Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » "МЕНГА ЭР КЕРАКМИ?" Якшанба мухлис минбари
08:55
"МЕНГА ЭР КЕРАКМИ?" Якшанба мухлис минбари
Ушбу воқеа кеча кечқурун бир аёлнинг сўзларидан ва ўзидан эишитилиб, ёзиб олинди... уни эшитарканман ҳозир йиғлаб юборса керак, ана йиғлайди, мана йиғлайди деб уни юпатиш мумкин бўлган сўзларни ўзимча ичимда ўйлаб ҳам ўтирдим... лекин мен кутгандай бўлмади, аксинча "ўйланманг, юзим қанчалар бужмайиб кетмасин барибир йиғламиман, манимча керагидан ортиқ йиғлаб бўлганман...”,-деди.  Келинг яхшиси воқеани унинг номидан гапириб бера қолай...

  

            Оилада уч фарзандмиз – 2 та акам ва мен, мактаб пайтида ўғил болалар орасида ўсганим учунми, билмадим, мандан шўхроқ ва шаддодроқ қиз бўлмаган бўлса керак. Ўғил болалар билан урушардим, керак бўлса муштлашардим. У пайтлар скверда 3-4 та дискотекалар бўлишарди ва ҳар куни мени ярим кечаси ўша атрофдаги участковыйларни бирининг хонасидан олиб кетишарди, чунки иложсиз ким биландир урушардим, ким биландир муштлашардим ва нимадир албатта синарди. Яхшиям қариндошларим орасида милиция ходими кўп эди, ман дрровда телефон қилиб, ўзимни қўрқиб кетган одамдай тутиб мани обкетила, қўрқиб кетвоммаааан, деб "йиғлаб” берардим. Мактабни битирган заҳотим буни бошқачасига одам қилиб бўлмайди деб МВДни академиясига тиқиб қўйишди – худди қамоқдагидай яшадим, шаг налево, шаг направо тамом. Ҳафтада бир марта тоғам борадила, чиқаман, мошинада уйга обкеладила, чўмилиб, уйдагилар билан 2 соат ўтираман, обориб постга топширадила... 5 йил ўқидим, кейин ишга жойлаб қўйишди, ишлаб юрдим, шу орада бир йигит билан танишдим.

Исми Рифкат (илтимосга биноан ўзгартирилди), татар йигит. Бир-биримизни шу қадар яхши кўриб қолдикки ишонмисиз, бир-бирмисииз туромасидик. Турмуш қурмоқчи бўлдик, нимагадир бизани оиламиздагиларам, уланикиям қарши бўлишди. Иккаламиз бир неча марта уйдан қочиб кеттик, ҳар сафар топиб тутиб келишди, қамаб қўйишди. Бизани қилган ишларимиз, саргузаштларимиз олдида Ромео ва Жульетта ҳайронда ўтиради... 2-қаватда турардик, кечаси простыняда осилиб тушиб кетардим, тонг саҳарлаб соат 5 да қайтиб келиб яна шу йўл билан хонамга чиқиб кетардим, онам уйғониб қолишларидан қўрқардим. Бир куни шунақа сайрдан келиб, "арқонимга” осилиб бир амаллаб қийнаааалиб кўтарилдимда, балконга чиқиш учун бошимни битта кўтарсам, тепамда акам сигарет чекиииб турибди.  Чиқишга қўймади, ярамас, ялинишларим, илтимосларим бекор кетти, пастга итариб юборди, бор йўқол, эшикдан кирасан,деди. Мажбур, эшикка бордим, токи звонокни босиб, ойим уйғониб чиқиб келгунларича эшикни очмади. Бўлди жанжал, бўлди тўполон, шунақа юришларни орқасидан бўйимда бўлиб қолди, билганимда ҳомилам икки ойлик эди.. уйдагиларга айтдим, улар пинак ҳам бузишмади. Ойим бўлса, ҳичқиси йўқ, туғасан, болани ўзим катта қиламан, лекин ўлиб қосамам татарга қиз бермайман деб туриб олдилар. Бир куни шартта томирларимни кесиб ташадим, кўзимга қорнимдаги 4 ойлик ҳомиламам кўринмади, дарровда 16-горбалницага реанимацияга оборишди. Оказывается мандан бехабар уям бўйнидаги томирини кесворган ва мандан 15 минут олдин униям шу ерга  олиб келишган экан, хотя биз бир-биримизни 2 ойдан бери кўрмасдигам, гаплашмасдигам...

            Қисқаси шу куни оналаримиз ўша ерда бир-бирлари билан гаплашишди, ҳа майли нима қилардик, тақдираканде, нима ҳоҳласела шуни қилила фақат ўзилани бир нима қип қўймасела бўлди деб тўйга розилик беришди..

            Ҳомиламни 5-ойида тўйимиз бўлиб ўтди... тўйдан кейин медални орқа томони кўрина бошлади... ҳали келин бўлиб тушганимга бир ой бўлгани йўқ эди, эрталаб чой дамлаб келиб стол устига қўяман деб турувдим, чойнак иссиқлигидан қўлимдан сирғалиб кетди ва "тўқ” этиб тушди. Сан нимага манга зарда қиласан деб бақириб қолди, ман зарда қимадим, просто чойнак иссиқ экан ўшанга сирғалиб кетти дедим. Ҳали сан манга гап қайтарадиган бўлдими деб ўрнидан туриб юзига бир мушт солди, орқамга гурс этиб йиқилди. Кўкрагимга оёғи билан шунақа тепди, нафас ололмай қолдим, иккала қўлим билан чўкка тушган ҳолда оёқларини маҳкам қучоқлаб олдим(яна тепмасин деб)у, ўзим кўзиммиям очомиман, нафасим қистайди. Бахтимга қайнонам кириб қолдилар ва қўлларидаги сквородка билан ўғилни бошига бир тушурдилар. Мани ўзларига қаратиб, қўрқиб кеттилар – кўкариб кетган эдим... дарров сув бериб, ётқизиб қўйдилар. Бошим сотресения олган, кўкрак қафасим эзилган экан шу куни... қолгани кейин бошланди... ман билан қайнонам ҳар куни ишдамиз, эрталаб кетиб кечқурун қайтамиз.

 

Айтганча, котта қизим туғилгандан кейин дарров ишга чиқиб кеттим, болани энага боқадиган бўлди, унда УгРо да ишлардим. Нима бўлдию, ишдан эртароқ жавоб беришди, тўғри уйга келдим, не кўз билан кўрайки, мани тўшагимда бошқа аёл билан ишрат қилиииб ётибди, ярамас. Тушунмадим, бу нима қилганиз дедим, индамай ўрнидан туриб, бояги аёлни олдида уриб кетди, овозингни чиқарсанг ўлдираман деб, подоконникдаги отверткани олиб орқа курагимни тагига 2 марта санчиб олди (чандиғи ҳалиям бор). Телефонида турли СМСлар, роликлар, аёлларни расмлари... бир марта автобусда (автобус ҳайдарди) кондуктори билан яланғоч ушлаволдим – оқибати яна мани калтакланишим билан тугади. Ўзим академияда анча мунча приемларни ўрганганман, лекин уни гавдаси манга иккита келади ва мастер спорт, қаршилик қиломасди... ичвоган кунлари уйга келиб, сан мент сан, жалабсан, ишхонангдаги ҳамма ментла билан бирга бўгансан, ман биламан деб дўппосларди. Ман аҳмоқ шунча хўрлашгаям чидаб яшайвердим, жудаям яхши кўрардимда ифлосни...

 

Иккинчи болам туғилгандан кейин, 6 ойлигида ишга чиқиб кетдим. Мени бошқа бўлимга наркологияга ўтказишди. Ишхонамизни 7-қаватида ишлардим, бир куни ишҳонада ўтирсам кириб келди, эшикни ичкаридан қулфлаб қўйди. Қани у?- деди. Ким?- дедим. Доктор, қани?-деди. Қайси доктор, бу ерда улар кўп, нарколог, гинеколог, терапевт, ҳамма туридан бор, қайси бири керак?- дедим. Сани ўйнашинг, - деди. Узр, унақаси йўқ, - дедим. Сан кимми алдавоссан, деб калтаклашни бошлади. Роса 2 соат хонани ичида дўппослади. Шу даражага етиб бордики, нафас ололмай қолдим, сулайиб чўзилиб ётиб қолдим. Илтимос, ойнани очворинг, ҳово етишмаяпти, дедим ялиниб. Керак бўлса туриб очвол, деди. Судралиб бориб, аранг ўрнимдан туриб ойнани азгина очишга куч тополдим, ёқамни бўшатиб сал нафас ола бошладим. Илтимос олдиздаги чойнакда сув бор, бир пиёла қуйиб беринг, дедим. Не кўз билан кўрайки, у чойнакни олиб пиёлага сув қуйди... фақат пиёлани менга узатмади... пиёла ман томонга учиб келарди.

Қаёқдан куч келди билмиман, инстикт самосохранения бўса керак, эшикка отилдим, бир амаллаб очдим. Эшик орқасида эса вес этаж эшикни очмай жииим эшитиб туришган экан. Эрим шиворотимдан ушлаб орқага отворганини биламан... кўзимни очсам қаттадир ётимман, уйиммас, ишхонамас – госпиталда палатада эканман. Турмоқчи бўлдим, врач турма пожалеешь деди. Йўқ, барибир тураман, дедим. Ўзинг биласан деди. Турсам рўпарамда коотта, бўйим баравар ойна боракан – сразу орқага, жойимга ағдарилиб тушдим. Кўзларим кўкариб кетган, башарам ишган, қисқаси ўзим қўрқиб кеттим...

            Госпиталдан чиқиб тўғри онамникига кеттим, уни кўргим кемади, уйга келди онаси билан, ялинди қайтгин деб, йўқ уни қанчалик яхши кўрмай, қанчалик севмай, бошимга солганлари, хўрлаганлари, ва ниҳоят сўнгги туҳмат ва ишхонамдаги калтаклаш... муҳаббат уже нафратга айланиб бўлганди бир қадам экан уларнинг ораси... Ажрашишга қарор қилдим, йўқ деб туриб олди, аввалига суд срок берди, уч ой, олти ой, қисқаси бир йил ўтиб кетди... Орада у ўзи ҳайдаб юрган автобусни компьютерини ўғирлаб қўлга тушди, судланди ва эри судланган деб ман органдан ишдан кеттим...

            5 йил бўлди бирга яшамаймиз, ман иккита болам ва онам билан бирга турибман. У Россияга ишга кетти, ўша ерда биттасига илакишиб, қиз ҳомиладор бўлиб қолгач, қамалиб кетмаслик учун уйланиши керак бўлди ва мажбур ман билан ажрашди...

            4 йилдан бери хар ҳил жойда ишладим, хар ҳил одамни кўрдим. Битта яхши одам иш таклиф қилди, ишга жойлашдим, аста-аста мени обедга, ужинга таклиф қилди, уйига оборди, неофициально хотинига айланиб қолдим, доим контроль қилади, қаяққа кетяпман, ким билан ўтиримман, келиб қорнини тўйғизади, уй тоза, кийимлари ювилган, дазмолланган, нафсини қондиради ва кетади... Ишхонага янги қиз ишга келди, бир куни кўпчиликни олдида бошлиқ мани қилмаган айбим учун айблаб котта суммани йўқолишида туҳмат қилди. Бояги қиз шу иш бўлган вақтда ман билан бирга эди, шартта туриб бошлиққа мани айбсизлигимми исботлаб берди. Кейин билсам, оказывается ман 3-хотин эканман, мандаккадан яна 3-4 та бор экан, бояги қиз охиргисийкан... Қиз ман тўғримда ҳамма нарсани биларкан, Таня (қизни исми) мани кўзимми очди, бепул хизматкорга айланганимни тушунтириб берди. Тўғриси ўзиммиям хўрлигим кеб кетти, ростанде, ишлаганим учун 300 минг сўм ойлик олсам, дам олиш куни йўқ, 4 йилдан бери отпуск нима, больничний нима билмапман. Камига дакки эшитишлар, сўкишлар, кўпчиликни олдида ҳақоратлар, хизматкордай кир-чири, ош-овқатига қараш.... Олдига кириб, бўлди иккаламиззи ўртамизда ҳамма нарса тугади, сан бошлиқ, ман ходим, бошқа ҳеч нарса йўқ – акс ҳолда хафа бўма, ман ҳич қаяққа бўшамиман, бошқа иш топаман, кейин кетаман дедим. Кўнишдан бошқа иложиси йўқ эди...

            Энди 31 га чиқаман, биринчи эримдан порок сердца орттирвоган эдим, бунисидан сахар эсдалик бўлиб қолди. Онам бечора ҳар кун жовридила, ёшсан, эрга тег, қачонгача сўққабош юрасан дийдилар. Туриб-туриб ўйлаб қоламан – керакмикан манга ЭР? Нима қилиб беради – уради, сўкади, калтаклайди, хўрлайди – шунучунми? Барибир ўзим ишласам, ўзим пул топсам, оилам, болаларимга ўзим қарасам, ўзим таъминласам – ман хизматкор бўлиш учун эрга тегишим керакми?

            Уйим, жойим дийдиган эри бор аёлларга ҳавасим келади, жоон дердим, агар эрим ишлаб пул топиб келиб уйда ўтир деса. Топгани қора қозонни қайнатиб, болаларимни еб ичишию, усти бошига етса бўлди эди... ҳозиргидай яшасам бўлди...

            Лекин бошимдан ўтганларимни эслаб эркак зотидан нафратланиб кетаман... ховотир оманг, барибир йиғламиман, дийдам қотиб кўз ёшларим кўли қуриб қолган... уринг ўрнидаги саҳрода аллақачон янтоқлар чиқиб тиканлари юрагимга санчилиб бўлган...

            Ман тақдиримдан нолимиман, бировви айбдор қимиман, чунки ҳаммасига ўзим айбдорман. Этишадику, билмайин босдим тиконни, энди жабрин тортадурман деб. Ўзбошимчалик қимаганимда, онамни, яқинларимни гапига кирганимда бўлмасмиди шу кўргуликлар... нима қили, ўзим пиширган ош – айланиб ҳам, ўргулиб ҳам ичвомман, сизга бир ёрилдимдееее, нимага ёрилдим, ўзимам билмиман. Рахмат сизга, жим туриб эшитганиз учун, илтимос ман етиб келдим, ўнгроқда тўхтаворсайиз....

 

Камолиддин ёзиб олди.

 (форум фанклуб рахбариятидан Kamol_76)

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 594 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта272 Ушли с сайта110 репутация сайта0.0
2 Мультимедиа
Пришли на сайта165 Ушли с сайта67 репутация сайта0.0
3 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта195 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
4 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта167 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
5 Oybek va Nigora
Пришли на сайта178 Ушли с сайта150 репутация сайта0.0
6 Shahzoda
Пришли на сайта173 Ушли с сайта46 репутация сайта0.0
7 Автомобилестроение
Пришли на сайта173 Ушли с сайта80 репутация сайта0.0
8 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта192 Ушли с сайта156 репутация сайта0.0
9 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта171 Ушли с сайта140 репутация сайта0.0
10 VOYDOD.NET
Пришли на сайта213 Ушли с сайта126 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz