Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Манзурага ўзидан ёши кичик ҳамкасби севги изҳор қилди
20:05
Манзурага ўзидан ёши кичик ҳамкасби севги изҳор қилди
"Интервью" рукни остида "Юлдузли онлар” деб номланган лойиҳани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Унда хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухбиримиз ўрнига хонанда Манзурадан интервью олишга уриниб кўради. 
 Улуғбек Раҳматуллаев: — Бугун ўзимни журналист деб ҳис этишимга имконият яратган "Даракчи”га раҳмат! Шу кунгача журналистлар билан суҳбатдан йиққан тажрибаларимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Суҳбатдошим нега айнан Манзура? Сабаби, уни мен инсон ва санъаткор сифатида жуда ҳурмат қиламан. Яқин дўстларимдан бири. У билан ҳеч бир санъаткор ёки журналист мендек яқин, дилдан гаплашолмайди, деб ўйлайман. Журналистлар жавоб тополмаган саволларни менинг суҳбатим давомида билиб оласиз.
— Сени кўриб турганимдан хурсандман. Бугун сен билан ҳамкасб эмас, журналист сифатида гаплашаман...— Иқтидорларингни янги томонини кўрсатай дебсан-да?
— Ҳа, қўлдан келганча ҳаракат қиламан (кулади). Суҳбат сўнгида бу қобилиятимга ўзинг баҳо берарсан. Демак, бошладик. Ҳар бир болага исм қўйишда ота-она яхши ниятни кўзлашади. Масалан менга онам Мирзо Улуғбек бобомизга ҳавас қилиб, Улуғбек деб исм қўйганлар. Манзура исмининг ҳам ўзига яраша тарихи борми?— Бизнинг оиламизда менгача туғилган барча ўғил болалар вафот этган.. Мен шундай қийин вазиятда Худодан тилаб олинган фарзандман. Дадамнинг айтишларича, мен туғилишимдан олдин, туш кўрган эканлар. Тушларида оқ отда Хизр бобо келиб,  "Тила тилагингни, Муборак” деганида, дадам "мен фарзандли бўлишни истайман” деган экан. Ўшанда Хизр бобо "Элга манзур бўладиган фарзанд кўрасан” деган. Шундан сўнг мен туғилганман ва исмимни Хизр бобо қўйган десам ҳам бўлади.
— 2010-2012 йиллар биз санъат аҳли учун жуда яхши йиллар бўлди. Кўпчилигимиз оила қурдик, фарзандли бўлдик. Бир сўз билан айтганда, санъатдаги ютуқларимиз билан тенг, шахсий ҳаётимиз ҳам яхши томонга ўзгарди. Бўйдоқ йигит ва қиз санъаткорларнинг сафи камайиб боряпти. Хўш, Манзуранинг висол оқшомига қачон борамиз?— Бу нарса ҳақида ўзим ҳам кўп ўйлаяпман. Худо хоҳласа тўйимга ҳам борасизлар. Ҳаммаси олдинда... Лекин шу мавзу очилганда бир гапни айтмоқчиман. Бу нарса Улуғбек сенга ҳам, бошқа ўқувчиларга ҳам жуда қизиқарли маълумот бўлиши табиий. Менга оила қуриш таклифини билдираётган ҳамкасбларимиз ҳам бор... (кулади).

— Ана зўр шов-шув! Қани-қани, шу жойидан бафуржа гапиргин-чи.— Менга уйланиш ниятини билдирган уч актёр ҳали ҳам бўйдоқ. Энг қизиғи, ёши мендан анча кичкина.
— Ўзингдан кичик йигитлар айнан шу йил сенга  севги изҳор қилишига нима сабаб бўлди экан?— 2012 йил мен ҳурмат қиладиган инсонлар Райҳон билан Йигиталининг турмуш қургани уларнинг бир қарорга келишларига яхшигина туртки бўлган кўринади. Уларнинг кимлигини айта олмайман.  — Сирли шаҳзоданг ким экан, а? Жуда қизиқиб кетяпман. Қани, бир бир бўйдоқларни эслаб, санаб кўрай-чи...
— (Шоша-пиша) Йўқ-йўқ, санама! Улар ҳақида барибир гапирмайман, уяламан...— "ЭлДиДо” гуруҳи йигитларидан бирортаси эмасми? Адашмасам, яккахонларининг бири актёр...

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 483 | Добавил: Bepul_net | Теги: шоу бизнес янгиликлари, shou biznes yangiliklari, shoubiznes, Shou-Biznes, Узбек шоу бизнеси, Шов-бизнес, Shov biznes, шов шувлар, o'zbek shou biznesi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта190 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
3 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта166 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
4 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта85 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
5 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
6 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
7 Автомобилестроение
Пришли на сайта111 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
8 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта74 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
9 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта128 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
10 SAYYOD.COM
Пришли на сайта127 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz