Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Хью Жекмандаги саратон ўсимтаси жарроҳлик йўли билан олиб ташланди
19:32
Хью Жекмандаги саратон ўсимтаси жарроҳлик йўли билан олиб ташланди
Голливуднинг машҳур актёри Хью Жекман саратон ўсимтасини олиб ташлаш бўйича операцияни бошидан кечирди.
Бу ҳақда актёрнинг ўзи ижтимоий тармоқлардан бирида маълумқилади. Жекманнинг сўзларига кўра, яқинда у рафиқаси Деборанинг қистови билан бурнидаги терисини тиббий кўрикдан ўтказган.
"Рафиқам ҳақ бўлиб чиқди! Менда базал-ҳужайрали карцинома бор экан. Илтимос, мен каби аҳмоқлик қилманг. Албатта, бориб текширтиринг", - деб ёзади Жекман. Шунингдек, у ҳаммага қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланишни тавсия этади.
Актёрда аниқланган саратон касаллигининг шакли одамда кўп учрайдиган зарарли ўсимта ҳисобланади. У бошқа саратон турларидан метастазанинг камдан-кам ҳолларда ривожланиши билан фарқ қилади, бироқ маҳаллий кенг ўсишга қодир. Manba:www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.