Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [70]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [98]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [23]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [11]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [0]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [4]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [1]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [0]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [1]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [102]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [0]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [159]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [1]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [0]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика

ss

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 24 » Эзилиб, эзилиб йиғлаган соғинч.
09:47
Эзилиб, эзилиб йиғлаган соғинч.
Дўстим   сенга хасад қиламан. Сен бахтлисан...чунки уни кўриб турасан. Яна ўша мавзуми деб бетинг бузулгандир... нима қилай, ха ўша мавзу, ўша инсон, ўша соғинч...

Ёмон кўраман уни, биласан...у ёмон, у ёлғончи, уни  қалби басир, ёмон у....ёмон...

Нокасгинам мани у... ёлғизгина ёмонгинам мани... мани соғинчим у..

Соғинаман... севаман... эзилиб эзилиб...

Қандай экан у хозир? Ўзгарганмикан? Хамон ўша бахор кулгичи, ёзнинг қайноқ нигохию, кузнинг ёмғиридек ялтираган кўзлари ўша-ўшами? У мени ёмоним, барибир меники, ёмонлигию нокаслиги бари меники...шунгаям соғинаман.

У бахорнинг гўзаллигини бирда ўзида жам қилган, у ёзнинг энг қайноқ шаддодлигини намоёнлагану...қалби басиргина соғинчим...

Дўстим бахтингга қилмагандим хасад.. бойлигингни сезмагандим хам...бугун сенга хасад қилдим...сен уни кўриб турасан... кўрасан

Мен йироқда,  фироқда азобда. Ундан воз кечдим чарчаб ёлғонларидан, қувиб битдим кўнглимдан, хайдаб солдим юракдан...Қалбимни бир уриб ўлдириб қўйдим  дегандим...бунча ўлмас ишқ бу? Бунча оғриқли ва аламли соғинч?

Бахоргача чидармиканман мен, бахорнинг латиф навосидан, унинг кулгичини сезиб юпанармиканман... Ёзгачачи? Ёзнинг қайноқ нафаси унинг тафтини босармикан? Яна кузгача ким билан эканман мен... Кўзлари лим лим тўла ёшлари билан менга қарармикан куз яна?

Қалбимдаги лим лим қонлар соғинчи тўлиб кетдику дўстим.. алда мени дўстим бир он алда.. сўради сени дегин, соғинди де...

Сен хам дўст бўл, қалбимга бер ёрдам, уни авра, юбор ёнимга...келсин мени ишонтирсин қалби  кўрмаслигига, ишонтирсин  кўзларидаги ялтирашлар менга бўлган соғинчдан тўлган лиммо лим ёшлар деб, ишонтирисин қайноқ эхтиросида куйдириб бағрим...

Чўрт кесма сўзим дўстим,  қалбимга оёқ босма илтимос, топталиб бўлган қалбимда жой қолмаган ортиқча изга... унда оловланиб турар армонли соғинч. Биламан у лойиқмас, биламан у ёлғончи, биламан у нокас...биламан севмайди хам..

Эзилиб, эзилиб соғинаверсам нетай...

Ўзи ўргатдику ёлғон севгисига, ўргатди ёлғон ёлғонларига, ўргатди ишонтирди шу ишққа... соғинаверади энди қалбим ўша ёлғонларни хам...

Ёлғонгинам мени, нокасгинам...кимларга берарсан хозир бахор кулгичин? Кимларга сездирарсан ёзнинг тафтини? Кимлар билан бўлишиб кузнинг лим лим ёмғирин?...

Хавотир хам оламан сендан...мехрсиз қолмадингмикан деб... сени ёлғонларингга кўниккан қалбимдан сен мехр билан тўйингандинг...ўргангандирсан унга сен хам. Мехрсиз...эзилиб эзилиб яшаяптган бўлсайдинг... хохламасдим...истамасдим...

Бемехргинам мени, мехрим тўлиб кетди лим лим бўлиб кўзларимда...эзилиб эзилиб тўкилар кўз ёшларимда энди улар...

Олдинда эса қиш...

Музлармикан соғинчим....дийдираб дийдираб  қахратоннинг аёзли азасида...

Дўстим кечир холинг сўрамабман хам қара... сени кўрсам уни кўргандекманку ахир, юрак бир хапқирар нима деркинсан деб у хақида...

Сенга хасад қилдим шу кун...унга кўзинг тушади бугун... олиб кет мени кўзларим... бир онга яшнасин..лим лим тўлиб севинч кўзларига...

Кейин эса эзилиб эзилиб, қондан қон томсин ёшлар ўрнига....



(c) Sayyod

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.



Нравится





REKLAMA QO'YILADI
Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 427 | Добавил: Bepul_net | Теги: sevgi haqida, севги, севги хакида, love history, sevgi, sevgi nima o'zi?, Dramma, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Форма входа
Поиск

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA
1 WWW.VOYDOD.UZ
Пришли на сайта190 Ушли с сайта61 репутация сайта0.0
2 SAYYOD.COM
Пришли на сайта127 Ушли с сайта204 репутация сайта0.0
3 MP3UZ.NET
Пришли на сайта112 Ушли с сайта39 репутация сайта0.0
4 Oybek va Nigora
Пришли на сайта108 Ушли с сайта120 репутация сайта0.0
5 WWW.HAYOL.UZ
Пришли на сайта214 Ушли с сайта55 репутация сайта0.0
6 UMMON GURUHI Rasmiy ...
Пришли на сайта86 Ушли с сайта81 репутация сайта0.0
7 WWW.SAYYOD.NET
Пришли на сайта166 Ушли с сайта50 репутация сайта0.0
8 Shahzoda
Пришли на сайта100 Ушли с сайта28 репутация сайта0.0
9 WWW.VOY.UZ
Пришли на сайта152 Ушли с сайта60 репутация сайта0.0
10 Oybek va Nigora Rasm...
Пришли на сайта96 Ушли с сайта113 репутация сайта0.0

>>> REKLAMA QO'SHISH
Календарь
«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
y
Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2021 - 2013

Конструктор сайтов - uCoz