Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Олтин япроқлар
14:43
Олтин япроқлар
Дам олиш кунларидан бири эди. Кўчага чиқдим. Кеч куз бўлса ҳам ҳаво очиқ, қуёш чарақлаб турарди. Ҳамма ёқда япроқлар: ок, сариқ, яшил япроқлар... Гўё кўчага чиқишингизни кимдир билгану йўлингизга гилам тўшаб қўйган.
Ҳар йили кузда, хазонрез пайтида менга шундай туюлади. Шунинг учун ҳам кўчага чиқаман, сердарахт хиёбонларни узоқ-узоқ айланаман.
Бугун ҳам шундай бўлди. Уйимиз рўпарасидаги қайинзорга ўтдим. Оёғингиз остида япроқлар, минг хил рангдаги япроқлар ғалати оҳанг кашф этиб шитирлайди. Ёқимли ўрмон иси димоғингизга урилади. Шимириб тўймайсан киши.
Бир оз айланиб, қайинзорни кесиб ўтган ариқча лабидаги скамейкага ўтирдим. Бирдан қайинзор қоронғилашди. Дарахтлар орасидан тушиб турган танга-танга шуълалар сўнди. Тепага қарадим. Кўк бетини парча-парча қора булутлар қоплаб олган эди. Кўп ўтмай, қайинзорни тасир-тусир товушлар қоплаб, ёмғир қуя бошлади. Панжара девор орқасида алланима дуп этиб ерга тушди. Шу топдаёқ қўрқув аралаш қуқулаган хўроз овози эшитилди. Чумчуқлар галаси чирқиллаганича, гур этиб бир дарахтдан иккинчисга ўтар, у ерда ҳам тинчимасдан, яна гур этиб учинчисига учиб қўнарди.
Ерда тангадек очиқ жой қолмади. Ҳаммасини хазон қоплади. Ёмғир зарбидан барглар дув-дув тўкиларди.
Мен бу манзарадан кўзимни узолмай, костюмимнинг ёқасини кўтариб олиб туравердим. Атрофим бирпасда халқоб-халқоб сув бўлиб кетди. Ёмғир япроқларни худди варрак пирпирагандай пириллатар, кейин эса, бутун кучи билан ерга ёпиштириб, мутлақо қимир этмайдиган қилиб қўярди. Ўз новдаларидан узилиб, ер билан теп-текис бўлган бу япроқларни кўриб, кўнглим бузилиб кетди. Ёмғир эса хамон ёғарди. Баъзи жойларда лойқа сувдан бошқа ҳеч нарсани кўриб бўлмасди.
Бир маҳал қайинзор ёришди. Ёмғир сийраклашди. Панжара девор томондан хўроз қичқирди ва бир-икки қуқулаб, қанотларини қоқиб қўйди.
Юзимдаги ёмғир томчиларини енгим билан сидириб, тепамга қарадим. Қарадиму, кўзларим қамашиб кетди. Рўпарамдаги қайиннинг энг юқори шохида бир нарса худди олтиндек товланиб турарди. Қўлимни соябон қилиб яхшилаб қарадим. Бу... оддий япроқ, сап-сариқ қайин япроғи эди.
Унга, шу кичкина, енгилгина тебраниб турган япроққа тикилар эканман, бир воқеа эсимга тушиб кетди.
Eрта баҳор эди. Даладан келаётган эдим. Нима учун борганман у ёққа, ҳозир эслолмайман. Анчагина йўл босиб, кўприк тузатаётган одамлар олдидан чиқиб қолдим. Сўрашиб, бўш ётган замбил устига ўтирдим-да, папирос тутатдим.
— Ҳаво айнаяпти, — деди пахталик чопон кийган ёшгина йигит осмонга қараб. — Булутнинг авзойи бошқача.
Беихтиёр осмонга қарадим. Ҳақиқатан ҳам ҳаво айнамоқда эди. Бир папирос чеккулик вақт ўтмовдики, аллақаерда момақалдироқ гулдуради.
— Ана, айтмадимми? — деди ўша йигит, қаршисида хода йўнаётган чолга қараб. — Бўлди қила қолайлик. Иннайкейин...
У гапини тугатолмади, шаррос ёмғир қуйиб кетди. Яна момақалдироқ гулдуради. Йигит қўлидаги белкурагини ташлаб, чопиб кетди. Қолганлар ҳам унинг кетидан йўлга тушишди. Фақат чол парво қилмади, бир ходани йўниб бўлиб, иккинчисини қўлига олди. Унинг кўм-кўк томирлари бўртиб чиққан узун қўллари ниҳоятда тез ҳаракат қиларди.
— Қўйинг, кейин қиларсиз, — деди кимдир жаҳл билан. — Қочиб кетмайди-ку.
Чол индамади. Кўм-кўк кўзларини одамларга тикиб, жилмайди-да, яна муккасидан ишга тушиб кетди. Ёмғир зўрайиб жалага айланди, аммо у ўрнидан турмасди. Унинг ёнида мендан бошқа ҳеч ким қолмаган эди. Чидай олмадим:
— Ота, юрсангиз-чи! — дедим.
Шундай дедиму, ўзим одамлар кетган томонга югурдим. Улар бекинишган жой — эгаси ташлаб кетган чайла эди. Мен ҳам шу ёққа кирдим. Ҳаммамиз жим эдик. Ёмғир эса ҳамон ёғарди, гўё осмон тешилгандек. Бир маҳал кимдир ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Кўприк томонга бирпас тикилиб турди-да, қайтиб кирди.
— Ишлаяпти, — деди секин ва ҳаммага бир-бир қараб, югурганича чайладан чиқиб кетди. Кўп ўтмай, чайлада мен билан пахталик кийган йигитдан бошқа ҳеч ким колмади. Йигит кўзларини ердан узмасдан ўтирарди. Мен ҳам ғалати бўлиб кетган эдим. Бир-биримизга қарай олмай, ниҳоят ўрнимиздан турдик. Ташқарига чиққанимизда ёмғир ҳамон ёғар, аммо булутлар орасидан қуёш мўралаб турарди. Кўприкка яқинлашганимизда ҳеч ким бизга эътибор бермади. Йигит белкурагини олиб яна ишга тушиб кетди. Мен чолга тикилиб қолдим. Унинг қип-қизил юзида, пешонасида, қалин кулранг мўйлови устида олтин доналари ялтирарди. Булар терми ё ёмғир томчиларими, ажратиш қийин эди.
...Қайин дарахти учидаги кичкина япроқ менга шу чолни эслатиб юборган эди. Тепамга яна қарадим. Япроқ қуёш нурида олтиндек товланиб, енгил тебранганича кўкка дадил бўй чўзиб турарди.

Муаллиф: Ўлмас Умарбеков

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 484 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
3 MP3UZ.NET
Пришли на сайта111 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
4 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
5 Oybek va Nigora
Пришли на сайта107 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
6 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта95 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
8 SAYYOD.COM
Пришли на сайта126 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
9 VOYDOD.NET
Пришли на сайта139 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
10 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта151 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz