Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Йўл четидаги кампир! Сенсацион сухбат!
09:24
Йўл четидаги кампир! Сенсацион сухбат!
Бугунги якшанба мухлис минбари хар галгидек эмас, бирмунча жонлироқ ўтади.
Яъни хар доимгидек сирли инсонлар эмас.

"Софийский" кўчасидан ўтадиган аксарият инсонлар бу  кампирни жуда яхши танишади. 
Бу момо шу кўчада жойлашган туғруқхонага етмасдан трамвай йўли кесишган кичик чорраха олдида туради.
Танишга сабаб у қишнинг совуқ қахратони, ёмғирларида суткалаб хассасига таянган холда эгилиб тураверади.
Қилт этмайди.
Мошиналар тўхтаб қўлидаги пакетга пул ташлашади.
Уни хамиша мана шундай  қахратон қиш  ёмғир ва ярим кечасида хам учратиб ажабланасиз.
У хақида гап-сўзлар хам кўп бўлганди, гўёки наркоман ўғли мажбурлаб шу ерга олиб келиб қўйиб яна уйга олиб кетиши. Баъзи таксистлар у ўғлини пойлаб уришмоқчи бўлишгани ва хоказо.  
Хар сафар тушиб интервью оламан дердиму, ё ёнимда диктофон бўлмасди ё таксидан тушиб қолиш иложиси бўлмасди. Сўнгги пайтлар йўқолиб қолгач, оламдан ўтибди деб ўйладим. Чунки юқорида айтганимдек кампир бўлиб қахратон совуқда, ёмғирларда юпқа кийимда соатлаб тураверишни ўзи бўлмайди. Яна доим ўғлидан калтак ейди деган гап сўзлардан кейин фақат шундай хаёл келаркан.
Бир клип суратга олиш репортажидан қайтаётган пайтимиз соат 00дан ошиб бўлганди. Қарасам ўтирибди.

Шартта тўхтаб, мана хозир интервью оламан деб, мабодо йўқ деса пул билан аврарман деб қўлимга пулларни буклаб олдим.

Салом бериб секингина ёнига ўтириб ўзимни таништирдим. Мен тарафга қараганидан сесканиб кетдим, унинг кўзлари кўрлигини билмасдимда. Кўзларида чандиққа ўхшаш доғлар бор эди.
 
Неча йилдан бери шу ердан ўтиб сизга кўзим тушади. Ўғлингиз олиб чиқиб қўяр экан...

-Неччи маротаба ўзимга хам шу гапни айтишган. Яшаб турган "квартирам”га бориб кўрганлар хам бўлган. Уч ўғил бир қизим бор эди. Икки ўғлим қамалиб кетган, қизим ўлиб қолган. Бир ўғлим Россияга кетиб, йўқолиб кетди, мана 4 йилдан бери  қайтиб келмади.  Қизимнинг тўртта боласи етим қолиб кетган, шуларни боқаман шу ерга чиқаман.  Каттаси 11, кейингиси 9, ундан кейини 8  ва кичиги 6 ёшлик болалар. Ишлай олишмайди хали кичик. Ўғлингизни нексияси бор экан, мерседеси бор экан, қанақадир иномарка мошинаси бор экан деб нечтаси келиб айтади. Сўкиб кетганлар хам, келиб уриб кетганлари хам бўлди.


Нима учун?

-Нима учун шу ерда турасан? Ёлғончисан, "мошенник”сан деб. У куни джип мошинасида келиб уриб кетди мени.


Милицияга айтмадингизми?

-Милицияга айтсам айб ўзимдаку, мана бу ерда ўтирибманку. Иложим йўқ.

 

Қишин ёзин хаво ёмон бўлса хам турасиз, кечаси асосан. Кундузи ....

-Кундузи милиция қўймайди.  Кечаси хам қўймайди аслида, мана хозир хам  энди келгандим милиция келиб кетинг деди. Қайга бораман, уч-тўрт сўм топишим керак, невараларимни боқишим керак. Кўзим кўрмайди... Операция қилдиришим керак, бунга хам пул керак. Боқадиганим йўқ.
 
Хеч қандай қариндош-уруғларингиз хам йўқми.

-Хеч кимим йўқ, фақат шу тўртта неварам бор,  ишлай десам кучим етмаса.

 Қизингиз неччи ёшида оламдан ўтган?

-34 ёшида. Эх...битта ёмон болам бор эди. Қамоқда 12 йил ётиб чиқиб.... 

Қизимни эри ўлганидан кейин, қизим мардикорчилик қилиб шу тўртта боласини боқиб ўтирганди. Қамоқдан чиққан ўғлим ёмон эди, вахший... Қизимдан пул сўраган, у укам ўзим мардикор ишлаб 4 етимни зўрға боқяпман, пулим йўғийди деган. Ўғлимни эса кайпи бўлган, халиги анавинақа укол қилган, ўзи ўпка касали эди, уни тузатаман деб светаформа светофор чиқиб пул йиғардим. Медстестралар ёллаб уни даволатганим...бекор даволатибман ўлиб кетса бўларкан (йиғлаб юборади) қизимни ажалидан бурун уриб ўлдириб қўйди. Болларингни менга пеш қилдинг деб уриб ўлдириб қўйди қизимни. Мана касал бўлса хам  яна 20 йилга қамалиб кетди. Катта ўғлим ундан қўрқарди, ажратолмасди, унга аввал пичоқ тиқиб олгандида. У милицияга хабар берганди, уни хам тортиб кетди бу хам урди деб. Урмадим деса хам ўртанча ўғлим урди деб турибдида. Бечора катта ўғлим Бахтиёр бегунохдан бегунох қамалди. Қизим ўлиб кетди, бир кунда учта боламдан айрилдим болам..(йиғлайди). (йиғидан ўзини тўхтата олмайди): Мен халиям одамман, жоним тошдан экан юрибман.

 

Юпатишга уриндим. 84 ёшга кирган бу момнинг исми Фарида экан.

 

Қаерда яшайсиз?

-Хар ерда яшайман болам. Сирдарёда хам "квартира”да яшайман, вокзалда хам, уйим йўқ. Жиззахда уйимиз ёниб кетган, квартирама квартира яшаб юрдик. Хокимиятларга ёрдам сўраб мурожаат қилавердим, фойдаси бўлмади. Фондда пул йўқ экан. Тошкентга ёрдам сўраб келганимда қўлимда ёш болам, бир сўм пулим йўқ, президентни ёнига киргазишмади. Шу бўйича Тошкентда қолиб кетдим. Мана Тошкентда яшаяптганимга 18 йил бўлди. Кетолмайман, кетай десам пулим йўқ, борганим билан қаерда яшайман, уйим бўлмаса. Хозир квартира тополмасам вокзалда, автовокзалларда ётиб юраман.

 Ўғилларингиз чиқса сизни қаердан топади?

-Менга керак эмас унақа бола, ўша ерда ўлиб кетгани яхши (йиғлайди) . Каттаси чиқса топиб олади, мана бу ерда туришимни билади. Халиги ўртанчаси ўпка касали бўлганида шу ерга чиқиб пул йиғишимни кўриб қолган. 8 йилдан бери тураман шу ерда.

 
Оғир экан тақдирингиз...

-Иложим йўқ, (йиғлайди) ўзимни ўзим ўлдириб қўяй десам манави ёш болаларни ўйлайман. Иложсизликдан шу ерда ўтираман, бировлар уриб кетади, бировлар сўкиб, анави ерда, (ёнидаги махаллага ишора қилади) биттаси кучугимга талатаман, кет  дейди. Майли талатсин дедим, бир икки кун "дўхтир”да ётиб чиқарман тузалиб. Яна туравераман...

 

Бунча аёлни матонати темирдан бўлмаса-деганча шок холатида  уйга қайтдим.

Уйга келиб анча ўзимга кела олмадим.  Инсонни бошидан қора кунлари ўтгани унинг ўзига уриб кетгандек бўларкан. Аураси оғир дейдими тушунмайман. Озгинагина шу кампир билан гаплашиб тўғриси бир сутка тобим бўлмади. Бошим шу қадар оғридики дорилар хам таъсир қилмайди. Юки бор инсон дейишадику. Шуни хис қилдим.

Яхши хам кетар чоғи қўлимдаги атаганимни бериб кетдим. Шунда хам шундай юк сезган бўлсам..

  

Кўчада юрар эканмиз ёнингиздан ўтиб юрганларнинг хар бирида турфа муаммо ва турфа тақдирлар эканлигини билмаймиз.

Йўл четида турган кампирники каби...

Лекин бу кампирники у ўзи шу туриши каби бошқача. Ўта туриб ниманидир сезасиз, бехосдан хайратланасиз. Бекорга рух рухни сезмайдида, унинг аянчли тақдиридан аслида сезиб хайратланамиз...

Фақатгина яқин келиб сўраб-суриштирсаккина тушуниб етамиз.

 Лекин фойдаси-чи?

 

Ха битта интервью олибсану бошим деб нолияпсан, яна фойда дейсан дейишингиз мумкин.

Уни ёнидан кетар чоғи вой хозир супермегасенсация қиламан деб шодланиб сакраб-сакраб уйга келганим йўқ аслида.Тўғри, балки одамларга бу қизиқ бўлади деган фикрим бўлгандир. Лекин фойдаси хақида ўйлаб, мана мени қўлимдан шу он келгани буни халққа етказиш экан, демак уни ўқиб кимдир мен каби ўзини қўлидан келганини қилиб бирон ёрдами тегар деб ўйладим. Қўлма-қўл уланиб кетаверилади. Асосийси ўша қўлдан келганни қила билиш.

Бўлар фойдаси.

Мен яхшиликка, яхши натижага хамиша ишонаман!

Харакатда баракат! Хеч қандай харакат натижасиз бўлмайди!

Sayyod
Суратлар муаллифи Феруза Фаттахова

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 575 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта167 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
2 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта277 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
3 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта190 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
4 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта256 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0
5 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта227 Ушли с сайта98 репутация сайта0.0
6 VOYDOD.NET
Пришли на сайта213 Ушли с сайта126 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта171 Ушли с сайта140 репутация сайта0.0
8 SAYYOD.COM
Пришли на сайта193 Ушли с сайта256 репутация сайта0.0
9 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта143 Ушли с сайта133 репутация сайта0.0
10 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта155 Ушли с сайта100 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz