Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Отувга хукм қилинган воқеаси
08:50
Отувга хукм қилинган воқеаси
Собиқ Иттифоқ  даврида уюшган гурух томонидан республика миқёсида жиноятлари билан таниш бу "банда”ни у пайтлардагилар эслашса керак.

17 кишидан иборат йигитлар 200дан ошиқ босқинчилик жиноятлари, шулардан 2таси ўлим билан боғлиқ жиноятларни содир қилиб келишган.

1985 йил улар суд олдида жавоб беришди

Сўнгги сўзда прокурор уларни бир нечтасига олий хукм-отувни талаб қилади...

Ўлимга махкумлар камераси...бошқа камералардан фарқли у  ертулада жойлашган...

Яшаш...хех қанақа яшаш? Мавжудликни сақлашни айтсангизчи?

 Аввал, шу гурух вакилларидан бири, бугунги қахрамонимиз билан сухбат қуришдан хам аввал у хақида махалласидан билганларимиз билан бўлишамиз:

-Деярли ён қўшни бўлганмиз-дейди ёшлари 45-50 атрофидаги аёл. Рахматли қайнонам унинг рахматли онаси билан дугона эдилар. Махаллани зирқиратиб  юрган эди йигит. Шу махалладан учта-тўрттаси шу жиноий гурухдан бўлган. Ўша пайтлар видеомагнитафонни кўриниши тугул, нима эканлигини кўпчилик билмасди, лекин бу йигитни уйида бўлиб, деярли хар куни ўртоқлари билан болохонасида йиғилиб, ўша Брюс Ли ва бошқа фильмларни томоша қилиб, нашавандлик қилишарди. Қаровсиз ўтган десак, окалари бор эди. Акалари зиёлиси хам бор, санъатга алоқадор маданият ходими хам. Шу кичик кенжа бўлгани шўх чиққан. Мактабни яхши битирганди лекин.

Рахматли қайнонам, ўша йигит қамалганида бир холат устида у билан боғлиқ нарсани гапириб намуна қилганди. Турмуш ўртоғим ишдан шоша келиб иссиқ овқатни шошиб ея олмай жахлда менга "Намунча иссиқ бермасанг”-деб бақириб берганди. Шунда қайнонам;

"Шукур қилсангчи ахмоқ! Ана қўшнимизни боласи хозир шу овқатларга зор. Кеча онаси гапириб берувди, овқатни хор қилганига, овқатга зор бўлмоқда деб. Қамалишидан олдин иссиқ овқатни шундай шошиб ея олмай отиб юборган экан. Бир чоршанба куни, қорни оч келган ўғли, овқат талаб қилганида, мана хозир чучвараларни бирпасда пишириб бераман- деганида, қорни очлигидан чидай олмаган ўғли "овқат халиям тайёрмас"-деб онасини қўлидаги чучвара тўла патнисни тепиб юборибди.  Кайпи бордирда. Шунда қўшним Худони зорини қилибди, тугун ошини хам тепасанми, арвохларга аталган, азиз таомку, Худо сени урадику деб. Мана  орадан хечқанча ўтмай қамалиб кетди.”-деганди. Шу воқеани эшитган турмуш ўртоғим шундан кейин сабрлироқ бўлган. 

Отувга хукм қилинди деган гап тарқалганида, онасини ахволини кўрсангиз эди. Ўртанча ўғли зиёлироқ бўлгани учун уни Москвага жўнатишган. У пайтлар хамма нарсани ўша ердан хал қилинарди. Эплашди чоғи узоқ йилларга хукм қилинди. У йигит ўша ердан туриб хам онасини тинч қўймади, хадеб қимор ўйнаб, ютқазиб онасига хат ёзарди. Агар палон пулни, палон кунигача етказмасанглар мени ўлди деяверларинг -деб ёзарди. Онаси хамма болларига зорланарди. Хаммасидан гап эшитиб, хор бўлиб пул йиғарди шўрлик. Қўшнилардан хам олиб, амаллаб пенсия пулини йиғиб қарзларини узарди. Сандиғидан сотмаган нарсалари қолмади. Охири тилла тишларини оғзидан олиб соттиргани хам ёдимда. Онаси шу кенжа ўғлини дардида касал бўлиб ўлиб кетди. Ўлганидан кейин 4-5 йил ўтиб у қамоқдан чиқди, бу орада уларнинг ховлиси сотилиб кетган, у йигитга ховли пулидан алохида квартира олиб беришди, уйлантиришди...Ўзи истаган икки болалик муқаддам судланган аёлга. Ўзини боллари бўлмади, тўғрида, ўзи ёши ўтган аёлга уйланишни истади. Хозир ёши 50га чиқиб қолди, бир-бир махаллага келиб туради, хатти харакатлари, дунёқараши хаётга мосланмагандек. Яна икки маротаба қамалди, хозир хам жиноят қилишини биламан.

Ёшлари 50га яқинлашган  "М” исмли қахрамонимиз билан кўришдик. Хақиқатдан дунёқараши, фикрлашлари реал хаётдан анчагина йироқ. Кўча тили яъни "жаргон”ча гаплар, теран фикрлаш йўқ, фақат айтилган гапни қонун сифатида қайтаришдек. Примитив соддаликми-ей...

Сухбат хақида иккиланди. Чунки интернет деганини деярли тушунмасди. Умуман расмий интервью хақидаку  кўзлари ола-кула бўлиб кетди.

-Ниме кере санга  ўзи шу?

Гап воқеада эмас, кўпроқ унинг натижалари, тарбиявий ахамиятга боғлиқ..

-Тарбия? (кулади) Мани воқеам тарбия бўларканми?

Ўзингиз учун жавоб топарсиз, ёки сиз кабилар ўзига...

-Манга қанақа жавоб кере бўлиши мумкин? Мандакаларгачи?

Оддий, ўша ёшликдаги хатоликларни олдини олишдаги тахлиллар, масалан тақдирингизни кимгадир раво кўра олмасангиз керак? Тўғрими? Ачинасизку барибир ёшликдаги хатога. Кимнидир шу йўлдан қайтаришга имкониятингиз бўлса ёмонми? Узоқ муддат озодликдан махрум қилиниб, реал хаётга кўникиш тушунчалари хам осон кечмаётганидан хабардорман, сизга эса мана шу саволга жавоб хам  балки керакдир...

-(тикилиб туриб) Бер саволини.

Жиноятчи гурухга аъзо бўлишга сабаб атроф мухитми? Билишимизча "поддельник”лар хам махаллангиздаги дўстларингиз?

- Ўша пайт шунақа "кўча” хаёти эди.   Зўр бўлиб юриш кайфи ўзига тортиб кетди. Махаллани "крутой”лари эдик. Мана шундан бошланди. Кейин яхши яшаш кимга ёқмайди? У пайтлар яшаш осонмасди. Лекин мажбур бўлмаганман, тўғрисини этаман, оч қолган жойимиз бўлмаган, шунчаки ёшлик, хаддимиздан ошгандирмиз, нима қиласан энди шуде....Янаям зўр кийиниб, янаям кўп нарса бўлиш ёққан..Битта мазасини кўрганингдан кейин тўхтамисан.

Гурухдан чиқишни иложиси бўлмаган хам

-Бўлган, ман ўзим ахмоқлик қилганман. Кимсан "М” деса "весь” Хувайдони "ушлаб” қўйганманде. Уйим тўла одам, оғайнилар келди кетдиси...”Кўча”ни "интереси” бўганде манда. Ёшлигимдан ўша махаллани боллари шунақа бўган. Кўрганман, ўрганганман. "А так”, "любой” институтга кирсам бўларди. Афсуску...кейинги афсус.. "не то” йўлдан кетдимде.

Жиноятлар орасида бир хонадонга кирганингизда тўшакка михланган чол бўлиб, уни хам ўлдиргансизлар. Шартмиди шундоқ хам касал инсонни ўлдириш?

-Буни ман қимаганман. Бизани боллардан биттаси охирида чиқиб кетвотиб свидетелликда таниб қолган деб бўғиб ўлдирган.

 
Яна бир қотиллик...

-Шахрисабздаги  бир ресторан директорини уйини "урган”дик( ўғирлик), бир чемодан пул, 8-9та тилло соатлар, 4-5та  ов милтиқлари, 10тача "Германский” сувенир"боевой” пичоқлар, ва бошқа нарсаларни олиб чиқиб кетвотганимизда хотини келиб қолган ва нарсаларни олиб чиқиб кетвотганимизни кўриб махаллага войдод деган.   Келганимизда эса  уйда уй эгасини синглиси ва ўғли уйда эди, уй эгаларини сўраганимизда йўқ деди, уй эгасини хотини кичик ўғлини боғчага олиб чиқиб кетганди. Халиги синглиси очиб уйда хеч ким йўқ деди, қоғоз бер хат қолдирамиз деганмиз, уйга кириб кетаётганида орқасидан кўтариб оғзини ёпиб уйга кўтариб кириб кетганмиз. Уни ва ўғлини боғлаб қўйганмиз. Шу чиқиб кетаётганимизда хотини келиб қолиб додвой кўтарди, биз қочдик.  Бир махалла нарида эса мошина кутиб турган. У эса "отвод глаз” учун баллонни ечиб  қўйиб "ремонт” қилаётган бўлган (кулади). 
Шахрисабздаги махалла, тасаввур қил, "весь” махалла қувлаб келяпти. Хаммамиз хар тарафга "Тошкентда учрашамиз” деб қочдик. Бир чемодан пулларни  "немис” "кликуха”лик  Қора-қамишлик болага берганмиз, сан гавдалисан кўтара оласан деб. Тошкентда учрашганда "немис” чемодансиз келган,  сўрасак, манам ташлаб қочишга мажбур бўлдим деган. Энди уни ким билади, ростдан ташлаб қочганми "или что?”. "Короче”, уни ўша ерда уриб бўғиб ўлдирганмиз. Ўша ховлини каравот борку тўртбурчак турадию ховлида,  ўшани тагига кўмиб кетворганмиз. 6-7 ой ўтиб бизни қўлга олишди, ва бу иш очилиб кетди.

Шахрисабз...Республика миқиёсидаги жиноят?

-Хм... Энг дахшатли ва "такой” "группа” бизаники эдиде. (кулади).

Номи бормиди?

- "Эргашевский банда” дейиларди. "а так” бундоқ олиб қарасанг "банда”га кирмайди, 67-статьяни қўйишга хаққи бўлмаган.

Нега? Уюшган гурух эканлигини айтиб турибсизку

-"Оружие” бўлмаганку. Қани? А "бандит”ларда "оружие” бўлади.

Сизлар шундоқ борармидинглар?

-Шундоқ, пичоқ-мичоқлар билан борилардиде, "страховка” қилинарди.

Шуни ўзи бандитизмку ака))

-Бу "бандитизм”га кирмийдиде, у пайтда "статья”да бундай ёзилмаганди.

Қўлга тушгандан кейин махаллага уйингизга олиб келиб, текширувлар ўтказишган экан, шунда қочиб кетган экансиз.

-Ха... "Поддельник”ларни қўлга олиш пайтида уйдаги бир икки магнитафон шунга ўхшаш "вещ.док”ларни туалетга ташлаб юборгандим. Мошина чақириб, торттириб олишган ўшаларниям. Шунда қочганман. Махаллада, уйларни томлари уланиб кетганку. Сакраб-сакраб қочиб кетганман. Бир оилани "убийстваси”ниям манга "қўйиб қўйишмоқчи” бўлганига қочганман. Мани унга умуман алоқам бўлмаганди. "Побег”да  холамникида уч кунча яшадим, кейин "ТТЗ”га кетвуришда "Яланғоч ота” мозори борку, ўша ерда уч кун яшадим. Уёққа зиёратга борардик.  Кейин "Кўкча”даги додамни  мозорида бир кун яшадим. Кейин жиянимни дугонаси орқали Чилонзордаги бир уйда яшадим. 8 кунда ўша ердалигимни "сотишди” ва   мани ушлашди.  Биринчисидаям "сотишган”ди, бунисидаям ўзимникилар "сотган”.

Биринчисида?

-Биринчисида "Управа”ни "қулоғига тепиб” қочиб кетворганман. Ўлдириб юборишади деб қўрққанман. Қариндошимни уйини ремонт қиладиган аёл уйида турганимда ўша аёлни ўзи "сотган”.

Оммавий ахборот воситаларида ёритилганми бу ходиса?

-"Огонёк”ка чиқиб кетган. 1986-1987 йиллар манимча.

Отувга хукмни...кутганмидинглар?

-Йўқ...Бизадан тўрт кишига олий хукм сўради прокурор. "Высшая мера наказания” деб. Ўша пайтда "уже” "смертник”ларни камерасида яшай бошлагандик.. "Вышак”… "Преступный мир»даги машхур  ….хам ўша ерда эди, бирга ўтирганмиз. Подвол, зах, жуда тор 5-6талик жой. Ёзда хаво кирмасди, "простыня”ни сувга хўллаб, хаво кирсин деб,  ойнага илиб елпиб ўтирардик. "Тубик”ки қаттан ушисан? Ўша бетон  подволданде.

Ўлимга бир қадам хисси...

-"Я никак не думал что” манга "вышак” беради. Прокурорни ман и мани яна учта "поддельнигим”га  "вышак» сўраганидан кейин... "ваще» қотиб қолдим, тилим айланми қолган. Гезариб кесак бўлиб қолганман. Кимлардир гапирвоттиде, гапиромаяпманам. Тушунмаяпманам.  Хукм чиққунча Тоштурмага кетганмизку, хукм чиққунча яшашни эт? "Думка”ни эсласам...вааййй..(биип)

ДАВОМИ:

"Смертник”лар камераси

-Қўл оёқ занжирда, пол билан "потолок” темирдан.  "хата”дан "хата”(камера)га тез-тез "перекидать” қивуради. Икки уч хафта у камерада, икки уч хафта наригида. Чунки отув вақти келганида "незаметно” олиб чиқиб кетадиде. Хаммомга деб, бир нима сабаб билан "день исполнения” олиб чиқиб кетишарди. Соат уч ярим тўрт яримларда мошина келарди, "Черный воронок” дейиларди. Ғиииинғ этиб у мошина лифтда подволга тушиши эштиларди, и ўликни "грузить” қилиб олиб чиқиб кетарди. Отадиган хонаси қаердалигини хеч ким билмийди, отилишиям эштилмасди. 1984-1985 йиллар "зам начальник ГАИ”ни отиб ташлашганлардан ўша "ГАИшник”ларни ўзи бўлган экан, ўша уч кишиларни отувга хукмни "исполнять” қилишга олиб чиқиб кетишаётганида "Ўўўв, мужики, братва, хайр” деб чиқиб кетишган. Унгача хеч ким "хайр-пайрам” деёлмаган.

Хукм чиққан куни

-Хукм чиққан кунигача умуман гап тушуниш ва гапиришни эсдан чиқариб қўйганмиз. Кўз олдимда хозир отиб юборадигандек. "Хотя” ўша "вышак» берсаям "сразу” отмидию. Кўз олдимга хамма нарса кеп-кетвоттиде. Кейин... хукм ўқилди... ман ва яна биттасига олий жазо берилди... қолганларга йигирма йилдан.

Хукм қонуний кучга киргунча уйдагиларни харакати, Москваларга бориб ёзишганидан кейин хукм ўзгартирилиб, манга хам ўша отувга хукм қилинган "подделнигим”гаям 20 йилдан беришди, шулардан 5 йил Андижонда «тюремный режим» (фақат камерада сақланиш), 5 йил ссылка(бадарға), 10 йил «усиленный режим» (кучли назорат остидаги) берилди.

Ссылка қаерга эди?

-Россияда "Союз” даврида "Белый лебедь” "Лесоповал” тарафлага..

Лекин у ерларга бормадингиз?

-Мустақиллик бўлдику. Кейин мандан ссылканиям олиб ташлади. Мустақил бўлдик ва мандан 5 йилни олиб ташлаб, 10 йил деганда  1 йилу 3 ой қолди. Умуман 13 ярим йил "ўтирдим” ва 1998 йил чиқдим.

Зонада «подельник»(жиноят иши бўйича уюшган гурух аъзоси)лар билан бирга жазо ўтадингизми?

-Фақат биттаси билан. Андижонда 5 йил «тюремный режим»дан кейин товоқсойга ўтганимда, ўша ерда ўша хам махалладошим хам «подельник”имни кўриб қолдим. Битта «подельнигимиз” зонада ўлиб кетди. Ёш энди...10-15 йил энди кичкина "срок”мас,  яна биттаси "нина”дан кетди (гиёхвандликдан нобуд бўлди) . Озодликка чиққанидан кейин бола чақа қилди, кейин  туғулган кунида  2 соатда келаман деб уйидан чиқиб кетиб, бир хафта ўтиб ўлиги бошқа "район”даги моргдан топилган.  Яна битта «подельник” хам "дозировка”дан кетди. Ман "нина”га "ўтирмадим”, " а так употберблять” қилдим (еб кўрган, хидлаб кўрган), вақтинча! Қўлингда тургандан кейин....лекин "соскачить” қилдим (чиқиб кетдим бундан демоқчи). "А так топиш и "уриш” (укол қилиш демоқчи) манга қийин иш эмас. "Зачем это нужно шировой” (гиёхванд) бўлиш ўзинг ўйлагин Сардор...

Яхши...Оила? Ёшингиз 50га кирибди.

-Энди...нима дийсан? Ким тегарди? Шу болалик хотинга уйландим. Униям ёши ўтган, бошқа туғмайдиям...

Улар хам судланган эканлар.

-Ха эрини ўлдирган деган. "А так подстава” бўлган.  Ёқди уйландим. Бошқаси тегмайди. "Ничо” уни болалари мани болам. Ўзим боласиз ўтишим, деме тақдир.

Озодликка чиққач яна жиноят...

-2002 йил автоавария билан. Ёш йигит жойида ўлди, медпомощ кўрсатганман, «ты в прошлом был бандит» деб судья  7 йил берди. Ўлган бола бўлса  "подставщик” бўган, ўзини мошинага отиб, пул қиладиган, ўйлагин, ўтиб кетвомман ўзини мошинага урворди, нима қиласан? Ман атидан бориб уни мазза қилиш учун босмиману. Больницага оборсам сони синган экан, кейин уни гипс қилдирганда томирими почка йўлларини тўсиб қоганакан ...ишқилиб ўлди.  А "дело» (жиноят иши)да  мани авария жойидан қочиб кетган девотти, «бесприделми» бу? Кейин прокурор протест берди, бир ой колона поселениеда бўлиб, ишлаб фоизга давлатга жарима беришга озодликка чиқдим.  Кейин 2005 йил "наркота” (гиёхванд модда) билан тушдим.

Қандай қилиб? Гиёхванд эмасман деб туриб..

-(хўрсинади) "Употреблять” қилдимде...Энди шунақа деб тушдим, "а так” "крутил”(олиб сотган) бу билан бошқа оғир "статья” (модда) бор, котта "срок” (муддат) беради. Тушиб қолганимда ўзимга эди дедим, бунда "статья” енгилроқ.

Узоқ вақт озодликдан махрум қилинган инсон озодликдаги жамиятга ўрнашиши қийинмикан?

-(нос отиб ўйланади)

  Қариндошларингдан "поддержка” бўлсаю бошқа гап, бўлмаса нима қиласан? Буёқда чиққанингдан кейин милиция тинчлик бермайди. Учетда бўлади. Чақираверади, қаёқда нима билан машғулсан бало баттар. Надзор нималигини биласанми Сардор? (мавзу милиция ходимлари ва ўша озодликдан махум этиш жойларидаги оғир хаёт деталларигача чуқурлашиб кетди.)   
(саволга қайтади)
Таксист бўлиб ишладим яна. Кейин ташкилотларда хайдовчи. Қўлимдан келадигани шу хайдовчилик.  Ўша қамалганлардан битта ман и яна битта «подельник” қолган, хаммаси ўлиб кетди. У қолган «подельник” хам яқинда ўғирлик билан қамалиб кетди. "Нина”га ўтириб қолганди, уни куёви "ниначи” эди. Қамалишдан олдин нинадан қўрқарди, ёнига оборсанг ўзини ташаворар даражада эди. "Зона”да нинага "ўтириб” чиққандан кейин "ханка-панка” уриб юриб,  ўзи кейин "ниначи” бўлиб кетди (кулади).

 (бироз ўйланиб қолади)..Кўп нарса кўрганингдан кейин...кўп нарса тушуниб. "Смертнику есть смерть”, ўлиб кетасанку эрта индин. Хаммани битта "ступень”га (бир табақа)га қўйолмисану, ўзимми номимдан этаман: Ман чиқиб келиб нима иш қилиб бўсаям, оёққа туриш бўлди. Одам ўлдиришамас, бошқамас, фақат яхши тарафлама иш.  Одамдан қўрқмиман! Нимага қўрқаман? Нималадан ўтмадим қанақа калтаклар емадим...”Это боль..временно, отойдет!” (Бу вақтинчалик оғриқ, ўтадиган нарса).  Кўрган нарсаларимдан баттарини кўрмиманку уже. Но, ким ўн йилдан ортиқ ўтирган "бывщий зэк”ка (собиқ судланган)га яна имконият беришга рози бўлади? "Тем более” бунақа нарса билан судланганга?  Мана мани "историям”ни эшитиб турибсан, сан манга ишониб ишга оган бўлармидин?  Жавобам берма, барибир ёлғон бўлади...

 А ўша пайтда, чиққанимда ўзимдан ўтганини ўзим биламан, ич-ичимдан тўғри ишлаб, тўғри яшиман диб ният қигандим. Ўн йил таъзирини еган одам, яна нима ниятда чиқиши мумкин?  Бутун зотим мандан "шарахаться” қиларди (қочарди). Ўз қариндошларим ишига омадию. (Сўкиниб, носини туфлаб юборади)  (биииип) 
Ўзингга ишонмаганингда санга ишонишадиде...ўзинга ишонган пайтингда санга хеч ким ишонмайди...Буёқда қариндош зотинг бундоқ бўлса...а сан жамият дийсан...Димагин.

Демадим.....

 
1985 йил 24-25 ёшлар даги 17 йигит  Республика бўйича  200дан ошиқ жиноят содир этиб, шулардан 2таси ўлдириш бўлган ўша пайтлардаги машхур уюшган гурух вакилларидан бири билан сухбат қилдим....

Хаммадан хам менга кўпроқ жамиятга мослашиш хақидаги фикри қизиқроқ эди. Айтганини айтди, қолганини демади.

Шундоқ хам тушунарлику.

Судланган инсонга ишонч билдириш мумкинми деган саволга мен хам ўйланардим. Лекин бу қахрамонимиз хаётда нимаики содир этган бўлса жазосини яхшигина олганини билдим. Бу ерда ёзилмаган (этик тушунчалар ва рухий холатларни инобатга олган холда) қандай қийинчиликларни бошидан кечирганини ёза олмадим.

Болалигимда ойим, қамалиб чиққан дўзахдан ўтган бўлади-дердилар. Буни мана шу қахрамонимиз билан сухбатлашгач ёдимга келганидан ажабландим. Ўша узоқ болаликдаги гапни умуман эсламагандим. Бу қахрамонимиз реал хаётдаги дўзахдан ўтди. Афсус озодлик хам унга бахт келтирмаётгандек.

Бунда хам унинг айби бормикан?

Унинг кўпгина гаплари хали узоқ пайт қулоғимда жарангаласа керак...айниқса:


  "Смертнику есть смерть”


Одамдан қўрқмиман! Нимага қўрқаман?

”Это боль..временно, отойдет!” 

 Мана мани "историям”ни эшитиб турибсан, сан манга ишониб ишга оган бўлармидин?  Жавобам берма, барибир ёлғон бўлади...


 Ўзингга ишонмаганингда санга ишонишадиде...ўзинга ишонган пайтингда санга хеч ким ишонмайди...


Хулоса ўзингиздан.

 
Sayyod .

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 553 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
2 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта119 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
3 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта73 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
4 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
5 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
6 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта164 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
7 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
8 Shahzoda
Пришли на сайта99 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
9 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
10 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz