмоқ...кейин эса ғижимлангаааанча чандиқлари билан қайтади.
-Юрагим бор экан, шунча ғамдан сўнг. У борлигини аён этмоқда, атрофда баҳор ҳаммада севги, ким туйғудан сезар юракни, мен эса....оғриқдан..
Юрагим бор экан шунча аламдан сўнг, ҳеч бўлмаса оғриқни ҳис қила олар экан. Хурсанд бўлаймикан энди бу кунда, шифокорни излаб кетар чоғимда? Ташҳисин кутмайман, даво ҳам балки... Бошқа севмасмикан дея қўрқаман, оғриса оғрисин ўтмиш эслатиб, фақат бошқа севма, севмагин зинҳор...
Келиб келиб баҳорда борман дея эслатди. Нимага бу нишона. Нимага экан бу шама? Нахот орзиқмоқда у, ё…тайёрланмоқда...
-Сен мен учун Оллохнинг атаган мукофотими ё яна бир синови? Бахт деб хурсанд бўлишми ё синов деб чидашим?
-Қахрамонинг бўлишни истадим, ўзлигимни хатто унутиб. Аслида бўлиб эдим билсам қахрамон, сени севиб эса ярадор аскар.
-Етиб йўқотиб қўйгандан, йўқ бўлиб интилиб яшаш завқлироқ бўлса керак. Сенга интилиб яшашни танладим...
-Кўнгил алданмайди у доим хушёр. У сезади лекин ишонгинг келмас асло. . Биламан, сезаман лекин ёлғонингда ўзим бош ўйинчиман. Майли ростмас лекин кўзим ёшмаску. Майли ёлғон лекин яшаш учун оғир эмаску. Алда мени, майли ёлғон лек у мехр-ла бўлсин, бўхтонларинг ширингина аллалаб турсин.
Ёлғонингда мехр бўлса бўлди аслида...
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |