Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Кутма, бормайман... Соғинганингда келаман!
09:57
Кутма, бормайман... Соғинганингда келаман!
Мани севмасалар, хечам фарки йук, чунки севадигани бир дона булсин! Ёмон курар булса минг дона булсин, токи хар биридан минг чандон ошай!
Сенинг номинг менга хануз оғриқли... Исминг эди бир вақтлар орзу, кейин эса иссиқина тафт...энди эса совуқ ўлим нафасидек...
Исминг хамон оғритар мени.


Қалби сўқир, дили нотавон, кўнгли кўргина инсоним... Аслида битаётган мисраларим сенга хис қилган мехрим туфайлими ё ўзимни хиссиётларим шу қадар гўзал бўлганидан ундан шукрона сифатида ёзяпманми, билмадим. Асосийси бир нарсани аниқ билдимки, сендек бебурд қалб сохибасига мехрим тушибдими, демак ўзимга лойиқ бўлганига хам тушар.
Хаётимизда учраб кўнглимизни вайрон қилаётганлар аслида биз учун бир синов майдони, бардош онлари, вақтинчалик тажриба даври экан.
Йўқ, асосий бахтим келганига қадар юрагим куйган, совиган ва бир ахволда бўлмайди. У бахтим юзига синовлардан чиниққан, бардошларни ўзида жам қилган, оловдан кечиб сувни симириб пишган тарзда намоён бўлади. Зеро у севганим хаётида учрайдиган турли нохуш вазиятларда оловини ютиб, сувини симириб, тиғларини силлиқлаб тургувчи қалбига ошно, бардам бўлгувчи кучли ва синалган юрак бўлади!

Қалби сўқир, дили нотавон, кўнгли кўргина инсоним... Сенга ачинаман.
Ёндирдинг, ёна олмадинг, учирдинг, уча олмадинг, яшнатдинг, яшнай олмадинг..севдирдинг..лек сева олмадинг!
Қахратон қиш турганида қуёш бир мўралаганидаёқ бахорми деб куртаклар шошар экану, мехрим офтоби жазирама турганида хам қалбинг музлиги қилт эта олмади... бунга қодир бўлмади. Билсанг севилмоқдан кўра севиш хам бир ўзгача бахт. Афсус мана шу бахтдан мосуво экансан.
Бир кунгина осмондаги камалакдан кўнглим тўлқинланган бўлса, бир дам қушнинг нағмасидан дилим ўртанар. Бир он ширин сўз эшитсам, ойлаб кўнглим соғинар, бир бор асал татиб кўриб узоқ муддат таъми қолар... Неча ойлар камалагим кўзларингга кўринмай, кўнглим диққатла нағмасин қулоқларинг тингламай, асал-асал сўзларимни таъмин сезолмас бўлсанг, қалби сўқир, дили басир, кўнгли кўр десам ўкинма асло...
Дили оғриб севгидан кимлар Худога солар, кимлар қарғар ортидан, кимлар қайтармоқ истар...
Йўқ...менгамас бундай ишлар!

Қалби сўқир, дили нотавон, кўнгли кўргина инсоним... ниманг Худога солай? Мажрух инсонни билиб, қарғаб бўларми ортдан? Керакмикан аслида менга сендек...шундай басир инсоним?


Менингдек тополмайсан! Сени бахтли қила оладиган бошқасини топасан албатта. Бир эмас керак бўлса мингтасини.
Лекин барибир менингдегини тополмасанку.
Чунки мени тополмайсан!


Сенинг севганинг бироз бошқача, шунинг учун у сенга севги. Сендан кутмагандим орзу, хотиржамим бўлгин дегандим фақат, армон бўлиб қолдинг сен...афсус...
Кеча бир гап эшитдиму, хеч бўлмаса сен билан боғлиқ биргина бўлса хам орзуим ушалганини билдим...
Йўқ хурсанд бўлмадим, кўзимда қилт этди кичкина учқун ва озгина кўз ёш..
У бошқачайди дебсан...
Сен учун инсон эмас, эртак бўлишни истагандим...
Хотирангда шундай қолибман..
Сен хам мен учун бироз бошқасан, оддий инсон эмас, кўпроқ армонсан.
Қизиқ... сенинг кичик орзуинг хам шундай бўлганмиди?
Сенга етказишса нима қиларсан? Қилт этармикан шунда юрагинг, кўзингга келармикан биргина кўз ёш...


Бугун дилим оғриди, мен дилимдан хафаман, шунча куйиб ёндингу яна оғринасанму. Нега олам севилдию, мени рад этди севгим. Бугун кўнглим оғринди, бу оламдан хафаман.


Қалбим боғин айлаб сахна, рақсинда хиром айлар, эрмак эрур унга кўнгул, ситамлар бирла тиғлар. Фиғон чекдим, шамшод ниқтаб қалбим нимталар бўлсалар, бошим эгдим бўғизласа Машраб кўнглимни нодонлар. Ёлғонининг андухида поймол бўлди хақ ул ишқим, барқ урганда чечаклардан бўхтонларин илғамадим .
Афсус... Иснод эрди забон айлаб бу ёлғондур демакликка, сезур эдим, билғон эрдим нобакорнинг хийласиндан. Хайхот сахнасин бузғондин шамшир ила чиқмоқликка, азоб ила тўлғонардим ул қаро кўз ишвасиндан...
Фикру хаёлотлар тарқоқ, дарбадардур эс-хушим. Нечун сайд дея танладинг битдим туну-кун баёт. Фироқингда овунчимдир сени кўрғон хар тушим
Шохни дарвеш деб атадинг, аслим эрурди Сайёд...

Кутма, бормайман... Соғинганингда келаман!


(с) Sayyod

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 447 | Добавил: Bepul_net | Теги: sevgi haqida, севги, севги хакида, love history, sevgi, sevgi nima o'zi?, Dramma, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
2 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
3 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
4 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта121 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
5 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта74 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
6 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
8 SAYYOD.COM
Пришли на сайта127 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
9 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
10 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz