Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Онам мени ажратади... Она мехридан айро машхур
09:33
Онам мени ажратади... Она мехридан айро машхур
Ассалому алейкум Сайёд сайти жамоаси ва албатта унинг адолатли мухлислари. Бу сайтни ўзим учун кашф этганимга анча бўлиб қолди. Дардимни айтайми йўқми деб ўйландим.
Балки айб ўзимдадир, қайдам.

Оилада уч фарзандмиз, отамиз йўқ ва болаликдан менга нисбатан онамнинг муносабати сал бошқачароқ. Яъни акам билан синглимни кўпроқ яхши кўрадилар. Ғалати туюлса керак а?

 Мен хам аввалига бу шунчаки шундай туюлар деб хисоблардим. Балки отамиздан ажрашгач додам билан беш олти йил бирга яшаб онам менга берадиган мехрини унутганми....

Хеч хам ёдимдан чиқмайди, синглимни мактабига телефидение келганида шунчаки тўрт қатор шеър ўқиб телевидениега чиққанида онамнинг хурсандчиликлари бутун оламни олиб бир неча йиллар ўтган бўлсада хануз эслайдилар.

Лекин мен мана бугун  жудаям бир машхур бўлмасада лекин эфирда тез-тез кўринадиган бошловчи бўлиб ўз мавқе ва аудиториямга эга бўлган бўлсамда синглимнинг бир маротабагина эфирга чиқиб тўрт қатор шеър ёдлагани билан бирдай.

Отасиз ўзган бўлсакда онам яхши жойда ишларди ва керак бўлса хафтасига синглимни ё акамни олиб бозорга кийингани тушишарди. Тавба мен эса битта ботинка билан қишниям ёзниям ўтказардим. Уялардим айтгани, чунки ич ичимдан болаликдан сезардимда ажратишларини, диққатни...

Акам билан синглимни эшик олдида турган қатор турли туфлилари хануз эсимда. Кийиниб яна янги модадаги туфлиларга кетишаётганди. Менда эса этигим иккинчи йили йўқ, ботинкамдан сув ўтаверарди, онамнинг пуллари борку деб оғзимдан чиқиб кетибди она этигим йўқ деб...

Онам эшик олдида ойнага қараб кийимини тўғирлалр экан, мени бу гапимдан кайфияти тушиб кетиб юзлари бужмайган. Уф... деганди, бўпти юр деб шунақанги бир охангда бозорга олиб кетганки хеч қачон ўша қатор турган туфлилар, онамнинг хуш кайфиятда ойна олдида бозорга отланаётгани ва мени гапимдан юзлари ўзгарганини хеч қачон унута олмайман...

 

Мана шу сатрларни ёза туриб яна йиғлаяпман. Алам қилиб кетяпти яна. ёзолмасам керак деб ўйлагандим, хозир бу сатрларни ёзяпману мени кўрган одам тушунмаса керак кўз ёшларимни дейман...

Вахоланки кап-катта эркакман, бугунги кунда хамма нарсам бор, пулим оилам мавқеим, лекин мана шу хотира ёдимга тушса дод дегим келади...онамни ёмон кўриб кетаман...жуда жуда.... 

Вахоланки онам учун акам ва синглимдан кўра фақат мен куйинаман. Тўғриси энг кўп яхши кўрадигани хам менман ўзи.

Йигит йиғламайди дейдилар. Сайёд бир монолог ёзгандингиз ёдингиздами йигитни йиғлатманг деган? Шуни   Дилмурод Ғуломов хатто мусиқага солиб ўқиганди, интернетдаям бор. Ана ўшанда хаммасини тўғри ёзгансизу фақат ота-она мехридан айро деганини унутгансиз. Тўғри мени бошимдан ўтган бўлса бу хаммадаги дард дегани эмас. Лекин ўша сатрларни кўздан кечира туриб айнан ота она мехридан айро бўлса деганини роса кутгандим. 

Илохим хеч қачон хеч кимга бундай катта баъхтсизлик насиб этмасин. Бугун ўзим отаман, хотиним сал боларимни туртса керак бўлса шапалоқ тортиб юбораман. Фарзандларим мехримга тўйсин дея ишдан келган захоти бағримда олиб ўтираман, доим биргаман. Хотиним хам бунча талтайтирдингиз бизни ролларимиз алишиб қолган ўзи, болларга қаттиқ ким туради, тарбияси бузулади деб жаврайди.

Йўқ йўқ, бу хақида тасаввур қила олмайман, фарзандларим мен каби рухий хўрликни сезиб кемтик дил билан ўсганидан кўра талтайгани яхши дейман.

 

Акам ва синглим на ишда ва на шахсий хаётда омади чопмади. Бугун ажрашган ва ишламайдиган хам акам ва хам синглим, унинг 4 фарзанди билан бирга ўзим  таъминлаяпман.

Нима деб ўйлагандингиз? Муносабат ўзгармаган. Онам керак бўлса твда чиқаётганим турса, бошқага олиб севимли кўрсатувларини томоша қиладилар. Бу тўғри лекин бирон маротаба мени кўрсатувимни бошидан охиригача кўрмадилар. Ха яхши деб бошқага олиб қўядилар. Бир нарса десам акамниям синглимниям онамниям юзлари ўзгариб вой сан юлдузсан деб киноя қилиб устимдан кулишади, ёки умуман ахамият беришмайди.

 

Тан оладиганиям мақтайдиганиям фақат бегоналар...бегона бегона ва бегоналар. Бир умр мехрниям ишниям, қўллаб қувватлашниям фақат бегоналар берган.

Овунайми?

АЛАМ ҚИЛАДИ!

 


Sayyod:

Тўғрисини айтсам бир тарафдан мана шу мухлислар минбарини очганимга пушаймон бўла бошладим.

Гап кети йўқ юзлаб келаётган мактубларда эмас, воқеалар қаттиқ таъсир қиляпти. Хикояни ўқийсану биласан ижод намунаси, шу фильмлигини билиб  туриб кўзимизга ёш келади...Мана бундай хақиқий бўлиб ўтган воқеаларни ўқисамку..

 

Авваламбор хаётни кўрган ёки бунга рўбарў келганларнинг маслахатини изохлардан ўқирмиз.

Менинг шахсий фикрим эса, бир тарафдан онангиз муносабатини сизга катта нафи бўлган. Нимадан айро қилишган бўлса ўшандан ўзаман деб шу мавқега эришиб келгансиз, стимул!

Синглим 5 дақиқага чиқиб онамнинг назарига тушибдими, мен 5-6 соатлаб керак бўлса эфирда кўриниб тураман деган нарса онгингизга сингигандир.

Мана бугунги мавқеингиз зўрку, сингил ва акангиз холи эса бу.

Онани хам оз бўлсаям тушуниш керак. Балки  айнан хаётда сиздаги потенциал кучли бўлиб, хам ақлан ва хам хар тарафлама бошқа фарзандларидан бир поғона юқори бўлганингиз учун хам балансни тўғирлаш учун эътиборни акангиз ва синглингизга қаратгандир.

Тушунмайди деб ўйлайсизми?

Айниқса бугунги кунда акангиз ва синглингизни ахволи бу бўлса онангиз хаммани олдида сизни кўрсатувингизга махлиё бўлиб термулиб мақтаса акангиз ва синглингизга оғир ботмайдими? Улар хаётда хеч нарсага эга эмас эканку.

Тўғри гапларингизда хақиқат бор,  шунчаки балки сал бўлса хам қалбингизга малхам бўлсин деб масалани бошқа тарафини хам кўрсатишга харакат қилдим-да.

Мехр бермай мехр талаб қилма деган шиорга мен хам амал қилардим. Аммо ота-онадан талаб қила олмас экансиз.

Шартмас онангизни гапириши. Қалбида, кўз ўнгида тан олиб кўриб турибдику.

 

Фарзандларингизни талтайтиришингизга келсак эса, хато қилманг, қаттиқ туринг. Ўзимни қалбимдан кечганини раво кўрмайман деб акангиз ва синглингиз кечираётган хаётини фарзандларингизга олдиндан белгилаб қўйманг яна.

Мени тушундингиз деган умиддамн.

 

 Хатингизга тегмадиму лекин тўғирлаш киритаман, "Йигитни йиғлатманг” деган монологимни  Дилмурод Ғуломов эмас Бахтиёр Мўминов ўқиб берганлар. Куни кеча шу монологни ютубда кўргандим, муаллифлар хам кўпайиб кетибди тавба. Ха майли.

 

Эх кўнгил, кўнгил....

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 442 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта74 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
2 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта129 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
3 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта147 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
4 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
5 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
6 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
7 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
8 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
9 Мультимедиа
Пришли на сайта101 Ушли с сайта41 репутация сайта0.0
10 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz