Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Мактабда ким кимга қўл кўтариши мумкин?
10:16
Мактабда ким кимга қўл кўтариши мумкин?
Хозиргина "тв 1000" каналида томоша қилган  "Учитель на замену" фильми , мана шу мақола  "Чоршанба-фикристон" рукнимизда пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Бу фильм мен учун икки нарсага эътибор қаратишга ундади: 1. Куч аслида қаерда? 2. Эски замонда мактабдаги примитив тарбия тури бўлган "Эти сизники, суяги бизники" аслида доно стратегиямиди? 

1. Куч аслида қаерда, ёхуд энг кучли инсон бу:

Рўпарангдаги сенга бўлаётган агрессияга, қарши агрессия билан эмас, ижобийлик билан курашиб, уни ижобийлик билан енга олиш! Унинг мақсадига тобе бўлиб , у агрессияни сени эгаллаб олиб, сени ютқазишингга эмас, сени хиссиётинг унинг хиссиётидан устун келиб, уни хиссиётинг билан алиштириб эгаллашингда.

Сизни кимдир хаммани олдида хақоротлаб турса, худди шу тариқа жавоб бермаслик ЖУДАЯМ ҚИЙИН НАРСА!
Куч эса, хамиша энг оғир машшаққатни енга олишлик билан аниқланади! Сабр, матонат тушунчаларини тарбиялаш билан иш битмайди, ички дунёингизни аввал "уборка" қилмас экансиз , сабр ва матонат тарбияга бўй бермайди!

Рамазон ойида, кўпинча сабр ва матонат керак-деган гапларни учратамиз. Аслида иймон кучли бўлмаса, сабр ва матонат бўй бериши қийин масала. Инсонни қўйилган мақсадидаги КЕРАК тушунчасига қараб, ЧИДАЛИШ турлари енгилади. КЕРАКи суст , ё умуман йўқ бўлса , ЧИДАШдан не фойда?
Оддий сўздаги ифодаланган тушунчалар.

Юқоридаги фильмда, ўқитувчининг мақсади, ўқувчилар билан тил топишишдаги стратегияси, мана шу куч билан намоёнланади. Шунчаки чидам эмас, балки қўйилган мақсад: уларнинг қалбига йўл топиб, шу йўл билан тарбияга чақириш. Қийин ва машшаққатли йўл... Лекин масаланинг бошқа тарафи хам бор, ва бу:

2. Мактабда ким кимга қўл кўтариши мумкин?

Кулгули  савол а? Хеч ким  хеч кимга, албатта! ЛЕКИННННН!

Ўсмирлик даври энг оғир ва энг маразм даври, тўғриси. Қон қайнаган, гормонлар жўш ураётган ва инсониятда етуклик давридаги қайноқ даври, жуда оғир аслида. Хаммаси аралашган пайти ва дунёқарашлар хам шаклланаётган пайти, қизиқишлар кучайиши, ўз МЕНлигини химояси ва кўрсатиши, хуллас, барча хисиётларнинг энг пик пайти.
Хиссиётлар деганда, фақат ёқтириш эмас, бошқа хиссиётлар хам нозик пайти: масалан, агрессия!

Биласизми, тв орқали ўқитувчиларни калтаклаётган ўсмирлар, дунё миқёсида кўпайиб бораётганини кўрар эканман, бир фикрни кўп тахлил қила бошладим: Аслида, эски замондаги мактабда примитив   "Эти сизники, суяги бизники"  тарбия тури аслида доно стретегия бўлгандир? (Домлага келтирилган ўқувчини ота онаси, мана шу сўз билан болани мактабга топширган. Натижада домла болани айби учун  суягига путур етмаган тарзда, савалаши мумкин бўлган)

(Қўрқишадими, демак хурмат қилишади!-мультфильмдан)

Мен ўқиган мактабда, ўқитувчилар ўқувчиларни урарди. Шунга яраша ИНТИЗОМ хам бўларди. Ўқитувчига гап қайтариш дегани эса, бу оламшумул бир сенсация эди. Хамма қўрқарди. Тўғриси, мен умуман калтак емаганман, мақтанишмас, шунчаки мактабдаям роса тилимми бермидурғон адолатпарвар бўлганман ўзиям))) Шиддат билан, қўлини пахса қилиб келаётган ўқитувчига, шартта "Хақ хуқуқлар" борасида моддалар эълон қилардим))) "Хаққиз йўқ!"
Лекин, ўзи калтак ейишга лойиғам бўлмаганман, шунинг учун бу холат кам бўлган. Бир икки марттагина, синфдошлар касрига  қолганимда, эшик олдига бир қатор  турғазиб қўйиб,  навбатма навбат шапатти уриб келаётган ўқитувчи, менга келиб "хуқуқдан дарс олгач" , жавобига фақатгина менга  сайраб, кейинги ўқувчидан яна шапатти давомлаб кетгани хануз ёдимда. 
Лекинчи... дух дейману, хозир эслайман, ёнимга келгунча юрагим ўзиям банғиллаб кетади деб ўйлаганман. Юрагим уришидан, октябрятлик значокимдаги Володикни болалик чехраси жонланиб, харакатланаётган холатда бўлган)))
Қўрқардик. Хамма ўқитувчилардан қўрқарди.
Эвазига эса, ТАРТИБ ўрнида бўлган!

Хайвондан тортиб инсониятгача , ипини бўш қўйсанг, шаталоқлаш хусусияти бор.  Озодлик ва  эркинлик тушунчалари ўз йўлига  лекин,  ана шуларни хам аслида чегараси мавжуд!
Жазоланмагунча, тушуниб етиши қийин.

Европа ва собиқ иттифоқ тузумидаги давлатларда қатъийроқ тарқалган тушунча;  болаларнинг хуқуқи химояси НАТИЖАЛАРИга бир қарасангиз... Ўзимизнинг эски замон, примитив "Эти сизники, суяги бизники" тарбиясида фалсафа бордек.
Бекорга эт ва суяк хақида айтилмаган, савала, лекин тан жарохати бўлмасин. Тўғриси,  тарбияда мен шу нарса тарафдориман. Ўқитувчи ўқувчига жиддий ёки енгил тан жарохатини етказмаган холда, айби учун ўқувчини яхшилаб савалаш хуқуқини берган бўлардим.
Токи бола-чақалик, керак бўлса набирали ўқитувчини тутволиб уриб, яна уни телефонга мухрлаб интернетда ошкор қиладиган даражага етмасин!
Интернетни бир қаранг, юзлаб видеоларда ўқувчилар истаганича ўқитувчиларини тутволиб ургани бор.

Болангизни химоя қиласизу, лекин ким бўлиб ўсишини хам ўйлаш керак. Эртага ўз ота онасини тутволиб урмаслигига қани кафолат?

Юқорида ўсмирлик даврининг оғир дамларига тўхталар эканман, бу ёшдаги агрессиянинг яна бир омили, бу ўша синфдошлари орасидаги ўз МЕНлигини химоялаш ва юқори тутиш билан боғлиқ. Ўқитувчини уриб, у халқдан салбий жавоб олгани билан, синфдошлари олдида бир неча поғона юқори бўлиши аниқку. Крутой герой!
Ўша ёшдагилар психологияси. Бу ёшда уларга чуқур фикрлашдан кўра, ПОНТ, ЗЎР ва КУЧ тушунчалари юқори бўлади.

Хайвонларда "брачный период" пайтида, эркаклари уришиб кучини кўрсатади, ёки чиройлик патларини кўз-кўз қилишади, бақиришади, хуллас аёли энг аълосини танлаши учун, ўзини минг охангга солади.

Ўсмирлик даври айнан шу хайвонларнинг "брачный период"  давридек кечади. Балоғатга етаётганидаги бирданига етуклик гормонлари жавлон урадурғон пайтида , организм учун янги хиссиётлар жунбуши ТЕРАН ФИКРЛАР билан кутиб олиниши жудаям қийин! Бу яна психологик жараён билан уйқашиб, фақат мана шу понт, зўрлик ва менликни кўринишни олға суришга ундайди.
5-6 йил ўтгач, организм бу гормонларга ўрганиб олгач эса, одам сал ўзини тутволиб, босвоган бўлади. 

Аммо ўша ўсмирлик пайтида  яхши гапдан кўра, қўрқув хиссида ушлаш самаралироқ деб биламан.
Нафақат ўсмирлик балки, аксарият холларда  бир хил болакайлар  , балки оиладиги тарбия сустлиги ва ёки  хамма нарса мумкин кабилидаги тарбия остида катта бўлаётганлари , ўзларини шунақанги тутадики, бир уриб ўлдириб қўйинг келади. Оиласидаги хархашаси ва инжиқлигига кўз юмилганига, мактаб тарбия бериши шарт, сабаби болакай балоғатга етгунча, умрини энг кўп  (тарбиядаги энг мухим даври) қисмини айнан мактабда ўтказади. 

Хуллас, ўша доно халқимизнинг , доно фалсафаси асосида мактабдаги тарбияни давомлаган бўлардим, бунда ўқувчининг комплекслари хақида қайғурмасаям бўлади. Сабаби, ўқитувчидан бир синф баб-баробар зир титраб турса, қай бири дарсда калтак емасин, бошқа синфдошлари олдида ўзини камситилган хис қила олмайди, чунки ўқитувчи баб-баробар хамма айбдор ўқувчиларни калтаклай олади.

Ўша даврдаги тарбия натижасида,  тарихга мухрланган буюк зотларни бугун биламиз. Бугунги давр-чи, шундай шахсларни беряптими?

Афсуски твдан бугунги ёшлардан , бутун мактабга ўқ отиб, қанча болакайларни ўлдириб, тарихга кирганини шохиди бўляпмиз.
Бу эса, оддий адолатсиз хақиқатлардан бири.


Чоршанба-фикристонда бу борада фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 570 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта256 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0
2 Автомобилестроение
Пришли на сайта174 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
3 Shahzoda
Пришли на сайта175 Ушли с сайта47 репутация сайта0.0
4 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта228 Ушли с сайта99 репутация сайта0.0
5 VOYDOD.NET
Пришли на сайта214 Ушли с сайта128 репутация сайта0.0
6 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта230 Ушли с сайта163 репутация сайта0.0
7 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта196 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
8 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта277 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
9 Oybek va Nigora
Пришли на сайта179 Ушли с сайта152 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта172 Ушли с сайта141 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz