Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 22 » Гиёхванд укамни деб, онам мени оқ қилди...
09:27
Гиёхванд укамни деб, онам мени оқ қилди...
Сайёд сайтингизга ишонсангиз мана шу лойихангиз орқали кириб танишиб турибман. Бозорда танишларим билан дардлашиб турсам бир дугонам шу сайтга кирсанг яхши маслахат оласан, бизда психологлар йўқ деди. Олдинига кириб фақат артистларку деб қўнғироқ қилдим. Кейин учрашиб биргаликда кириб ўргатиб таништирди. Ўша куни вақт қандай ўтганини сезмабмиз, бутун интернет кафени бошимизга кўтариб роса кулдик баъзи хазилларингиздан. Манга сайтингиз жудаям ёқиб қолди. Телефондан кириб турибман энди.
Маслахатингиз керак. Одамлар маслахати хам.

Оилада мен, укам ва онам қолганмиз. Отам катта бир хурматли инсон бўлганлар. Ишонмайсиз, қариндошларимиз йўқ. Борлари хам биздан юз ўгиришган. Сабаби онам рус, отам ўзбек. Отам уйланишига хамма қарши бўлган экан. Она тарафимиз хаммаси Россияда. Улар хам онамиз отамга турмушга чиқишига қарши бўлишган.
 Мен турмушга чиққанман болам чақам. Укам уйланди бир қизи бор лекин ажрашди...
 Укам наркоман бўлиб қолганидан кейин отам синди. Укам айби демайману, хуллас укам қамалганида  юраги кўтармай оламдан ўтди. 
Биринчи қамалганидан кейин бир ярим йилда чиқди. ана бошланди кейин. Хар сафар онамни кўргани келганимда уйда нимадир етишмасди. Бора бора онамни каравоти, 2-3 стул, ошхонада стол қолди холос. Хатто  холодильникам йўқ.
Онам билмайман онамку ёмон гапириш керакмас, лекин гохида қараб туриб рухан соғ эмасми деб ўйланиб қоламан. Шу қадар хам яхши бўладими инсон? 
Умри бино бўлиб овозини баландлатмаган, уришмаган. Укам нимани сотаман деса йўқ демайдида.
Сотишни бошлаган пайтида отамдан қолган ёдгорликларга чидай олмай келиб уришганимда хатто менга қўл кўтарди хам, онам тиз чўкиб тегма сотсин хохлаганини уканг касалку дейди холос. шу ярамасни деб онам билан уришиб келмай қўйгандим. Ярим йил ўтиб онам туғулган кунига келдиму....
Додлаб юбордим... Онам озиб тўзиб кетган, уйда ейишига гуручдан бошқаси йўқ, уй бўм-бўш, тасаввур қиляпсизми, 4 хоналик квартира бўм-бўш!
Мана яна қамалиб кетди...
Яна муаммо. Онам "передача" қилиши керак. Бор йўқ пулимни бераман, онам хам пенсиясини йиғиб териб олиб боради. Бориб онам тузукроқ овқатлансин деб пул беришга қўрқаман дарров укамга ишлатади, ўзи эса қуруқ гуручни қайнатиб ейди холос.
Харажат қилиб берсам... ишонмайсиз шуниям қандайдир қилиб пастимиздаги бозорчага олиб чиқиб арзон нархда сотиб келади. Сотилиши мумкин бўлмаган нарсалар қолади холос. Банкадаги нарса борми, мева чевами эх...
Нега ўзини ўйламайди а она?
Мен хам онаман, болаларимга қараб ўйланиб қоламан. Лекин Худо кўрсатмасинку фарзандим шу ахволга келса адабини бериш учун хам қаттиқроқ бўлардим. Одам ўзиниям ўйлаши керакку.
Қамоқдан чиқиб уйни сотишадиган бўлишди.

Нима қиласанлар кейин? Ха 2 хоналик олиб яшашармиш, хўп қолган пулчи? Яшашармиш. Ётиб еганга тоғ чидайдими? Укам ўзи топган пулига кўчада кайфу-сафо қилади. Онамни бир томчи кўз ёшига арзимас ярамас бола. Укамдан кўнглим аллақачон безиб кетган, шу наркоманларни умрбод қамашсачи-а дейман.
Укамдан онам азизку. Укам рости касал бўлса бошқа гап эди, маишатпарастку. Қизиғи хаммаси оддий нашадан бошланганди. Ха ана ўтади, ха мана ўтади, ха атиги ойда бир маротаба, кейин иш учун ойда икки маротаба...ана кетди кейин кокаин опий...хидлади кейин эса игнага ўтирди.

Хуллас, сотишди ота уйимизни...Болалигим ўтган, энди эса файзсиз хувиллаган тўрт хона.
бир амаллаб ғарибгина бир ахволдаги 2 хоналик уйга кўчиб ўтишди. Кўчибмуш, 2та матрас билан холос. Онамни каравоти хам сотилганди. Янги уй ремонтсиз бир ахволда, турмани ўзи. Онамга ачиндим, юр она маникида тур, амаллаб эрим ва қайнона қайноталаримни кўндирарман десам кўнмайди. Бутун қиши билан йиғлаб чиқдим. Уйлигиси кўчадан совуқ. Укамку уйда ойида бир келади. Онам касалдан боши чиқмайди, онамга овқат хар куни ташийман. Иссиқ нарсалар билан қараб турдим, хоналарини эрим билан келиб деразаларни ёпиб, иситгич қўйиб берувдим....
Қолган пуллар тугаб онамни истигичини хам сотибди ярамас..
Шу келиб билганимда уйда ухлаб ётган экан. Чидаб туролмадим, ётган жойига келиб тепиб кетдим. Тура солиб мени ура кетди, яхши эрим бор, яхшилаб икки маротаба урганди қулади букчайиб. Онамчи? Мени тиз чўкиб оқ қилди!
Уйидан хайдаб чиқарди...

Эзилиб кетдим. Яхши эрдан ёлчиганман, юзимга солмайди, тушуниб овутади, алам қилади менга жудаям, қийналиб кетдим. Онам тиз чўкиб қарғадия мани. Қўлинг синсин сени дейди, боламмассан йўқол лаънат сенга, оқ қилдим дейди...яшагим келмай қолди.
Бир тарафда ночор онамга рахмим келса бошқа тарафдан аламим қўзийди. Укамни чопиб ташлаб қамалсам хам майли дердим. 

Икки кун жахл қилиб онамга ачиндим, яна гуруч емасин деб бордим. Эшикни очмади. Хамма нарсам бор, кетақол деди. Эшик тагига овқатни қўйиб кетдим. Хар куни эшик олдига овқат ташлаб кетаман. Бир куни келсам кечаги ташлаб кетганим турибди. Эшикни тепдим, жим. Қўшнилар билан бузиб кирдик, онам полда бехуш ётибди, юзлари кўкарган...
Шифохонага олиб кетдим. Бу уйни сотасан деб онамни урибди аблах. Онам  хар сафар хўп деб бу сафар болам қаерга борамиз дебди. Бир гап бўлар квартирада яшаймиз дебди. Онам йўқ деган. Ломкаси тутгани учунми роса уриб устидан қулфлаб чиқиб кетган. Шундан кейин мен келиб овқат ташлаб кетганман шекил..
Онамни реанимацияда 2 кун деганда ўзига келтиришди. Уканг касал дейдида яна...вой портлаб кетай дедим.

Мана хозир уйни сотишмоқчи... Онам меникига икки дунёда бормайди. Кўчада тиланчилик қилиб бўлса хам укангга қарайман дейди. Авваллари хам бир икки танишимдан эшитганимда ишонмагандим, шўрлик онам шу ифлосни деб тиланчилик қилиб хам пул келтирган экан. Урган куни эса онамни мазаси бўлмаган, шундоқ хам ейиш ичиши яхшимас, дорилари йўқ, аввал квартирани сот деган, йўқ деганида бор тиланчилик қил деган. Мазам йўқ болам халироқ бораман деса яна уйни сотамиз дебди кейин эса уриб кетган.

Онамни дод войига қарамай бориб милицияга арз қилдим. Шифохонага келган милицияга онам йўқ йиқилдим дейди. Эй она отамни ўрнига ўлиб кетсанг бўлмасмиди а? Шу қисматларни кўрмай, хор бўлмай кетардинг деб юбордим. Онам йиғларди...

Эримнинг хорижда иши ўхшаган, оиламиз билан 5-6 йилга кетишимиз керак. Қандай кетаман? Келганимда онамни қай чоррахадаги тиланчилар орасида ёки қай масжид олдидан излайман? Бормай десам эримнинг ва болаларимнинг келажаги хал бўляпти. Кетай десам онамни ё ўлдиради ё кўчада хор бўлади. Эрим хам чарчади. Хаммасини тушунади лекин у хам нима қилсин, менга онам ва унинг муаммолари учун уйланмаганку.

Маслахат керак. Нима қилай қийналиб кетдим.

Sayyod:
Ман тўғриси шокдаман. Ё хазм қила олмадим ё миям қотиб қолди тўғриси. Хеч қанақа масалахат бера олмайман, узр.
Балки сайт мухлислари ёрдам берар?

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 451 | Добавил: Bepul_net | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, erkin fikr, fikr, nima deysiz?, tortishuv | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 OZBEK SHOU BIZNESI Y...
Пришли на сайта74 Ушли с сайта105 репутация сайта0.0
2 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта190 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
3 Shahzoda.UZ
Пришли на сайта92 Ушли с сайта65 репутация сайта0.0
4 WWW.BESTMUSIC.UZ
Пришли на сайта120 Ушли с сайта37 репутация сайта0.0
5 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
6 Авто - купля/продажа
Пришли на сайта99 Ушли с сайта84 репутация сайта0.0
7 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта166 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
8 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0
9 Автомобилестроение
Пришли на сайта112 Ушли с сайта42 репутация сайта0.0
10 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz