Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » На кундошимда ва на менда фарзанд бор... Якшанба-мухлис минбари
08:59
На кундошимда ва на менда фарзанд бор... Якшанба-мухлис минбари
Ишдаги ишқ ва унинг натижалари хақидаги "Якшанба мухлис минбари учун" бўлган қўнғироқ:

(Қахрамон қизнинг воқеаси албатта бадиийлаштирилган холда, воқеа мохияти ўзгармаган холда тақдим қилинади)

 -Қиз бола ўз гўзаллигини хаддан зиёд хис қилиб юборса хам бўлмас экан. Аввалига ўзи завқланади, кейин хамма кўрсин дейди, кейин хис қилдиришни истайди кейин эса...адоғи йўқ йўллар, ва у йўллардаги ботқоқликлар. Жуда бир гўзал эмасману, лекин айтишларича жуда эркакбоп "аппетитная” эканлигимни кўп қайтаришади.

Бир нуфузли ишга оддий ишчи бўлиб келганимда у ернинг бошлиғи жуда содда эканлигидан хайратлангандим. Билсам асли вилоятлик экан. Махаллийчилик эмасу лекин рости вилоятликларнинг аксарияти содда бўлишади, бу албатта катта плюс лекин қайсидир жихатдан ўзлари учун минус.

 

Менинг юриш туришларим, очиқ либосларим, учирма гаплариму, нозланишларим уни албатта адои тамом қилди. Хар ўтганимда ёки қабулига кирганимда кўзлари қаеримга тушиб қолишини сезгач бирам севинардимки. Айниқса дудуқланиб қолишичи. Мальчишка дердим ичимда.

Умуман эркак сифатида тўғриси ёқтирмаганман. Жуда бир кўримсизгина йигитча, на кийимда диди бор ва на икки сўзни қўшиб гапира олади. Нима қилиб бу бошлиқ бўлиб юрибди десам гап бошқа ёқда экан. Ох бу таниш билишчилигу қариндошлик қурсин.

Нима учун мен фойдаланмай? Мен ё қариндош ё таниш билиш бўлишга анчагина етарли нарсаларим борку ахир.


Мени хозир сиз ва сайтингиздагилар роса гўримга ғишт қалаши табиий хол, лекин айнан ўзингизни гапингизни ўзингизга қайтараман "Яшаш учун кураш! Бу дунёга ғолиб бўлиш учун келганмизми харакат қилиш керак!” Урушда эса хамма йўллар керакли деган ибора хам бор. Кейин кимнидир учун эмас ўзимиз учун келиб яшаб кетишимиз керак. Ғолиб бўлишга имкониятим бор экан нима учун ошимни олдириб яшаб ўтишим керак? Аслида танбаллик ва ўзича тўғриман деб писмиқларча яшаб кетадиганлардан қўрқиш керак. На ўзларига фойда бор ва на бошқаларга, моғор босиб ўтиб кетишади хаётдан. Мени бу воқеамга хам хасад билан жавоб беришлари аниқ.

Хуллас халиги мишиқи йигитчани ўраб чирмаб олдим. Мени макрларимни сезиб, пошнам остида эканлигини сезган захоти лабларимни чўччайтириб, кўзларимни сузиб киприкларимни пирр-пирр қилсам борми? Дунёни алишворарди.

 
Афсус, онасини раъйидан ўта олмади...Мени олиб беришмади. Ўша ўзини вилоятлигидан олиб беришди. Биласизми мана шу пайт ичимда нимадир узилди. Нахотки у билан ўйнаб севиб қолдим? Йўқ, мен у орқали орттираётганларим йўқолиб қолишидан қўрқиб кетгандим. Мендан татиган нарсани хотини бера бошлагач менга совий бошлайдику, менга қимматбахо совғалар, ишимдаги карьерам нима бўлади? Ана бошланди хаётимдаги фожеа.

Фолбин хам қолмади, домла хам. Ха тан оламан қилдим хаммасини. Биласизми йигит кишига бўлган севимли рашкингиз билан уни бойлигини йўқотиб қўйишдаги рашкнинг кўриниши  ва ичингизда кечадиган оғриқ бир хил кечаркан тавба. Содда йигитчами бошқасими барибир ажрата олмайди ишонаверинг.

Хотинига рашк қилиб қиладиган сахна кўринишларимни тубини у кошки сезса? Рости хам худди оддий рашкдек  хиссиёт бўлади. Чунки бойликни хам осонликча бериб қўя олмайсиз, суйганингизни хам. Аслида мухаббатни ўзи бир бойлик, бойлик эса бу хам бир яхшигина мухаббат экан!

Хуллас макру хийлаларим ёрдам бера бошлади, бир тарафдан яхши хам уйланибди, юпатиш совғаси квартира бўлди! Ох, яна ўзимни номимга!

 

Бу орада ишхонада баъзи бир аёллар билиб қолгач, ёқтирмай қўйишди. Тавба гўё уларни эрини олиб ўтирганимдек. Бирини ўзи йигитлардан омади юришмаган, бошқаси бир умрга қариқиз бўлишга хукм қилинган аёл бўлса яна мени кўролмайдими? Қўлингдан келса қил сен хам?

Мен энди жабрдийда ролида суйганимга кўрина бошладим. Албатта у меня химоя қилишга киришди, рахми келди. Бирин кетин бахона топиб у ходималардан қутула бошладик. Нимаси қийин? Шунчаки провокация қиламиз холос, айб қидириб ойлигидан ушланади, ишидан мамнун бўлмайсиз тамом қарабсизки улар жахлда. Жахлда эса улар уруша бошлашади, арз қила бошлашади, бош кўтаришади. Бундайлар эса кимларга хам ёқарди? Бирин кетин ё ўзлари бўшай бошлашди ё биз хайрлаша бошладик.

Нихоят юлдузли онларим етиб ўша истаган лавозимни эгалладим. Ишхонада энди йигитчамга қўшилиб хаммаси пошнам тагида. Қани миқ этисшинчи, уларга кулиб туриб кипригимни припиратиб туриб йигитчам олдига кираману, жабрдийда бўлиб оламан. Уларга тайзиқ бўлса уларга хамдардлик билдириб йигитчамни қоралайман.

Қарабсизки икки тарафда хам оппоқсиз! Вой бирам ақлли, айёр ва зўрманда!

 
Орадан 2 йил ўтди хамки хотини иккиқат бўлмади. Қаерданам бўлсин, йигитчам энг кўп эхтироси менда бўлса, яна домалаларим яхши ишлаб турган бўлса. Ўзим туғиб бераман дедим.

Бу фикрни айтим ичимда кулдиму кейин жиддий тортдим. Зўр стратегия!

Барибир ёшим ўтяпти, бу эса бойвачча, туғсам ўзимга туғибман, ха нима болам ғирт ўзимга ўхшаб  чиройлик туғилади, чунки у мени кўпроқ севадику. Кўпроқ? Умуман яъни!

 

Ох, мана шу еридан бошланди хаммаси. Мана 5 йил ўтяпти хамки на уни хотинида ва на менда бола бўлади. Бормаган шифокорим қолмади, қизиғи ташхис ўлгурни таги йўқ!  Хамма соппа-соғ! Йигитчам хам, хотини хам мен хам!

 

Охири товба қилдим. Тўғриси, домлаларга бориб, уни хотинигаям қайтариқ қилдим. Ха оладиганимми олдим, квартирам бор, буёқда жиддий оилавий таклиф қиладиган, кўнглимга хуш келадиганлар пайдо бўлдию...Қани энди бу мишиқи йигитча четга чиқа қолса? Тавба ишхонасидаги хамкасблари билан хам йога билан шуғулланганимдан хабар топса хам кеча олмайдиган бўлиб қолса-да.

Нима қилишни билмайман. Буёқда севиб қолдим бошқасинип, у хас севади, роса ўзимга мос айёргина эркак, боримча қабул қиляпти.  Буёқда ишим хам кераклию... Фарзанд истаяпман жуда...

 
Айтганимдек тавбаям қилдим, хаммасини қиляпман...ўхшамаяпти. Юқорида айтганимдек қилган ишимдан пушаймон бўлганим билан ачинмайман. Чунки хаёт бир маротаба берилади, уни ғолиб бўлиб яшаб ўтиш керак. Хаммасига кучим етиб келдию, шу Худони ишига келганида...фарзанддан айиряпти. Одамларга пинхона мурожаатим эса чин дилдан тавба қилиб маслахат сўраяпман. Нима қилсам яна бахтим очилар экан?

 Ф

Ўз фикримни унга телефонда айтдим, буёғи сизларни фикрингизга боғлиқ.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 377 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
2 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
3 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
4 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
5 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
6 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
7 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта166 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
8 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта121 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
9 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта190 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz