Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Ё ман зиқнаман, ё эрим жинни! (Таксист аёл воқеаси)
08:59
Ё ман зиқнаман, ё эрим жинни! (Таксист аёл воқеаси)
Бугун молпарастлик хиссиётимни тўлақонли қондириш учун, об-хавонинг захарханда кўринишига "назло" кийим-кечак ва "тўп-тўп"(туфли)лар оламига шўнғидим. Фақатгина ортга қайтишга пул қолдирдиму бор пулимни ишлатдим. Хех бу бор пулимдан атиги икта нарсагина олинди холос.
Хуллас "берилиб" кетибман шекил такси тўхтаётган махал чўнтагимдан "кечир мени" дея 2000сўм мўлтираб чиқиб келди.

Ох..ана ёмғир тагида такси тўхтат энди...
Хеч ким рози бўлмади албатта. Ён атрофда транспорт бекатига аланглай бошладим, ўлай агар қайси транспорт қаерга боришини билсам. Шу ғўдайиб турган пайтим Матиз машинаси олдимга келиб тўхтади, мижозлари бўшагач менга қараб, ха қаёққа йигит деди.  Рульда аёл киши, бу холатга бир икки бор дуч келганимга ажабланмаган бўлсамда, барибир ноодатийроқ туюлди ва ишшайиб манзил ва "етимча" нархни айтдим.
Ха, ўтирақолинг деди.

-Шопоголикмисиз?
-Йўғэ, шунчаки бу сафар бўлиб қолди.
-Шу сафаридан бошланади ўзи. Ана 72ни охирига борсез бўмидими? (Юнусободдаги бозорни назарда тутади) Туппа тузук бозор бор, шу икта пакетиздаги нарсангиз нархига бир мошина нарса билан қайтасиз, барибир одамлар тушунмайди сифатли нарсани нима фарқи бор? Анави кинодаги Хўрозқанд амриқоники деса ётволиб ялашади дегандекда деди кулиб.

Нима дейман? Жимман.

Сукутни ўзи бузди.

-Аслида ман нохақман шекил. Шу эримми гаплари билан ўзимни овутаман, лекин барибир сиз хақсиз. Бу дунёда бир маротаба келамиз, яхшисини истаганини олиб яшаш керак. Минта "дешшофка" нарсадан битта қиммат ва дидли нарса олган яхши.

Нима бало бу хотинда раздвоение личностими деб ажабланиб қарадим.

-Ха устимдан кулвосми бу опа жинними деб?
-Йўғэ ўзи, фикрлариз қизиқ давомланвотти.
-Мана шу эрим касрига таксист бўлиб юрибман, ўйда иссиққина болларимга убу нарса пишириб берганим яхшимасми бўлмаса. Бой бадавлат эрим бору...Уф...кўнглини кимга ёришниям билмисан
-Кўнглингизни мана менга очиб сочинг ойижон (образга кириб Суюнчидан парча келтираман)

Кулиб юбордик.

-Йў, ростан гапиринг хам енгил тортас, хам "какраз" бугун якшанба сайтимда мухлис минбари бор. Гапларизни халққа етказаман, балки ечим бўлар.
-Журналистман денг? "Какраз" шунақаси керегийди ўзи. (кулади). 

Эримни бойлигига учиб тегмаганман тўғриси. Бошқаларга ўхшамаган жуда яхши инсон бўлганига севиб турмуш қурганмиз. Олдинига билинмасди...халиги хотамтойлиги. Кимгадир ёрдам берган, кимгадир пул берган, кимгадир кийим олиб берган, харажат қилиб берган... Ха майли савоб... 
Кейин сал жиннироқми дейдиган бўлдим. Ўзингиз ўйланг бола чақалик бўлдик хам қўни қўшниларга ташмалайди, кимланидир тўйини қилиб берадимией, кимланидир хажга юборган, тўғри хаммаси савоб лекин оиласидан юлиб қилиш керемаску.
Болларим яхши мактабга борсин десам, йўқ ана қўшнини боллари мактабга чиқа олмайдиган даражада, шундан кўра болларингни талтайтиргандан кўра, оддий мактабга бирдек боришсин, ўша пулга қўшниларга ёрдам бераман дейди. 
Бозорга кийимга тушиб бутикдан сифатли кийимлар олиб бераман десам, шу 72ни охирига (Юнусободдаги бозорни назарда тутади) олиб бориб, сизга халиги айтган гапларимни айтади. Ортиқча сарф ўрнига ана, тепангдаги қўшнини боллари чувринди кийимда юрибди, ундан кўра ортиқча пулга шуларгаям тенг кийим оламиз дейди.

10 йилда бўларим бўлди. Икки туғиб бир қомаган қайсидир танишига почка керак бўлганида бу жинни эрим шартта мана маникини олила деб турибди ўйланг? Яхшиям қон гурухимией, нима балосидирам тўғри келмади. Шундан кейин нима дейди денг? Органларга бориб ёзилармиш, ортиқча почкасини зорларга берармиш.
Вей жиннимасми а?
Ўлишимдан аввал дейди, васият қилармиш, хамма соғ органларини тарқатишга. Ха мияси айниган, нимангни кейин кўмаман дейман. Ўша танишини орқасидан  "банисама баниса" юрвуриб кимни қати етишмай қолган бўлса, хамаси билан танишиб, ўша дунёга шўнғиб кетди бирдан. Вой бу эрим билан Худо кўрсатмасин зиёратга бориб қолсак борми? Бор пулини тўй қилгандек сочади.

Бир куни уйга келсам, уй тўла ЛЎЛИЛАР!
Хаммасини ўтқазиб едириб ичириб ўтирибди, (эмоция билан) вой ўлиб қолай дедим.
(Бу орада манзилга келиб бўлгандим)
Шу ердами сизга?

Укам чакагимни ўзингиз очдингиз эшитин энди. (Мошинани четроққа олиб, калитини бураб ўчиради)

Соатга қараб, телефон овозини ўчириб, хали бу  бир икки соатга деб, пакетларимни қучоқлаганча ўриндиққа яхшилаб қовушиб, ярим ётган холатда  диққат билан тикилдим.

-Энди қаранг. Мани зиқна дейди. Хамма нарса эви биланде энди. Қўшнилар бошига чиқиб олганди, кимни тўйи , туғулган куни бўлса булди, буёқ шайлар, махаллада буни лақаби Дед Мороз. 
Жинни десам тузуро оилаларни кўриб билиб тушуниб туради ва ёрдам бермайди. Лекин энди дунёда қанча камбағал, хаммасини боқиб улгурмийдику. Нима учун дунёдаги хамма камбағаллар деб ман орзу хавасимдан айрилишим керак? Нега ман тўкис яшолмаслигим керак? Нега ман мана аёл бошим билан боламни репетиторидан тортиб халиги компьютер деган орзуси учун таксичилик қилишим керак?

Эрим ўзи жуда яхши инсон мана 10 йиллик умримда бирон маротаба қаттиқ гапирмаган ишонасизми? Сўкиниш тугул қаттиқ гапирмайди. Ман жанжал қилсамам жим эшитади, лекин барибир айтганини қилади. Э борей деб чиқиб кетдим болларимни олиб.
Тўкис уйда қашшоқдек яшаш жонга тегди. Дугоналарим каби гохида манам гап ўйнашни хохлиман, тўйларда чиройлик кийимлар билан ясанишни ёқтираман. Аёлманку!

Битта тилла олиб бермади. Мана таксичилик қилиб хозир боламга компютер олиб бермоқчиман, кейин аёл киши зеби зийнатли бўлиш керак, эт-бетга борсанг биронта тақинчоқ тугул узугимам йўқ...(йиғлайди)
Хамма қатори бўлай деяпман зиқнамасман, лекин бой бойвачча эринг бўлиб таксичилик чилсанг алам қиларкан...

Таксист аёл билан яна бироз гаплашиб кўнглини кўтаргандек бўлиб, хайрлашиб мошинадан тушдим хамки сал юриб тўхтаб ойнасини очди:

Хай тўхтанг, отиз нима шопоголик журналист?

-Сайёд ))
-Хах! Сайдинг бериб қўйма!

куламиз

Мошинани ванғиллатиб яна йўловчи излаб кетади.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 540 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта275 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
2 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта191 Ушли с сайта156 репутация сайта0.0
3 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта158 Ушли с сайта103 репутация сайта0.0
4 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта170 Ушли с сайта139 репутация сайта0.0
5 Shahzoda
Пришли на сайта172 Ушли с сайта45 репутация сайта0.0
6 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта194 Ушли с сайта74 репутация сайта0.0
7 Мультимедиа
Пришли на сайта165 Ушли с сайта66 репутация сайта0.0
8 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта204 Ушли с сайта104 репутация сайта0.0
9 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта142 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
10 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта254 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz