Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Келиним ўғлимдан айирди...
21:26
Келиним ўғлимдан айирди...
Ассалому алайкум Сардорбек!Мен шу йили хаётий хикоялар укиш ниятида интернетда сизнинг сайтингизга тасодифан кириб колдим ва айнан шу сайт мен анчадан бери излаган сайт эканлигини хис килдим.Сизга ва гурухингиз аъзоларига ниятим Соглик ва ишларингизда омад ёр булсин!
Менинг хаётимда юз берган вокеаларни кимгадир айтиб озгина булсада узимга таскин топиш максадида ёзяпман.Балким уйларсиз нима учун ёши улуг аёл бу нарсаларни ёзяптикин деб,мени хозир шундан бошка иложим хам йук.Мен ёзмокчи булган вокеалар асосан 1 йил ичида содир булди ва хаётимизни издан чикариб юборди.Шунча кискартириб ёзишга харакат килдим,лекин бундан ортигига иложим етмади.Чунки тушунарсиз бупколарди.

Укишингизни илтимос килардим, олдиндан рахмат.

Кискача оиламиз хакида айтиб утмокчиман, турмуш уртогим вафот этган, Оллога шукур болаларим бор . Кизларими узатганман.Такдир экан Углими 2 марта уйладим, ,ёктирганим йук дегани учун биринчи марта узим топиб уйладим. Лекин туйдан кейин бир-бирини тушунишни хохлмади, асосан хотини эрини эр урнида курмади. Чунки углим талаба эди, шартнома асосида укирди.кизларим укувчи. Мен оилани бир узим таъминлардим, факат халол пул топдим. Уз сохамдан ташкари фаррошлик хам килдим, уйдаги кийим-кечакларни эски бозорга обориб сотдим, чеварчилик хам килдим ишдан кейин . Келинни хам камбагалгина оиладан олгандим, бор-йугимга чидаб утиради деб. Лекин акси булди . Мен анча харакат килдим 1 болани тирик етим булмасин деб. Углим болани деб умрим дузахда утадими дунёга икки марта келаманми деб оёк тираб тургандан кейин мажбур булдим. Кейин хотин шунака булса уйланмиман деб уйланмай юрди, бир нима деёлмадим. Укишни битириб озгина вакт уз сохаси буйича ишлади. Лекин урнини тополмадими ёки хохламадими четга ишлагани кетиб колди.

 Икки йил аввал уйланишга рози булди, энди узинг топганингга уйлан дедим. Барибир мулжаллаганларим бор эди, уларни баъзиларини куриб, баъзиларини расмини куриб йук деди. Хуллас бир куни битта кариндошимиз ва унинг хотини билан овкатланиб утириб, ушалар биттасини тафсия килиб биратуласи уйига бориб куриб булгуси кайнанаси билан гаплашиб кепти. Келиб эртага бориб куринг бой экан берармикин деди. Иш жойига обориб курсатти, онаси билан хам куришдим.У аёл хам четда ишлашини хозир кизини турмушга узатиш учун келганини айтди.Мен углимга аввал ваъда берганимдек, рози булганига уйланишини айтдим. 

Хуллас ушанга уйланадиган булди, бордим уйига оддий хонадон экан. Бой хам эмас, онаси жунатган маблаг хисобига яшайдиган оддий одам. Суриштиришга хам имконият булмади, кейин маълум булишича бувисидан тортиб 2 холасию, онасини турмуши бузилган кайта турмуш курган экан. Хатто онаси четда бошка миллат б-н шунчаки яшаркан. Узлари буларни бировга билдиришмас экан. Туй булиб утди, 1 ойга колмай углим келинни узи билан олиб кетди. Орадан ойлар утиб янгилик эшитармизмикин деб кута бошладим. Углим узи хам уни уша ерда курсата бошлапти врачларга. Текшириш натижасида шу нарса маълум булдики, бепуштлик ташхиси куйилган. мунтазам даволанишлар бошланган трубасини очдирди ва бу хам етмагандек операция хам булди. Кистаси хам бор экан ёрилиб кетипди. Операциядан сунг келин кузини очибла сурагани "энди корнимда чандик коладими?"(билмадим мен хам аёлман лекин уни урнида бошка одам биринчи навбатда мен она буламанми энди деб йиглайди) лекин у корнида коладиган чандик учун йиглади! Касалхонадан чиккандан кейин мунтазам энг малакали шифокорлар назоратида даволаниш окибатида хомиладор булди. Яна янги текширишлар натижасида конида 2 хил вирус борлиги аникланди. Энди вирусга карши хам даволана бошлади, лекин у(вирус) ишини килиб булган болани юраги уришдан тухтаган экан. Буни уйга Узбекистонга кайтишдан аввал билган. Бирок бу хакда углимга айтмасдан келаверган. Улар келгандан кейин уни аёллар шифокорига учётга туринг болани ахволини билайлик деганимда маълум булди. Менга хам билдирмай юрипти 1-2 кун. УЗИ га туширганимда срочно олиш керак булмаса бачадонни хам олишга тугри келади дейишди. Хуллас аборт килишди, мен жудаям эзилдим, келинни хатто кузидан бир томчи ёш чикмади. Хечкиси йук хаммаси яхши булади деб килт этмай хотиржам утираверди. Энди унга 6 ой сакланиш, яна узок муддатли даволаниш керак эди. 

Углим уни мен билан колдириб узи кайтиб кетти, ярим йилдан кейин келаман деб. Уёкка борволиб 1 ойдан кейин жунатворинг келинизи деганди мен унамадим, узи топганинг факат даволатишга кетти 1 йил деб. Шу ерда узимиз даволатамиз, узимизда арзонрок дедим. гап факат пулдамас врачлар олти ой якинлашмаслигини унда вирус борлиги такидлашганди. Кейин менга узиз келинг хаво алмаштириб кетасиз деб мажбурлади йук десам хам. Янги йил арафасида бордим . 

Мен углими политикасини тушундим, бир ойми ярим ойми туриб келсам, кейин келинни безоговорочно жунатишга мажбур булади деган. Янги йилни углим билан кутиб олдик. Шундан кейин хамма нарса юзага калкиб чикди. Сукротни "Всё тайное будет явным" дегани.  

Операция булиб чиккандан кейин бир вокеа булганди. Одноклассникида (ушани) биттасини бу гулни хидлаш керак деган севаман каби комментарийларини укиб колдик. Худони кудратини карангки узидан узи танишмасмизиз деган хабардан кейин, исми фамилясидан куриб билдик . Вахоланки у кизлик фамилиясини куйган эди. Курсак углим б-н(титаникдагиларгаухшаб)расми хам куйилган, узини якка расмига шунака комментарий ёзилан. Углимга айтдим бу нимаси уртокларинг куккис курса нима деган одам буласан, биз курдигу бошкалар курмеди деб ким гарантия беради деб. Ушандан кейин однок-ни учириб ташлапти углим. Айтгандим хар куни ишдан келиб сура кун буйи нима иш килгани тугрисида сенга отчёт берсин дегандим, ушандан кейин. Бекорчиликдан узбекистондаги кариндошларию-танишларига тел-н килиб утираркан хар куни пул соп куйса телига утирадита хар кимга килиб. Ишдан келиб хар куни уни уйда зерикди деб айлантириб келаркан(углими гапи ). Янги йилни эртасига углим яна уша болани севаман деган комментарийсини укипти, энди онасини однокл-кида, онаси хам кизини загсдаги расмини куйган экан. 

Шундан кейин углим Шерлок Холмс булиб агентини титкилаб курган, углим у б-н агентда гаплашарди кетгандан кейин . Кошмар шунда бошланди, у хотини (кичик чилласи чикиб кетишганди)борган кунини эртасидан биттаси б-н агентда ижодини бошлаган экан.. У ушанга бемалол(пардалаб айтсам) эр-хотин орасида булган хаётини миридан сиригача айтиб обсуждать килиб утирган. Кофе в постель ,носит на руках. Уша йигит сураган саволига ортиги билан жавоб олган ва фууууу деб кулган. Ярамас келин унга (мени типажиммас у менга ёкмайди) деган. Узбекистонга келгандан кейин ёзишмаси давом этган . У ёлгиз кв-рада куришайлик деб таклиф килган, уёги бизга коронги учрашмадим деди. Уйига бориб 1-2 кунлаб ётиб хам келган, Оллога аён бир нарса деёлмайман. Углим кетгандан кейин 1ой ичида телефон буларди, смс лар келарди,узини хонасига чикиб кетиб гаплашарди эшикни беркитиб, баъзида тел-ни учириб куяверса хадеб, мен углим киляпти деб уйлаб гапи бордир жавоб бериб куйинг узокдан киляпти дердим. Тугри углим хам телефон килган аммо агентда гаплашгани б.н хам гаплашардикан. Бу нарсаларни углим алам устида айтиб куйди менга ушанда. Хаммасини укиб дод деди йиглади, менга баъзи нарсаларни айтди холос. Янги йилдан кейинги 12 кунлик таътилда факат ичиб йиглаб уша мараз бн гаплашиб куни утди. Синглисига айтиб тел-ни опкуй уки нима ёзипти депти. кизим менга тел килиб озгинасини укидим мени бетим чидамеди уни укишга деди. Акасига укимиман узиз укирсиз депти. Кейин жунатвор деганди жунатворди, тел-ни хам роса титиб укиди бир нарсаларини. 

Нарсаларини олиб кетсин йуколсин булди деган одам, кейин шанс бераман нима дейсиз деди, узинг уйла яхшилаб кейин менга таъна килма биринчисини сиз килгансиз деган таънангни эшитишдан чарчаганман дедим. Менга айтди у бн учрашмапти касам ичди деди, энди телга хам якинлашмайди уйига хам бормайди. уйидагилар келиб куриб кетади деди. Мен унака килиб яшай олмеди уй камок килиб утирасанми буни иложи йук "буйнидан бойланган ит овга ярамапти" деган гап бор дедим. Унгача алам устида ёзишмаларини онасини укасини почтасига (КИЗИК жойларини) кучириб жунатворипти. Мен онаси б-н гаплашдим кизим бир марта ......епти кечиринглар хамма шартиларга розимиз факат шарманда килманглар деб Худони зорини килди. онаси хам уша ёкда эди. углим яна мени айдор кипкурди, сиз бирга келиб утирганизда шу ишларни килмасди деди. Мен унга кушнилар сиз хам боринг дейишяпти деганимда, келинг деёлмадингу, Энди мен айбдорми , буниси яхши гапирсангиз тушунади гапни, хадеб уни-буни обер демеди деб мактардингу. жим хамма нарсасини ортиги билан оберган экансан яна нима десин дедим. 

Уйга 1 йил утиб кайтишди, ушатта тилла такинчокларга буркаб камига менга айтмай сир тутишликни тайинлапти углим.(бу менга жуда огир ботди) Такиб юрганини куриб сурасам довдираб колди, чунки кетишаётганда узини тиллаларини мени куз олдимда курсатиб туриб кулфлаб менга ташлаб кетяпман деб калитини берганда олмагандим , узизда турсин деб. Углиз оберди хаммасини сизга билдирмаслигимни тайинлади деганда нима булганимни факат узим биламан. Кейин яна унга углим сизни синаптида нима деркин деб, менга айтувди дедим,номусни кучидан.Углимга уялмадингми хотинингга шу гапни айтгани, сен шунака десанг айнийдита хотин десам. Мен дуконга кирсам ёнимда пулим булса обергим келади характерим шунака деганди, кизим:"неча йиллардан бери ойимга буйнига занжир обераман, хажга обораман дердиз хотинизга нарса олаётганда хаёлизи бир чеккасидан уттими шунча нарсани айтиб ойимга олмадим, хали 1 йил яшамаган хотинимга шунча илтифот киламанми деган гапни уйламадизми" деди. шунда углим бупколди. Бу нарсалар анави нарсалар очилишидан олдинги гаплар. Ойимизи узи киймай,емай доим акенг укишини битирвосин деб сиз учун килганларига рахматизми деди кизим. Балки мени келиб хаво алмаштириб кетинг деганда уз айбини ювмокчи бугандир. Дадаси рахматли доим ойинг сен тугилганингда 2 марта операция булган сени деб эсингдан чикарма дердилар.

Мен уни яхши кураман унга шанс бараман узиям пушаймон деди.

Хуллас углим ёпиглик козон ёпиглигича колсин мени айтганимни килиб хеч каерга чикмайди, факат уйидагиларнинг биронтасини кузатуви остида чикади деган шарт билан колдирди. Мен хам углими гапига рози булдим. Мен уйга кайтиб келдим, келин гуё хеч нарса булмагандек тутиб юрди, мен хам индамадим. 2кундан кейин ёнимга кириб кечиринг мен билмай килдим уша ишни бошка кайтарилмайди деди. Мен углими гапи билан(борганизда куръон ушлаб касам ичади бундан кейин берган ваъдаси буйича яшайди)ундан сурадим, углим айтган гапларга буйсуниб яшолесанми десам, канча вакт талаб килинса шунча чидайман, айбимни юваман хамма нарсага розиман деди. Мен яхшилаб уйлаб куринг бунга кузингиз етадими маълум вактдан кейин йук бунака яшолмиман десангиз ваъда беришни кераги йук дедим. У куръон ушлаб гапимни тасдиклайман деди. Агар ваъдангизда туролмасангиз куръон ушлаб касам ичишни кераги йук, буни окибати ёмон булади яхшилаб уйлаб кейин килинг бу ишни дедим. У барибир сузимни устидан чикаман хаммангизни олдида узимни оклайман, бу кулимдан келади деб куръон ушлади. Углим уйдагилар б-н гаплашганда телда гапларини ёзиб олинглар деди, менга айтиб турасизлар деди. Уша сухбатларида онаси кизига сени тушунамиз нима бупти бир марта ....еган бусенг шунга шунчами бу нарса хаммадаям булиши мумкин,сен ситуацияни регилировка килгин, узингни "мен"ини куй деган гапларни айтишди. 

Вахоланки уша ишлар булиб унга шанс берилгандан кейинла гуё хеч нарса булмагендек ашула айтиб хохлаганини килиб юрди.Бир куни менга "оиламиздаги жанжалларни куриб мен турмушга чикмайман хеч качон дердим доим, мабодо чиксам хам фарзанд курмиман деб ният килардим ёшлигимдан", шучун 25га чиккинумча утирганман деди. киз бола хам шунака бемаъни ният киладими десам билмадим деди. Кундалигигаям мен факат бола учун керакманми эримга буни мен хохламайман депти. Телини беришдан аввал дугоналарига смс ёзиб хаммасини билиб колишди телни берасан кайтиб ушламайсан дейишяпти деб хайрлашиптиям. Кизим унга нимага бунака килдиз янги келинчак акам доим ёнизда булса сизга нима етишмовди, ёки уша болани севармидиз деса шунака эди депти безрайиб. Унда нега ушанга тегмадиз деса онами хурсанд килиш учун тегдим акезга депти. Уйиз бузилиб кетса у сизга уйланадими деса у ажрашди депти. 

Хатто шу даражада безбетлашдики в тихоря пакостьлар кила бошлади. Мени 2-3 марта кайнок сув б-н куйдирди(тахорат учун кайнок сув куйиб куйипти). Сабабини сурасам билмапман деб лабини кийшайтириб кулимсарайди. Балки уйлаётгандирсиз роса уни эзиб кун беришмагандир деб, Худо шохид роса харакат килдим, кизим хам, утган ишларни униттириш узинингни кулингда, биз яхши муомала киляпмиз, ушанга яраша булсин сени муомаланг деб. Уйидагилар б-н куришдиям тез-тез мени уйимдаям, кучадаям, узим уйигаям обориб келдим. Углими каршилигига карамай. Ушани тугилган кунида уйидагилар келди йигилишиб,чиройли килиб кутволдик хурматини жойига куйиб. Бемалол утиришди, гаплашиб утириб узаро канака келин олишни маслахатини килишди(битта холаси келин излаётганди). Онаси углини гапириб, "мен уйлансам мабодо бирон гапини эшитиб колсам бир секунд олиб утирмай жавобини бераман дейди" деб утирипти. Астагфирилло деб узимни зурга ушлаб утириб юрагим ёмон бупколди, чикиб дори ичдим. Кизингни мен олиб утирибман, уни ё калласи ишламайди, ё фаросатсиз. 

Кизи умуман укувсиз хеч нарса кулидан келмайди, уй ишларини эплолмайди, ургатсам хуп дейдию узини билганидан колмайди. Кейинги сафар яна шу ахвол, ургатувдиму десам эсимдан чикиб колди деб турверади безрайиб. Охири уйидагиларга укувсизлигини айтсам бунга умуман иш килдирмаганмиз факат укисин деганмиз деди бувиси.26га кириб турмушга узатилган киз качон урганади, оддий усмир кизларни акли етадиган ишларни билмаса. У факат газета журналлардан эр б-н кандай яшашни, канаккиб кулга олишни яна анчагина европача маслахатларни киркиб 2-3 та папкага тикиб куйган экан. У уша маслахатлар бн углимни ростакамига кулга олиб булган экан. 

Бир марта укаси келганда утган сафар мени алдаб бошка жойга борган экан узи тан олди сиз хам биргамасидикансиз десам, менга купол гапирди ва ташкарига чикиб жавради. Келгандан кейин нима деди укенг десам опкетаман деди деганди биз мажбурлаб олиб утирганимиз йук узи билади. Агар ёш йигит сени такдирингни хал киладиган булса десам, укасини чакирипти. Келиб менга удагайлаб урмокчи булди, уша пайт углимга тел килгандим опкетмокчи деб, хамма гапларни телда эшитиб туриб, кулимдан телни олиб кудахола мени хурматими жойига куймаяпти сиз эркакмисиз деди. Менга "агар бувим касал улиб колса келиб хар нарса киламан эхтиёт бубтуринг "деди, менга бир нарса булса углим сени сог куймайди десам сиз углизи менга гапирманг деб кулди. Углим телда шуларни эшитиб туриб хам гиринг демади. Углимга кейин нимага индамадинг мени урмокчи булди сени эркакми деди тилинг кисик жойи борми десам, куйинг унакалар б-н тенг булмайлик деди. Мени хатто телда химоя килолмади. Кетгандан кейин хонасига кириб йигиштириб куйиш учун киргандим кичкина айри(кандайдир дарахтники) болами куйлаги кандайдир айикча турипти. Шубхаланиб биттасига обориб курсатдим. Чунки аввалрок онаси уйни ичига сеп деб кабристонни тупрогини берган экан. Мен олиб куйгандим сепдирмай. Уша домла буни каттан олдиз бу амал деганди, айтдим. Углизи сиздан тондириш учун килинган деганди, кайтаришини иложи йукми десам, кайтарик кибераман лекин углизга ичириб хам куйган углиз факат ушани дейди. Буни иложи йук деди. Ушанда ишонгим келмаганди. Уша нарсани кайтариб келиб жойига куйдим куйдим жойига куйинг дегани учун . Эртасига кайтиб келиб ёстигини тагидан тополмай мендан суради онам опкелганиди ёстигини тагига куй деб кани тополмадим деб. Узи сувга окизиб юбориш керак экан, домла хам нега жойига куйинг деди. Ушандан кейин давлениям ошиб гиперт.криз булди кечкурун тез ёрдам чакирди кизим, ушанда хонасидан чикиб хам куймади келин. 

6 ой деганда мени хам асабим дош бермай куйди, гапирсам пинагини бузмай кулимсираб утираверади. Одамми асабини бузиб узи пинагини бузмай утирверади. Шундан кейин Углим келди, хотинига бир огиз гапирмади, телда 1 талок куйган экан уша пайтлар. Мени ахволими куриб хаво алмаштириб келамиз деб опкетти санаторийга. Уйда бош коронги б-б келган кизим б-н колди. Синглисигаям тайинлаб кетти назорат киласан деб. Ушандаям ташкарига чиккан б-б бировлардан тел. сураб гаплашиб юрипти,кимлар б-ндир. Уни кучада гаплашганини телда узим хам кургандим кузим б-н. Хуллас бир куни шомда чикиб кетипти, кизим акасига айтипти йук хотиниз деп, 2соатлардан кейин келган ва телда углим нима деган билмиман укасини чакириб кетипти. Менга билдирмади углим, кетамиз деганди уйга кайтдик. Келсак кизим утирипти, келсам хам чикмай утирипти деб уйлагандим кейин айтишди менга. Кейин уйидагилар келиб нарсаларни йигиштириб кетишди, хатто менинг нарсаларимниям кушиб опкетаётган экан, углим индаманг хохлаган нарсани олсин тенг булманг деди, аралаштирмади. Ушандан кейин ярим ойча вактдан утиб кайтиб кетмокчи булди, мен хам бирга кетаман танишлардан узокрокда юриб озгина узимга келарман деб кетдим. 

Узб-нда юрганда ярим ой ичида у б-н гаплашиб учрашиб юрган экан, унга шанс бергандим хохламади, энди хаммаси тамом деганди менга, бутунлай кетгандан кейин. У ёкка боргандан кейин хам негадир галати булиб юрди, мен б-н ушани деб уришадиган одат чикарди. Ярашаман кечираман барини деганди, узи хохламадию унга шанс бердинг 6 ой ичида нималар киворди, ваъдасини устида турмади, нахот сенда эркаклик ори йук десам бу мани хаётим деди. Оркаворотдан одамларни миш-мишлари менга хам етиб келди. Чунки у дугоналарига хамма гапни айтган, хатто кушнини келинигаям айтган экан. Узиниям углимиям элни олдида юзини шувут булаётганини билмайдиган овсар. Козон хеч качон ёпиклигича турмайди, уни бир кун биронтаси очиб куради дегандим. Углим манга бир марта айтганди, бировларни нима дейиши мени кизиктирмайди, менга бари-бир деб. 

Онаси уни ва укасини 10 ёшидан ташлаб четда ишлаганини окибати шундай тарбия топган, факат интернетдан маълумот олиб тарбия курган экан. Ушани деб углим йук денг, мени тугмагансиз дейишгача етти ахвол. Яшаётган уйда хатто мен йукдек тутди узини, уйни эгаси рус кампир хам боленгни роса хавас килардим канака эди, 180 градусга узгарипти. Битта хотинни деб шунча узгарадими одам, здесь нечисто черная магия, жен много мать одна деб уям йиглади хатто. Биринчи марта борганимда "спасибо тебе за сына, за воспитание,такой умный,таких как он сейчас мало"деганди уша кампир хам. Ростиям канака бола эди, ушанга уйланиб узгарди. Доим менга ойижон сиздан миннатдорман мени шу даражага етказганиз учун дерди. Уша ишдан кейин танимайдиган даражага келди. Ушани бизи оркамиздан онасини олдига борволиб у ердаям учрашиб телефонлашиб юргани учун мен б-н уришиб юрган экан углим. Кизим ушани шомда чикиб кетиб кайгадир бориб келганини акасига айтгани учун онаси кизимга смс ёзворганди хомиладорсан илойим у бугин бу бугин деб. Ушандаям углим укиб куриб хам ноль реакция булиб кераги йук деганди. Положениядаги аёлга канака таъсир килади, роса хафа булганди, акамга фарки йукми шунча каргаб ёзипти, айбим акам тайинлагани учун айтганимми деб. Охири бизни айбдор килди углим, сен б-н бирга 1 йил яшаб туриб килдию уша ишларни. Биз б-н колиб килгандаям айбдор булардим янги келинни ташлаб кетгандан кейин шунака булдита, дейдиган, десам хам тушунмайди Агар ушани десанг берган сутимга розимасман хам дедим. Одамлар кулини бигиз килиб оркангдан кулишларини хохламайман десам, биров танимайдиган жойда яшайверамиз дейди. Куркадиган жойинг борми тилинг кисикми десам йук дейди. Узингдан кочолмайсану эр-хотинни орасидаги ишни учинчи одам хам билишини эсингдан чикароласанми десам хам барибир. Узбекистонга кайтиб бормиман деди. Тул бошим б-н шу ниятда укитдимми кийналиб дедим. Пешонамдан курдим, улсам улигим кучада колмайди итмасман дедим. Куёвлар кумади кариндош-уруглар бор, даданг гурида тикка турадиган булди дедим. Дадаси канака инсон эди, менга бошида "хотин йулда, бола белда, ота-она, жигарлар топилмайди"деганлар. Бир умр уша коидага биноан яшаганмиз.

Тинимсиз менга килаётган муомаласи, жанжалларидан сунг, майли яшасенг яшовур факат мени уйимга олиб келма, келсанг узинг келиб кетасан дедим. Изгой булиб яшашни хохламайман, нега уни кечиролмайсиз деганди, аввалгидек кабул килолмайман, кариндошлариниям. Бизга килган муомаласидан кейин кандай бирга туришим мумкин, ушанга у б-н туролмайман дедим. 

Бир куни келиб мен б-н яна уришди ва уни 3 талок куйдим деб йиглади ва менга кетинг сиз кетсез хаммага яхши булади деди. Канотим булса учиб кетардим, уша гапни эшитиб хам чикиб кетолмадим узга юртда. Кампир ахволими куриб суради нима булганини йиглаб айтдим. У хам йиглади разве он мусулманин, кто он такой сапля зелёная, у него менталитет тоже изменился. Время придет приползёт прощение будет просить, но боюсь поздно будет, деди. Ты никуда не уйдёш я выгоню его, со мной будешь жить деди. Кампирни уйида озгина муддат хотини б-н хам яшаганди , умуман ёкмаган хотини деганди. Унда на чирой на чиммат бор. Кок суяк, аёл демайсиз, плоская как доска дерди рус кампир. Шунда хам углимга рахмим келиб нега 3 талок куйдинг шунчалик пушаймон буларкансан десам, мажбур булдим деди. Мен сени мажбурламадим шу гапни айт деб дедим. Кетинг дегандан кейин умуман тургим келмай колди, узи 4 ой юргандим. Ушатта яна криз б-б больницада ётдим, хотини ётганда 3 марталаб катнаганди, борибтурибсанми,онасиям кебтуриптими деб сурасам, онаси ишидан ошиниб келолмеди. Менинг ишхонамни ёнида неча марталаб боряпман дерди. Мен хам уша жойда ётдим, бир кунда зурга бир марта келди. Хатто тел. килиб хол-ахвол сурашгаям ярамади. Талогини бериб куйиб, интернетдан кидириб ушани ечимини излаб бир нарсалар топиб менга хам курсатди. Энди афсусланиб юрибсанми айтишга айтиб, яшамокчимисан десам, иложини килолмаяпман деди. 

Узб-нга кайтиб келдим,авваллари 1 кунда неча марта тел киларди менга, уйланмай туриб. Энди хафтада бир марта тел. килиб соглигими зурга сурайди, 2-3 минутдан ортик гаплашолмайди. Кушними келини якинда менга айтиб куйди, смс ёзипти келиниз, онасиям билмайди тайно никох укитволдик дебди кушнимни келинига. Углимга эшитдим деб смс ёзвордим, жим. Агар ёлгон булганда айтарди. Сукут аломати ризо. Иссик-совукми, амалми нима килсаям углими онадан айирди. Барибир ушани деркан нима киларди бизга хам, уни уйидагиларга хам гапирмасиниди килган килмишларини ёзишмаларини. Икколови узаро келишиб ичига ютиб куйсиниди, билмасдик хам куймасдик хам аввалгидек юраверардик тинчгина кариндошлари б.н хам хар хил гап суз булмай орамиздан хар хил гап утмасдан. Энди гишт колипдан кучди, шуларни айтсам хам жим. Факат Оллодан Иймон, инсоф тилаб, калб кузларини очилишини ёлвориб сураяпман. (углим бир куни узи айтди:"тушимда кузим кур булиб колипти" деб.Оллох кузингни оч дегани бу)дедим. Тезрок аввалги холига келиб колса, Оллога осон!!!!Оллога таваккал килдим!!!!

Сардорбек илтимос мени ёзганларими хам чикарсангиз. одамларнинг фикрини билмокчиман, Янги келинчак эри ёнида хамма нарсаси мухайё, мухтожлик курмаган булса, кандай тузини еб тузлигига тупуриш мумкин!? кандай килиб бошка эркак билан эр- хотинни уртасидаги нарсаларни айтиб мухокама килиб камига уша болага куришиб гаплашиб олишимиз керак дейди. Эри телига пул солиб куйса бошка давлатдан уша йигитга тел килиб гаплашиб утиради. Кандай килиб бир дона углим хотинни деб онадан жигарлардан воз кечади, вахоланки биз унинг килмишларини кечириб имкон бергандик шуниям кадрига етмай кетиб колса хам, углим барибир ушани деб турса. Бу кандай бедодлик.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 579 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта166 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
2 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
3 Автомобилестроение
Пришли на сайта112 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
4 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
5 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
6 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
7 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта147 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
8 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта74 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
9 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
10 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта129 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz