Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Қиз бола биринчи изхор қил(ма)са...
09:34
Қиз бола биринчи изхор қил(ма)са...
айтимизга якшанба мухлис минбарига юзлаб келаётган  воқеалардан шуниси менда ўзгача таассурот қолдирди. Бу воқеани "Учинчи узр" деб номладим.

"Учинчи узр."

Кўнглида мухаббати бор инсон изхор этмаса гунох бўларкан деб эшитгандим.

Билмасам қанчалар тўғри ёки нотуўғри. Балки қаттиқ севиб мухаббатини изхор қила олмаяптганлар ўйлаб топгандир?

 
Исмим Нодира, хозир ёшим 36да. Хеч нарсамни яширмай ёзаман, энди ниманиям йўқотардим?

Бир армоним бор, шу билан бўлишиш истагим бор. Балки ўша армонни ўшанда бартараф қилганимда хозир бу сатрларни ёзишдан хожат қолмасмиди?

 
25 ёшимгача турмушга чиқмадим. Сабаби хозир ўзим хам тушунмайман. Жуда кўп китоб ва газета ўқиб хаддан зиёд билимдон бўлиб кетганманми, бошқа қизлардан ўзгачароқ бўлганимгами, қуюлиб келадиган совчиларни униси  ўпоқ буниси сўпоқ деб қайтараверганман.

Ўзгачароқ деганим нокамтар бўлишни истамасдиму лекин борини айтаманда, бўйим баланд ўзим оппоқ, сочларим қалин , бир тутам ўриб тиззамгача тушиб турар ва кўзларим мовий рангда бўлгани учун доим ажралиб тураверардим.

Учрашувларга чиққанимда энди биттаси ёқиб қолганида оғзини очиши билан мияси кўринган захоти вой-дод деб қочгим келарди. Эссиз хусн деб шартта ўгирилиб кетардим. Турмуш қурганимдан кейин билими меникидек бўлмаса ниманиям гаплашардим деб ўйлардим-да....

Эх мана шу кезларда ёшим 24га чиққанда ота онам қариқиз бўлиб қолдинг деб турмушга чиқишга зўрлай бошлашди. Қизиғи совчилар шу ёшимда хам тинмасди, тавба мендан анча кичикларидан хам келарди. Махалламдан хаттоки дўконга хам бир гала жиянларим билан чиқишимни хамма биларди, умуман уй қизи бўлганман.

Бир куни шундоқ ён қўшнимиз уйини нариги тарафини  бузиб қайта қура бошлади-ю тинчим бузилди. Айнан ўша тарафда мени хонам эди. На уйқу бор ва на бирон нарса ўқий оламан. Бир куни бир деворга урса борми, шундоқ ўша деворга суяниб ўтиргандим, юрагим чиқиб кетиб "Ха қўлинг синсин!” деб бақириб юбордим. Шундоқ девордаги электр токидан "Узр!” деган товуш эштилдию хаётим умуман ўзгариб кетди.

Уялиб кетдим, чунки шаддодгина қиз бўлганим билан қаттиқ гапирмасдим. Шу куни тақара туқур бўлмади, вақт хам кечки томон эдида.

Икки кун шу овоз мени таъқиб қилаверди. Вахоланки биргина узр сўзи...

Одамнинг бир сўзи ва охангидан хам ақлини сезса бўлармикан ё менда қобилиятмикан? Негадир ўша инсон зиёли деб тасаввур қила бошладим. Бир бошқача айтилганди-да.. Ёки мухаббат хамма нарсани кўр қилади деганлари рост бўлиб илк қалбимга киришни бошлаётганидан дарак бўлиб мен билмаган яхши тарафларини хам онгимда ясай бошлагандир?

Бекор ўйламабман. Эртаси куни кундузи сал тақир-туқур тинчигач қизиқиб электр токи тешигидан мўраладим. Ўнг деворга суяниб ўтирган бир йигит китоб ўқиб ўтирарди. Юзини кўра олмадим чунки бир қўли билан юзига тираниб олганди. Сочлари жингалаксимонлиги билинди холос. Иккинчи йигит эса овқатланаётганди. Негадир шу узр айтган йигит шу китоб ўқиётган деб тахмин қилдим. Қиз бола бўлмай ўл деб шартта ўзимни йиғиб электр токини устидан плакат ёпиштириб қўйдим. Тезроқ оловланмасдан унутиш керак, биркам мардикорга термулиш қолувди деб уч-тўрт кунда хаёлимдан чиқардим.

Бир хафта ўтар ўтмас  кечки томон яна деворни ура бошлашди. Газетадаги кутган нарсамни энди мазза қилиб  ўқиётгандим, вақтга қарасам соат 20-00, бу вақтда бало борми деб асабларим таранг бўлиб шартта қўшнимникига чиқдим.

Уй эгаларини чақирсам индашмади. Тўғри таъмирланаётган хонага бордим, икки мардикор йигит деворни зўр бериб таъмирлашаётганди.

Хей соат неччи бўлди?! Тинчлик борми?!-дедим бақириб.

Иккиси шартта ўгирилди...бири.. ўша жингалаксимон сочлик, тавба..кўзлари кўм-кўк, алп қомат, бирам чиройлик йигит эди-ки... юрагим орзиқиб кетди.

-Узр! -деди....

Ўша овоз!

Иккинчи йигит бугун тугатиб қўймоқчийдик, майли эртага қилармиз кеттик  Бахром деди.

Бахром...

Исми хам чиройлик.  Кўзимни зўрға узиб қочиб уйга чиқиб кетдим.

Фикрим хаёлим газета, китоб, телевизор ва  бутун оламдан ажралиб яшай бошладим.  Нигохи ўткир ва қатъий, чиройлик бола китоб хам ўқийди...

Электр токидаги плакатни қўлларим ўз ўзидан олиб ташлади...кунлар унга термулиш билан ўтарди. Деворнинг хар бир уриши юрагимни уриши билан тенглашиб, қани тезроқ тонг отсаю мени девор уриши уйғотса дердим..

Ховлига чиқиб томга чиқадиган нарвонда ўтириб у ховлига қараб уни ховлида ишлашини хам кузатардим.

Бир куни қўшнимникига чиқдим хам. Уларнинг қизи мендан анча кичик энди мактабни битирган, ошхонасида ўтириб у билан гаплашиб кўзимни ховлидан узмай ўзимча энсамни қотиргандек мардикорлардан гап очдим. Қўшни қиз улардан бири айнан кўк-кўзлиги Тошкентлик зиёли оиладан бўлиб ота-онаси билан уришиб атайин мардикор бозорга чиқиб ишлашини айтганида яна орзиқиб юрагим тез ура бошлади.

Қўшнимни қизи азалдан пишириқ пиширишни сўрарди, хеч вақтим бўлмасди, дарров ўшани эслатиб эртасидан чиқа бошладим. Қиз боланинг тарбияси қандай бўлмасин макри билан туғилиши рост экан.

Қўшни қиз улар билан албатта яхши гаплашиб овқатини олиб кириб берарди. Бахром хар ховлидан ўтганида менга қараса уялиб ерга қарарди. Бир куни қўшни қизга хам шу қиздан жуда қўрқаман, уни севиб қолган йигитларга қийин бўлса керак, умуман етиб бўлмас қиз шекил деса қўшни қиз хам хаааа шу кунгача хамма совчиларни додини берган, хеч кимни йўлатмайдиларам, хеч кимни севмайдиларам дебди-да ярамас қиз.

Менга шуни гапириб бераётиб шу жойига етганида, лабимни тишлаб инграб юбордим. Қўлимдаги това билан шу қизни бошига бир солиб юборай дедим ўзиям.

Ичимдан ўтаётганини ўзим билардимда.

 
Мана шу зайлда кунлар ўтди. Нима учун қизлар севишини айтиши мумкин эмас деб кечалари йиғлаб чиқардим.  Бахромга айтишдан ўзга йўл хам йўқ эди-да.

Дугонамга бир кун ёрилсам кўнглида мухаббати бор инсон айтмаса гунох бўлади, айтмайсанми ўзи хам қизиқибди, қўшнинг чўчитворган, бориб шама қил хеч бўлмаса дейди. Қанақа шама тарбиям жуда бир бошқача бўлса.

Ўргатди.

Эртаси чиройлик кийиниб, атирлар сепиб, пишириқ пишириб тушликка уларни бир қўлимдан мехмон қилсам тушунар деб чиқдим. Қўшни қиз кутиб оларкан тезда ўша хонага чорлади. Юринг-юринг дейди худди билгандек, эх Худо ўзи шу пишириқ билан чиққанимни сезмасин деб тургандим ўзи билгандек олиб боряпти балки тақдирдир деб суюнаман.

-Мана қаранг хонам битди қалай?

-Вой зўр усталар қани?

-Бўлди кетишди мана тайёр бўлди....

3 ой азобим энди етишарман деганимда... Қўлимдаги пишириқ билан яна бир солгим келди шумхабар қўшни қизни.

Мана табриклайман, билувдим бугун битишини шунга пишириқ қилдим деб қўлига тутқазиб тез уйимга чиқиб кетдим.

 
Мана шу ерида сизларга илк саволим: Ўша пайт андишани устун тутиб айтмаганим тўғримиди?

Қиз бола биринчи бўлиб севги изхор этса гунохми?

Шунча йил кутгани ва ўз бахтини топдим деб сезсаю лекин илк сўз қизга берилса бу адолатданми?

 
Ярим йил азобда ўтиб келган совчидан сочлари Бахромга ўхшаш йигитга  турмушга чиқиб кетдим...

Бахтим бўлмади.

Билгани ичиб келиб урарди. Сен фохишасан деяверарди. Шундоқ чиройли қиз юрмаганми, шу ёшгача нега ўтириб қолгансан, бузулиб тиктириб манга теккансан айт кимлар бўлган жазманларинг дерди.

Ғалати а?

Қани сўз тополсам? Шунақанги тақдирларни ўқирдим, билардим ва кўрардим, шу калтаклар остида мен ахмоқ ғирт фохиша бўлиб кейин сенга тегсам бўлмасмиди дердим. Хеч бўлмаса ўша Бахромга севгимни айтиб ундан рад жавоби олиб шунинг гунохига, юзсизлигим жавобига шу калтаклар бўлса рози эдим дердим.

Ажрашдим...

 
Хозир 36даман... Бошқа турмушга чиқмадим. Яна ўша махалламда уй қизи бўлиб ўтирибман.

Куни  кеча матбуот дўконига газетага чиқиб, мана шу сайтни мухлиси бўлишимга сабабчи, мени ром этган Сайёдни  хикоялари чоп қилинадиган "Парвона” газетасини сўрар эканман, шундоқ мендан аввал шу газетани охиргисини олган йигитни пул тўлаётиб мени бехос туртиб юбориб, ўзимга қарамай узр деган сўзидан энтикиб кетдим....

Менга хам... шу.....Парв...о..нннаа...

 
Менга кўзи тушиб чехраси очилиб кетди.

Таниди.

Охиргиси экан мана олинг деб ўзимга тутқазди, пулини олмадиям. Бироз гаплашиб кўринишидан мардикорга ўхшамаслигини айтганимда қисқача тарихини айтиб хозир бир компанияда директор эканлигини айтди. Турмуш ўртоғингиз "Парвона”ни ўқир экан-да дедим. Савол нега берилгани яна ўша биз аёллар туғилганимиздаги хислатдан далолат эди.

Йўўўқ, онамга. Ажрашганман, сиздака жахлдор қиз чиққанди деди хазил аралаш. Мана шу домда турамиз, махаллангиздан атиги бир километр экан. Хар пайшанба тушлик пайти ишдан уйга овқатлангани келаётганимда онамга газеталар оламан деди....

Илк ва неча йиллик мухаббатим ўзгармаган. Кўзларимиз каби тақдирларимиз хам бирдай.

Яна айтолмадим...

Илк бора сухбатлашиб аввал унчалик гаплашмаганимиз боис тезда хайрлашиб уйга кетдим. Йўл бўйи газетани бағримга босиб келдим. Кўз ёшлар тинмайдиям ...

Уйга келиб газетани ўқий олмадим, ярим кун бағримга босиб йиғлаб ётдим...

Хаёт иккинчи бора имкон бериб яна учратгандир. Нега яна менга биринчи бўлиб бераркин сўзни?

Ўша пайтлар орият ва халқдаги тушунчамга салгина қарши чиққанимда хозир у хам мен хам бахтсиз бўлмай балки жажжигина кўм-кўк кўзлик болача билан газета олгани чиққан бўлармидик.......

Буни хам айтолмадим...

 
Кейинги ва сўнгги саволимни хам айтишга хожат йўқ...тушунгандирсизлар..

 
Тўғриси, менга бўлган илиқ фикрдан эмас, воқеадан қаттиқ таъсирландим.
Менимча буёғига оз қолган, гарчан хикояларим хозирча у газетада чоп қилинмасада...
келаси пайшанба  тушлик пайтида яна кўришарсиз... 
Эййй манга ўша матбуот дўкони қаёқда эканини айтинг ўзим бориб иккингизни кутиб ўша болага ўзим айтиб бераман, эзилиб кетдим манам шу воқеадан тўғриси.

Саволларингизга эса сахих жавоб бера олмайман деб қўрқаман. Билмадим қиз бола биринчи севги изхор қилиши мумкинми йўқми, хозир ўз фикримни айтсам гунох қилишдан қўрқаман тўғриси.

Одамлааааар нима дейсизлар?


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 498 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта86 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
2 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта129 Ушли с сайта63 репутация сайта0.0
3 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
4 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
5 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
6 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
7 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
8 Diana Gafarova Rasmi...
Пришли на сайта127 Ушли с сайта132 репутация сайта0.0
9 WWW.VOYDOD.NET
Пришли на сайта121 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz