Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 23 » Ёдгор Саъдиев: “15 йиллик хизматдан қайтган аскарга ўхшайман!”
19:55
Ёдгор Саъдиев: “15 йиллик хизматдан қайтган аскарга ўхшайман!”
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев кўпчиликда жуда жиддий инсондек таассурот уйғотади. Аслида эса, актёр камтарин, хушфеъл ҳамсуҳбат. Ҳазилкашлигини ҳам алоҳида эътироф этишни истардим! Бугунги суҳбатни ўқиш асносида таърифимиз ноўрин эмаслигига ўзингиз ишонч ҳосил қилсангиз ажабмас! Актёрнинг ижодида жорий  йилда туб бурилиш юз берди Театрдаги узоқ йиллик ижодий танаффусдан сўнг яна Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қайтди...
— Ёдгор ака, ўн беш йиллик ижодий танаффусдан сўнг театрга қайтиш ҳаяжонли бўлса кераг-а?

— Бу даргоҳга яна қайтганимдан хурсандман! Театрни жуда соғинган эдим. Бунга қадар Ички ишлар вазирлигининг бирлашган таҳририяти қошидаги "Қалқон” студиясига бадиий раҳбарлик қилдим. У ерда ҳам самарали ижод қилдим. Йирик ишларимдан бири — ёзувчи Тоҳир Маликнинг "Иблис девори” асари асосида фильм суратга олдик. Айтмоқчиманки, ўтган вақт давомида ижоддан чекинмай, ҳаракатда бўлдим. Аммо, доим театр ўзига оҳанрабодек тортаверди, саҳна соғинчи тинч қўймади. Бир қарашда баъзилар "Студия ишидан чарчагани учун театрга қайтгандир”, деб ўйлаши мумкин. Лекин, улар қаттиқ янглишишади! Чарчаган одам қандай қилиб театрга келиб ишлаши мумкин? Театрда катта куч-қувватга эга актёргина ишлай олади. Шу ўринда бир маълумот: Акам Хайрулла Саъдиев билан биргаликда "Қалқон фильм” деб номланган янги студия очдик.
— Ижодий жамоа сизни қандай кутиб олди?

— Бу савол менга доим эриш туюлади. Чунки, театрдан кетганим йўқ. Шунинг учун қайтишим қандай бўлганлигини ҳам айтишимнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Жамоа қарсаклар билан кутиб олгани ҳали ҳамон қулоғим остида жаранглаётир! Қисқаси, нон тишлаб, ҳарбий хизматга кетган ва орадан ўн беш йил ўтиб уйга қайтган аскардек ҳис қиламан ўзимни (кулади).
— Театрда бирор роль ижро этишга улгурдингизми?

— Ҳозирча йўқ. Спектаклларни кузатиб, муҳокамаларда иштирок этяпман. Билим ва тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ёшларга маслаҳатларим билан кўмак бериб турибман. Аста-секин театрга кўникяпман. Исталган пайтда илгаригидек театрда роль ижро эта олишимга кўзим етади. Бирор "юк”и бор асарни кутиб турибман! Балки имконият бўлса, ўша спектаклни ўзим саҳналаштирарман. Албатта, бу ҳозирча режа холос.
— У спектакл нима ҳақда бўлади?

— Бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларни ўз ичига қамраган спектакл бўлади!
— Негадир кўпчилик "Ёдгор Саъдиев театрдан аразлаб қолгани  туфайли кетган...” деган фикрда?

— Йўқ, бу нотўғри тахмин! Меҳнат дафтарчамда ҳам Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги қошидаги "Қалқон” студиясининг бадиий раҳбари лавозимига ўтганим муносабати билан театрдан кетганим қайд этилган. Театрдан гина қилиб бўлмайди!
— Сиз фаолият юритган ва бугунги кун театр муҳитида нималар ўзгарганини пайқадингиз?

— Ўн беш йил мобайнида ўзига яраша катта-кичик ўзгаришлар бўлган. Театр бу — жонли организм! У шамоллайди, даволанади ва тузалади. Театр жамоасига ёшлар келиб қўшилганлиги эътиборимни тортди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Камчилигига келсак, театрга кучли режиссура керак! Бу билан театрнинг  режиссураси паст даражада демоқчи эмасман. Тан олиш керак, аввалгига қараганда драматургия оқсагани сезиляпти. Ёш актёрларга маслаҳатим — қўшимча ишлар, уйдаги юмушлар театрдаги вазифасига ҳалал бермасин! Ўз навбатида бизнинг ҳам муаммоларимиз кўп бўлган, лекин, уларни театрга олиб келмаганмиз. Ёш актёрлар интизомсиз, деган фикрдан ҳам йироқман. Шунчаки, бу ўгитларим келажакда уларга асқотишига ишонаман! Кечагидек ёдимда, 1985 йил бир фильмда суратга тушганман. Икки йил давом этган тасвирга олиш ишлари бирор марта театрдаги фаолиятимга ҳалал қилмаган. Ҳолбуки ўшанда то суратга олиш ишлари тугагунча, Душанбега  68 маротаба қатнаганман.
— Ўзингиз таъкидлаганингиздек, театр актёрдан катта куч талаб этади. Соғлигингиз билан боғлиқ муаммолардан сўнг яна юракдан роль ижро этиш қийинчилик туғдирмасмикан?

— Асло! Биласизми, саҳнадан безиш эмас, унда кезиш керак! Бир гал "Қароқчилар” спектакли бошланишидан аввал белимда кучли оғриқ турган. Шунга қарамай, саҳнага чиққанман. Роль ўйнаш жараёнида оғриқни бутунлай унутган эдим. Саҳна касал қилмайди, аксинча, актёрларни ҳаётга қайтаради!
— Томошабин муносабатини ҳам кузатдингизми?

— Театрда қайта иш бошлаганимдан буён кўплаб ижодий учрашувларда бўлдим. Томошабинлар ҳам мени узоқ сафардан қайтган одамини кутиб олгандек қарши олишди (кулади).
— Шундай қилиб, театрда сиз роль ижро этган асарларни қачондан бошлаб кўришга муваффақ бўламиз?

— Шу ўринда, театр раҳбариятига алоҳида раҳмат айтмоқчиман! "Фалон ролни ўйнайсан!” деб ноқулай вазиятда қолдираётгани йўқ. Ёшимни ҳам инобатга олишяпти, шекилли. Қолаверса, раҳбарият ва жамоа томошабин кўнглини "юк”и бор роль билан жабт этмоқчи эканимни ҳис қилишяпти. Кўнглимдагидек асар бўлса, эртагаёқ ишга киришардим!  
— Актёр ва режиссёр Санжар Шодиевнинг "Жигарбандим” фильмига мажбуран суратга тушганингиз ростми?

— Рост! Санжар Шодиев икки ой давомида олдимга келавериб, мени чарчатганди. Очиғи, Санжар бир  ёпишиб олса қўйиб юбормайди, (кулиб) бу албатта ҳазил. Суратга олишни бошлаш учун мени тўрт ой давомида кутишга мажбур бўлган. Қолаверса, сценарийни ўқиб, анча ўзгаришлар берганман. Маслаҳатларимни инобатга олиб, сценарийни ўзгартирганидан сўнггина иш бошлаганман.
— Юқоридаги фикрларингизни инобатга олсак, бу  йил сиз учун  самарали бўлибдида?

— Албатта! Театр ҳавосидан нафас олаётганим ижод қилишим учун илҳом бағишлайди. Шунга қарамай, кинодан ҳам чекинганим йўқ. "Ўзбеккино” миллий агентлигининг буюртмасига биноан ёзувчи ва сценарист Эркин Аъзамнинг "Хонадон эгаси” номли асари асосида фильм суратга олдим. Тасвирга олиш ишлари Жиззах вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Ҳозирда фильмнинг монтаж ишлари давом этмоқда. Насиб этса, ноябрнинг сўнгги кунларида премьера! Фильмда Ўзбек Миллий академик драма театрининг профессионал актёрлари Маҳмуд Исмоилов, Шоҳида Исмоилова, Фатхулла Масъудов, Ботир Муҳаммаджонов, Муяссар Бердиқулова, Лола Элтоева ва Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ҳам иштирок этган. Бош ролда устоз санъаткор Ёқуб Аҳмедов! Рости, мазкур ролга Ёқуб акани кўндириш жуда қийин кечди. Аммо, уринишларим зое кетмаганидан хурсандман. "Хонадон эгаси”да илк бор набирам Азиз ҳам роль ижро этди, маҳоратига томошабинлар баҳо беришади.
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев театрга қайтганидан мухлислари қатори биз ҳам хурсанд бўлдик! Истагимиз, аввалгидек шижоат билан ўзига хос "юк”ка эга спектакллардаги роллари театр томошабинларини эътирофига сазовор бўлишига тилакдошмиз!   
АЛИЯ суҳбатлашди,Фотомухбир: Хусан ҚОСИМОВ
Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 503 | Добавил: Bepul_net | Теги: шоу бизнес янгиликлари, shou biznes yangiliklari, shoubiznes, Shou-Biznes, Узбек шоу бизнеси, Шов-бизнес, Shov biznes, шов шувлар, o'zbek shou biznesi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта121 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
3 VOYDOD.NET
Пришли на сайта140 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
4 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
5 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
6 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта129 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
7 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
8 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
9 Автомобилестроение
Пришли на сайта112 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
10 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта190 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz