Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Исломни мазах қилишга чек қўйиш керак!
10:11
Исломни мазах қилишга чек қўйиш керак!
Интернет оламида Исломий спамларнинг илк тури болалай бошлаганидаёқ, яъни ўша эрталаб Арабистондаги шайхни уйғонганию, тушида Пайғамбарни кўрганию ва хоказо  хақида  мақола битгандим (манба).

Асли сиёсий ва диний мавзу ва муаммоларни кўтаришни ёқтирмайману, лекин, одамлар бир нарсани тинмай ёзиб, мени таъқиб қилавергач, чидолмай портлайман. Ва шу портлаган манбамга,  ўша мавзу эпидемиясига янги йўлиққанларни равона қилавераман. Осонроқда, тўрт соат тушунтириб ўтирмай, шартта манбани бераману, қўяман.

Гўёки илонга айланиб қолган аёл видеосиданку кулвуриб ўлай дегандим ва шу тариқа қотиб мақола хам битгандим (манба). 

Интернетни бир титкиласангиз, шергаям, каламушгаям, делфингаям хулласи харбалога айлантирилган аёлларни суратию видеоларини бееемалол кўришингиз мумкин. Тавба, шу хамма нарсага айланди аёл, хеч одам бўлмади бўлмади)))

Яъни хеч қайси хайвон одамга айланмадида) Қуръонни хор қилган дея афсона тўқилиб монтаж қилинаётган ва ясалаётган хайкаллару видеоэффектларга , янги ғоя ўйлашса бўларди, масалан Қуръонни ўқиб одам бўлган тимсох аёлми а?)

Куляпсан дерсиз? Ха ўзи қилишаётган нарсаларни бир қаранг? Кулгуликмасми? Манку хайвон устидан кулибман, булар нақ инсоният устидан кулиб, Қуръонни ниқоб қилишмоқда. Одамларда иймон  қолмадими?

Динни ниқоб қилаётганлар етарли эди, энди Исломни мазах қилаётганлар бунча кўп?

Одамларга хам хайронсан, нахотки шунча ахмоқлар кўп бўлса? Бир зумда тарқатишга шошишади, яна манга бераётган танишларимчи? Уришиб ташлайман дарров, калланг жойидами яна манга беряпсанми, сал онгинги ишлат, нақадар примитивмисизлар деб.

Хафа бўлишади, дарров уришиб ташлайсизда деб... Асл катта ва долзарб муаммо динни ниқоб қилаётганларда хам эмас, ўзимизни онгимизни ишлатишга эринишимизда. Мана шундан турли ўйинлар устидагилар фойдаланишмоқда.

Келинг бир бошдан турлари билан тахлил қиламиз

Нималар:

-Тушидан изменкадаги шайх хақида

-Харбалога айланаётган аёллар

-Махсулотлар Қуръонга қаршилиги

 

Нима учун:



1. Тарбият ул хотун!

Шайх хақидаги психологик шантаж "Тарқатмасанг ўласан” орқали тарқатишга мажбур қилинаётган мавзуда, эрини гапига кирмай қўйган аёлларга тарбия "НИЯТИ"да (бўлса керак), бир "ақлли" (замонамиз файласуфи ибн Тиррақий) бу дунёда катта савоб эгаси бўлай деб, бир  матн тузиб тарқатди.

Қарабсанки, гўё умуман ўлмайдиган бутун ўзбек ахли , тапара тупур тарқатишга киришиб кетди. Товба, биронтаси ўзи тушунмадиям, ўқимадиям эрни гапига кирмайдиган хотинлар хақидалигини ва асосий сигнал ЎЛАСАНидан қўрқиб нечта нусха бўлса , шунчасини қилиб тарқатиб енгил тортди...хххуууууух, Худога шукр энди ўлмайман.

Кашшеймисан эй?

Ўша матн ясаган ахмоқ эса , матнни керакли равишда туза олмаган, яъни асосий тарбиявий психологик " ударни " мана бундай қилиш керак эди (ўрганларинг, текин мастер-класс) "Яъникииим, ушбу хатни эрини гапига кирмийтурғон аёлларгина хатни юзта қилиб тарқататурғон эрса,  ёинки, гапга кирмас аёлнинг эри шу хатни аёлига берсаю, у юзта ўз қўли билан ёзиб тарқатмайдрғон бўлса, тамом, ўша аёл буқага айланиб қолажак (ёки реалроқ: семириб кетаверади, хунуклашиб кетгай, шартта 25 йилга қариб қолғай) " деса борми? Москопда қишда кўчаларни тозалашга мошиналар чиқса, Тошкентда шу хатларни тозалашга хашар ташкилланиши аниқ бўлғай бўладиде буёғи))

Аёллар шартта бўйинбоғ сотиб олиб, бўйнига тақиб , эрини қўлига боғлаб хам қўйишади. Ўзи бўладими, ўз қўли билан шунча хатни ёзишни? Онгига сингади қўяди. Ана психологияю мана куфсуф. Домланиям, тарбиячиниям кереги йўқ.

Хозирги виртуалидан нима фойда? Итам ўқимайди, шу сони ва тарқатиш кераклигини копировка қилади ва шартта шунча одамга қайта юборади холос!

 

2. Каламуш эрур, илон бўлур, лекин асло бўлмас аёлий!

Бу нарсалар ўша Араб давлатларидаги қандайдир бир примитив гурухлар орқали қилинаётган нарсалар бўлса керакде. Улар фанатизм даражасида динга ёндошишади. Тахлил қилиш мангамасу, лекин энди жа чуқурлашганамчи, мияни суюлтираркан бору. Аниқ исботи сифатида мана шу видеоларни келтириш мумкин. Э фантазиянгга сани.

Қуръонни эъзозлаш ва ўқиш учун қилинаётган бу сайъи харакатлар натижасида бу динга нисбатан нимани уйғотиб қўйишяпти? Онгли мавжудотмизку эй.

Шуям тарғиботми? Бошқа диндаги исломни қабул қилмоқчи бўлса, нима дейди "А это та религия в котором если не будешь читать Коран,  то превратишься в крысу?” деб қотиб қотиб кулмайдими? Ғирт шарманда ва ахмоқона тарғибот, бору. Ундан кўра қизил шапкача эртаги реалроқ ва мантиқан ақллироқ тузилган эртак.

 

3. Кока кола, пепси ана энди прокладкалар хам Қуръонга қарши

Асосан Кока кола ва пепси билан боғлиқ Қуръонга қарши деб ўйлаб топилаётган нарсалардан куламаней..

Кока колани тескаригаям ўқитиб, ёнламачасига чизиб, ағдариб тўнтариб исталган маънони исталганича қулай тарзда келтиришди. Пепсиниям тескари қилиб , сонларга улаб, умуман тарихда йўқ рақамларга тираб, уруш давриниям бошқа йилларга аралаштириб кўрсатибам кўришди.

Тавба, хамма нарсаниям ағдариб тўнтарсанг, ёнидан ва орқасидан ўқисанг, албатта бошқа сўз ва  маъно келади, лекин ўша нарсани , бошқа маънони излаш КИМ ҚИЛЯПТИ ВА КИМГА КЕРАК? Ўзи араб тили жимжимадор ва содда чизиқлардан иборат харфлар бўлганига, жудаям кўп нарсада ўқиш мумкин. Мураккаб харфлар эмасда, чизиқлар, жимжималар ва хоказо, шунга дарахт шохларию, сув йўлларию хуллас хамма нарсадан битта харфни топса бўлади. Исталган тилдаги харфни хаётдаги исталган нарсамиздан топсак бўлади бундоқ олиб қарасанг.

Гап ким нимани тарғиб қилиб, қандай маънони едирмоқчи бўлаётганида! Ва албатта нимани орқасидан!

Дорихона деган дўконни "хааа демак ДОР и ХОНА войдод, одамлар бошқа бу дўконга кирманглар, асл маъносини тушунмадингларми? Аслида одамни осадиган нарсалар йиғилган хонаку!"

Ёки

"  Матиз... тескари ўқисанг Зитам? Ана! Бу мошина СИТАМ келтириш учун яхудийлар айғоқчилари ёзиб кетишган! "

пфффф.....

Мисол тариқасида айтсам кулгулик а? Агар шуни ростан деб, шундай экан эй деб тарқатсам борми? Кўрасиз, шартта хамма Матизини сотишга тушади))))

Хамма гап дунё миқёсидаги рақобат ва сиёсий курашда. Биз ўзбекларгача бу нарсалар кириб сингдирилмоқда, эй кўзингизни очинг, берилманг бу нарсаларга.

Ўз ичимиздан емирмоқчи бўлаётганлар кўп, нахотки тушуниш қийин? Энг кучли атака, бу ўз ичидан емириш, четдан туриб қараб кузатиш холос. Чунки уларнинг қўли қон бўлмайди, ўз ўзимизни қонимизга ўзимиз чўкамиз бу холатда.

Дунё миқёсидаги рақобатдаги фирибгарлик ўйинларию, диний ниқоблар, сиёсий ўйинларига аралашиб қолманглар!

Сизга мана шундай ДИНга боғлиқ суратми, биронта маълумотми беришса, аввал онгингизни ишлатинг барака топгурлар, қўймассиларку ўт ташласа маърайдиган, тавба.

Кимдир туш кўрган бўлса майли, хўп иннайкейинчи, тарқатмасанг ўласан деяпти...Уже кулгулик!

Кока колами Пепсими яхудийлар...товба нима фойда уларга бошқа динни яширинча тахқирлагани ? Бу ўзини ичида хар бири нимадир дегани билан кимга гунохи? Нима учун бировни гунохи глобал тарзда бўлса хам, унга бош суқишга уринамиз? 

Нима учун унинг гунохига биз жавоб берадигандек талмовсиранамиз? Бу оддий рақобат йўлидаги дунё миқёсидаги ўйинлар ва тамом. 

Эсланг, кока колани ичида қурт хам деб кўришди, кейин ичига ментол солса портлашиниям кўрдик, кейин темир ювишгача ишлатилиши ва хоказо. Нафақат кока кола балки, хамма газли ичимликка ментол солсангиз шу ахвол, лекин бу ошқозонда шундай бўлади демак эмаску. Оддий газланган минерал сувигаям солинг шу ахвол бўлади.

Яшашни ўзи зарарку бундоқ олиб қарасанг,  кўпроқ нон еворингчи, бўкиб ўласиз, кўпроқ қази енгчи, қон босимдан томирлар ёрилиб инсульт бўлиб ўласиз, оооддий керагидан кўп сув ичиб кўрингчи, иккала почкангиз войдод деворади. Хамма нарсани меъёридан кўпи  зарар!

Нима бўлсаям Қуръонга қарши деса ишонвурамизми? Қуръонни қўшиб ёзилган хамма нарсага ИШОНИШ шартмас, қайтанига ўша қўшиб ишлатилаётган нарса орқасидаги одамлар Қуръонни ўз манфаатлари юзасидан хор қилаётганини тушуниш нахотки қийин?

Прокладкада СПИДмушде... Қанаққилиииииииб?! Ман тушунардим агар тампон деса...тўғрисиде. Бошқа давлатларни билмадиму, лекин бизда гугуртни чўпиниям мингта текшир текшир ва унга мингта қоғоз тўплаб, кейин сотувга чиқарамиз. Осон иш эканде жа СПИДни шунча прокладкага "ёпиштириб” чиқиш?)

Нима фойда яна шу савол? Эринмасдан шу олвейсни бир лабороторияга олиб бориб текширтирмасамми! Нақ шу ерда жавобини расман қўяман бору, примитив тупойларни яна бир бор исботлашга! Ўзи тупизмга оғир кўринишдаги аллергиям бўлса, яна шунақа нарсаларни бот-бот манга юборишадией... Портлиманде.

Ана энди плейстейшн билан воқеани ахолини бир қаранг...нақадар мантиқсиз ва кулгулик... хаттоки матнлари хам шу қадар примитив ва кулгуликки..

Оёғинг билан Қуръонни босиб ўйнашинг керакмишде...  Қайсидир бир  "Ночной дозор” фильмини ашаддий вахший фанатининг бемор фикри дерсиз? Бундан холи эмас, аммо  бунинг хам аслида пиар ва рақобатнинг примитив ва лекин энг тезкор йўли танланган холос.

Аслида энг примитив  усул тезроқ ва осонроқ хазм бўлади, бунга яна кучли диққат жалб қиладиган нарса боғланса бўлди. Нима у? Албатта дин ва ё сиёсат.

Нима учун фақат Ислом?

Чунки айнан шу динни дунё миқёсида қора пиари катта, қонли ва қўрқинчи. Шундай қилиши керак бўлди кимларгадир, ва буни ортидан керакли манфаатларни халиям қилишмоқда.  Афсус...шундо чиройли ва гўзал динни мана шундай давомланишига сабабчилар орамизда хам йўқ эмас.

Турли оқимлар бизгача хам етиб келди ва қанчадан қанча одамларни захарлади ва захарламоқда хам. Бу хаммаси бир занжир! Юқоридаги барча нарсалар бир занжир.

Ислом хақида фақат хужжатли ва сахих манбалардан ўрганилади. Ўзимизда бу Ислом университети бор. 

Интернет оламида Ислом дини ва Қуръонни қўшиб ёзилган нимагадир дуч келдингизми, дарров СПАМ тугмасини босиб  чиқиб кетинг. Шахсан личкага юбордими, танишингиз бўлса уришиб беринг, калласини йиғсин, бегона бўлса яхшилаб сўкиб қора рўйхатга тиқинг.

Ислом гўзал дин, унинг тарғиботи хам гўзал бўлади. Жахл билан эмас, алам билан эмас, куч билан эмас , мажбурий , шантаж ва албатта ахмоқона тарзда хам эмас!

Сиз инсонсиз, онгли мавжудот! Қўй эмассиз, атрофингизда ўнтаси маърадими, сиз хам маърашингиз керак эмас, ўзингизга савол беринг.  Улар нега маъраяпти деб эмас, мен хам маърашим шартми деб.

Огох қилинадиган нарсалар расмий равишда ТВ, радио ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, интернет, вацап ва ижтимоий тармоқлар орқали эмас!

Хамма нарсани ўз номи ва қўлланиши керак бўлган йўли бор! Ижтимоий тармоқми, мархамат танишинг, гаплашинг расмга бахо беринг, лекин маълумот йиғманг, керакмас!  

Кимлардир  Исломни тарғиб қиламан деб мазах қиляпти! Аксарияти эса атайин ўз манфаати йўлида фойдаланиб хор қилмоқда.  Бунга йўл қўймаслик керак!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 554 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта145 Ушли с сайта133 репутация сайта0.0
2 VOYDOD.NET
Пришли на сайта214 Ушли с сайта128 репутация сайта0.0
3 SAYYOD.COM
Пришли на сайта195 Ушли с сайта257 репутация сайта0.0
4 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта274 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
5 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта277 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
6 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта228 Ушли с сайта99 репутация сайта0.0
7 WWW.BEPUL.NET
Пришли на сайта207 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
8 MP3UZ.NET
Пришли на сайта189 Ушли с сайта77 репутация сайта0.0
9 Shahzoda
Пришли на сайта175 Ушли с сайта47 репутация сайта0.0
10 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта256 Ушли с сайта94 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz