Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Охир замон келиб бўлган!
10:23
Охир замон келиб бўлган!
21 декабрь куни атрофидаги шоулардан кулгинг келади. Бунча одамзот ўлимдан қўрқмаса? Бунча унга ишонмаса?

Нима фарқи бор 21 декабрь куни охир замонми ё шу кунга етмай тўсатдан ўлиб қолишингми?

Ким кафолат шу кунгача соппа-соғлом тирик бўлишингга?

Автохалокат? Тиқилиб қолиб ўлишчи?

Айни шу сўнггисига эътибор қаратинг... Инсониятни қорин ғами ўлдиради аслида. Яшаш учун кураш нахотки фақат шу қориндан бўлса? Кам муддатли вақтда РУХИЯТНИ боқишда эмасмикан?


21 декабрь ШОУси деб бежиз айтмадим. Аслида ўша европа ва айниқса бу шоу ШОУЛАР мамлакати АҚШда... Хамма шоу шу ердан чиқади.

Президент сайловидан шоуси то ўлимгача.

Бизда бирон каттароқ тадбир қилсанг, вой увол қилиб, халқни пули деб айюханнос солинади. АҚШдаги исрофгарчиликчи? А это нас не касаеться, моя хата с краю?

Йўўўўқ, улар хам сизу биздек ОДАМЛАР! Ўша одамлар қилаётган ишлар БИЗ одамларгача таъсир қилмаяптими?

Диктует лучшие! Не так ли? Равняются на кого?

Куни кеча қисқа анонсимдан одамлар дод солди, вой АҚШда ўлдирилган болакайларни сен шоу деяпсан, одамларни қиришни хам шоу қиларканми деб?.... исботлайми?

Қўйинг, хозир катта одамларни катта бизнеси ва катта ўйинлари хақида гапирмай... керакмас, мен сиёсатчимасман, лекин... ўша 11 сентябрь воқеалари юзасидан чиққан хужжатли фильмларни факти билан кўрсангиз нима деркинсиз?

Майли, мен хозир бу хақида эмас, кўпроқ ШОУ ва унинг таъсири хақида гапирмоқчиман.

Экран, радио, сахна бу хаммаси гипноз тури эканлигини кўп айтаман.

АҚШда одамларни шартта  қириб ўзини отиб ўлдириш бу нечанчи маротаба бўлмоқда? Шунчаки сўнггисига эътибор қаратманг, ЙИЛ ДАВОМИДА УЛАРДА ХУДДИ ШУНДАЙ ЖИНОЯТЛАР ҚАНЧА БЎЛДИ?

Нега онгимизни ишлатмаймиз? Сабаб қурол сотилишими? Ох, нақадар юзаки сабаб...

АСЛИДА ҚАХРАМОНДЕК ЎЛИМ ПИАРИ САБАБ!

Нима учун  эфир орқалик бу жиноятларни тафсилотигача дунёга кўрсатишяпти? Соғ одамлар орасида қанча рухий касаллар бор?

Қайтармаслигига қани кафолат?

МАНА ИСБОТЛАР! Жиноят тақлиддек қайтарилмоқда, бу бор ва аниқ сабаб!

Хамма нарсада тақлид бор, хар бир  соғ ва носоғлом фикр сохиблари ўша даражаси ва алоқадорлиги юзасидан тақлид этади.

Оддий ўсмирлик, ўзи бу ёш носоғлом, ён атроф, дўстлар орасида ўзини кўрсатиш жудаям юқори,  бир-бирига занжирдек уланган ва узиб бўлмас алоқадорликлар оддий психология! Хамма нарсани модаси хам мавжуд, ўша яна фикрлаш ва рухий соғ ва носоғломликдан келиб чиққан холда.

Ўлим турлари сувга ташлаш ёки тепаликдан ташлаш, ёки вена кесиш буни хамма бирдек кашф қилмайди, қачондир кашф қилинган, твларда бу хақида айтилгач МОДАГА кираверади. Яна тв фильмлари кўпроқ тарғиб этади.

Хамиша мавзу кўтарганимда ечим бериш одатим, бўлмаса бошқалар  нега мавзу кўтаришади гохо тушунмайман.

УМУМАН КЕНГ ОММАГА ОАВ орқалик жиноятлар ва унинг тафсилотларини эълон қилишни таъқиқлаш керак!

Тақлид ўзи нима? Нега кийим, куйлаш, яшаш турида тақлид бору салбийсига бўлмайдими? АЛБАААТТА бўлади, яна икки карра кучлироқ кечади.

Ақш шоу диёри...

Барак Обамани кенг омма олдида кўзи ёшланди деганида видеони кўриб энсам қотти... биринчидан кўз ёшланса четинимас, кўз ёш қуйилиб келган жойи артилмайдими? Кўзни таги, ёки бурунга яқин жойимасмишде, кўзни четига намойишкорона қўл теккизиб қўярмиш.. кўз ёшни ўзи қани?

Майли, гап бундамас, шунчаки бу диёрни шоу тарзидаги яшаш турмуш тарзига сингиб кетганидан хайратланаман. Шу ўлимни хам қай тарзда қилишаётганини кўряпсизми? Вой анави гўдак шу ёшда эди, уни яхши кўрарди, буни яхши кўрарди. Буёқда отаси камераларга ишлаган; Болам уйга кирса қуёш чиққан бўларди.

Юракларинга шу нарса сиғяптими а? МАНА САБАБ АСЛИДА ҚАЁҚДА! РЕКЛАМА ва ШОУДА!

Нега олдини олиш хақида қайғуришмайди. Ўзини ўлдирган бу охирги йигитни рухий носоғлом деб бахона қилиниши... Нега айнан мактабга кириб хаммани қириш бошқа давлатларда мода эмас? Нега улар шундай ўлимни ўзларига раво кўришмайди?

Қон қонига шоу сингиб кетганлар шу ўлмоқчи бўлса ҚАХРАМОН сифатида ўлишни исташлари уларга тарғиб қилинган кўринишда бўлишини исташи психология тарафидан нахотки бахоланиши қийин?

Қахрамон эмасми? Бутун дунёга расми ва у хақида ёйилди, салбийми бошқами МАШХУР ЎЛИМ! Бир умр қилинган орзуси.

Тўғри калласи жойтидагиларга бу ғалати лекин, ўша ўтиш давридаги ёшлар, рухан соғ бўлмаганлар учун бу қандоқ ўлим? Уларнинг наздида!

Шу қотил йигитча хаммадан ажралиб туриши, умуман билинмаслиги хеч кимга қўшилмаслиги айтилади.  Нима натижа бўлиши мумкин? Унинг подсознаниесидаги катта орзу хаммани кўз ўнгида зўр бўлиш! Яккаликдан сиқилиб рухий синиш пайтида қотилликка боради, онасини ўлдиргач мактабга чопади. Нега?

Чунки унга шунчаки онаси ўлими машхурлик келтирмайди, умирать так с блеском, бу пайт калласига келарканми дейсиз? Ия, келганда қандоқ! Ахир тв орқалик унга сингдириб бўлинганку!

Йил давомида қанча шу тариқа ўлдирганларни пиар қилиб кўрсатишган? Онгига сингимаганми?

Очиқчасигами?

Бирон нарса бизда содир бўлса, хааа твда кўрсатмайдииии дейишадику.

ТЎППА ТЎҒРИ ҚИЛИШАДИ! Нима беради бу? Ана юқоридаги фактлар, йил давомида худди шуни қайтарилиб содир қилинишлар.

21 декабрь охир замонмишде... АҚШда гугуртдан то шамларгача сотиб олишяпти...тавба охир замон бўлса, ўлиб кетсак ГУГУРТ ВА ШАМНИ ҚАТИНГГА ТИҚАСАН ОМИИИИ?-десангда. Охир замон бу хаммаси тамом деганику, дыш-шыбыдыш бум ва капец! Гречка ва шамларга қум борми? тавбаааа...

Охир замон асли ўзимиз, қалбимизга етиб келган! 21 декабрьда нима бўлади билмадиму  лекин, ёш болакай катта инсонни бошини қилич билан кесса, ёш болакайларни мактабга кириб отиб ташлаш урфга кирган бўлса, мана шулар охир замонмасми?

Сириялик ёш болакайни кап-катта кишини калласини олаётгани видеосини кўриб, хануз ўзимга келолмаяпман.  Ўша болакай кошки нима қилганини билса? Катталар сан зўрсан-деб   турса, қилади албатта, хозир у дўстлари олдида қахрамон! Қани эртага шу каби нарсаларни бошқа эшитмаслигимизга кафолат бормикан?

Сайтимга кунига турфа хатлар ва эътирозлар оламан, улар орасида умуман менга алоқаси бўлмаган сиёсий арзлар хам мавжуд...

Дунёга назар сол ўзбегим! Юқоридаги фикрларим нотўғрими? Тан олиб айтинг, нотўғримикан?

Вилоятда у йўқ, вилоятда бу йўқ дейсану ТИНЧСАНКУ! Бунча ношукурмиз? 

Мени машинам йўқ, миллионларим йўқ, сўнгги 7 йилдан бери дам олишга хорижга борганим йўқ,  зима-лето кондиционер хонамда йўқ, хонам совуқ лекин ўраниб олиб ёзяпман, супер компютерим йўқ, виртуал кучи умуман етмай компим қотиб қоляпти, амаллаяпман,  интернет провайдерим асабларимга ўйнаяпти, амаллаяпман, қишга янги кийимлар ололмадим, бир бошим икта энди янада кўп харажат, .... у йўқ, бу йўқ, анависи хам йўқ.. ЙЎҚлар хаммада бор! Яшаяпманку! 

ЯШАЯПСАНКУ! Бу дунёга келибоқ яшаш учун курашни бошдан ўтказамиз, қорнинг учун курашяпкан экансану, умринг учунмас!  Ха ток бўлсин, газ бўлсин, қоринни ғамига тушасан. Тўқмисан? Яхши кийинишга тушасан. Кейин машина, давлат, машхурлик ...чеки йўқ аслида хохишни! Жа хаммаси бўлгани кейин Худони ишига аралашишни бошлайди! Пластик операциядан то умр узайтириш ва керак бўлса Пайғамбарман дейдиганларам бор , Астағфируллах!

Мехнат ва интилиш нима учун унда? СИНОВЧИ?

Етишмоқни хам чегараси бор, қанча кўп нарсага эришган саринг, шунча Худодан узоқлашасан, шунча орзулардан, шунча қувончлардан узоқлашасан. Яшашни хам завқи қолмайди. Чунки яшашни завқи ЖАРАЁНДА! Интилиб яшаётганингдаги жараён!

Талаб қилиш-бера олишдан бошланар деган гапимни яна қайтараман. Четда туриб бер бер дегандан кўра ўзинг нима қиляпсан? Ўша вилоятдаги институтга кирмай Тошкентга ошиқасан, майли омадингни берсин, кириб битирдинг хам, қишлоғинга ишлагани боряпсанми? Кўтаряпсанми қишлоғингни? Тошкент хам торлик қилади, шоулар мамлакати АҚШга ошиқасан, ўшалар шоуси билан яшайсан, улар учун ишлаб мехнат қиласан, ток ва газ йўқ бўлган қишлоғинг равнақига нима хисса қилиб қўйиб, талаб қиляпсан инсон? (Бу гаплар вилоятдаги хамма учун эмас, айнан менга нолиб ёзаётган баъзи ношукрларга таалуқли!)

Хаммага тегишли эмас, шу нолимбек инсонларни тушунмайман. Собиқ иттифоқ давридан қолган танбаллик, заводга борсанг бормасанг ойлик олаверардинг, мехнат шарт бўлмаган. Ўзим ўша даврда туғилиб ўсганман, биламанку. Танбаллик сингиб кетди бизларга. Мустақиллик ўзингга ишла деганида эса, ишлашни истамаймиз.

Нолиш, нолиш, нолиш...охир оқибат маърашгача борадиган нолиш! Ишла! Шу қадар ишла-ки нолишга вақтинг бўлмасин! Хар бир мехнат ва изланишни самараси бор!

Ёмон яшаяпсанми ўзбегим? Тагингдаги мошинанг қаттиқ ботмаяптими?! Ўша собиқ иттифоқ даврида кимда бор эди мошина? Хозир ишлаганга мошина уже давно понт эмас!

Сиқиляпсанми? Кундан кунга кенгайиб кетаётган кўчаларга сиғмаяпсанми?

Уйқингни нима бузяпти?  

Тинчсанку! 

 Уйингда электр токи йўқми? Шукр қил, демак тв ва интернет олами орқалик дунёда қандай жохилликлар бўлаётганини кўрмаяпсан! Бахтлисан!

Уйингда тв йўқми? Хурсанд бўл, фарзандларинг ЗОМБИ бўлиб, онгига керак керакмас нарсаларни сингдирмаяпти.

Мана бу манбани кўр, ёки айниқса (!)мана бунисини! 

Хамиша хамма нарсадан яхшилик кўра олган одамга яшаш осонроқ. Хар нарсадан яхши нарса олиш мумкин, оддий чиқиндилардан экологик тоза махсулотлар қайта ишланиб олинмоқда, қалбимиздаги ахлатларни яхшиликка сублемировать (қайта ишлов бериб) қилсак охир замонга вахима қилмасмидик?

Ким жахлда сўкиб кимгадир жарохат етказиб жиноят қилади, ким эса мешок уриб мушакларини чиқаради... вахоланки хар иккиси хам ховуридан тушади. Шунчаки бири ғолиб, бири мағлуб! натижалар эса уланиб кетаверади, судланган жахлга тобе ва яна судланиб, мешок урганга медаллар, жа бўлмаса тансоқчилик ишлари ва ёки оддий хамма гўзал қизлар атрофида парвона!))

Пастга сакраган юқорига учмайди, у тушиб бораверади... Юқорига қанот қоққан осмонларни забт этади!

Хамиша икки йўл бор... йўл хамиша бор!

Охир замондан қўрқдингми?

Тайёрмисан?

Йўқ холодильнигингни очма, рухиятингга назар сол, тайёрми?

Нималар билан тўлдиргансан?

Хар бир инсон учун аслида хар бир сония охир замон! Бир минутдан кейин нима бўлишини билмайсан кафолатланмагансан хам.

21-декабрь? Нима фарқи бор қачон ўлиш? Барибир хамма бирдек қачондир  ўлади!



Хар доимгидек, ўз фикрларимга узр сўрамайман! Қаттиқ ботдими, ачитдими, манга барибир, бу мани шахсий фикрим!

Чоршанба-ФИКРистон учун.

Sayyod

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 607 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Oybek va Nigora
Пришли на сайта179 Ушли с сайта152 репутация сайта0.0
2 MP3UZ.NET
Пришли на сайта189 Ушли с сайта76 репутация сайта0.0
3 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта155 Ушли с сайта101 репутация сайта0.0
4 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта192 Ушли с сайта111 репутация сайта0.0
5 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта168 Ушли с сайта109 репутация сайта0.0
6 Мультимедиа
Пришли на сайта166 Ушли с сайта67 репутация сайта0.0
7 SAYYOD.COM
Пришли на сайта195 Ушли с сайта257 репутация сайта0.0
8 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта277 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
9 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта228 Ушли с сайта99 репутация сайта0.0
10 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта145 Ушли с сайта133 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz