Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Ишқ учун ота-онадан кечган ёш оила тақдири
08:51
Ишқ учун ота-онадан кечган ёш оила тақдири
Ассалому алайкум сайт ижодкорлари ва Сайёд.
Сўнгги пайтлар ишхонам бахтим, сал бўш қолишдан қўрқаман, ва шу бўш вақтимда интернетдаман. Уйда хам бўш қолишга қўрқаман, яхши шу интернет бор ва шу сайтни ўзимга очганимдан хурсандман.
Энди шу сайт орқали ўз бахтимни тикласам хам эди. Иложи бўлса муаммоимни якшанба мухлис минбарига чиқарсангиз.

Хозир ёшим 35 да. Эрим  билан 17-ёшданоқ  жудаям қаттиқ севишгандик. Афсуски ўша-ўша ота-оналар зиддияти қарши бўлди. Уларнинг ўғиллари билан суратларимизни кўриб, жудаям уятсиз дейишибди. Тўғри кўпчилик суратларимизда қучоқлашиб тушганмиз, севгимиз қаттиқ эди, яширмайман. Лекин бу дегани мени бузулиб кетган деганимаску. Мана шуниси алам қиларди.
Ота-оналар зиддияти туфайли кўп уришавердик, хафталаб гаплашмасдик, менку майли у жинни бўлиб қолар равишда бўлиб, соғиниб қийнала бошлади.
Хар иккимиз бўш келмай мухаббат учун курашдик. Охири бир куни жахлда хаммасини тўхтатдим, телефонларни ўчирдим. Бир хафта мендан ном нишон бўлмагач, барибир бир куни уй телефондан тутилдим. У хаммасига тайёр эди, фақат мени кўрса бўлгани. Нима бўлса бўлди деб, мени севсанг ота-онангдан хам кеча олиб, алохида яшай оласанми деб юбордим. Билмадим бу жахлмиди, ё рости хам курашиш ё уни мухаббати қай даражада кучлик эканлигини янада хис қилиб ёшлик қилдим шекил...
У ха кечаман деди.

Бир тарафдан ажабландим, бошқа тарафдан тўғрисини айтаман, жудаям севиндим. Ахир бундай мухаббат кимда хам бўлиши мумкин, нақ ота онасидан кечмоқчи. Мени ота онам эса севгилимга  умуман қаршимасди. Эрим келиб ота-онамга ўзини ота-онасисиз тўй қилмоқчи эканлигини айтганида мени ота онам қарши бўлишди. Кўп тушунтирдик, бу хаёт бизники улар кейин рози бўлишар деб.
Эрим асли яхши оиладан ва ўзи тўй қила оладиган даражада  пул топарди. Хозир хам. 
Хуллас бизни оиламиз хам эримни ота онаси розилигисиз тўйга қарши эканлигини айтгач...эрим шартта ўша мен қўйган шартни юзимга солди...
Сен хам севгимиз учун кеча оласанми..

Кечдик... Лекин бу барибир ич-ичимиздан кечишдек эмасди, биз вақтинчалик бу ишни қилдик, вақти келиб кўникишади деб. Фақатгина тўйни ўтказгунча эди холос.

Уйда ур-тўполон билан ота-онамга тўй барибир бўлишини айтдим. Тўйга тайёрлана бошладим, дугоналаримга айтдим, бизни тарафдан қариндошларга хам айтдим. Хамма хайрон, эрим хам худди шу тарзда уйдагиларга айтди.
Уйдагилар тўйга бир икки кун қолгач тўй тараддудимиздан умуман шокка тушиб, қариндошларга келишга таъқиқ қўйишди.
Иккимиз хам тўйга бир хафта қолгач квартирага чиқиб кетишга мажбур бўлдик.

Тўй куни уни хам бизни хам тарафдан деярли хеч ким келмади. Фақат дўстлар.
Лекин, мени холам ва унинг амакиси оилалари билан келишди. Ва оқ фотихани иккимизга улар беришди. Унинг амакисини эрим ота онасига алоқаси яхшию, лекин мени холам бизни оиламиз билан гаплашмаслиги учун, атайин ота онамдан алам олгани келгандек туюлиб, ичимдан зил кетди. Вахоланки мени тушунаётгани, барибир тўй бўлаётган бўлса, кимдир оқ фотиха бериши кераклигини ўйлаб, савоб иш қилгани келганини айтдилар.

Хозир халиям алохида яшаяпмиз, икки фарзандимиз бор ўғил ва қиз. Ўғлим 15 ёшда, қизим 12 ёшда... Оиламда умуман мехр йўқ. Иккимизни оиламиз хам бизларни қабул қилмади халиям. Фақат фарзандларимиз улар билан, эримнинг зотида тадбирларга эрим болларим билан боради, меникига мен ўз болларим ва эрим билан. Мени оиламку эримни қабул қилди, лекин барибир унчаликмас.

Асосийси икки фарзандимизниям на менга ва на эримга мехри бор. Эримни эса хеч кимга.
Ўз ота онасидан кечган куни келиб менга нима қилиб беради деган нарса ишонсангиз тўй кунидан бери миямдан чиқмайди.
Шундай бўлиб чиқди хам. Тўйдан кейин хаёт умуман сохта. Хар куни иккимизда фақат "нима қилиб қўйдик?” деган фикр билан яшалди. Мухаббат қурсин.

Яқиндагина бўлган нарсадан чидолмадим. Ўғлим юзимга солди. Онангаям шунақа гап қайтарасанми десам....ўзингиз онангиздан воз кечгансизку деди...музлаб қолдим. Оёқ қўлим титраб ўтириб қолдим. Юрагим ёмон бўлиб ўзим "скорий" чақирдим. Ўғлим ахволимга қиё боқмай шартта эшикни тарақлаб ёпиб чиқиб кетди, четдан кузатиб турган қизим эса қулоғига варанглатиб ашуласини ёқиб кўчага чиқиб кетди. Бу пайт эрим келди, укол олаётгандим, йиғлаб хаммасини айтсам, парвои бузулмай "нима қиласан энди, хаммасига ўзинг айбдорсан” деди...
Болларим ўз холича ўсишяпти, на эримни хурмат қилишади ва на мени. Бир нарса бўлса қизим шартта онамникига кетади, ўғлим эса эримни уйига. Ўғлимни қайнонам эркалаб катта қилган, ўғлим мендан кўра қайнонамни онасидек кўради, қизим эса мени онамни.

Хаётимиз умуман ғалати. Мухаббатинг учун курашсанг бу ахвол, индамай ота онангга рози бўлсанг хам бахтсиз бўлиб севмай яшасанг..... қийналиб кетдим. Эрим уйга ухлагани келади, мен хам шу ахвол.
Иккимизни биргина бахтимиз бор: ишимиз.
Агар иккимиз ишламай уйда ўтириб қолсак бир биримизни ё ўлдириб қўярдик ё иккимиз ўзимизни осиб қўярдик, бошқача тасаввур хам қила олмайман. Фарзандларимиз ўқишдан чиқиб бири эримникида, бири онамникида. Бир хафтада икки уч маротаба уйда йиғилиб қолишади холос. Оилавий умуман овқатланиш йўқ, мен ва эрим кўчада, кечки пайт уйимиз фақат талабалар ётоқхонасини эслатади, фақат ухлагани йиғилинади.

Яқинда қизим онамникидан хоним олиб келиб холодильникка қўйибди, ўғлим келиб емоқчи бўлса иккиси уришиб кетган, бор қаердан олсанг ол буни мен олиб келдим деб.
Дахшат, бир биригаям мехри йўқ, хаммани емишиям бўлак тавба, қандай шароитда яшаётганимдан қўрқиб кетяпман. Буёғи нима бўлади умуман қоронғу, нима қилишни билмаяпман, хеч нарса ёрдам бермаяпти, хамма нарса қилишга харакат қилдим, йўқ, хаммани энсаси қотгани қолади. Ўғлим хам "ха опа намуна онани ясавобсизми ўзиздан?” деб кулиб чиқиб кетади. Қизимга бирон нарса совға қилиб ёки мехрибончилик қилсам, ғалати қараш қилиб "Тинчликми?” дейди. Эримку умуман худди уйланган эркагу мен бегона аёлдек, келганида мехр билан кутиб олсам қўрқиб кетади, қочиб юради.

Тўйдан кейин хаёт қандоқ бўлганини хануз эслашга харакат қиламан...хаммаси тушдек. Аввалига ўғлим туғилгач, касал бўлаверди қийнала бошладим, эрим онасига қўнғироқ қилаверарди, ахийри онаси келиб шартта боламни ўраб олиб кетган ва бир хафтада тузатди, шу билан сал касал бўлса эрим шартта кўтариб олиб бориб берарди, менга оналик гаштиям берилмаган. 
Майли, қийналсам хам ўзим қарашга беришмади. Айбим борда-тилим қисиқ, бир нарса десам, ха эсингдан чиқдими бир мартта болани тузатаман деб ўлдириб қўйяй дединг  дейди.. Индамай кузатиб қолавераман, болани кўтариб кетарди.

Қизим туғилганида эса онам билан муносабатим яхшиланган эди, иккиқатлигимда жони ачиб қаради. Ўша пайтлар онамникида бўлдим, ўғлим эса эримникида, эрим хам ўша ерда ота онаси билан яшашди. Мен қизим билан онамникида. Хаммаси каша бўлиб кетди. Дарров домга қайта олмаганимиз, бирдан совуқ тушди, онамникида қиш ўтказдик.
Қизим юришни бошлаганида домга қайтдик, онам эса  қизимни соғинаверади, келаверадиган бўлди. Эримга бу ёқмайди, шартта ўғлимни олиб онасиникига кетаверади. Бир икки мартта онам эримни қош қовоғига чидолмай шартта қизимни кўтариб уйига олиб кетаверди.

Сиз билан гаплашиб хозир мана хотираларимни тиклаб нималар бўлганини англаб кўз олдимдан хаётим ўтаркан, йиғлаб ёзяпман. Қаранг нақадар хаммаси тарқоқ ва тушунарсиз хаёт.
Мана, шу-шу ўғлим ўз холича эримникида, қизим ўз холича онамникида...
На ота онамни мехри қолган менда, на эримники ва на ўз болаларимда ўзимга мехр туғдира олмаганман. Улар менга бегона, тўғриси. Эрим ва унинг ота онасини менга бўлган заррача мехри хақидаку гапириш мутлақо кулгулик бўлса керак а?

 Нахотки хаммасига ўзим айбдорман?
Мен доим эримни айблардим, майли ёш қизча ахмоқ эканман, нима десам хўп деб ота-онасидан кечаверармиди? Мени кечишимга сабаб хам у юзимга солгани бўлди.

Хаётимиз фожеа. 
Қаришимни ўйласам ўзимни мехрибончлик уйида хис қиламан. Тўғри айб бор, лекин аввал эрим кечдику...бошқа тарафдан унда хам шундай хаёлдир, чунки фарзандларим уни хам ота сифатида қабул қилишмайди. Яқинда  нимадандир эрим ўғлимга бақирганида, сиз манга хечкиммассиз бақиришга хаққингиз йўқ дебди. Онаси хам эримни уришибди.

Ишқ олдида иложсиз эдим, эрим шартидан хам иложсиз қолдим. Хозир эса ота онам, эрим ва фарзандларим муносабати олдида хам иложсизман. Бутун умрим иложсизлик билан давомланаяпти. Кимдир хаётимни тиклаб бера олса, бир умр  оёғини ўпиб яшардим.

Дилором

Келаси якшанба-мухлис минбарида собиқ иттифоқ даврида отувга хукм қилинган, ва ўша даврлар Республика миқёсида жиноятлари хаммани ларзага солган банда вакили билан сухбат. Ўлимга бир икки қадам қолганини сезиш ва бу билан яшаш хисси, бахтига мустақиллик эълон қилингани, озодликда ўз ўрнини нима учун топа олмаётгани, яна икки бор судлангани...хаммаси хақида сенсацион сухбат!

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 576 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта171 Ушли с сайта140 репутация сайта0.0
2 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта277 Ушли с сайта108 репутация сайта0.0
3 Shahzoda
Пришли на сайта173 Ушли с сайта46 репутация сайта0.0
4 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта155 Ушли с сайта100 репутация сайта0.0
5 Oybek va Nigora
Пришли на сайта178 Ушли с сайта152 репутация сайта0.0
6 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта195 Ушли с сайта75 репутация сайта0.0
7 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта273 Ушли с сайта110 репутация сайта0.0
8 Автомобилестроение
Пришли на сайта173 Ушли с сайта80 репутация сайта0.0
9 WWW.SAYYOD.UZ
Пришли на сайта230 Ушли с сайта163 репутация сайта0.0
10 SAYYOD.COM
Пришли на сайта193 Ушли с сайта256 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2024 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz