Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...
09:42
Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...
У тонгдек  яшарди, мен эса тундек.  Аслида хам у тонг эдию, мен эса  кеча. Бирга тонг бўла олдик, хатто кундуз хам. .. Лекин тун эмас бирга.Мен хануз тунман, у эса тонг.

У хануз кимларда, мен эса ёлғиз...

Бағри дилим қон бўлди, халоватим топсайдим, тоғда қирлар бағрида, лолаларни қучсайдим.  

Бағримдаги қонларни ховурини боссайди , лолаларнинг рангидан қайғу ранг йўқотсайди...

Кўчада учраганни, ғирт бегона бўлса хам, бир қўчоқлаб йиғласам, овунарми бу дардим.

Душманимни уйига кўтариб борсам дардим, ўз дўстимга сиғмаган овунарми қайғуим...

Менга бугун азизроқ, мени ёмон кўрганлар, уришсин хўрласинлар, ахмоқ севги шайдосин.

Илонларнинг захридан ором олар холдаман, бугун сенга дардларим раво кўрмай душманим.

Бугун кулар устимдан душманиммас дўстларим, эгилди мағрур бошим, мухаббатнинг захридан.

Қайга қочиб кетсайким, хамма бўлса бегона, бугун менга азизроқ, мен билмаган ошиён.

Бугун менга яқинроқ дардирсар Мажнун чўли, энди билдим не учун чўлни  истар дард юрак.

Дардларимни чўлларда оловлатиб қутулсам,   совуғи бас келмаган иссиғида ёнсайдим.

Севгидан зада бўлдим, чидолмасман захрига, бугун менга яқинроқ душманимнинг хўрлаши.

Унинг захри йўқ асло, қалбимдан ололмас жой, хўрлаб кулар балки хам, юрагимни оломас.

Нечун севгим шодлиги, атрофга байрам берди,  нечун унинг қайғуси оламни мотам этди.

Нечун  ишқим чиройи бунчалар захарлайди,  нечун севгим нигохи мени бемор айлайди,

бошқаларга билинмас,  менга эса бир олам, сенинг бир томчи ёшинг,  менинг учун жаханнам...

Менга яна яқинроқ бу оташин оловлар,  севганимга аталган икки оғиз аламлар

Узоқларга қочади  хотиржам халоватим,  уни хамма эслатар  кўчадаги одамлар

Куйган оғиз йўқ демас, ишқнинг берган дарсидан , яна яна ёнсам дер, суйганини бағридан.

Нечун  юрак танлови, бизга хеч мос бўлмайди,  нечун уни аъло деб  фақат юрак атайди

Бошқаларга билинмас, бизга бўлар бир жахон,  унинг бир кулишидан юрак жаннат сезади

Мендан яна йироққа, ақлу хушим кетади, юрак бўйнимга солган арқон дорга элтади....


                                                                ..нечун ишқим чиройи бунчалар захарлайди...




Шахардан асал хиди келмоқда, гап бахор ва атроф гуллаганида эмас, сен билан ўтган лахзаларимиз  шахарни эгаллагандек.

Кўчалардан ширин хид келмоқда, гап куз келиб мевалар ғарқ пишганида эмас, гап сен билан мени мухаббатимиз ширин пайти кўчаларни яшнатганида.

Биз учун хар фаслда кўчаларда тотли ифор тараннум этади. Бахорда гулу асал, ёзда райхонлар,   кузда шафтоли,  қишда апельсин! Мухаббат қалбни эгаллаганда, унинг ифори шахарни эгаллаб бўй таратиб туради.

Севишганлар учун айни бахор палласида шахардан азоб иси келмасин, ёзнинг қайноқ эхтиросидан   алам ёндирмасин,  кузнинг ёмғирлари  соғинч кўз ёшлари бўлмасину...қишнинг изтиробли айрилиғи бўлмасин...

Шахардан  хамиша асал иси келсин!

 

Қафасга тушдинг қушча, питир-питир этасан, бағримни қон тимдалаб яна нима истайсан. Озодликдан тўйдингму, махбус бўлиб нетасан, топган қафас юрагим, уни юмдаб нетасан.

 Кенг далалар каммиди, боғда ниманг излайсан, шунча гуллар турганда тиканни не танлайсан, 

Бағринг қондир сени  хам, дилинг бўлди энди ғам, соғлар  туриб айт нечун, телбани сен танларсан.

Жон деб қўйворардиму, рахмим келиб холингга,   анчайин пайт   хеч кимса тушмаганди қафасга

 Лойиқмассан тиканга қувнаб учгин дейману,  сен хам кетиб қолсанг гар тиканларим  ейману

 Мен хам асли қафасмас, тикан хам эмас эдим, мухаббатдан энтиккан содда бир қушча эдим

Гул деб урилганимни тиканлари тиғлади,  ишқ саройи аслида  қафас билан ўралди.

Бора-бора қанотим темирдан қафас бўлди,  қалбимни химояга темирдан девор бўлди.

Менку гулга боргандим,  сен ахволим кўрдингку, менку алданган эдим, сенчи билиб келдингку.

Питир-питир этасан ахмоққина қушгинам, яраланган қалбимни яна тирнаб нетасан...


Шу қафасга киргунча саройин сўрамадинг,   шу тиканга қўнгунча, гулини кўрмагандинг...



(с) Sayyod

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 498 | Добавил: Bepul_net | Теги: sevgi haqida, севги, севги хакида, love history, sevgi, sevgi nima o'zi?, Dramma, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта161 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
2 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта196 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
3 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта230 Ушли с сайта163 репутация сайта0.0
4 Shahzoda
Пришли на сайта175 Ушли с сайта47 репутация сайта0.0
5 MP3UZ.NET
Пришли на сайта189 Ушли с сайта76 репутация сайта0.0
6 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта192 Ушли с сайта111 репутация сайта0.0
7 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта277 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
8 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта168 Ушли с сайта109 репутация сайта0.0
9 Oybek va Nigora
Пришли на сайта179 Ушли с сайта152 репутация сайта0.0
10 VOYDOD.NET
Пришли на сайта214 Ушли с сайта128 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz