Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Миннатдорлик-инсон энергетикасини тозалаш!
10:12
Миннатдорлик-инсон энергетикасини тозалаш!
Инсон хамиша хамма нарсага миннатдор бўлишни ўзида тарбиялаган кунидан, қалби тозаланишини сезиб боравераркан. Майлига, у салбий ўтмиш бўлсин, майли , у душман оғритган қаттиқ жарохати бўлсин, шу хамма хаммасига чин дилдан миннатдор бўла олиши билан, ўзини хаётини яхши тарафга йўналтирган бўларкан.

Зеро, ўша барча ёмон хиссиётлар ва салбий хотиралар натижасида, биз икки баробар ижобий хислатларни ўзимизга йиғиб боришимизни тушунишимиз керак экан. Ошхонада керакли буюм бўлган  пичоқ хам, аввалида  оловда яхшилаб тобланмагунича, оддий темир бўлган. Қаранг, бизнинг хаётимиздаги барча, айнан оловлатадигани,  бизларни сайқаллаб боравераркан.

Маъжозий маънода давомлаб, масаланинг бошқа тарафига назар солсак, ўша пичоқни совуқ қурол сифатида ишлатилишига йўл қўймаслик учун, салбий энергетикадан соқит  бўлишимиз керак. Сабаби, у салбий энергетика фақат бизни ич-ичимиздан емириш учун ишлайдиган механизм сифатида ишлайди.

 

Хеч ким онасини қорнидан доно муаллим бўлиб туғилмайди, кўп нарсани хаёт яхшилаб уриб-тепиб, таққослаб, ўргатиб, йиғлатиб ва яхшигина сездириб ўргатади. Ўқув муассасаларидаги назария, барибир умуман бошқа нарса. 

Хаётий мактаб сирларини эса, фақат бошидан ўтказган одамгина етказиб, бўлиша олади.

 Ўтмишим жуда хам турли туман тажрибага эга бўлгани учун хам, шу нарсалар билан бўлишишга харакат қиламан. 

Чунки, унинг ижобий натижаларини тўғри  қабул қила ола-олишимга, айнан шу ўзимдаги хиссиётларни,  шу тажрибадан келиб чиққан холдаги тарбиялаш натижасида эришдим.

 

           Хаммаси оддий, сизга ёмонлик қилган одамга жавобингизни ўзи, унинг ўша салбий энергетикасига УЛАНИШ эканлигини тушунмайсиз. "Ўзи бошлади, ўзи қиляпти, мен жавоб бердим " ёки "Нима учун мен, энди жим туришим керак, атрофдагилар нима дейди?” деганиз, шунчаки хиссиётга берилиб, ўз қалбингизни унинг илк бошлаган салбий энергетикасига улашингиз демакдир. Бошқалар "нима дейди”си эса, ўша салбий энергетикага уланишга туртки сабабчи холос!

Оғриган дилни юпатиш албатта қийин. Лекин қийинчиликсиз эришилган натижа, совун кўпигидек нарса эканлигини хам унутиш керак эмас.  Фақатгина омад (кўпинча) енгил ва тасодиф тарзда учраши мумкин, қолганига, айнан шу омаддек натижага машаққат билан эришилади.  Хамиша икки йўл бор: бири танбалликни танлаб, жарликдан чиқа олмай ўтасиз, бири эса, машаққат билан истаганингизга эришасиз. 

Омад эса шунчаки Худодан бир бонус , ижобий энергетикангизга рағбатлантириш демак!

Кўп намуна келтириш мумкин, "Ха анавичи, умрида харакат қилмай, шартта бошига бахт қуши қўнгандек, бирдан иши юришиб кетди”.  Бировни омади бахтдек, бахти эса эртакдек кўринади-а бизга?  Ўша чоғда, хеч ким, омади келганни қайсидир бир ижобий энергетикаси натижасида эришилгани бўлиши, Худога қайсидир бир ижобий савоби ёққанини тушунмайди.

Яна бошқа энергетикага уланишни истайверамиз, бу холатда эса, хасадга тобе бўлиб қоламиз. 

               Йўқ,  "Омадини берсин!” хам эмас, шунчаки, "Лойиғини олибди, менга хам Худо лойиғини берсин” дейишчи? У эришган ижобий натижадан икки карра юқорироқ планкага (даражага) мақсад қўйиб интилишчи? Салбий энергетикани ижобийга сублемировать (қайта ишлаш) йўлларидан бири бу хам.  Ишонмайсиз, лекин бировни айнан ютуғига чин дилдан севиниб кўрингчи? Кўп ўтмай, шундай ижобий нарсалар сиз билан рўй бера бошлайди. Хаммаси оддий: Сиз уни ижобий ЭНЕРГЕТИКАСИГА УЛАНДИНГИЗ! Шугина холос!

  Бу дунёда аксарият нарсаларнинг жавобида физика ётади!

Хамиша бир нарсани ёдда тутиб яшаш керак: ичимдаги қалбим меники, у қай тарзда менга натижа бериши, жисмимни нималарга бориб тақаши, нималарга бориб урилиши, ўша ички мувозанатимга боғлиқ. У мувозанатни нимагадир УЛАЁТганимда ахамият беришим керак, у нарса салбийми ёки ижобий?

 

Миннатдорлик...

 

Ижтимоий тармоқларда бир ойча аввал  статус битгандим:

 А мне хреново не бывает, не ломаюсь и не перестаю делать то, что делаю! То, что нравиться и то, что дает мне силу! Просто иногда отойду в сторонку, скажу тихо : За что?! Могу поплакать, но не покажу свои слезы никому. Одному Аллаху это видно и понятно. Потому и дает мне Он силу, когда пытаются сделать мне хреново. 

Он один дает мне силу не ломаться, и все что мне нравится, и не перестаю делать, тоже от Него одного! И спасибо тем, кто делает мне хреново, благодаря которому Аллах дает мне силу, добиваться всего, чего я хочу Остальное фигня, потому-что то, что мне делают, это всего лишь от людишек, которого тоже создал Он один!

Хаммасини негизида албатта Парвардигор, лекин унга яқин йўллар қаерда? Фақатгина ижобийда! Хеч қачон бировга хасад қила туриб (!), қўлингизни дуога очиб , менга хам бер , ёки унданам зўр бўлиб кетай деганингизни Худо эшитмайди, фикримча!

Ўзингиз учун индивидуал равишда сўрангчи. Унга уланмай туриб. Ёки улансангиз хам хавас билан уланган холда!!!



Салбий иплар механизми ва улардан халос бўлмоқлик.



             Хаётимизда жудаям кўплаб инсонлар учрайди ва аксарияти хотирамиздагина қолиб кетаверади. Қайси биригадир нафрат билан, ёки алам билан қолганингизни бир ўлчаганмисиз? Аслида, муносабат давомида энг кўпи қайси энергия бўлган? Инсониятда, негадир, бир умр яхшилик қилганини эмас, фақат биргина хатосини эслаб қолиш хусусияти юқори. 

Нахотки яхшилаб ўлчаб, "Муносабатда аслида ижобий онлар кўп бўлганку"-дея миннатдор бўла олмаймиз? Ахир бу билан, аввало,  биз ўзимизни ички рухиятимизни тозалаймиз ва УЛАНИБ турилган салбий ипни узамиз, тушуняпсизми? Қандай ип бўлса, шундай нарсани ўтказиш воситаси бўлишини фахмлаш нахотки қийин? Салбий иплар натижасида рухиятимизга фақат салбий энергетика йиғилаверади, чунки у ипларнинг фақат шундай хусусияти бор холос. Шунга яралган ва шундай функцияга эга!

Энди бир тасаввур қилинг, нечта одамга аламингиз бору, нечтасидан хафасиз? Шунчаки ёқмайдиганларичи? Нечта салбий ип рухиятингизга салбий энергетика ташиш механизмини ишлатиб турибди?

              Эсланг, нахотки у инсон мутлақо ёмон эди? Ёдга олинг,  нахотки қувноқ пайтлар умуман  бўлмаган? Яхшироқ эсланг, у сизга ёрдам бергандир? Сизни тинглагандир, умридан оз вақт бўлса хам , сизга ажратгандир? Қисқагина умридан бир парчасини сизга сарфлагандир. У билан завқланиб кулгандирсиз? Ундан нимадир ўргангандирсиз? 

Миннатдор бўлинг!  Чин дилдан, токи у иплар ўша боғлаб турган инсон билан боғлиқ ижобий элементи (хотираси)га уланиб, ижобий ип шаклига ўтсин. 

Душманим-чи дерсиз... умуман яхшилиги бўлмай, фақат душманлик қилган-чи дерсиз? Нахот у сизни кучли бўлишга ўргатмади? Нахот шундай инсонлар билан бошқа алоқа қилмасликка ўргатмади? Айнан душманга боғлаб турган ип троссдек баққувват бўлади, уни ижобийга ўзгартириш мушкул, вахоланки иложи бор. Лекин, энг осони, умуман эсламаслик, аввало , хафалик хиссини ўзингиздан ўчириш, аламни унутиш. Кун келиб олдингизда йиқилса хам кулмаслик ва керак бўлса қўл беришлик. Салбий ип ва троссларни ўзингиз учун, ўз рухингиздан узинг-миннатдор бўлинг!

Ич-ичингиздан ўзингиз учун, шу энергетикангизни тозалаш учун хам "кечирдим уни, у хам мени кечирсин" дея олинг. Акс холда, у салбий трос янада қалинлашиб, янада катта салбий оқибатларни рухиятингиз ва хаётингизга ташиш бўйича, кучли механизми бўлиб тураверади.  



Хатолар...



Кимда у йўқ? Ўша гапим "Инсондан фариштани излама, инсон ўша хато ва гунохлари билан инсон!”  Вахоланки фаришталардан улуғ хисобланади-а инсон!

Дейлик, (!) имом маърузасидан ибрат оламизу, эртага ўша домлани қаердадир бир хатосини билсак ажабланамиз. Тўғри, имом бўлганидан кейинги хатоларига ажабланиш бўлиши мумкин, лекин аввалгисига шартми қараш? 

КИМ ЎТМИШДА ЯШАЙДИ? Имомнинг бугунги кундаги миссияси нима? Ижобий тарғибот! Ўз хаётини тахлил эмас. ТАРҒИБОТ!   (Домлани айтганини қилгину, қилганини қилма-мақол)

 Менинг хатою гунохларим йўқми?  Ўххўўў... Оддий инсоннинг   гунохлар йиғмасидан иборат "стандарт пакет” сохибиман мен хам))   Асосийси, унинг асносидаги ўзим учун мухим ва керакли бўлган  хаётий хикматларим БОР!

              Инсон хаётки, умрини охиригача ўқийди, Уқийди ва чархланиб бораверади. Ким босиб ўтган йўлдан дарс олади ва атрофидагиларга огохлантиради, ким эса, ўша ботқоқдан чиқа олмай, қайтаверади.  Бугунги кундаги ютуғи баланд инсонни ўтмишидаги скелетларни ўлчаш хам, ўша салбий энергетикага уланиш ва ўша энергетикадан кун келиб нобуд бўлиши.  Бировнинг салбий ўтмиши ўз домига торта бошласа, сохибидан кўра, ўзгасини енгилроқ торта оларкан... Буёғи эса Қисмат!

Хатолик...нима ўзи у? Хаммада бор нарса...

Кимни матнида, кимни саводида, кимни эса ҚАЛБИДА! Натижаларга қараб билинаверади. Мингта хатоинг билан фақат яхши самараларинг кўриняптими, демак асосийси қалбингда хатолик йўқ!

Идеалман деб ишлаётганларни сон-мингтасини кўрганман. Шундайларга учраб, аввалига тушунмасдим, нима учун фаолияти  хаммаси зўр, пухта-ю, лекин хечам омади юришмагандек шу инсонни деб?

Кейин эса, бир гапга тортсангиз борми? Кеееетди, хамма бу дунёда айбдору фақат у жабрланувчи. Хамма ёмону фақат у фариштагинани шу ёмонлар кўролмайди. Хеч нарсадан миннатдор эмас, норози...шунинг учун хаёт хам ундан НОРОЗИ!



Қалб хатоси...



                Умуман, хаётимда хатоларимни яшириб аурамни сиқиб яшаганимдан кўра, шуларни хам айтиб енгил тортиб, янада йўлларим очилиб яшашга ўрганганман. Бир вақтлар сайтимда иқрорликка берилиб, ўтмишимдан хаттоки қатор суратларимни хам қўйгандим, ёдингизда бўлса.  Мени хаётим, мени хатолариму, мени ютуғларим-мени БОЙЛИГИМ! (Миннатдорлик қоидасининг бир банди.) Биров нима дейишидан чўчиб яшашдан кўра, ахмоқлик йўқ! Улар сизга уланиб яшайверсин, сиз  эмас!

Биров четдан пинхона(!) ёмонлаганида, инсонни гунохи тўкиларкан деган гап бежиз эмасдек. Аксарият нарсаларни механизми тушунарли, ва бу холатда,  шунчаки ўша инсонни салбий энергетикасига уланиб, уни ўзингизга суғуриб оласиз холос! Кенг омма олдидаги, бирон сохадаги танқид эмас албатта, сабаби, хаммаси аввало ниятга бориб тақалади. Кейин эса пинхонадан ошкорани фарқи жуда катта! 

                Пинхона кўпроқ ғийбат тушунчасига киради. Ошкора танқид эса, ошинг халол бўлса кўчада ич, фикрим халол десанг - кенг оммага айт! Нияти ўша нарсани ечимини излаш, салбий энергетикага БАРТАРАФ химоя қобиғи яратиш.  Кўпчилик ғийбат билан танқидни фарқига бормаслигида, нақадар фақир фикр сохиблари бор-а,  дея ачинаман холос... Вахоланки, ўша танқид қилувчи, бошқалардан фарқли ўлароқ, ўз химоя қобиғини ечган холда, катта ва умумий химоя қобиқни ясашга ўтади. Четдаги "Моя хата с краю” ва "А мы идем на север”чилар эса, ўз химоя қобиғини сақлаган холда,  тилини тишлаб ўтираверади. Тўғри, хар ким хаётда ўз услубича яшайди, ким ўзи учун, ким жамият учун! Фақат ўша жамият олдидаги ошкора хизматчиларни,  оддий жим-жит суруридаги аксарият олдида, химоя қобиғи йўқ хисоб!  Керагида гапирмай, тилни қисган эса, бошқаси сўз очганда, бошқа жойини қиса олмаслиги ачинарли хол! Қиса олмайди энди, чунки ўша гапирмаганидаёқ ичида салбий энергетика туғилиб бўлган, бошқаси гапирганида эса, ичидаги салбий энергетика энди бошқа тешикдан жаранг соча бошлайди!)) 



Сен бошқасан, алохида - сен битта!



                  Хамма билан бирга, бир рухда туғилмаймиз, хар биримиз алохида бир мамлакат! Ўзга бир олам. Уни бошқасига қараб ясаш, бошқасидан қўрқиб тузиш нотўғри. Ибрат олиб тузатиш бошқа!

Самимийлик хам катта ютуқ! Яна ўша ўз қалбимиз ва энергетикамиз учун энг фойдали нарса. Гапириб оласизу, енгил тортасиз. Асосийси инсон ўзини олдида самимийлиги!

Хаётимизга келиб кетгувчилар бисёр, биз уларни деб турфа рольга кирганимиз билан, умр давомида, аввало ЎЗИМИЗ билан яшашимизга тўғри келади, ва ўзимизни хатти харакатларимиздан то , ёлғонларимизгача ўзимизни ВИЖДОНимиз олдидаги бош эгиклиги -  катта талофат! Бу инсон ичидан ўзини емира бошлашини яна бир тури. Балки шунинг учун хеч қачон самимийликка қўрқмайман, керак бўлса осон хазм бўлиши учун хазилга ўраб хам айтиб оламан, керак бўлса ўзимни хам устимдан кулиб. Буни атрофимдагилар яхши билишади. 

                 Гап келганда гапир, ичингда салбий энергетикага айланиб қолиб кетмасин. Бировни хафа қилишдан қўрқасизми? Ўзингизни ичингизни қоралашничи? Шу қадар беозормисиз, унда насихат билан гапиринг, узри билан айтинг. Тарбиянгиз ёки характерингиздан келиб чиққан холда қулайича айтинг! Асосийси мулоқот! Мулоқот натижасида балки адашганингиз намоён бўлар, балки унга ёрдам бера оларсиз. Ўша инсон балки шунга мухтождир! Мулоқотда хамиша жавоб бор. 

Ўзи билан ўзи гаплашадиганларни телба даб аташади. Балки... нормадан чиқадиган даражада бўлса тўғри, лекин, инсон хамиша ўзи билан мулоқотда яшаши керак деб биламан. Бусиз иложи йўқ, инсон ўзини ўзи назорат қилишидаги бу мухим нарса. Бирон вазиятдан ўзингиздан ички интервью олиб турсангиз, қайси йўлдалигингизни тушуниб етасиз. Уйқудан олдин, кун давомидаги сархисобингизда мулоқот қилсангиз, эртанги кундаги хисоботда ижобий натижалар кўпайиб бораевради. Кун давомидаги барча холатларга чин дилдан миннатдор бўлиб уйқуга кетиш, тонгда ижобий рухиятда янгитдан туғилишдек гап.  Мулоқот натижасида ўзингиздан хам миннатдор бўладиган кўп омилларни сезиб рухан тетикликка эришиб турасиз.



Бугунги кун кечаги ва эртангидан мухим!



                 Кечаги кунни бугундан янгилаш осон, асосийси ижобий йўлдан. Эртанги кун  эса бугундан бошланади. Ишонаверинг, кечаги кундан эмас! Чунки ўтмишни ўзгартириб бўлмайди, келажакни эса бугун яратамиз!

Ва энг асосийси, ўтмишингиз гўзал бўлиб, бугунги кунга келиб балчиққа юзтубан ағдарилганингиздан кўра, ўтмишингиз расво бўлиб, бугунги кунда юқори чўққиларга эришганлигингиз, бу фақат сизни кучингиз ва ютуғингиздан даракдир.

Зеро, капалак хам аввал оддий қурт бўлади.

 Хаётдаги хамма  нарсани фақат яхшисига эмас, ёмонига хам миннатдор бўлиш натижаси хам, сизга нисбатан хаётнинг миннатдорлик қайтиши шу тариқа бўлиши аниқ.

Яхшиси рағбат, ёмони ибрат-хаммаси барибир аъло!

                  Барча ўтганига, хозирги борига ва бўладиганига хам миннатдорман... ШУКР! 



Sayyod

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 464 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
2 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
3 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
4 SAYYOD.COM
Пришли на сайта127 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
5 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
6 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
8 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта120 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
9 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
10 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz