Кимга зўрман кимга йўқ, мен ўзимга хечкиммас, номим ёдимда қолган, танимасман ўзимни, ким ўзини билару, тушунмасман ўзимни.
Ким ўзини севару, мен ўзимдан задаман, бир ўзимда шунчайин йиғилгандир маломат. Яшолмаслар ким билан, мен ўзимдан чарчадим. Ё яшарми ўзгаси, номим билан ўзимда?
Ким ўзини сезару, мен хам оғриқ сезаман, фақат доим негадир, ўзим сабаб бўларман...
Кимга кимман ё нотаниш, мен ўзимга ким билмам, номимни ёд олганман, қолгани бегонадек. Бевафоман ўзимга, юраккаю хавасга, ғирт ўзимга бегона...
Кимга зўрман кимга йўқ, мен ўзимга хечкиммас...