Четга чиқсанг соғинчларинг бошқа бўларкан
Уйда ёқмас бурчагинг хам қибла бўларкан
Хеч бўлмаса душманимни бир қучсам дейсан
Мусофирда хамма байрам армон бўларкан...
Қани баҳор сехри бўлиб кўнглим гулласа
Қани шамол туриб мени бир илиб кетса
Наврўздаги барча шодлик бир сўзда бирдан
Ватандошим, байрам сенсиз ўтмайди деса.
Ўзбегимнинг осмонида учар варраклар
Сумалаку кўк сомсалар мунтазир сизга
Соғингансан, соғинганмиз байрам дараклар
Наврўз келди қайт Ўзбегим она Ватанга!
Sayyod
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Нравится
REKLAMA QO'YILADI |