Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Мухлис бўлганимга тўйим бузулди...
21:16
Мухлис бўлганимга тўйим бузулди...
Оиламда бир қизман, мендан ташқари яна икки акам бор. Мактабни битиргач, институтда ўқишга дадам билан  акаларим хам қарши бўлишди. Турмушга чиқадиган қиз уйда ўтир деб.
Совчилар кўп келарди, чунки уй қизи эканлигимни билишарди.  Бир хонанда йигитни маухлиси эканлигимни уйдагиларим билишар ва бунга унчалик ахамият беришмасди. Хонамда унинг сўнгги плакатлари ва хаттоки концертда қўйдирган дастхатим хам бор, уни акаларим билан концертга тушганда бирга қўйдиргандим.

Акамни компютери интернетга улангач, хамма ёзувларимни текшириш шарти билан одноклассникига аъзо бўлдим. Паролимни яширмадим, улар бемалол хамма ёзувларимни кўриб туришди.

Фанклуб балосига дучор бўлдиму, мана хаётим барбод бўладиган даражада....

Шу фанклубга одноклассникида аъзо бўлдим. Учрашувга акам билан бордим ва суйган хонандам билан суратгаям тушиб, уни одноклассникига қўйдим хам.  У хонандани севаман деёлмайман, очиғи, бироқ жудаям яхши кўраман ва унга бўлажак турмуш ўртоғим ўхшашини хохлардим хам. Қандайдир бир идеал йигитдек  туюларди.

Уйдагилар шунчаки мухлислик деб унча қарши бўлишмасди, сабаби хеч қачон бир ўзим кўчага чиқмайманку. Доим икки акамдан бири билан шу концерт борми бошқами хаммасига бирга борардик. Отам қаттиққўл бўлгани билан, айнан мана шундай тансоқчилик шарти билан хамма концертлар, кафе ва бошқа хордиқ чиқаришларга рухсат берадилар.

Навбатдаги совчидан бири, оиламизгаям, менга хам манзур бўлди. Суйган хонандамга ўхшамасада, лекин у бошқа шу ўзлиги билан ёқимтой. Суйган хонандамни севмаслигим, шунчаки ёқтиришимни шунда англадим хисоби.

Икки ойча хар хафта учрашдик, хамма рози. Фотихамиз куни хам белгиланди.

Айни фотиха куни бўлажак турмуш ўртоғим одноклассникидаги хонанда билан тушган суратимни юбориб, вацапда суриштиришни бошлади. Бор гапни очиқ айтдим. Фанатимисан фанклубдасан деди. Ашаддий мухлисасиман, лекин буни шахсий хаётга алоқаси йўқку дедим. Демак севгансан тўғрими очиқ айтавер деди. Йўқ, шунчаки ёқтириш бор дедим.  Яна суриштираверди чуқурлашиб, сен шундай йигитга турмушга чиқишни истаган бўлармидинг деб. Айни дамда йўқ дедим.  Тўғри ўша пайтлар ва хозир хам хонанда сифатида ёқтираман ва балки ўша пайтлар идеал йигит сифатида кўргандим дедиму...балога қолдим.

 "Ман билан бирга уни хаёлда тасаввур қилиб ўтадиган хотин керемас” дедию тамом.

Шу захотиёқ уйдагиларига телефон қилиб...хуллас уйимиз тўполон.. шартта уйдагилари айниб фотихани қоқ ўртасида бузиб кетишди.

Шунақа шарманда бўлдимки...

Иккала акам хам отамда росмана калтакланди . Шунақа хақоротлар бўлдики...шу кундан бери уйимиз аза ва файз кўтарилган. Икки акам отам билан гаплашмаяпти хатто. Каттаси холамникига кетиб қолди мана икки ой қайтмайди,  кап катта йигит бўлганида бўйини бўйига тенг қилиб ургани майли, аммо,  "Санлар ўз синглингни шу артистни деб қўшиб қўйишгача борадиган даюъсмисанлар?” деганини кўтара олишмаяпти.

Онам хам хар куни отамдан халигача эшитадиганини эшитяпти. Фотиха бузулган куни эса отам шартта хонамга бостириб келиб, бу артист билан орангда нима бор қанжиқ? деб бақирганини эсласам борми... ўлиб қолдим деб ўйладим тўғриси. Умримда бир йигит билан юрмаган қизга бу жуда оғир экан. Бир нарсадан бир силкиниб ўзимга келдим, кўзларимдан учқун чиқиб кетди. Негадир юзим ловулларди. Отам бетимга шапалоқ урган экан.

Умрида хазиллашиб урмаган отамни, бу  илк қўл кўтариши эди. Яна жон жахди билан. Шунча йилликни бир қилиб урибдики, ярим ой юзим моматалоқ, кўз тагим кўкарган холда юрдим.

Эртаси куни ахволимни кўриб, ўзини кўзига ёш келди, бироқ аламини яна мени хақоротлаш билан олди.  Акаларимни эса мени уриб чиқиб кетгач, ўша захоти уйга чақиртириб тутволиб урганди. Ох онам шўрликчи?

Бу хақиқий дўзах куни бўлди, отам нафақат мани, балки, на онам ва на акаларимниям умрида урмагандида..

Ўзимга ярим тунда келдиму, шартта хонамдаги плакатларни майдалаб йиртиб ташладим. Бу хонандани на қўшиғи ва на бошқаси умуман манга жирканчдек туюлмоқда.

Махаллада гап кўпайди. Отам эртароқ кетиб кечроқ қайтадиган бўлди...яна маст холатда.  Хаётим барбод бўлди. Билмадим кўпроқ маслахат эмас, шу сайтингизда кўп фанклублар бор, сиз хам улар билан мулоқотдасиз, улардаги қизларга мурожаат қилмоқчиман: Йиғиштиринг! Барибир у хонанда сизларга уйланмайди, лекин хаётингизни шунчаки сурати хам бузиб юбориши мумкин экан...

Мухлис бўлганимга ачиндим.

Мухлиса


Sayyod: -Войбўўў... худдики, у уйланаман деган йигитча Райхон билан Шахзодани кўрса иштонини икки қўллаб  ушлаб қололидигандек... Жениффер Лопесданку мазаси қочиб, миясига уриб (қон босими) ишшайтириб қўйса кере.

Қани уни суйган хонандаси йўқмикан? Ўша билан суратга тушса нима қилибди энди?

Тавба, унда ярим дунё эрсиз ўтиши кере эканде а? Озодбек ва Шохруххонлар ярим Ўзбекистонга уйланиб чиқиши кереми унда? Озодбекку майли...йўқ.. э хуллас

Инсон хақиқий суйганини топгунича идеалида турли турфалар бўлиши оддий холку. Демак у йигит ўзига шу қадар ишонмаганки, ички комплекси сўтаклик қилган, очиқ гап. Хар биримиз ўз ички комплексимизни бошқалардан яққол сезиб қолишимиз ва ёки уни бошқалардан ахтаришимиз ва қўрқишимиз психологияда тасдиқланган "Все мы видим сквозь призму мировоззрения-себя!”

Ман билан бошқасини тасаввур қиладиган хотин керемасмиш...пффф... қўй э, сан ўзинг хаёлингда қанча артистларни тасаввур қивордииинг?)))))))))

Товба, турмушга чиқмаган қизгаям шунақа гап гапирарканми? Бечора хали тасаввур тугул, тўшак нималигини билмайдику галварс! Аксарият қизлар биринчи ёқтиргани эмас, биринчи бўса ва биринчи жинсий алоқада бўлган йигитини ёддан чиқармайди!

Сан уйланиб, уни нафақат жисман , балки,  хаёлан хам эгаллашга қодир эмас экансан, уни бу тарзда шарманда қилишга хаққинг йўқ эди.

Синглим, сиқилманг. Демак Худо сизни бир асрабди, нафиг сизга бунақа ўзига ишонмаган латта?  Демак лойиғи пешонангизга ёзилгани келади ўзи. Оиладаги мухит хам ўзига келади. Қиз мавзуси тўғри нозик, шунинг учун бу тўполон бўлгани бир дўзахмасу, лекин оддий холат.

Фанатликка келсак, хақсиз! Турмушга чиқмаган қизлар камроқ йигит хонандалар кетидан юрсангиз бўларди. Ростанам барибир сизларга уйланмайди)) Фақатгина зебу зарингиз, зийнатингиз бўлган ОРИЯТингизга путур етганини ўзингиз сезмай қоласиз. 

Одамлар нима дейди?

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 611 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта166 Ушли с сайта107 репутация сайта0.0
2 SAYYOD.COM
Пришли на сайта193 Ушли с сайта254 репутация сайта0.0
3 MP3UZ.NET
Пришли на сайта187 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
4 VOYDOD.NET
Пришли на сайта212 Ушли с сайта124 репутация сайта0.0
5 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта229 Ушли с сайта161 репутация сайта0.0
6 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта189 Ушли с сайта106 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта170 Ушли с сайта139 репутация сайта0.0
8 Автомобилестроение
Пришли на сайта172 Ушли с сайта79 репутация сайта0.0
9 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта142 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
10 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта254 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz