Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » КЕЧИККАН ДИЛ ИЗҲОРИ
14:30
КЕЧИККАН ДИЛ ИЗҲОРИ
Анвар ҳар кундагидан эрта туриб, апил-тапил кийинди-ю ишга отланди. Ортидан онаси Холида опа жавраб қолди:
— Ҳой, ўғлим, нима бўлди сенга, тонг азондан туриб, қаёққа отландинг? Чой-пой ичиб кет мундоқ...
— Ичгим йўқ, ойи. Майли, яхши қолинг.
Анвар шундай дея дарвозани тарақлатиб ёпиб кўчага чиқиб кетди. У бекат томон шошилар экан, "Кетиб қолмаган бўлсин-да” деб қўйди.
Ҳали эрта бўлгани учун бекатда йўловчилар кам. Шу пайт биринчи автобус келиб тўхтади. Ҳамма ўзини ичкарига урди. Аммо автобуснинг Анварга умуман дахли йўқдек атрофга олазарак боқарди.
— Минмасангиз, анқаймай четга ўтинг, ука, халақит бермай.
Бола кўтарган ўрта ёшлардаги аёлнинг зардали сўзларидан оғринган Анвар секин четроққа ўтди. Хаёлида "Наҳотки, кетиб қолган бўлса. Аниқ кетган, ҳар лаҳзада битта такси бўлса”, деган ўйлар ғужғон ўйнарди.
Унинг атрофга умидсиз боқаётган кўзлари бирдан чарақлаб кетди. "Ана у” Шундоққина муюлишдан қизғиш ҳарир куйлаги тонгги шабадада нафис ҳилпираган, битта қилиб ўриб ташлаб қўйилган сочлари гавдаси узра тўлғонган ой юзли, ўша Анварнинг ақлу ҳушини ўғирлаган қиз мардонавор қадамлар билан юриб келарди. Анвар унинг ташрифига муштоқ бўлса-да, гўё эътиборсиздек кўзини бошқа томонга олди.
Бекат ёнидаги бир туп ўрикнинг гуллари дувиллаб тўкилар, шаббода ҳозиргина бекатга келган қизнинг гўзаллигига яна гўзаллик қўшмоқчи бўлгандек, ўрик гулларини унинг сочларига, киприкларига беаёв қўндирарди.
Яна автобус келиб тўхтади, ҳамма чиқди. Қиз ҳам. Анвар эса ҳаммадан сўнг. Ногоҳ бу париваш қиз билан илк учраган кунини эслади. Шу бекат. Бир ўзи турарди. Ортидан қўнғироқдек овоз эшитилди. "Автобус кетиб қолдими?” Бу майин овозни эшитган Анвар бурилиб уни кўрди. Унинг узун киприклари пирпирар, чаросдек кўзларида безовталик ҳукмрон эди. У жавоб бериш ўрнига ҳайронлик билан тикилиб қолган йигит ёнидан асабийлик билан нарироқ кетди.
Анвар уни хафа қилиб қўйганини сезди. Нимадир дейиш керак, саволига жавоб берай деса орадан тўрт-беш дақиқа ўтиб кетди. "Энди етиб бордими?” деб кулиши мумкин. Ўйлаб, ўйлаб қиздан "Соат неча бўлдийкин?” деб сўради. Қиз қошларини чимириб жа­воб қайтарди.
— Соат сўраш урфдан қолиб кетган.
Ундан бундай кескин жавобни кутмаган Анвар бироз ўзини йўқотиб қўйди. Қизнинг қўлидаги бир даста китобга кўзи тушиб:
— Унда китоб кўтариб юриш урфга кирибди-да? — деди.
Қиз ялт этиб Анварга қаради. Юзларида енгилгина кулгу бўй кўрсатди. Анварнинг ҳам юзларида "Бопладим” деган маънони акс этган табассум жилваланди. Шу қисқагина учрашувга ҳам ўн кун бўлибди. Ўн кунки, Анвар қалбида кечаётган туғёнларга тушунмайди. Юрса ҳам, турса ҳам, хаёлида ўша қиз. Ухласа тушларига ҳам кирди. "У ким, исми нима, қаерда туради, қаерда ишлайди ё ўқирмикин?” деган саволлар ёпирилиб келаверади-келаверади.
У қиз кундан-кунга ҳаётининг бир бўлагига айланиб борар, уни ҳар тонг узоқдан бўлса-да, бир кўриш истаги тинч қўймасди. Бирга автобусга миниб қолган кунлари, ав­тобуснинг ҳеч қачон тўхтамаслигини, узлуксиз юра-юра бахт манзилларига олиб бориб қўйишини бор вужуди ила хоҳлайди. Аммо ўзи ишлайдиган идора ёнидаги бекатда одамлар ўзлари туртиб-туртиб тушириб қўйишарди. Исмини ҳам билмайдиган, қалбининг бир қисми бўлиб қолган қиз эса кетади.
Анвар идорасига кириб иш столига ўтирганча ўйлайди: "Қайси бекатда тушаркан?”. Бир куни бу қизиқиш устун ке­либ, автобусда ишхонасини ҳам унутиб, қизнинг қай бекат­да тушишини кузатмоқчи бўлди. Автобус ҳар бекатда тўхтаганда Анвар қизга ўғринча қараб қўяди. Нимагадир ав­тобусда одам сийраклашиб қолса-да у тушишини хаёлига келтирмасди. Ниҳоят шаҳар четидаги шифохона бекатида қиз тушди. У бу каби кузатишларни тўрт-беш марта ўтказиб юборди. Аммо ҳадди сиғиб қизга бирор нима демоққа ожиз эди. 
Тонгда яна кўча томонга шошаётган ўғлининг қўлидан тутган она уни дастурхон бошига олиб келди:
—Ўғлим, шу кунларда сени ҳеч тушунмай қолдим. Одамови, бир бошқача бўлиб қолгансан. Ишинг жуда қийинми, бо­лам? Уйқунгнинг ҳам тайини йўқ, қачон қарасам қўшиқ эшитиб ўтирасанми-яй? Илгарилари ўн гапириб, бир кулардинг.
Анвар онаси атайлаб у учун пиширган қуймоққа паришонхотир тикилиб жим тураверди.
—Уйлан десам, хоҳламайсан, ўқишни битирганингга ҳам мана, икки йилдан ошаяпти. Уни айтсам ҳам, буни айтсам ҳам йўқ дейсан, болам. Ана, тоғангнинг сендан кичкина ўғлига бир ойдай қизни унаштиришибди. Сен эса....
— Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, ойижон, — деди.
У бекатга чопганча етиб келганда қизнинг турганини кўрди. Нигоҳлар тўқнашди. Ан­вар негадир қизнинг кўзлари­да ўзгача ғамнинг соясини, таъманинг шарпасини сезгандек бўлди. "Наҳотки, у ҳам менга бефарқ бўлмаса” деган тотли туйғу тонгги саболар ила қалбига урилган Анвар унга туйғуларини ошкор этмоққа жазм этди. Аммо қандай? Ахир уни кўрса тили айланмай қолади-ку. Бугун нима дейишимни обдон ўйлайман. Эртага бари бир айтаман. Шунда менинг орзуим ушалади. Йўқ деса ҳам умидимни сўндирмаса бўлди. Барибир дарров "Ҳа” демас-ов. У шу хаёллар билан куннинг қандай ўтганини билмади. Туни билан яна ўйлади. Ҳеч айта олишга кўзи етмай хат ёзишга жазм этди. Ахир талабалигида жўралари унга чиройли сўзларни биласан деб яхши кўрган қизларига хат ёздирарди-ку. Ўзини-ўзи койиди, хат ёзиш ҳам бачканаликдек туюлди. Мактаб ўқувчисиманми, хат ёзиб бериб қочиб кетсам…. У ҳеч қачон бундай ҳолга тушмаган.
Йигирма уч ёшида муҳаббатнинг асирига тушиб қолганди. Эрталаб боши оғриқдан тарс ёрилаёзган Анвар бир қарорга келолмади. Ўзини жуда ожиз ва бахтсиз ҳис этди. У муҳаббатини қандай изҳор қилишни билолмай гаранг эди. Шу пайт кўзлари туни билан очилган настарин гулларига тушиб, кўнгли яйраб кетди. Калаванинг учини топгандек севинди. Ювингач бир даста настарин гуллардан узганча ўзини кўчага урди. Онаси ортидан ҳайрон боқиб қолганини ҳатто сезмади.
Кўчани тўлдириб, бир қучоқ гул олиб келаётган Анварга қизнинг кўзи тушди.
"Наҳотки, исмимни билган бўлса? Шунинг учун муҳаббат гули бўлган настаринларни олиб келаётганмикан? Биламан. Сиз бу гулларни менга олиб келаяпсиз. Кўзларингиз ҳар куни айтиб, менга бахт ато этган сўзни бугун тилда айтмоққа журъат этдингиз. Мен бу кунни қанчалик кутганимни билсангиз эди. Ортимдан соядек эргашганларингизда дил изҳорингизни кутдим”.
Настарин Анварга хаёлан сўзлар экан, шундоққина ёнига келиб тўхтаган таксига ўтирди-ю жўнаб кетди. Ойна ортидан Анварга унсиз шивирлади: "Мен учун бу дунёда борлигингизнинг ўзи катта бахт”.
Анвар бекатда турган қизни узоқдан таниб ҳаяжон ила келаётган эди. Ҳозир гулларни унга тутқазаман. "Ҳовлимизда очилган. Сизга атаб атайлаб олиб келдим” дейман. Унинг хаёллари зумда тўзғиди. Қиз негадир шошганча автобусни ҳам кутмасдан машинага ўтиранича кўздан ғойиб бўлди. Анвар юришдан тўхтади. Гўёки ўйлашдан ҳам тўхтагандек хаёлига ҳеч нарса келмас, оёқларига настарин гуллари бир-бир тўкиларди.
Лаблари шивирлади: "Наҳотки, яна эртага қолса...”
Эртаси куни ойиси уни ишга боргани қўймади. Қўлида бир қучоқ настарин билан хонасига кирар экан, бўйинбоғи қаттиқ, қисаётганини ҳис этди. Ҳовлидан онасининг овози келди:
— Ахир якка-ю ягона тоғанг ўғлини уйлантиради-ю, сен иш дейсанми? Мен сенга кеча жавоб олиб кел, девдим болам. Тоғангнинг бизга кўп меҳнати сингган. Отанг раҳматли оламдан ўтганда сен билан опанг ёш бола эдиларинг. Сенинг катта ўқишларда ўқишингда, бугун нуфузли бир ташкилотда ишлаётганингда тоғангнинг ёрдами катта. Ахир тоғангнинг сендан бошқа жияни борми? Борақол болам, эрталабдан хизматда бўл. Эртага тўйингнинг бошида турадиган ҳам шу тоғанг...
Анварнинг дунёси қоп-қоронғу эди. "Ахир бугун айтмоқчи эдим, ойижон. Қийналиб кетдим. У сиз менга дунёнинг қизиғи йўқ. У шу каби сўзларни асабий шивирлади. Аммо шу тобда тўйхонага ҳам бормаса бўлмаслигини англаб турарди. Ўз-ўзига сўз берди”: "Эртага албатта. Фақат настарин гуллари тўкилмай турса бас”.
У бор аламини ишдан олди. Тўйхонадаги деярли барча ишни уддалади. Гоҳ самоварда чой қайнатган, гоҳ меҳмонларга қарашган, гоҳ ошпазу қассобга ёрдам берган... Базм аллақачон бошланиб, келин-куёв давранинг тўрида қур тўкиб ўтиришарди. Ҳамма келин-куёвни бу бахтли оқшоми билан қутлаган.
"Келиннинг исми Настарин экан-да, чиройли исм экан” деган хаёллар билан келин-куёвни қутлаш учун улар ёнига борган Анвар чиройли қадаҳ сўз айтиб, куёвга қўл узатди. Келинни ҳам қутлаш учун қўл узатган Анвар тахтадек қотди. Майин шамол келинчакнинг юзидаги ҳарир матони очиб юборди. Нигоҳлар тўқнашди. "Наҳотки?” Айни дамда Анварнинг хаёлидан ўтган сўз шу бўлди. У Анвар­нинг қалбига муҳаббат оловини ташлаган ўша қиз эди. Қизнинг кўзларидаги ғам ва таъна Анварга таниш, жуда таниш эди.
Анвар тўйхонадан гўё югуриб чиқди. Ҳовлиларига қан­дай кириб келди, билмайди. Энтикиб-энтикиб нафас олар, ҳаво етишмаётгандек юраги типирчиларди. Ҳовли сатҳи настарин гулининг япроқларига тўлиб кетганди. У шошиб настарин тубига боқди. Ҳамма гуллари тўкилиб кет­ганди. У гўё оёқлари остида ер билан битта бўлиб сочилиб ётган настарин гулларини эмас, орзуларини, умидлари-ю илинжларини босиб ўтарди.

Муаллиф: Гулшан ШЕРМАТОВА

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 623 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта274 Ушли с сайта112 репутация сайта0.0
2 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта256 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0
3 MP3UZ.NET
Пришли на сайта189 Ушли с сайта76 репутация сайта0.0
4 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта196 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
5 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта232 Ушли с сайта163 репутация сайта0.0
6 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта192 Ушли с сайта111 репутация сайта0.0
7 Мультимедиа
Пришли на сайта166 Ушли с сайта68 репутация сайта0.0
8 Автомобилестроение
Пришли на сайта174 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
9 SAYYOD.COM
Пришли на сайта195 Ушли с сайта257 репутация сайта0.0
10 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта168 Ушли с сайта109 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz