Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Ёдгор
14:20
Ёдгор
Эрта тонг. Саболар ҳали хазон ранг ёпинчиғини эгнига илмаган дарахтлар баргини у ёқдан бу ёққа тортқилайди. Қушлар чуғури тонг отмай туриб ер-у кўкни тутган. Гўё, бугунги кунни ҳаммадан илгари улар байрам қилишга шайлангандек. 
Райҳон ҳиди тутган ҳовлида одатий кун юмушларига кўмилиб, аҳён-аҳёнда айвон томон юриб, деворга илинган соатга кўз ташлаб қўяман. Олтинга тенг вақтимни ўғирлашга бекор уринган ташвишларни йўқликка маҳкум қилиб бўлгач, оҳиста қадамлар ила уйга кириб, кичкинтойимнинг ётоғига тикилиб тураман. 
Шунчалар ширин ухлаяпти-ки... Бунчалар сизга ўхшамаса?! Қуйиб қўйгандек ўзингиз... Уйғотишга кўзим қиймайди. Унинг тепасида ҳаёл суриб турарканман, кўнглим бузилиб, кўзларимга ёш келади. Кўзларимдаги ёшни яширмасам, ҳозир у уйғониб, кўриб қоладигандек, ортимга ўгириламан. 
Сезгиларим алдамайди. Ортимга ўгирилишим билан, унинг ёқимли овози эшитилади:
- Ойижон, байрамга кеч қолмадимми?
- Йўқ, ўғлим, энди сени уйғотгани келгандим. Турақол. Нонушта қилиб олганингдан сўнг, байрамга айлангани чиқамиз...
- Хўп, ойижон, – у енгил ҳаракатлар билан ўрнидан шошиб туради, бориб муздек сувда юз-қўлини ювиб олади. 
Ўтган куни фотосуратлар солинган альбомни олиб, суратларингизни томоша қилиб тургандим. Ўртоқлари билан кўчада ўйнаб чарчаганми, бироз хорғин кайфиятда қайтиб келди. Мен тескари томонга қараб ўтирган бўлсам-да, унинг келганини ҳис қилдим. Оҳистагина юриб келиб, бўйнимга осилди, "ойижон, сизни жуда яхши кўраман!” – деди. Шу чоғда унинг меҳр тўла кўзлари, болаларча покиза, тафтли қалби ҳаёлларимни яна сизга олиб кетди. Келинлик пайтимда анчагина арзанда эдингиз, сизнинг ҳазилларингиз менинг эркаликларимдан-да ошиб тушарди. Ўғлим ҳам сизга ўхшайди. Сездирмай келиб, елкамдан қучиб олишларигача...
Ўтган йили худди шу байрам арафасида уни кўчага – сайрга олиб чиққандим. Болалар кийимлари дўкони олдидан ўтаётганимизда, ҳарбий кийимни кўриб қолиб, олиб берасиз, деб туриб олди. Уйдаги кийимларингизни кўриб, ҳаваси келган-да...
Эртасига у айтган кийимни олиб бердим. Байрамга совға бўлгани учунми, шунчалик қувондики... Айни шу чоғда ойим меҳмонга келиб қолдилар. Мен унча яхши танимайдиган аёл билан. Муддаолари аниқ эди. "Мени ойим десангиз, умрингизни хазон қилмайсиз...” 
Кошкийди, ойижоним сизга бўлган муҳаббатим олови кўзларимдан учқунлар сачратиб турганини кўрмаганларида, билмаганларида... Оёқларига йиқилдим, ялиниб-ёлвордим, мени қийнаманг, ойижон, дея... Ойим қатъий туриб олдилар. 
- Рад этсангиз, сизни қизим демайман...
- Унинг кўзларига қандай қарайман ахир?!
- Уни ўзим катта қиламан!
- Йўқ, асло! – мен югуриб ичкарига кириб кетдим. Неча йиллик қадрдон сирдошим, тун-у кун дилдошим бўлган, бедор тунларимда мен айтган аллаларни ўғлим билан бирга тинглаган сизнинг ўша ҳарбий кийимларингизни олиб чиқиб, ойимнинг оёқлари остига ташладим. 
- Агар... Шу ҳарбий кийимларнинг, уни кийган инсоннинг сиз учун заррача ҳурмати бўлса, мени дўзах оловига ташламанг, ойижон! Уларнинг ҳаёлисиз ўтган куним – ўлган куним бўлади... 
- Қизим...
- Агар уларнинг юзларига оёқ босиб кетолсам... Бугунги байрам меники бўлмай қолади...
Ойим индамай уйимизни тарк этдилар. Ерда ётган ҳарбий кийимларингизни қучарканман, кўзларимга ёш тўлиб қетди. Аламми ё шукроналик – буни англаб етолмасдим...
Кетган кунингиз ҳамон эсимда. 
- Бизни навбатдаги ҳарбий топшириқ билан юборишяпти. Эртага кетамиз. 
- Кўнглим ғаш, кетманг илтимос...
- Бу менинг касбим. Бу менинг бурчим. Ғурурим, ориятим, қадриятим...
- Биз-чи...? – юзларимни яшириб, йиғлаб юбордим.
- Биз, деганинг ким?
- ... – йиғидан тўхтадим. Бошимни кўтариб, кўзингизга бир қарадим-у... яна ерга томон эгилдим.
Сиз ҳаммасини англагандингиз ўшанда. Кета туриб, "Ўзингни иккингиз учун ҳам, мен учун ҳам эҳтиёт қил!” дедингиз...
Ҳаёлга чўмиб қолибман. Ўғлим аллақачон нонушта қилиб, хонасига кириб кетибди. Ҳойнаҳой, бугунги байрамга тайёрланаётгандир. Эртага мактабга чиқишини билганида ҳам шунақа суюнгандики...
Дастурхонни йиғиштириб, оҳиста уни чорладим:
- Ёдгор!
Ҳозир ичкаридан ҳарбий кийимда сизнинг табассумингиз билан у чиқиб келади-ю, бўйнимга осилиб олади...

Муаллиф: Алия


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 406 | Добавил: Bepul_net | Теги: HAYOTIY HIKOYALAR, хикоя, Hikoya, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, хикоялар, хадислар, bo'lgan voqealar, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
2 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта74 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
3 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
4 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта129 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
5 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
6 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
7 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
8 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта147 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
9 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
10 SAYYOD.COM
Пришли на сайта127 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz