Она, уйга кетаман, Тошкент тошбағир экан, қишлоғимни соғиндим, содда одамларини. Она, сизни эсладим, мени хамма унутса, сизга йиғлагим келди, хамма бир туртиб ўтса...
Онам, бўлди қайтаман, яна алдаб қўйишмаса, бир кунлик мехр яна йўлим тўсмас бўлганда.
Она, рости қайтаман, ёлғон нажот тутмаса, бардошим бир ёрилиб, ғурурим синиб қолса
Фақат.....онам соғ туринг, мен борганда кутволинг. Агар кутмай кетсангиз, кейин қайга бораман, алдамчи ёлғонлардан кимга йиғлай оламан? Хувиллаган ховлимиз Тошкент каби тошданмас, додлаб йиғлаб кирсам гар, бир совутиб қўёлмас. Содда одамларимиз баттар бўл деб айтишмас, дарс бўлсин деб юзимга барчасини солишмас. Мехрибон қишлоғимдек барибир хеч ким юпатмас, лекин сизсиз кенг қишлоқ тор кўнглимга сиғолмас. Шунда Тошга қайтарман, тош кўнглимни ховучлаб, армон харсангтош билан яна қайга сиғарман?
Она, ёмон чарчадим, сиз соғ омон бўлингиз, қайғу алам шахридан ўғлингизни кутингиз...
Мен ўзи асли Тошкентликман, лекин бу монологни ёзишга, шоу-бизнесдаги бир вилоятлик йигитнинг бошига оғир кунлар тушгач онамни соғиндим дея йиғлаб юборгани туртки бўлди. Билмасам қай тариқа вилоятлик инсонни қалбига назар сола олдим, лекин негадир ўзим шу нарсани хис қилгандек илхом келди холос..
(c) Sayyod
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |