Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » МУҚАДДАС СЎЗ
14:33
МУҚАДДАС СЎЗ
Осмон тиниқ ва мусаффо. Кечаги шаррос ёққан ёмғирдан сўнг табиат ювиниб олгандек ажиб бир гўзал тусга кирди. 
Ҳамида опа ҳар кунгидай эрта турди. Йиллар югурик дегани рост экан, кўзининг оқу қораси, ёлғизгина – қизи 10 ёшни тўлдиради. Бугун у қизига ёқадиган, энг тотли таомлар, ширинликлар пиширди. Нонушта тайёр бўлгач Умидани уйғотди ва туғилган куни билан табриклаб, зарли қоғозга ўралган совғани берди. Қизалоқ совғани қувонч ва зўр иштиёқ билан очди. Қутининг ичидан Худойберди Тўхтабоевнинг "Ширин қовунлар мамлакати” асари чиққанида Умиданинг кўзлари порлаб кетди. Совға ёққанлиги унинг табассумидан шундоқ билиниб турарди.
- Ёқдими шириним, - деди Ҳамида опа. Умида кулиб, онасининг бағрига бошини қўйиб эркаланди. Ҳамида опа қизининг сочларини, юз-кўзларини силаб эркалатаркан, бундан беш йил бурун бўлган воқеани эслаб оғир хўрсинди... Ўшанда улар машинада қишлоқдан қайтишаётганди. Ҳамида опа сўнгги кунларда турмуш ўртоғи қишлоғига тез-тез боришидан шубҳаланиб юрарди. Мана бугун унинг гумонлари тасдиқланди... У эрининг ортидан қишлоққа борганида эски мактаб олдида бегона бир аёл билан турганини кўрди. Турмуш ўртоғи ундан йиллар давомида қалбан узоқлиги, қолаверса бир пайтлар "Комил ва Ҳабиба бир-бирини қаттиқ севишарди. Оила қуришмоқчи эди...” деб эшитганлари ёдига тушди. Демак, ҳаммаси рост экан. Улар ҳамон бир-бирини унутишмаган. Фурсат бўлди дегунча учрашиб туришган. Мен эса... шунчалар соддаманки, ҳатто бундай бўлиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмабман. Улар эса...
Комил ака аёлига, оиласига заррача хиёнат қилмаганини айтиб ўзини оқлашга уринмасин Ҳамида опа эшитишни ҳам истамас, барибир ажрашишини такрорларди. Комил ака асабийлашиб назоратни йўқотдими, кутилмаганда машина йўлдан чиқиб кетди... Автоҳалокатдан сўнг беш ёшли Умида гапиролмайдиган бўлиб қолди. Шифокорлар бунинг сабабини қаттиқ қўрқишдан деб айтишди... Кейин эса... Комил аканинг оиласини сақлаб қолишга уринишлари аёлининг қалбида аланга олган нафрат ўтини ўчиролмади. Улар ажрашишди... Кейинчалик у йиллар давомида қизини кўриш иштиёқи билан келган отага фарзандини кўришига йўл қўймас, ўжарлик қилиб ҳар сафар Комил акани эшикдан қайтишга мажбур қилар, шу йўл билан ундан ўч оламан деб ўйларди.
Ҳамида опа қизининг яна гапириши, унинг бир бор она дейиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди. Лекин ўзгариш бўлмади. Мана шунга ҳам беш йил бўлибди. Она жигарбандини бағрига босиб ўксиб-ўксиб йиғлагиси келди. Бироқ ўзини қўлга олди.
- Бугун дугоналарингни чақир. Бирга туғилган кунингни нишонлаймиз, - деди. Умиданинг юзидаги табассум йўқолди, у қўл ҳаракатлари билан буни ҳоҳламаслигини айтди.
-Нега?, - деди Ҳамида опа ажабланиб. Умида жавоб бермади.
Қизлар Умидани ажратишмасди у билан дўстлашишга, кўнглини оғритмасликка ҳаракат қилишарди. Лекин унинг одамовилигими ёки гапира олмаслигиданми улар билан яқин бўлгиси келмасди. Буни сезиб юрган она қизининг эгилган бошини кўтарди.
- Майли қизим кечқурун икковимиз бирга туғилган кунингни нишонлаймиз, - деб сочларини силади. Ҳар сафар туғилган кунни она-бола ёлғиз нишонлашарди. Шу зайлда ойлар, йиллар бир-бирини қувиб ўтиб кетди. Кунларнинг бирида Ҳамида опанинг касбдоши Гулзода укаси ва Умидани учраштириш ҳақида гап очганида опа ўйланиб қолди. У фақат йигит заводда ишлашини ва қизидан 5-6 ёш катталигини биларди холос.
- Қайдай бўларкин, - деди иккиланиб.
- Вой, мен ҳозир турмуш қуришсин деяётганим йўқ-ку, аввал учрашиб кўришсин, - деди Гулзода. Ҳамида опа кўнди. Қизига тезроқ бу хабарни етказиш учун уйга шошди. Учрашув ҳақида эшитган Умиданинг юзи ўзгарди. У имо- ишоралар билан:
- Нималар деяпсиз, - деди.
Она қизига насиҳат бергандай:
- Болам фақат ўқиб юрмайсан-ку, қиз бола оила қуриши керак. Умида асабийлашиб кетди. Кейин қўл ҳаракатлари билан:
- Қанақа учрашув... Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми нимага шу пайтгача уйимизга совчи келмаганини? Ахир 20 ёшдаман. Нимага дугонам йўқлигини биласизми? Негаки улар менга дугонага қарагандек эмас бир соқовга қарагандек қарашади. Менга ачинишади. Бу қанчалик оғир ботишини биласизми? Мени турмуш қургим келмайди, она бўлишни хоҳламайди деб ўйлайсизми? Истайман. Аммо, ҳеч бир эс-ҳуши жойида йигит соқов қизга уйланмайди... Бу учрашув фақат дилимга озор беради холос, - дея Умида йиғлаб юборди. У шу пайт дод дегиси келар, аммо овоз чиқаролмасди. Ҳамида опа айтган гапидан пушаймон бўлди. У қизини бағрига босди, лекин уни юпатиш учун ҳеч нарса дея олмади.
Умида қанчалик норози бўлмасин йигит у билан учрашди. Беҳзод олдиндан унинг кузатиб юрган, Умидага кўнгил қўйганди. Йигит унинг йўлини тўсар, қиз рад этсада, унга албатта уйланишини бот-бот такрорларди. Бу пайтда қизнинг қалбида ҳам муҳаббат учқунлари барг ёза бошлаганди. Умида қанчалик инкор этмасин барибир ўша истарали йигит ҳақида ўйлайдиган бўлиб қолганди. Ахири Умида Беҳзоднинг ҳислари самимийлигига ишонди.
Бир неча кун ўтгач Ҳамида опа ётиб қолди. Умида онаси ёнидан жилмай ўзи парвариш қилди. Шифтга қараб ётаркан онанинг хаёлларидан "Балки ўшанда ўжарлик қилиб Комил акани айбламаганимда, уни кечирганимда қизим шу аҳволга тушмасмиди?” деб ўзига савол берарди. Шунда йиллар давомида қизини кўришга келган Комил акага нисбатан қилган ноҳақликларини ҳам ўйлаб виждони қийналди. Қизининг тўй хабарини беришни дилига тугиб қўйди. Қизининг бахт, қувонч уфуриб турган юзини, ўн беш йил олдинги нур кўзларида қайта уйғонганини кўриб кўнгли бироз таскин топди.
Ҳамида опа оёққа туриб, соғайиб кетгач қудалар тўйни бошлаб юборишди. Умиданинг қалбида эса ҳаяжон, янги ҳаётга қадам қўйиш олдидаги қўрқув ҳукмрон эди. У волидайи муҳтарамасидан оқ фотиҳа олгач, онаси билан унутилмас кунларни ўтказган уйини ташлаб кетаётганида болалигида йўқотган, аммо бир умр хотирасида сақланиб, яна бир бор эшитишни қалбининг туб-тубидан истаб яшаган овоз қулоғига чалинди. Умиданинг рўпарасида у интизор кутган, соғиниб яшаган, бир бор кўришга муштоқ бўлган отаси турарди. У Комил акага тикилиб турганча, кўз ёшларини тўхтата олмасди. Ич-ичидан соғинч аралаш меҳр туйғуси жўш ураркан, йиллар давомида айтишни истаб келган сўзни лаблари зўрға пичирлади: "Да-да, дадажон!”.

Муаллиф: Нилуфар ҒАНИЕВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 580 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 VOYDOD.NET
Пришли на сайта213 Ушли с сайта126 репутация сайта0.0
2 Shahzoda
Пришли на сайта173 Ушли с сайта46 репутация сайта0.0
3 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта277 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
4 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта167 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
5 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта230 Ушли с сайта163 репутация сайта0.0
6 MP3UZ.NET
Пришли на сайта189 Ушли с сайта76 репутация сайта0.0
7 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта206 Ушли с сайта104 репутация сайта0.0
8 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта155 Ушли с сайта100 репутация сайта0.0
9 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта195 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта171 Ушли с сайта140 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz