Сенга боғлаган иплар кўринганида эди...кесардим, узардим, ёқардим... Улар сенга кўринганида эса...ажабланардинг, хайратланардинг ва....балки ачинардинг. Лекин кесолмасдинг, узолмасдинг ва ёқа олмасдинг хам.
Чунки унинг кучи сени қўлингда бўлмасди....
Йиғлама! Сени кўзларинг йиғлаш учун эмас, чарақлаб нур таратиб туриш учун яралган, унинг нурларида бахтли инсонлар чўмилиб яшаши керак.
Кутма бормайман.. йўқ соғинганингда хам бормайман энди. Энди ўзинг келасан, лекин кўришишим даргумон...Сабаби у пайт энди мени соғинчим хаммасини хал этади!
____________________________________________
Исмингни билмай учратганимда, шахло кўзларинг учун Шахло деб номлашган, хуснингга Гўзал деб аташган, овозингдан Асал деб аташган деб ўйлашим мумкин эди... Хозир номингни биламану...лекин қалбим сени Дард деб атайди.
Тинчлан юрак, у энди йўқ... Йўқ эди хам аслида. Кечир юрак, алдаб қўйдим, у эмасди мухаббат.
У йўқ эди, бор бўлмаган, мен ишондим нажотга...қўлларимга қалам тутган рассом-умид соддага...
Кечир юрак, ўзим ахмоқ...сенда айб йўқ аслида. Ёлғизлигим эргаштирди қўлим тутиб нажотга, умидларим яйраб турди ширин-ширин сўзига...
Тинчлан юрак, у энди йўқ... Йўқ эди хам аслида. Хотирани ёдга солма, ёлғон бўлган барида...
(c) Sayyod